ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Ўзбекистонда факторинг хизматлари бозорининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини киритиш. Унда: мижознинг контрагенти норезидент бўлганда, факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга рухсат этиш; кредит ташкилотларига факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сотиш (рефакторинг)га рухсат этиш; пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарликни бекор қилиш; воз кечилган ҳуқуққа бўлган талабномаларнинг устуворлигини таъминлаш мақсадида пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномаларни гаров реестрида рўйхатга олиш; қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютаси ва тўлов амалга ошириладиган мамлакат ўзгартирилиши мумкин эмаслигини белгилаш; Марказий банкка кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган факторинг электрон платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлиги ва уларни IT аудитдан ўтказиш бўйича талаблар ўрнатиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ваколатини бериш; факторинг ташкилоти фаолиятини ташкил қилиш ва факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича бошқа мезон ва меъёрларни акс эттириш. |
2024 йил сентябрь |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
2. |
Факторинг хизматлари электрон платформасини (кейинги ўринларда — Факторинг платформаси) жорий қилиш |
1. Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда Факторинг платформасини жорий қилиш бўйича техник топшириқнома ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь |
Марказий банк (Сайдуллаев) |
|
2. Факторинг платформаси дастурчиларини танлаш ва платформани ишлаб чиқишни бошлаш. |
2025 йил февраль |
|||
|
3. Факторинг платформасини ишга тушириш. |
2025 йил август — декабрь |
|||
|
4. Факторинг платформасига қуйидаги электрон платформалар ва тизимларни интеграция қилиш: Электрон ҳисобварақ-фактуралар маълумотлар базаси, электрон товар-транспорт юк хати тизими ҳамда юридик шахсларнинг молиявий ҳисоботларини олиш имконияти билан солиқ тўловчиларнинг электрон базасини; Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини. |
2025 йил август |
Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Марказий банк (Сайдуллаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
||
|
5. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг Факторинг платформасига уланиши, тендер ва энг яхши таклифларни танлаш орқали тузилган ҳамда муддатли тўлов кўзда тутилган шартномалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни платформага жойлаштириб борилишини таъминлаш. |
2025 йил август |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), вазирлик ва идоралар |
||
|
6. Кредит ташкилотлари Факторинг платформасига уланиши ва ушбу платформа орқали рақамли факторинг хизматларини кўрсатишни йўлга қўйишни таъминлаш. |
2025 йил август |
Марказий банк (Сайдуллаев) |
||
|
7. Кредит ташкилотларига Факторинг электрон платформасида операцияларни амалга ошириш бўйича тушунтиришлар бериб бориш. |
доимий |
Марказий банк (Сайдуллаев) |
||
|
3. |
Факторинг хизмати кўрсатиладиган электрон платформалар учун минимал талабларни жорий қилиш |
1. Халқаро молия корпорацияси билан кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этиладиган факторинг электрон платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлиги ва IT аудитдан ўтказиш бўйича талабларни ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган талабларни Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқлаш. |
1-банддаги Қонун қабул қилингандан сўнг бир ой муддатда |
Марказий банк (Турдалиев) |
|
4. |
Ташқи савдо операцияларида факторингни кенг қўллаш имкониятини яратиш |
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)ни такомиллаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Қарор лойиҳасида экспорт контракти бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш тўғрисидаги шартнома асосида: молия агентлари резидент бўлганда, улар тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга экспорт контракти бўйича валюта маблағларини олувчи сифатида киритилиши ҳамда активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти мазкур молия агентларига ўтиши; молия агентлари норезидент бўлганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти экспорт қилувчида қолиши. Бунда экспорт контрактлари бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш шартномаси асосида норезидент молия агентидан маблағ келиб тушганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талаб бажарилган ҳисобланиши; кўрсатилган хизматлар учун молия агентлари томонидан ушлаб қолинадиган пул талабномаси суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги мукофот пули (дисконт) дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмаслигини назарда тутиш. |
2024 йил октябрь |
Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Марказий банк (Абубакиров) |
|
5. |
Халқаро факторингни ривожлантириш |
1. Кредит ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларига халқаро факторинг операцияларини ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш ва расмий веб-сайтларда жойлаштириш. |
2025 йил январь |
Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Божхона қўмитаси (Мавлонов) |
|
2. Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси юқори бўлган давлатлардаги хорижий банк ва факторинг компаниялари билан музокаралар ўтказиш, ҳамкорлик ўрнатиш ва жалб қилиш. |
2024-2025 йилларда |
|||
|
3. Халқаро факторингда хавф-хатарларни жиловлаш мақсадида Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси юқори бўлган давлатлар, биринчи навбатда, Хитой, Россия ва Қозоғистон резиденти бўлган тадбиркорларнинг ишончлилигини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил август |
|||
|
6. |
Факторинг хизматларини кўрсатувчи кредит ташкилотлари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш |
1. Кредит ташкилотлари ходимларининг факторинг хизматларига оид билим ва касбий маҳоратларини ошириш учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича режа-график тасдиқлаш. |
2024 йил сентябрь |
Марказий банк (Сайдуллаев), |
|
2. Кредит ташкилотлари ходимларини ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. Бунда соҳада тажрибага эга хорижий консультантларни жалб қилиш. |
2024-2025 йилларда, графикка асосан |
Тижорат банклари, микромолия ва факторинг ташкилотлари, Ўзбекистон банклар ассоциацияси |
||
|
7. |
Тижорат банкларида факторинг хизматлари кўламини кенгайтириш |
1. Давлат улуши мавжуд банкларда факторингни ривожлантиришга масъул раис ўринбосарини белгилаш. |
2024 йил сентябрь |
«Ўзмиллийбанк» АЖ (Мирсоатов), АТ «Халқ банки» (Атабаев), «Агробанк» АТБ (Маматқулов), «Микрокредит-банк» АТБ (Бўтаев), «Асакабанк» АЖ (Туляганов), «Ўзсаноатқурилиш-банк» АТБ (Акбаржонов), «Туронбанк» АТБ (Мирзаев), АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» (Аннакличев), АТ «Алоқа банк» (Ирисбекова) |
|
2. Факторинг хизматларини оммалаштириш бўйича маркетинг ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2024 йил сентябрь, доимий |
|||
|
3. Факторинг соҳасидаги илғор хорижий ҳамкорларни жалб қилган ҳолда, давлат улуши мавжуд банклар таъсисчилигида факторинг ташкилотларини ташкил этиш. Бунда факторинг ташкилоти фаолиятига малакали хорижий ҳамкорлар жалб этилишини таъминлаш. |
2024-2025 йилларда |
|||
|
4. Давлат улуши мавжуд банклар томонидан кўрсатилган факторинг хизматлари улушини жами молиялаштириш ҳажмида 3 фоизга етказиш. Бунда банклар учун чораклик мақсадли кўрсаткичларни белгилаш. |
2026 йил декабрь |
|||
|
8. |
Факторинг бозорини таҳлил қилиш ва тушунтиришлар бериш |
1. Факторинг бозори ҳолати шарҳини эълон қилиб бориш. Бунда: факторинг бозори иштирокчилари томонидан қўлланаётган дисконт ставкалари; факторинг хизматлари кўрсатилган соҳалар; факторинг хизматларини кўрсатишда хавф-хатарлар юзага келганда, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни назарда тутиш. |
2025 йил апрелдан ойидан бошлаб ҳар чоракда |
Марказий банк (Турдалиев) |
|
2. Кредит ташкилотларига факторинг операциялари ҳисобини юритиш, гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда Факторинг платформасида операцияларни амалга ошириш бўйича тушунтиришлар бериб бориш. |
доимий |
|||
|
9. |
Факторингга рақамли ечимларни кенг жорий қилиш |
1. Факторинг соҳасидаги стартап ва IT лойиҳаларни молиялаштириш учун давлат илмий дастурлари доирасида грант ажратишни йўлга қўйиш. |
2025 йил январь |
Инновацион ривожланиш агентлиги (Ражаббаев) |
|
2. «IT-park» резидентлари томонидан электрон факторинг соҳасидаги стартап лойиҳаларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш. |
2025 йил январь |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
||
|
10. |
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида факторинг хизматидан фойдаланишни оммалаштириш |
1. Тадбиркорлик субъектларининг факторинг хизматларидан хабардорлигини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришда факторингнинг афзалликларини тушунтиришга қаратилган семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш режа-графигини тасдиқлаш. |
2024 йил сентябрь |
Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Марказий банк (Турдалиев), тармоқ уюшмалари |
|
2. Режа-график асосида семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш. |
Доимий |
|||
|
11. |
Ундирувни гаровга олинган кўчар мулкка қаратиш билан боғлиқ масалалар бўйича бозор иштирокчилари ва давлат органларининг хабардорлигини ошириш |
1. Олий суд ва Марказий банк ўртасида ундирувни гаровдаги мулкка, шу жумладан, кўчар мулкка қаратиш тизимини такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш. |
2024 йил октябрь |
Олий суд (Исламов), Марказий банк (Нурмуратов) |
|
2. Судлар томонидан кўриб чиқилган кўчар мулк таъминоти асосида молиялаштириш билан боғлиқ даъво ишлари бўйича қарорларни «public.sud.uz» веб-саҳифасида излаш имконини яратиш. |
2024 йил ноябрь |
Олий суд (Исламов) |
||
|
3. Иқтисодий судларда кўчар мулк таъминоти асосида молиялаштириш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш амалиётини умумлаштириш ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
Ҳар йили 1 мартга қадар |
|||
|
4. Ундирувни гаровга олинган кўчар мулкка қаратишдаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Марказий банк ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил декабрь |
Мажбурий ижро бюроси (Эгамбердиев) |