ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизмлари |
Муддат |
Амалга ошириш шакли |
Масъул ижрочилар |
|
I. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини такомиллаштириш |
|||||
|
1. |
Маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида «Asl belgisi» ахборот тизимини «Лицензия» ахборот тизими билан ўзаро интеграция қилиш. |
Айрим фаолият ва товар турлари бўйича дастурий тизимларни интеграция қилиш чораларини кўриш. |
2024 йил декабрь |
Амалий чора-тадбирлар |
Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги |
|
2. |
Онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларнинг (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) нархлари сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш. |
1. Махсус қурилмалар савдосида нархларни мониторинг қилиб бориш. 2. Махсус қурилмалар нархларини сунъий ошириш ҳолатлари аниқланганда, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш. |
Доимий |
Амалий чора-тадбирлар |
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК |
|
3. |
Маркетплейслар учун маркировка қоидалари бузилганда, жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
1. Амалдаги ҳолатни таҳлил қилиш ва халқаро тажрибани ўрганиш. |
2024 йил август-сентябр |
Амалий чора-тадбирлар |
Солиқ қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги |
|
2. Маркетплейслар учун маркировка қоидалари бузилганда, жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил октябрь |
||||
|
4. |
Биржалар ва электрон савдо майдончаларида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни таклиф қилувчи тадбиркорлик субъектларининг «Asl belgisi» тизимида рўйхатга олинганлиги ва уларда товар қолдиғи мавжудлиги юзасидан назорат ўрнатиш. |
1. Биржа ва электрон савдо майдончаларида савдо қилувчи субъектларни «Asl belgisi» тизимида рўйхатдан ўтиш талабини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. |
2024 йил октябрь |
Амалий чора-тадбирлар |
Солиқ қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Биржалар |
|
2. Биржа ва электрон савдо майдончаларида савдо қилувчи субъектларнинг «Asl belgisi» тизимида рўйхатга олинганлигини текшириш имкониятини яратиш. |
2025 йил январь |
||||
|
3. Товар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотни автоматик равишда солиқ органларига тақдим этиб бориш. |
Доимий |
||||
|
5. |
Божхона декларациясида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) идентификация коди (МХИК) тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш тартибини жорий қилиш. |
1. Хориж тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил октябрь |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги |
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
6. |
Импорт қилинаётган ва рақамли маркировкаланадиган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштиришда, маркировкалаш шарти билан шартли чиқариш божхона режимига расмийлаштиришга рухсат бериш тартибини жорий қилиш. |
1. Хориж тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил октябрь |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (заруратга кўра) |
Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси. Адлия вазирлиги |
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
7. |
Маркировкаланадиган маҳсулотлар реализация қилинганда, маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланилгандан сўнг харид чекини чоп этиш тизимини жорий қилиш. |
1. Хориж тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил октябрь |
Норматив — ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил |
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
8. |
Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар реализация қилинганда, маркировкалаш қоидаларига риоя қилинганлигини электрон ҳисобварақ — фактураларда хамда онлайн назорат касса машинасининг тўлов чекларида автоматик текшириш мезонларини ишлаб чиқиш. |
1. Хориж тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил октябрь |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил |
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
9. |
Рақамли маркировкалашнинг қонунчиликда белгиланган қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш. |
1. Хориж тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил сентябрь |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил |
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
II. Рақамли маркировкалашни рағбатлантириш |
|||||
|
10. |
Тадбиркорлик субъектларини барқарорлик рейтинги бўйича баҳолашда маркировкалаш талабларининг бажарилишини инобатга олиш. |
1. Рейтингни баҳолашда маркировкалаш талаблари учун балл бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил ноябрь |
Амалий чора-тадбирлар |
Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил |
|
2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
|||
|
11. |
«CRPT TURON» МЧЖ томонидан тизим ишлаши учун зарур бўлган захира сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни Солиқ қўмитасига жойлаштириш. |
1. Солиқ қўмитаси тизимидаги маълумотлар асосида таҳлил ва назорат қилувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. |
2024 йил ноябрь |
Амалий чора-тадбирлар |
Солиқ қўмитаси, «CRPT TURON» МЧЖ |
|
2. «Asl belgisi» МАТ маълумотларига асосан савдо фаолиятида маркировкаланадиган товарлар ишлаб чиқарилгандан (импорт қилингандан, харид қилингандан) кейин 6 ой ичида реализация қилинмаган деб кўрсатилган ҳолатлар тўғрилигини қатъий назоратга олиш. |
Доимий |
||||
|
12. |
Маркировка кодларини текшириш имкониятини кенгайтириш мақсадида бошқа мобил иловаларда ушбу функцияни яратиш. |
Товарлар савдоси солиқ органларининг махсус мобил иловасида маркировка кодларини текшириш имкониятини яратиш. |
2025 йил январь |
Амалий чора-тадбирлар |
Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, «CRPT TURON» МЧЖ |
|
13. |
Балансида маркировкаланадиган товарлари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнида товарларнинг мавжуд қолдиқлари бўйича ҳисобот бериш амалиётини жорий қилиш. |
1. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги |
|
14. |
Аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, яширин ишлаб чиқариш фаолияти ва қалбаки товарлар тарқалишига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
1. Амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш ва унинг асосида ишларни ташкил этиш. 2. Оммавий ахборот воситаларида мазкур йўналиш бўйича тарғибот — ташвиқот ишларини амалга ошириш. |
2025 йил январь |
Амалий чора-тадбирлар |
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, бошқа назорат қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари |