22.05.1998 йилдаги 225-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, республикада ташқи иқтисодий алоқалар, халқаро муносабатлар ва дипломатия соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 27 апрелдаги Ф-840-сон Фармойишига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини ўрганиб чиққан Комиссиянинг хулоса ва таклифлари эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, 1998/99 ўқув йилидан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар қабул қилиш республикада олий ўқув юртлари учун белгиланган тартибда, тест синовларининг рейтинг натижалари асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим йўналишлари бўйича қабул режаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжларини, университетда ўқув жараёнининг сифатли ташкил этилиши учун шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Белгиланган умумий қабул режасининг 50 фоизи давлат грантига, 50 фоизи шартнома асосида қабул қилинаётган талабларга ажратилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич курсга талабалар қабул қилиш ва ўқитиш тугатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини талабаликка шартнома асосида қабул қилишда тўловларни бошқа давлатлар валютасида амалга ошириш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ректори вазифаси Ташқи ишлар вазири зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, 1998/99 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатда ўқиш муддати — 5 йил, магистратурада — 2 йил этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетга 1998/99 ўқув йилигача қабул қилинган талабалар мавжуд бўлган шартномалар асосида 4 йиллик бакалавриат ўқув дастурлари бўйича таянч олий таълим оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда университетнинг таълим йўналишларини, мутахассисликлари бўйича малака тавсифномаларини, ўқув режаси ва дастурларини қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқишда ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлган малакали, замонавий талабларга жавоб берадиган, бой миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзлаштирган, ўз Ватани ва халқига содиқ мутахассисларни тайёрлаш энг муҳим вазифа деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази билан биргаликда бўлажак тест синовларини юксак савияда ўтказиш учун зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда университетнинг Уставини қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташқи ишлар вазирлиги университетнинг профессор-ўқитувчилари таркибини мунтазам мустаҳкамлаб бориш, педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази (Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси) билан биргаликда 1998 йил 1 июлга қадар университетнинг профессор-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1998/99 ўқув йилидан бошлаб кадрларга буюртма берувчи асосий ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги тизимидаги юқори малакали мутахассисларни университетнинг ўқитиш жараёнига жалб этиш амалиёти жорий қилинсин ва ривожлантирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Университетда таълим йўналишлари бўйича чет тилларда кенг мавзуда маърузалар ўқитиш ва махсус курсларни ўқитиш учун Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар элчихоналари ва ваколатхоналарининг малакали мутахассисларини таклиф этиш назарда тутилсин ва қўллаб-қувватлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги мунтазам равишда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг моддий-техника базасини замонавий дасрликлар ва ўқув адабиётлари, компьютерлаштирилган ўқув дастурлари ва бошқа техник воситалар билан мустаҳкамлашни бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминласинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 октябрдаги 491-сон қарорининг 10-банди ва 7-бандининг университет раҳбариятига талаблар қабулини ташкил этиш, ўқув режаси ва дастурларини, штат жадвалини мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқини беришга оид қисми ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 526-сон, 1994 йил 2 мартдаги 111-сон, 1995 йил 31 майдаги 195-сон, 1995 йил 20 июндаги 231-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг молиявий таъминотига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225-сон