22.07.2024 йилдаги ПФ-103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.07.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик кластерларининг молиявий барқарорлигини ва пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш узлуксизлигини таъминлаш ҳамда соҳада ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пахта-тўқимачилик кластерларини (кейинги ўринларда — кластерлар) молиявий соғломлаштиришга қаратилган қуйидаги чоралар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан 2023 йилги пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларни 2024 йил 1 декабрга қадар тўлиқ қайтарган кластерларга ушбу кредит бўйича фоиз тўловлари (банк маржасидан ташқари) 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма ҳисобидан қайтариб берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилги пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун кластерларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг, мос равишда Жамғарманинг тижорат банкларига ажратган кредит ресурсларининг қолдиғини қайтариш муддати тижорат банкларининг ижобий хулосаси асосида 2025 йил 1 апрелга қадар узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва қишлоқ хўжалиги вазирига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерларни ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни уларга бириктиришда талабгорларнинг пахтачилик соҳасидаги тажрибаси, моддий ва молиявий салоҳияти инобатга олинмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластер фаолияти доирасида тузилган битимлар бўйича ўз мажбуриятларини сурункали равишда бажармай келаётган, тижорат банклари олдидаги кредит қарзларини мунтазам қайтармаётган, ўз молиявий салоҳиятини инобатга олмасдан юқори кредит юкини юзага келтирган, фермерлар билан 2023 йилги пахта хом ашёси учун ҳанузгача тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган кластерлар билан ишлаш ва тегишли чораларни кўришда сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерлар зиммасига турли йўналишдаги самарасиз лойиҳаларни, уларнинг тўғридан-тўғри фаолиятига боғлиқ бўлмаган тадбирларни амалга оширишни юклаш орқали кластерларнинг молиявий ҳолатига путур етказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хом ашёси ва ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш ва уни «Агроплатформа» ахборот тизимига интеграция қилиш бўйича ишлар якунланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2024 йил 1 августдан бошлаб Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кластерлар таъсисчиларининг шахсий кафиллиги қўшимча равишда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларга розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ва сотиб олиш қийматининг 35 фоизи ва ундан юқори қисми тўланган пахта тозалаш заводлари ва пахта қабул қилиш масканларини (кейинги ўринларда — мулкий мажмуа) жалб этиладиган кредит бўйича мулкий мажмуа сифатида гаровга қўйишга рухсат бериш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий мажмуаларни сотиб олиш бўйича тўловларнинг қолган қисмини амалга ошириш таъминоти сифатида суғурта компаниясининг тўловни амалга оширмаслик суғурта полиси ва (ёки) учинчи шахс кафиллиги ёхуд бошқа банк кафолати тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит қарздорлиги ҳисобига мулкий мажмуалар гаров мулки сифатида тижорат банклари тасарруфига ўтказилганда, мулкий мажмуани савдоларга чиқариш уларнинг фаолият турларини сақлаб қолиш шарти билан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тугатилаётган «Ўзпахтасаноат» АЖнинг мулкий мажмуаларини сотиб олиш бўйича кластерлар билан тузилган олди-сотди шартномаларида белгиланган тўлов графиги бўйича қарздорликлар муддатини бир йилга узайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳисоб палатаси бошчилигида Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Солиқ қўмитаси, Жамғарма, тижорат банклари вакилларидан иборат Мажбуриятларни бажармаган пахта-тўқимачилик кластерларининг фаолиятини тартибга солиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) бир ҳафта муддатда Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларини белгилаб берсин ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кластерларнинг тўловга қобилиятсизлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг айби туфайли вужудга келган бўлса, кластернинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов кластерларнинг пахта хом ашёсини қайта ишлашдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган қувватлари самарали ишлашини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-103-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги ПФ-103-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятларни бажармаган пахта-тўқимачилик кластерларининг фаолиятини тартибга солиш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

М. Абдуллаев

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

Ж. Хатамов

Бош прокурор ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

И. Абдурахмонов

қишлоқ хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

А. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

Н. Холмуродов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

С. Нишанбаев

ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари

Ж. Абдиев

Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

А. Исроилов

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори

Лавозими бўйича

тижорат банклари бошқаруви раислари

С. Қулмирзаев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги ПФ-103-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6179-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисобласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси, буғдой етиштириш харажатлари ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобларини кредитлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур ҳажмдаги буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислаш агрегати қийматини қисман қоплаш учун субсидия бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларига жойлаштирилган мақсадли кредит ресурслари ва қарз маблағларидан фойдаланишни мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимини рақамлаштириш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланган хорижий давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва уларни мамлакатимизда жорий қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини ҳамда пахта хом ашёси хариди якуний ҳисоб-китобини кредитлаш, шунингдек, мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитлар ажратиш ҳамда янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Жамғарма томонидан компенсация ва субсидияларни тўлаш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмалари асосида» сўзлари «Жамғарма томонидан субсидия тўлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Субсидиялар» портали орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг

ТАРКИБИ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ж.А. Қўчқоров — Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Кенгаш раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ш.М. Ғаниев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Кенгаш раисининг ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ж.А. Ходжаев — Бош вазир ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. И.Ю. Абдурахмонов — қишлоқ хўжалиги вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. А.А. Хаитов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. А.А. Исроилов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори, Кенгаш котиби»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2-иловадаги «Қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни молиялаштириш шуъбаси 2» блоки «Қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни молиялаштириш бўлими 2» блоки билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-205-сон Фармони 5-бандининг «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги «кластерларга» сўзи «кластерлар ҳамда пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва ип калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги «Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида»ги ПФ-98-сон Фармонининг 1-бандидаги «12 ой» сўзлари «24 ой» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4633-сон қарори 2-банди «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) республиканинг барча ҳудудларида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4634-сон қарорининг 6-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари, ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида буғдой етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликларининг буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатгача буғдойнинг норматив ҳосилдорлиги умумий қийматининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизигача йиллик 12 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредитлар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фермер хўжаликлари, ер майдонларига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган буғдой етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликлари агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-113-сон қарорига 4-илованинг 20-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил» сўзлари «2023 — 2026 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/103/0542-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)