19.07.2024 йилдаги ПҚ-270-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумки, 1937 — 1953 йилларда мустабид тузум томонидан 100 мингдан зиёд халқимиз вакиллари қатағон сиёсатининг қурбони бўлган. Бу юртдошларимизнинг 13 минг нафари отиб ташланган, минглаб кишилар ноҳақ қулоқ қилинган, сургунларга жўнатилган. Улар орасида атоқли давлат ва сиёсат арбоблари, илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар, диний уламолар, ҳарбий соҳа ва суд-ҳуқуқ тизими ходимлари, ишчи-деҳқонлар ва уларнинг оила аъзолари бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватанимизнинг миллий истиқлоли, халқимиз озодлиги учун курашиб, шу йўлда жонини фидо этган, сиёсий қатағон қурбонлари бўлган ота-боболаримизнинг ҳаёти ва фаолиятини атрофлича ўрганиш ва тадқиқ этиш, уларнинг номлари ва хотирасини абадийлаштириш бўйича кейинги йилларда юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2021 — 2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 1 минг 200 дан зиёд сиёсий қатағон қурбонларининг номлари оқланганини алоҳида қайд этиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда мустақиллигимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тарихимизнинг номаълум саҳифаларини тиклаш ва илмий нуқтаи назардан чуқур ўрганиш, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида эътироф этиш, шу асосда юртдошларимиз, айниқса, ёш авлоднинг Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғусини, фуқаролик позициясини кучайтириш, уларни бугунги тинч, эркин ва озод ҳаётнинг қадрига етиш руҳида тарбиялаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатағон қурбони бўлган шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, уларни номма-ном аниқлаш, тарихий хизматлари ҳақидаги маълумотларни, архив ва музейлар, кутубхоналар ва турли фондларда сақланаётган ҳужжатларни тўплаш ва тадқиқ этиш, оммалаштириш учун ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатағон қурбонларининг авлодлари ва яқинлари, ўша давр воқеаларига гувоҳ бўлган инсонларнинг хотираларини ёзиб олиш, оилавий архив ва кутубхоналарда сақланаётган тарихий манбаларни, ноёб суратларни тўплаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, унинг ҳудудлардаги бўлимлари ҳамда Жадидлар мероси давлат музейининг мавзуга доир маълумотлар, ашёвий далил ва ҳужжатлар, бошқа тегишли экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатағон қилинган юртдошларимиз ҳақидаги тарихий ҳақиқатни тиклаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида кўп жилдлик «Қатағон қурбонлари» китобини чоп этиш ҳамда уларнинг номларини Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида барпо этиладиган рамзий китоб саҳифаларига киритиш ишларини давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элдаги турли фондлар, архив, музей, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда тегишли мутахассислар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, мавзуга оид илмий экспедициялар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлодни Ватанимиз озодлиги йўлида жонини фидо қилган буюк аждодларимиз хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг жасорати ва ибратли фаолиятини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссиясининг ишчи органи этиб Мудофаа вазирлигининг умумий раҳбарлигида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси, «Шон-шараф» давлат музейи масъул ходимлари ва етакчи мутахассисларидан иборат гуруҳ белгилансин.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПФ-20-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини мамлакатимизда Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси Қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини муносиб даражада ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қатағон қурбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларининг ибратли ҳаёти ва фаолиятини халқимиз, айниқса, ёшлар орасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги кўп асрлик мардона кураши, бу йўлда сиёсий қатағонга учраган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда уларнинг хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда уч авлод учрашувларини ташкил этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирлиги давлат буюртмаси асосида спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлаб, уларни интернет тармоғида оммалаштирсин, шунингдек, фойдаланувчилар ўртасида турли танлов, мусобақа ва акциялар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Фанлар академияси Тарих институтининг «Jadidlar.uz» электрон платформасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва платформани янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар, жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таълим ташкилотларида ўтказиладиган «Мустақиллик дарслари» доирасида қатағон қурбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларига бағишланган ўқув машғулотларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм қўмитаси қатағон қурбонларининг номлари билан боғлиқ музей ва объектларни сайёҳлик йўналишларига киритиш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, «Нуроний» жамғармаси, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди билан биргаликда Республика комиссиясининг қарори асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати вакиллари бўлган шахслар туғилиб ўсган, яшаган хонадонларни аниқласин ва уларда эсдалик лавҳаларини ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ва умумтаълим мактабларида тегишли тарзда «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари»ни, стендлар ва бошқа кўргазмали воситаларни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда белгиланган вазифалар маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қатағон қурбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижодий мероси, шунингдек, ўша даврдаги сиёсий-ижтимоий жараёнлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мавзуга оид илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмасининг танловлар асосида шакллантирилиши ҳамда илмий лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ўзархив» агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати намояндаларининг илмий-ижодий фаолиятига тегишли нодир китоблар, қўлёзма асарлар, тарихий ҳужжатлар ва бошқа материалларни таъмирласин ҳамда рақамлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзархив» агентлиги Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда давлат архивларида сақланаётган қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати намояндаларига оид муайян архив ҳужжатларини белгиланган тартибда махфийликдан чиқариш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати намояндаларининг номларини аниқлаш борасида изланишлар олиб бориш учун Республика комиссияси тавсиясига асосан, тегишли идоравий архивлардан фойдаланиш имкониятини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятига доир чет эллардаги мавжуд манбаларни излаб топиш ва ўрганишда хориждаги илмий-тадқиқот марказлари, нуфузли университет ва фондлар ҳамда соҳа мутахассислари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шахсий ва оилавий архивларда сақлаб келинаётган қатағон қурбонлари фаолиятига бевосита дахлдор бўлган қўлёзма, китоб, сурат ва буюм шаклидаги тарихий-маданий ашёларнинг давлат музейлари фондларига қабул қилиб олинишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудлардаги бўлимлари фондларини мунтазам бойитиб бориш, уларда янги экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда бу борада замонавий рақамли технологиялар ва мультимедиа воситаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Божхона қўмитаси ушбу қарор билан белгиланган вазифаларни бажаришда дахлдор вазирлик, идора ва ташкилотларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда икки ой муддатда мустабид тузум даврида сиёсий қатағонга учраган шахсларни реабилитация қилиш тартибини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилдан бошлаб қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати намояндаларига бағишланган тадбирларни ўтказиш, «Қатағон қурбонлари» хотира китобларини, китоб ва альбомлар, йўл кўрсаткичларини тайёрлаш, шунингдек, кўргазмалар ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг тузилмасини такомиллаштириш, жумладан, унинг таркибида мультимедиа, нашриёт ва матбаа бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда музей ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг илмий-ижодий меросининг моҳияти ва тарбиявий аҳамиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни кенг ёритиш, мавзуга оид телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни мунтазам эфирга узатиш ҳамда матбуот нашрлари ва интернет саҳифаларида мақолалар эълон қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 19 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-270-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги ПҚ-270-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси

2.

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

О.Қ. Абдураҳмонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари

4.

Б. Курбанов

Мудофаа вазири, Республика комиссияси ишчи органи раҳбари

5.

Лавозими бўйича

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

6.

Б. Валиев

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

7.

А. Ташкулов

Адлия вазири

8.

Х. Умарова

Мактабгача ва мактаб таълими вазири

9.

Б. Мусаев

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

10.

О. Назарбеков

Маданият вазири

11.

П. Бобожонов

Ички ишлар вазири

12.

Б. Саидов

Ташқи ишлар вазири

13.

К. Шарипов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

14.

Қ. Қуронбоев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

15.

И. Мирзаалиев

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, «Жадид» газетаси бош муҳаррири

16.

И. Норқулов

Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

17.

Б. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

18.

А. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

19.

Б. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

20.

У. Шадиев

Туризм қўмитаси раиси

21.

Д. Махсудов

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари

22.

А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

23.

У. Юсупов

«Ўзархив» агентлиги директори

24.

Ш. Ризаев

Кинематография агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи

25.

А. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

26.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

27.

А. Жўрабоев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

28.

О. Ҳасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

29.

С. Турдиев

«Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси

30.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

31.

Азамат Зиё

Фанлар академияси Тарих институти директори

32.

У. Тешабоева

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори

33.

Ж. Исмаилова

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори

34.

Лавозими бўйича

Жадидлар мероси давлат музейи директори

35.

Б. Ҳасанов

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси ишида иштирок этиш учун соҳа йўналишидаги бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги ПҚ-270-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий-амалий тадбирлар

1.

Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятни ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси)нинг йиғилишини ўтказиш ва иш режасини тасдиқлаш.

2024 йил август

-

Республика комиссияси

2.

Қатағон қурбонлари ва жадидларнинг вилоят, туман ва шаҳарлар кесимида номма-ном аниқлаш, уларнинг ҳаёти ва фаолияти, тарихий хизматлари ҳақидаги маълумотларни, архив ва музейларда сақланаётган ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш бўйича олимлар ва мутахассислардан иборат таркибда ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

Бунда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари илмий ходимлари учун вазирлик ва идораларнинг идоравий архивларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

2024 йил август ойидан бошлаб доимий равишда

-

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Олий суд,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

«Ўзархив» агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Қатағон қурбонлари ва жадидлар яшаб ўтган хонадонларга ташриф буюриш ҳамда қатағон қурбонлари ва жадидларнинг авлодлари ва яқинларига заруратга кўра моддий ва маънавий кўмак бериш чораларини кўриш.

Ҳар йили май, август, октябрь ойларида

«Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари, ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари,

Ёшлар ишлари агентлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

4.

Қатағон қурбонлари ва жадидларнинг оила аъзолари, фарзанд ва набиралари ҳамда бошқа яқинларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, давлат мукофотларига тавсия этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Маҳаллий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Нуроний» жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари

5.

Қатағон қурбонлари ва жадидлар туғилиб вояга етган ва истиқомат қилган ҳудудлардаги маҳаллаларда ва умумтаълим мактабларида хотира бурчакларини ташкил этиш.

2024-2025 йиллар

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

6.

Таълим ташкилотларида «Мустақиллик дарслари» доирасида қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати намояндаларига бағишланган ўқув машғулотларини ташкил этиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили

Ташкилотчилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Фанлар академияси,

Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

7.

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий бўлимлари фондларини мунтазам бойитиб бориш, янги экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда бу борада замонавий ахборот технологиялари, мультимедиа воситаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш.

2024 — 2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари, тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейи бўлган олий таълим муассасалари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

8.

«Қатағон қурбонлари» хотира китобларини нашр этиш ҳамда жойлардаги маҳаллаларга етказилишини таъминлаш.

2025 йилдан бошлаб режа асосида

Давлат бюджети маблағлари

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

«Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

9.

Қатағон қурбонлари ва жадидларнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинr меросини чуқур ўрганиш ва кенг омма ўртасида тарғиб этиш, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий бўлимлари фондларини бойитиш, замонавий ахборот технологиялари, мультимедиа воситалари билан таъминлаш, китоблар ва йўл кўрсаткичлар чоп этиш ва тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш мақсадида маҳаллалар, туманлар, ҳудудлар ва республика даражасида махсус фондлар ташкил этиш ва уларни молиялаштириш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2024 йил октябрь

-

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Фанлар академияси

II. Илмий-тадқиқот ишлари

10.

Қатағон қурбонлари ва жадидлар ҳаёти ва илмий меросига бағишланган тўплам (китоб)лар тайёрлаш ва уларнинг тақдимотларини ўтказиш.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили

Давлат бюджети, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

«Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди

11.

Ўзбекистон тарихи, қатағон қурбонлари ва маърифатпарвар жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш юзасидан илмий лойиҳалар учун грантлар ажратиш.

Ушбу йўналиш бўйича илмий мактаб яратиш, мақсадли аспирантура ва докторантурага қабулни йўлга қўйиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

Лойиҳа учун ажратиладиган грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси

12.

Мамлакатимиз озодлиги учун курашган ва қатағонга учраган шахслар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, бу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш:

илмий-тадқиқот ишларини давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида шакллантириш ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

ҳар бир лойиҳа натижаларини кенг оммалаштириш мақсадида алоҳида кўрсатув ва теледастурларда ёритилишини таъминлаш.

2024 — 2026 йиллар

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

«Ўзархив» агентлиги

13.

Қатағон қурбонлари ва жадидлар ҳаётига оид ижтимоий тармоқларга мўлжалланган видеоролик ва мультимедиа маҳсулотларини давлат буюртмаси асосида тайёрлаш.

Доимий

Давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Фанлар академияси

14.

Собиқ мустабид тузум даврида зулм ва зўравонлик қурбони бўлган ватандошларимиз ва уларнинг авлодлари яшаган ва яшаётган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, маҳалла идоралари биноларида Республика комиссияси томонидан белгиланадиган ягона намуна ва тегишли тартибда шакллантириладиган рўйхат асосида «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари» ва «Маҳалла хотира китоблари»ни ташкил этиш ишларини амалга ошириш.

2024 — 2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи

15.

Эсдалик лавҳалари, «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари» ва «Маҳалла хотира китоблари»нинг ягона намунаси, уларни ўрнатиш ва ташкил этиш тартибини белгилаш юзасидан Республика комиссиясига таклиф киритиш.

2024 йил август

-

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Фанлар академияси,

Ёзувчилар уюшмаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

16.

Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотлар, авваламбор, маҳалладан бошланаётганини инобатга олиб, бой тарихимиз ва маданиятимиз, буюк алломаларимиз мероси, ватанпарвар аждодларимизнинг маънавий жасоратини маҳаллаларда кенг тарғиб этиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Алоҳида режа асосида

Ижрочиларнинг маблағлари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

17.

Ҳудудларда муайян маҳалла, қишлоқ ва овулда туғилиб ўсган ва оммавий қатағонлар қурбони бўлган шахслар тўғрисида «Ватанимиз мустақиллиги ва халқимиз озодлиги йўлида жонини фидо қилган аждодларимизнинг хотираси барҳаёт!» шиори остида планшетлар ва бошқа кўргазмали воситалар ўрнатиш.

Алоҳида режа асосида

Ижрочиларнинг маблағлари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи

18.

Қатағон қурбонлари ва жадидлик ҳаракати билан боғлиқ объектларни сайёҳлик йўналишларига киритиш, бу мавзуда эсдалик совғалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллий тадбиркор ва ҳунармандлар учун бундай маҳсулотларни тайёрлаш ва реализация қилиш бўйича маркетинг дарсларини ташкил этиш.

Алоҳида режа асосида

Ижрочиларнинг маблағлари

Туризм қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи

19.

Жадид маърифатпарварлари фаолиятини ўрганган тадқиқотчиларнинг шахсий ва оилавий архивларида ҳамда турли кутубхоналарда сақланаётган тарихий манбаларни, ноёб суратларни тўплаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда тўпланган илмий ва тарихий манбалар билан Тошкент шаҳридаги жадид маърифатпарварлари асос солган Турон кутубхонаси фондини бойитиб бориш.

Алоҳида режа асосида

Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари, ижрочилар маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

III. Маънавий-маърифий тадбирлар

20.

«Тарихий хотира, маънавий ва руҳий тарбия — Янги Ўзбекистон пойдевори» деган шиор остида барча туман ва шаҳарларда, маҳаллаларда, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий, тарғибот-тушунтириш тадбирлари ҳамда давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда уч авлод учрашувлари, хотира ва қадрлаш мавзусида тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили август ва октябрь ойларида

Ташкилотчилар маблағлари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

ЎзФА,

Ёзувчилар уюшмаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

21.

Қатағон қурбонлари ва жадидлар ҳаёти, фаолияти, уларнинг мустақиллик йўлидаги курашлари, маърифатпарварлик ғоялари ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, мультфильмлар ва бошқа ижодий маҳсулотлар тайёрлаш.

Бунда ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, режиссёрлар ва ижодкорлар ўртасида ушбу мавзуга доир энг яхши асарлар танловини ўтказиш.

Доимий

Давлат бюджети маблағлари

Кинематография агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ёзувчилар уюшмаси,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

«Ўзархив» агентлиги,

Фанлар академияси

22.

Маҳалла ва хонадонларда ўтказилаётган тадбир ва маросимларда аҳолига:

халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги кўп асрлик мардона кураши ва аждодларимизнинг ғоят мураккаб даврларда ҳам дину диёнатини асраб, уни ҳамиша қалбида сақлаб келаётгани ҳамда уларнинг ибратли ҳаёти;

Янги Ўзбекистондаги бугунги эркин ва фаровон ҳаёт, виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик, бу борада халқимизга яратилаётган қулай шароитлар ҳақида кенг маълумотлар берилишига доимий эътибор қаратиш.

Доимий

-

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

«Нуроний» жамғармаси,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

23.

Интернет тармоғида жадидлар ва қатағон қурбонлари ҳақида турли ёшдаги аудитория, айниқса, ёшлар учун мос келадиган, уларнинг эътиборини тортадиган шакл ва кўринишдаги материалларни жойлаштириб бориш.

Бу борада фойдаланувчилар ўртасида турли танловлар ва акциялар ўтказиш.

Алоҳида режа асосида

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи

24.

Фанлар академияси Тарих институтининг «Jadidlar.uz» электрон платформасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва платформани янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар, жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитиш чораларини кўриш.

Алоҳида режа асосида

Давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Фанлар академияси Тарих институти

25.

Қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича халқаро конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш.

Алоҳида режа асосида

Ижрочилар маблағлари

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

ЎзФА

26.

«Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзбек маърифатпарварларининг ўрни ва роли» мавзусида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Ашурали Зоҳирий, Ҳожи Муин ва бошқа тарихий қаҳрамонларимиз жасоратини таҳлилий асосда очиб бериш, уларнинг ватанпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида алоҳида рисола ва видеороликлар тайёрлаш.

2024 йилдан бошлаб алоҳида режа асосида

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси, ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Фанлар академияси,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

27.

Жадид маърифатпарварлари ҳақида плакатлар тўплами ва тақвимини тайёрлаш.

2025 йил алоҳида режа асосида

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги,

Бадиий академия,

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/270/0534-сон)