халқаро тан олинган аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини ошириш ва «хавфсиз тиббиёт» стандартларини жорий қилиш;
Марказнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказ фаолиятини самарали амалга ошириши учун зарур бўлган воситалар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 444-сон қарорига
ИЛОВА
«ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази».
|
1. |
Лицензия номи: |
тиббий фаолият учун лицензия |
|
2. |
Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: |
тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари бўйича |
|
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
юридик шахслар |
|
4. |
Лицензияловчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
5. |
Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тиббий фаолият амалга ошириладиган муддат, танланган тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) тасдиқланган энг кам талабларга мувофиқ тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот. Маълумотда тиббий техника, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг номи, сони, ҳар бирининг серияси ва рақами, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқариш санаси, ушбу воситаларнинг ишлатилиши учун давлат органларидан махсус рухсат олиш кўзда тутилган бўлса, тегишли тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва ҳужжат берган ташкилот номи кўрсатилиши керак. |
|
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
|
7. |
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобварағига; 13,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ҳисобварағига; қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. |
|
8. |
Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
30 кун |
|
9. |
Лицензия талаблари ва шартлари: |
Лицензия талаблари ва шартлари: а) ходимларнинг қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши: стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилган тақдирда, ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифага эга бўлган операция қилувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог, хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифага эга бўлган ассистент врач, камида биринчи малакавий тоифага эга бўлган анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси;* бош врачда — олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа; хорижий мутахассис жалб этилган тақдирда, операция қилувчи врачда камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёки клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномаси; туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант врачларда — камида биринчи малакавий тоифа; мутахассис-врачларда белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификат; хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда хорижий мамлакатларда олинган маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш) ҳақидаги гувоҳноманинг давлат намунаси (агар нострификация қилиш талаб этилса); хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда мутахассислиги бўйича малакасини тасдиқловчи ҳужжат; тиббиёт ходимида — стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар стерилизация бўлими мавжуд бўлса); б) қуйидаги талабларга жавоб берувчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши: мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлган лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган хоналар (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди); мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, тегишли метрологик меъёрлар ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди); терапевтик йўналиш ва диагностика ихтисосликлари бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда стерилизация ишларини бажаришга шартнома ёки стерилизация бўлими;* туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда муассасада туғруқ (жарроҳлик блоки билан), жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, ҳомиладорлар патологияси, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника (гинекология, неонатология, педиатрия, ультратовуш диагностикаси), бактериология ва клиник-биокимё лабораториялар ташкил этиш; хирургия йўналишидаги ихтисосликлар, шу жумладан, стоматология бўйича тиббий фаолиятни юритишда стерилизация бўлими;* в) тиббий фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга риоя қилиш: лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича бирламчи тиббий ҳужжатларни юритиш; белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига статистика маълумотларини тақдим этиш; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, экологик нормативларга, метрология нормалари ва қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш; лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиш; лицензияловчи орган томонидан рухсат берилган доривор, дезинфекция ва зарарсизлантирувчи воситалар, лаборатория реагентларидан фойдаланиш; операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши ҳамда видеоёзувдаги ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) шифокор сирининг ҳимоя қилиниши имкониятини яратиш; тиббий фаолиятни қатъиян лицензияда кўрсатилган доирада амалга ошириш;* туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда, ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисидаги электрон маълумотлар алмашинуви дастурини мажбурий равишда доимий юритиш.* |
|
10. |
Лицензия беришда келишиладиган органлар: |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари. |
|
11. |
Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
5 йил |
|
12. |
Изоҳ. |
Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар) аниқ кўрсатилади. Аризани кўриб чиқиш муддати давомида фаолиятнинг лицензияланаётган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ҳажмидан келиб чиқиб, тегишли соҳа мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи лицензия талабгорига тегишли лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш юзасидан эксперт хулосасини ишчи органга тақдим этади. Бунда эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар талабгор (ариза берувчи) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази (ишчи орган) ўртасида тузилган ёзма шартномага кўра белгиланган тартибда тасдиқланган табақалаштирилган нархларга мувофиқ амалга оширилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
». |