19.07.2024 йилдаги ПҚ-274-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Волейбол спорт турларини янада оммалаштириш, ёшлар орасидан волейбол спорт турлари билан шуғулланувчи спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, ушбу спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар волейбол, соҳил волейболи ва пара волейбол спорт турларини (кейинги ўринларда — волейбол спорт турлари) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
волейбол спорт турларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли спортчилар, шу жумладан, спортчи-аёлларни аниқлаш, селекция қилиш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур шароитларга эга профессионал ва олий таълим ташкилотларида волейбол спорт турлари бўйича тўгаракларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
волейбол спорт турлари бўйича профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
волейбол спорт турлари бўйича замонавий спорт мажмуаларини барпо этиш, мавжуд моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда волейбол спорт турларини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда волейбол спорт турларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон волейбол федерациясининг 2025 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Volleyball stars» Ўзбекистон кубогини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида уч босқичли (туман (шаҳар) — вилоят — республика) волейбол спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон» республика мусобақасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ўртасида уч босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубогини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара волейбол спорт мусобақаларини ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон волейбол федерацияси (П. Бобожонов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) ҳамда Спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда кўрсатилган спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) ва Ўзбекистон волейбол федерацияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, уларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда мусобақа ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган спорт мусобақаларини 2025 йил 1 январдан бошлаб бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида волейбол спорт тури бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги мусобақаларининг финал босқичида ғолиб бўлган таълим муассасаларига уларнинг ҳақиқий эҳтиёжидан келиб чиқиб, зарур спорт жиҳоз ва анжомлари етказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғолиб бўлган умумий ўрта таълим муассасаларини уларнинг ҳақиқий эҳтиёжидан келиб чиқиб, зарур спорт жиҳоз ва анжомлари билан таъминлаш Ўзбекистон волейбол федерациясининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган «Янги Ўзбекистон» республика мусобақасининг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш ушбу вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон волейбол федерацияси билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон волейбол федерациясининг 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта федерацияга йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида «Буюк Ипак йўли» халқаро турнирини ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон волейбол федерацияси ва Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
волейбол спорт турлари бўйича илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
волейбол спорт турлари бўйича ўқув дастурларини янгилаш, ёшларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
волейбол спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар учун профессионал спортчилар захирасини яратиш ҳамда бу борада Россия, Беларусь, Италия, Польша, Япония ва Туркия давлатларининг волейбол клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат фаолияти волейбол спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат 2024/2025 ўқув йилидан фаолиятини бошлайди ҳамда ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 410-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатнинг волейбол спорт турлари бўйича ўқувчи-спортчилари сони мактаб-интернатнинг умумий контингенти доирасида Спорт вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда мавжуд спорт иншоотлари имкониятларидан келиб чиқиб қўшимча равишда чим устида хоккей, гандбол, эркин кураш каби спорт турлари ҳам ривожлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024/2025 ўқув йилига қадар мактаб-интернатда мазкур бандда кўзда тутилмаган бошқа спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу мактаб-интернатни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқишини давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб волейбол спорт тури бўйича юқори натижаларга эришган 16 нафардан (8 нафар ўғил, 8 нафар қиз) иқтидорли спортчи-ўқувчи Спорт вазирлигининг тавсиясига асосан Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига танловнинг дастлабки ва махсус-профессионал босқичидан муваффақиятли ўтгандан сўнг тест синовларисиз умумий квота доирасида ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 2025-2026 йилларда Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) вазирлик тасарруфида бўлган Тошкент вилояти, Бўстонлик туманидаги «Оқтош» болалар соғломлаштириш оромгоҳи базасида волейбол спорт турлари бўйича республика ва халқаро ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишга мўлжалланган ёпиқ турдаги спорт иншоотлари барпо этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ёпиқ турдаги спорт иншоотларини қуриш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Спорт вазирлиги (А. Икрамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда мактаб-интернатнинг уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Ўзбекистон волейбол федерацияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернатда спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан доимий давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб-интернат ўқув-машғулот жараёнида волейбол ривожланган хорижий мамлакатларнинг юқори малакали кадрлари ҳамда илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Божхона қўмитаси Ўзбекистон волейбол федерацияси билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
волейбол спорт турлари бўйича ўз тизимида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан спорт клублари фаолиятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ходимлари ўртасида «Мустаҳкам оила — армия таянчи» шиори остида ҳар йили волейбол мусобақаларини ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон волейбол федерациясига спорт заллари беғараз бириктириладиган давлат таълим муассасаларининг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, давлат таълим муассасаларининг спорт заллари дарсдан бўш вақтларда, шунингдек, ёзги таътил даврида волейбол спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоалар шуғулланиши учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон волейбол федерацияси тизимида юридик шахс шаклидаги ҳудудий профессионал волейбол клубларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий профессионал волейбол клублари учун бино ва иншоотларни барпо этиш Спорт вазирлиги билан келишилган намунавий лойиҳа асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда уларга ҳудудий профессионал волейбол клублари текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий профессионал волейбол клублари иқтидорли ёш спортчиларни саралаб (селекция) олишни ҳамда келгусида уларни миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига тайёрлаб беришни амалга оширади, шунингдек, ҳудудий саралаш мусобақаларини ўтказиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий профессионал волейбол клублари маҳаллий бюджет ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан Халқаро волейбол федерациясининг талаблари асосида ишлаб чиқарилган спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳудудий профессионал волейбол клублари учун бино ва иншоотларни барпо этиш ҳамда спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларни ажратиш бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ҳудудий профессионал волейбол клублари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, спортчиларнинг ҳудудий, республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши учун ҳудудий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига зарур маблағларни йўналтириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий профессионал волейбол клубларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон волейбол федерацияси биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақола, брифинг, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.О. Қосимов ҳамда Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси П.Р. Бобожонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 19 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-274-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги ПҚ-274-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда волейбол спорт турларини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Волейбол спорт турларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш.

1. Ёшларни спорт клублари, спорт мактабларининг волейбол секциялари ва тўгаракларига кенг жалб этиб бориш.

2. Спорт клублари, спорт мактабларининг волейбол секциялари ва тўгаракларига жалб қилинган ёшларни маҳаллий ва республика мусобақаларига пухта тайёрлаб боришни йўлга қўйиш.

Доимий равишда

-

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Ҳудудларда волейбол спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Иқтидорли ёшларни ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда аниқлаш.

2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли волейболчи бўлиб шаклланиши учун спорт мактабларига йўналтириш.

3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг қилиб бориш.

4. Нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар томонидан ёш волейболчилар билан маҳалла, туман ва шаҳарларда доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

2024 — 2026 йиллар давомида

-

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Волейбол спорт турлари бўйича тегишли халқаро ташкилотлар тасдиқлаган норма ва қоидаларда белгиланган ёш тоифалари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.

1. Олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Volleyball stars» Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш.

2. Вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида уч босқичли (туман ва шаҳар — вилоят — республика) волейбол спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон» республика мусобақасини ўтказиш.

3. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида уч босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги мусобақасини ўтказиш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига ажратилган маблағлар

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Ҳ. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев),

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов)

4.

Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида «Буюк Ипак йўли» халқаро турнирини ўтказиб бориш.

1. «Буюк Ипак йўли» халқаро турнирини ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатларнинг волейбол федерациялари (ассоциациялар) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2024 йил 4-чорак

Ўзбекистон волейбол федерацияси маблағлари

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

3. «Буюк Ипак йўли» халқаро турнирини Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар иштирокида кенг қамровда ташкил этиш.

2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

5.

Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳузурида ҳудудий профессионал волейбол клубларини ташкил этиш.

1. Ҳудудий профессионал волейбол клублари учун бино-иншоотлар қуришга ер участкаларини ажратиш чораларини кўриш.

2. Режа-график асосида ҳудудларда профессионал волейбол клублари учун бино-иншоотлар барпо этилишини таъминлаш.

2024-2025 йиллар давомида

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов)

3. Волейбол бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар билан индивидуал ишлаш ва уларнинг пухта тайёргарлигини ташкил этиб бориш.

4. Ҳудудий профессионал волейбол клубларини Халқаро волейбол федерациясининг талаблари асосида ишлаб чиқарилган волейбол спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаб бориш.

доимий

6.

Ўзбекистон волейбол федерацияси йўлланмаси асосида ҳудудларга тренерларни ва бошқа мутахассисларни илғор тажрибани жорий этиш мақсадида юбориш тизимини йўлга қўйиш.

1. Волейбол спорт турлари ривожланмаётган ва натижадорлиги паст бўлган ҳудудларга тренерлар ва тегишли мутахассисларни юбориш (ротация қилиш) ҳамда уларни бириктириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тренерлар ва тегишли мутахассисларни тажриба тариқасида Жиззах ва Сурхондарё вилоятларига юбориш.

3. Мазкур тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этиш.

2025 йилдан бошлаб

-

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

7.

Волейболчиларнинг спорт тиббиёти бўйича билим даражасини ошириб бориш.

1. Тошкент тиббиёт академияси, Андижон давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Бухоро давлат тиббиёт институти спорт тиббиёти кафедралари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ташкил этиб бориш.

2. Семинар-тренингларни спорт кардиологияси, травматологияси ва ортопедияси, фармакологияси, спортчиларнинг соматик касалликларини даволаш, иммунитетни коррекциялаш (тузатиш), функционал ташхис (диагностика), спорт жароҳатидан кейинги реабилитацияси ҳамда спортчиларнинг машғулотлар ва мусобақа юкламаларидан кейинги реабилитацияси каби йўналишларда амалга ошириб бориш.

2025 йилдан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худояров),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов)

8.

Волейбол спорт турлари билан шуғулланувчи ёшлар қамровини кенгайтириш.

1. Волейбол спорт турларини таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш.

2. Волейбол бўйича спорт клублари фаолиятини янада кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш.

2024-2025 йилларда

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов)

3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг волейбол билан бепул шуғулланишлари учун қулайликлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

10.

Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатини волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этиш.

1. Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) уставини қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Уставни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2024/2025 ўқув йилига қадар

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов)

3. Мактаб-интернатни зарур мебель, компьютер техникаси ва спорт инвентарлари билан жиҳозлаб бориш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков)

11.

2024 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида спортни ривожлантириш объектлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан мактаб-интернатнинг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда 200 ўринли ётоқхона биносини қуриш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини якунлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. 2024 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида спортни ривожлантириш объектлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун зарур бўладиган маблағларни ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёнида назарда тутилиши учун таклиф киритиш.

2024 йил август

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

12.

Волейбол спорт турлари бўйича тренер ва мутахассислар малакасини ошириш.

1. Тренер ва ҳакамлар учун ўқув-семинар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режа график ва ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Режа график асосида босқичма-босқич салоҳиятли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув семинарларни ташкил этиб бориш.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов)

13.

Ўқув-машғулот жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида кадрларни волейбол ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш тизимини жорий этиш.

1. Волейбол бўйича етакчи хорижий давлатлар (Италия, Польша, Япония, Туркия ва бошқалар)нинг илғор тажрибасини ўрганиш.

2. Маҳаллий мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда етакчи хорижий мутахассисларни юртимизга маҳорат дарсларини ўтказиш мақсадида ташрифи режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2024 йил декабрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов)

14.

Халқаро волейбол федерацияси (FIVB), Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) ва Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. Волейбол спорт турлари бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, шу жумладан Италия, Польша, Япония ва Туркия давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш.

2. Мазкур давлатлардаги спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни кучайтириш.

2024-2025 йиллар

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов)

15.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали волейбол спорт турларини кенг тарғиб қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2024-2025 йилларга мўлжалланган медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида волейбол бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида волейбол бўйича махсус рукн ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида волейбол спорт турларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш;

спорт журналистларининг волейбол ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.

2024 йил сентябрь

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Джурабоев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон волейбол федерацияси

(П. Бобожонов)

(16-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 январдаги ПҚ-22-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги ПҚ-274-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда волейбол спорт турларини ривожлантиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2024

2025

2026

1.

Ўзбекистонда волейбол спорт тури билан доимий шуғулланувчилар

нафар

44 000

45 000

46 000

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон волейбол федерацияси

2.

Спорт-таълим муассасаларида волейбол спорт тури билан доимий шуғулланувчилар

нафар

34 000

35 000

36 000

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон волейбол федерацияси

3.

Спорт-таълим муассасаларидаги волейбол бўйича тренерлар

нафар

990

1 020

1 050

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон волейбол федерацияси

4.

Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган волейбол мусобақалари

сон

10

14

18

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон волейбол федерацияси

5.

Волейбол спорт тури бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштироки

сон

8

10

12

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон волейбол федерацияси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги ПҚ-274-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон волейбол федерациясига спорт заллари беғараз бириктириладиган давлат таълим муассасаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Давлат таълим муассасаси номи

Юқори турувчи вазирлик ва идора

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Беруний туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2.

Кегейли туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

3.

Тахтакўпир туман касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

4.

Элликқалъа туман касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Андижон вилояти

5.

Марҳамат агротехнологиялар техникуми

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6.

Пахтаобод туман 1-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

7.

Пахтаобод туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Бухоро вилояти

8.

Бухоро туман касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

9.

Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Қоракўл педагогика коллежи

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги

11.

Ромитан туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

12.

Шофиркон туман касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жиззах вилояти

13.

Жиззах Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14.

Зарбдор туман касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

15.

Шароф Рашидов туман политехника техникуми

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Қашқадарё вилояти

16.

Қарши банк коллежи

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

17.

Ғузор энергетика саноати техникуми

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Навоий вилояти

18.

Кармана туман касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

19.

Конимех туман касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

20.

Нурота туман 1-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

21.

Нурота туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Наманган вилояти

22.

Янгиқўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Самарқанд вилояти

23.

Жомбой туман 1-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

24.

Иштихон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

25.

Нарпай туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

26.

Самарқанд Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сирдарё вилояти

27.

Гулистон туман касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

28.

Сайхунобод туман 1-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

29.

Сайхунобод туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Сурхондарё вилояти

30.

Бойсун туман 1-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

31.

Олтинсой туман 1-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

32.

Шеробод туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент вилояти

33.

Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

34.

Бўка туман 2-сон касб-ҳунар коллежи

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

35.

Олмалиқ архитектура-қурилиш техникуми

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Фарғона вилояти

36.

Риштон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

37.

Учкўприк туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

38.

Ўзбекистон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Хоразм вилояти

39.

Урганч туман 1-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

40.

Ҳазорасп туман 1-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

41.

Ҳазорасп туман 3-сон касб-ҳунар мактаби

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент шаҳри

42.

Республика телевидение ва радио коллежи

МТРК

43.

Тошкент геодезия ва картография техникуми

Кадастр агентлиги

44.

Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 07/24/274/0540-сон; 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон)