Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1998 20.06.1995 йилдаги 231-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1998
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАЛАБАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҲАМДА ЎҚИШ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 майдаги 225-сонли «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш ҳамда ўқиш учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 165-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 20 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 20 июндаги 231-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш ҳамда ўқиш учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил қилиш тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги ПФ-474-сон Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган ихтисосликлар бўйича ўқитиш учун иқтидорли ёшларни танлаш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабаларни қабул қилишнинг қуйидаги тартиби белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 1995/96 ўқув йиллари ва кейинги ўқув йилларида қабул қилинадиган талабалар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 майдаги 195-сон қарорига мувофиқ 150 нафар миқдорида белгиланган, шу жумладан, қуйидаги ихтисосликлар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика — 25 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқ — 50 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро иқтисодий муносабатлар — 75 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссияси таркибини, тест синовларини ўтказиш тартибини, тестларни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қабул имтиҳонларида қатнашиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— аъло ва яхши баҳоли, ўртача бали 4,6 дан кам бўлмаган ўрта (ўрта махсус) маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 086—V шаклидаги тиббий маълумотнома ва турар жойдаги тиббий муассасадан олинган врачлар маслаҳати комиссияси хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— учта фотосурат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар паспорт ва ҳарбий ҳисобда турганлик гувоҳномаси (ёки ҳарбий билет)ни ҳам шахсан кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон синовлари кўп балли рейтинг тизими бўйича компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, ҳақ тўлаш асосида, махсус тест синовлари йўли билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон синовларига жадвалда белгиланган вақтда етиб келмаганлар абитуриентлар сафидан чиқариладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари тугалланиши билан мандат комиссияси танлов натижаларини вилоятларнинг ташқи алоқалар мутахассисларига бўлган эҳтиёжларини тенг даражада ҳисобга олган ҳолда узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссиясининг қарори, шунингдек, абитуриент ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида тузилган шартнома, пул маблағларини 20 августгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳисоб-китоб счётига келиб тушганлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжат асосида абитуриентни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган «чет тил» (инглиз, немис, француз тили) фани бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари Ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссияси қарори билан танловсиз қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳужжатларни қабул қилиш ва тест синовларидан ўтиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар абитуриентлардан 20 июнь — 7 июль кунлари мобайнида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон синовлари 8 июль — 14 июль кунлари мобайнида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтказилади ҳамда у ўзбек, рус тиллари ва чет тиллардан бири бўйича (инглиз, немис, француз тили), кўрсатиб ўтилган тилларда қуйидаги ихтисосликлар бўйича компьютерда тест синовини ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика — ижтимоий-сиёсий ва халқаро мавзу;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқ — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ҳуқуқшунослик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро иқтисодий муносабатлар — математика ва география.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мандат комиссияси абитуриентларнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш ва кейинчалик ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида ишлаш имкониятларини кўрсатувчи билимлари, қобилиятлари ва мақсадларини қўшимча тарзда аниқлашга қаратилган якка тартибда суҳбатлар ўтказишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бошланғич курсга қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич курс тингловчиларга асосий фанларни чуқурроқ ўрганишларида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич курсга тест синовларида иштирок этган, аммо Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига кириш учун зарур балларни тўплай олмаган узоқ жойлардан келган (шаҳарлар ва унга яқин жойлар бундан мустасно) абитуриентлар рейтинг тизимига мувофиқ қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995-96 ўқув йиллари ва кейинги ўқув йиллари учун жойлар квотаси — 30 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич курсда ўқишлар кундуз куни ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич курсга киришни хоҳловчилар шартнома тузилгандан кейин мандат комиссиясининг тақдимномасига кўра, шунингдек, пул маблағларининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳисоб-китоб счётига 20 августгача бўлган муддатда келиб тушганлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжат асосида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори буйруғи билан қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич курс тингловчилари ўқув йили давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тест синовларини ўтказиш ҳақидаги Низомга мувофиқ равишда босқичма-босқич тест синовларидан ўтадилар. Тест имтиҳонларида умумий ҳисобда 80 фоиздан ортиқ балл тўплаганлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг биринчи курсига қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич курс тингловчиларига Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабларининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 майдаги 195-сон қарорига мувофиқ абитуриентларни бошқа мамлакатлардан, шунингдек, хорижий компаниялар, фирмалар, қўшма корхоналар буюртманомаларига кўра қабул қилиш ва ўқитиш контракт-шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига контракт-шартнома асосида қабул қилинадиган талабалар сони уларга юқори даражада таълим беришни таъминлаш, тегишли уй-жой ва маиший шароитларни яратиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 майдаги 195-сон қарори билан белгиланган талабаларнинг умумий сонига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контракт-шартнома асосида ўқиш иштиёқини билдирганлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бошқа мамлакатларнинг фуқаролари, ўз юртларининг қуйидаги муассасаларидан бирининг тақдимномасини; мамлакат Ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Ташқи савдо (ташқи иқтисодий алоқалар) вазирлиги, давлат ҳокимият органлари ва вилоятлар бошқармалари (уларга тенглаштирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар), элчихона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ёки Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, бошқа мамлакатлар фуқаролари хорижий компания, фирма, қўшма корхона раҳбариятининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига мазкур ташкилотга тегишли мутахассисни тайёрлаб бериш тўғрисидаги буюртманома-мурожаатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилиш ҳақидаги шахсий ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўрта ёки олий маълумот ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси (ўқишга кирувчининг мамлакатидаги таълим тизимининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— буюртмачи (хорижий фирма, компания, қўшма корхона) ва абитуриент ўртасида тузилган шартноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— соғлиги тўғрисидаги тиббий хулоса ёки халқаро тиббий сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— учта фотосурат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар паспортларини ва ҳарбий ҳисобда турганлик гувоҳномаси (ёки ҳарбий билет)ни ҳам шахсан кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт-шартнома асосида ўқишни хоҳловчилар чет тилни (инглиз, немис, француз тили), ўзбек ва рус тилларини ва ижтимоий-сиёсий фанлар (халқаро иқтисодий алоқалар факультетига киришда математика) соҳасидаги билимларни аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат учун саволлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбатни тегишли фан соҳалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда қабул комиссияси ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига контракт-шартнома асосида қабул қилиш зарур ҳужжатлар, суҳбатнинг ижобий натижаси, тузилган шартнома, 20 августгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети валюта счётига валюта маблағлари келиб тушганлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш учун ҳақ тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги ПФ-474-сон Фармонига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш — пуллидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов миқдори нархлар ва тўланадиган стипендия пулининг ўзгариб туришини ҳисобга олган ҳолда жорий сарф-харажатлардан келиб чиқиб белгиланади ва у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш тўғрисида» 1995 йил 31 майдаги 195-сон қарорига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бир талабанинг ўқиши учун қилинадиган барча харажатларнинг 40 фоизини қоплаш билан ҳар ўқув семестрининг бошланишида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи курсда ўқиш учун ҳақ тўлаш абитуриентларнинг ўз маблағлари ёки корхоналар (ташкилотлар), спонсорлар маблағлари ҳисобидан нақд пул ва нақд пулсиз шаклда, шунингдек, айрим ҳолларда банк кредитлари ҳисобидан банк муассасалари орқали мандат комиссиясининг тавсияномасига кўра тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг 20 августгача амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча фанлардан 75 фоиздан ортиқ ўзлаштиришга эга бўлган ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талаб қилинадиган ўқиш ва тартиб интизомнинг асосий талабларига тўлиқ риоя қилган талабалар банк кредитларини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич курснинг биринчи семестрида болалар уйлари тарбияланувчиларига, васийсиз қолган болаларга, халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларига ўқиш учун банк кредитлари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контракт-шартнома асосида ўқиш учун тўловлар валюта маблағларини Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг валюта счётига ўтказиш йўли билан ҳар йили 20 августгача нақд пул ва нақд пулсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар учун ўқиш ҳақлари қуйидаги миқдорда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий фуқаролар учун тил бўйича тайёрлов бўлими: бир йиллик ўқиш 1—1,5 минг АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Контракт-шартнома асосида (бакалавриатда бир йиллик ўқиш ҳақи — 5 минг АҚШ доллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий компаниялар (фирмалар, қўшма корхоналар)нинг буюртмаларига кўра тайёрланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ҳам ўқиш ҳақи 5 минг АҚШ доллари миқдорида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 1994/95 ўқув йили ва олдинги ўқув йилларида контракт-шартнома асосида (илгари имзоланган ҳужжатларга кўра) кирган талабаларнинг ўқиш ҳақлари олдинги даражада сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча дастур бўйича ўқиш, турар жой ва стипендия учун ҳақ кўрсатиб ўтилган пул миқдорларига киритилмаган ва у қўшимча битим билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич курс тингловчиларининг ўқиш ҳақи миқдори ўқитишнинг ҳар бир семестри учун талабанинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиши учун барча харажатлар 30 фоиз қопланишига асосланган ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва тингловчи ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг муайян курсида тўлиқ таълим курсини ўтган, лекин тест синовлари давомида етарли миқдорда балл тўплай олмаган талабалар кейинги курсга ўтказилмайди. Бундай ҳолларда ўқиш учун илгари тўланган маблағлар уларга қайтарилмайди.