15.08.2024 йилдаги ПҚ-292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддас ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим, ватандошимиз Имом Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг (кейинги ўринларда — Имом Термизий) улкан илмий меросини янада чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ушбу йўналишда олиб борилаётган тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маънавий-руҳий оламини бойитиш, уларнинг қалбида миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024 йил октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш ва давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) тузилсин ҳамда унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий қўмита (А. Арипов) бир ҳафта муддатда Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини юқори савияда нишонлаш бўйича, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Термизийнинг «Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя» ва «Сунани Термизий» асарларини мотуридийлик ақидаси ва ҳанафийлик мазҳабига таянган кўп жилдлик академик таржима ва шарҳини тайёрлаш ҳамда уларни нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Термизий ҳаёти ва илмий меросининг моҳиятини ва бугунги кундаги аҳамиятини очиб берувчи илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш ва саҳналаштирилган спектакль намойишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган эсдалик сувенирларини муомалага чиқариш ҳамда почта маркалари, тақвимлар, унинг ҳаёти ва илмий меросини ёритиб берувчи бошқа кўргазмали ахборот воситалари туркумини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида «Ислом — тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда конференция доирасида Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Термизий зиёратгоҳига олиб борувчи йўл инфратузилмаларини яхшилаш, жумладан, ёдгорлик мажмуаси ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Имом Абу Исо ат-Термизий мажмуасида Имом Термизий ва термизий алломаларнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган асарларнинг нодир қўлёзма ва нашр нусхалари ҳамда китобларининг кўргазмасини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда 2024 йил сентябрь-октябрь ойларида Термиз давлат университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ҳамда Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятига оид илмий мақолалар танловини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аллома ва муҳаддис олимларимизнинг илмий мероси ва ноёб қўлёзма асарларини ўрганиш бўйича Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини белгиланган тартибда шакллантириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида «Имом Термизий асарлари бўйича ҳадислар билимдони» танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда жойларда 2024 йил давомида Имом Термизийнинг илмий меросига бағишланган давра суҳбатларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Маданий мерос агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Термизий илмий меросига мансуб қўлёзма, қадимий китоблар, ноёб асарлар ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилинишини ҳамда уларнинг лозим даражада сақланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларда сақланаётган Имом Термизийнинг ҳаёти, илмий мероси ҳамда у яшаган даврга оид ноёб қўлёзма асарлар ва бошқа маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш ва тадқиқ қилишни тизимли равишда ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган юқори сифатли медиа маҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш, уларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари учун ҳомийлар маблағи ҳисобидан қуриб битказилган 5 та хизмат уйларининг қонунчиликда белгиланган тартибда марказга мулк ҳуқуқи асосида бепул берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига туташ ҳудудда жойлашган диний таълим муассасалари учун ўқув ва бошқа зарур биноларнинг қурилиб, фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва «Дунё» ахборот агентлигига Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-292-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш ва давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ташкилий қўмитанинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Спичрайтери

3.

М.М. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

4.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

5.

У.Б. Қосимов

Сурхондарё вилояти ҳокими

6.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

7.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

8.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

9.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

10.

С.Д. Тошбоев

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

11.

У.Р. Шадиев

Туризм қўмитаси раиси

12.

Ф.Ф. Абдухаликов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

13.

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

14.

Б.А. Абдуҳалимов

Фанлар академияси вице-президенти

15.

Н. Холиқназар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

16.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

17.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

18.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

19.

У.Т. Ғафуров

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори

20.

М.Ф. Жониев

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 07/24/292/0629-сон)