ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2585-1]
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 28 апрелдаги 101-сон буйруғи (рўйхат рақами 2585, 2014 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 241-модда) билан тасдиқланган Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июнь,
16-сон
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 24 июндаги 16-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартибини белгилайди.».
2. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«наслчилик хўжалиги — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон қарори билан тасдиқланган Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ наслчилик хўжалиги мақомига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;».
3. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Баҳолаш ва текшириш натижаларига мувофиқ подани яхшиловчи деб топилган наслдор эркак ҳайвонлар ҳақидаги маълумотлар Давлат наслдор ҳайвонлар китобларига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 10/24/2585-1/0550-сон)