26.02.2021 йилдаги ПФ-6179-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аграр соҳанинг барча тармоқларини молиялаштириш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, аграр соҳани механизациялаш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалигини молиялаштиришнинг қўшимча механизмлари ва молиявий воситаларини жорий этишни кенгайтириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини янги босқичга кўтаришга доир таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2021 йилдан бошлаб Жамғармага қуйидагиларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ ажратилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли субсидияларни;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича валютанинг айирбошлаш курсининг ўзгариши натижасида юзага келадиган зарар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги ПФ-103-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/103/0542-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий тақчилликни бартараф этиш учун жалб этилган маблағлар, шу жумладан бюджет ссудаси ва тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурсларнинг фоиз ставкалари ўртасида юзага келадиган салбий тафовут.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги мазкур бандда кўзда тутилган мақсадлар учун маблағларни 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирсин ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хомашёси, буғдой етиштириш харажатлари ҳамда пахта хомашёси хариди якуний ҳисоб-китобларини кредитлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур ҳажмдаги буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислаш агрегати қийматини қисман қоплаш учун субсидия бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларига жойлаштирилган мақсадли кредит ресурслари ва қарз маблағларидан фойдаланишни мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимини рақамлаштириш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланган хорижий давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва уларни мамлакатимизда жорий қилиш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги ПФ-103-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/103/0542-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларига мақсадли ҳамда лизинг ташкилотларига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун жойлаштирилган кредит ресурслари ҳамда қарз маблағларини қайтаришдан тушадиган тушумлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасида юзага келган ижобий тафовут;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича валютанинг айирбошлаш курсининг ўзгариши натижасида юзага келадиган зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан чет эл кредитлари ва инвестициялар, халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотларининг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун субсидия ҳамда комбайнларни хорижда хизмат кўрсатиши (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларига компенсация тўлашга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий тақчилликни бартараф этиш учун жалб этилган маблағлар, шу жумладан бюджет ссудаси ва тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурсларнинг фоиз ставкалари ўртасида юзага келадиган салбий тафовутни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет тизимининг бюджетларидан жалб қилинадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини ҳамда пахта хомашёси хариди якуний ҳисоб-китобини кредитлаш, шунингдек, мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитлар ажратиш ҳамда янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш;
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги ПФ-103-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/103/0542-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таклифига асосан тижорат вакили билан биргаликда ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун хорижий давлатлардан буғдой сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган бюджет ссудаси, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича чет эл валютаси ва сўмдаги барча харажатларни, шунингдек, валюта курси ҳамда фоиз тўловлари бўйича юзага келадиган зарарларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун қонунчиликда белгиланган миқдорда субсидия тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комбайнларнинг хорижда хизмат кўрсатиши (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларига қонунчиликда белгиланган миқдорда компенсация тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасидаги салбий тафовут бўйича зарарларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментини сақлаш харажатларини молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг барча ҳисобварақларига, шу жумладан Жамғарма айланма маблағлари ҳисобидан операциялар ўтказиладиган тегишли банк ҳисобварақларига нисбатан чеклов чоралари қўлланилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, улар Жамғарма томонидан инкассо топшириқномаси билан ундирилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Жамғарма кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун хорижий давлатлардан буғдой сотиб олишга доир таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг аграр соҳа тармоқларини молиялаштириш ва ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлари натижаси тўғрисида ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан тайёрланадиган Жамғарманинг тушумлар ва харажатлар балансини кўриб чиқиш ва унинг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментининг Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича ўтказган назорат тадбирлари натижалари юзасидан хулосаларни муҳокама қилиш ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг (кейинги ўринларда — Департамент) тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Департаментга, истисно тариқасида, Жамғарма маблағларини электрон аукцион ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида тижорат банкларида депозитга жойлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказий банк бир ҳафта муддатда Жамғармага молиявий операциялар ўтказиш учун миллий ва чет эл валютасида тегишли махсус ҳисобварақлар очилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармада вақтинчалик маблағ тақчиллиги юзага келганда, жорий йилнинг ўтган даврида жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларининг ўртача фоиз ставкасида икки йил муддатгача бюджет ссудасини ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда нарх барқарорлигини таъминлаш учун дон сотиб олиш, сотиш ва сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма томонидан хўжалик юритувчи субъектларга компенсация ва субсидияларни тўлаш тартибини соддалаштириш ва такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Жамғарма томонидан субсидия тўлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Субсидиялар» портали орқали амалга оширилиши назарда тутилсин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги ПФ-103-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/103/0542-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ушбу Фармоннинг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишига, масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини самарали ташкил этишга ҳамда мувофиқлаштиришга, улар раҳбарларининг кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишга, аниқланган муаммо ва камчиликларни тезкор бартараф этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия вазири Т.А. Ишметов аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган тақчилликни қоплаш учун зарур маблағларни бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратишга, шунингдек, бюджетдан қўшимча ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилишга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6179-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ж.А. Қўчқоров — Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Кенгаш раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ш.М. Ғаниев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Кенгаш раисининг ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ж.А. Ходжаев — Бош вазир ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. И.Ю. Абдурахмонов — қишлоқ хўжалиги вазири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. А.А. Хаитов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. А.А. Исроилов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори, Кенгаш котиби
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги ПФ-103-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/103/0542-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгаши

Департамент директори

Директор ўринбосари

Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилишини мониторинг қилиш бўлими

5

Бош юрисконсульт

1

Аграр соҳани молиялаштириш бошқармаси

12

Инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1

Дон қабул қилувчилар ва товар-хом ашё биржаси билан ишлаш бошқармаси

7

Қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни молиялаштириш шўъбаси

1

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис

1

Молия-иқтисод бўлими

3

Ижро назорати бўйича бош мутахассис

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимларнинг чекланган сони — 34 нафар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июлдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 06/26/122/0687-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4633-сон қарори 4-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) имтиёзли кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга пахта хомашёсини етиштириш харажатларига умумий фойдаланиш муддати 22 ойгача бўлган давр билан пахта хом ашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредитлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга берилган кредитлар фақат 11 ой ўтганидан сўнг кейинги ойнинг биринчи санасигача қайтарилиши шарт. Кредитни қайтариш муддатини ҳисоблаш эса ҳар бир транш учун кредит маблағи пахта-тўқимачилик кластери ва кооперацияга келиб тушган кундан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик хўжаликлари агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш билан боғлиқ харажатларини бўнаклаш пул маблағлари шаклида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари етиштирган пахта хом ашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан берилади, компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисмига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгарган ҳолларда кредит фоиз ставкаси, банк маржаси ва Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан бериладиган компенсация миқдорига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 53-сон қарори 4-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 149-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 6-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 7-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги «Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 974-сон қарори 8-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги «Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 512-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошидан «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Топширилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича харажатларга кредит ажратиш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги «Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 914-сон қарори 4-бандининг «а» кичик бандидан «2020 йилда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5095-сон Фармони 3, 4, 6 ва 7-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармони)» ПФ-5304-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5329-сон Фармонига 1-илова 31-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сонли қарори)» ПФ-5348-сон Фармонига илованинг 11-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорлари)» ПФ-5497-сон Фармонига 1-илованинг 45-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5893-сон Фармонига 1-илованинг 28-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3096-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3270-сон қарорининг 12-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 149-сон қарорига 8 ва 9-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори)» 350-сон қарорига илованинг 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 959-сон қарори 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 декабрдаги «2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги 1037-сон қарорига 14-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарори)» 1032-сон қарорига илованинг 2-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон; 23.07.2024 й., 06/24/103/0542-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон; 12.05.2026 й., 06/26/82/0479-сон; 04.07.2026 й., 06/26/122/0687-сон)