18.07.2024 йилдаги ПҚ-264-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ўттиз уч йил олдин ўта оғир ва мураккаб тарихий вазиятда қўлга киритилган миллий истиқлолимиз бугунги кунда кўп миллатли бутун халқимизни Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсад йўлида бирлаштириб, янги ютуқ ва марралар сари илҳомлантирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан мустақиллик туфайли мамлакатимиз суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатга, халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъектига айланди. Дунё бизни янгитдан таниди ва тан олди. Ер юзидаги турли давлатлар ва халқлар билан дўстлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларимиз тобора кенгайиб, юртимизнинг халқаро майдондаги мавқеи ва нуфузи ортиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида мустақил давлат бўлиб, дунёга очилиб яшаш, эркин ва озод халқлар оиласида муносиб ўрин эгаллаб, замонавий тараққиётга эришиш нақадар улуғ бахт ва шараф, шу билан бирга, улкан масъулият эканини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимизнинг миллий манфаатларини таъминлашга қаратилган ички ва ташқи сиёсат борасидаги туб ўзгаришлар, эришилаётган амалий натижалар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда ва қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барчамиз инсон қадри олий мезон бўлган янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида қўлга киритган зафарларимизни мустақил тараққиёт ғоясига ҳамиша содиқ, мард ва матонатли халқимизнинг фидокорона меҳнати, ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳияти маҳсули деб биламиз ва ана шундай олижаноб элнинг фарзандлари эканимиздан чексиз фахрланамиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик шонли санасини чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олиш ҳамда мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика комиссияси (А. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини тасдиқласин. Мазкур дастур «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, шунингдек, «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» бўйича қабул қилинган давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами (кейинги ўринларда — Мустақиллик байрами) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда кенг аҳоли қатламлари ўртасида Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, уч авлод учрашувларини, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, миллий кино кунлари, сайиллар, маданият ва спорт тадбирлари, гастрономик фестивалларни самарали ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, таниқли спортчилар, кенг жамоатчилик вакилларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этсин ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият юритишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик байрамига бағишланган барча тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилиши юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини ўз йиғилишларида мунтазам равишда эшитиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам тадбирларининг дастурларини тайёрлашга юқори профессионал маҳорат ҳамда тажрибага эга бўлган сценарийчи ва режиссёрлар, шоир ва адиблар, бастакор ҳамда балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, мақом ва бахшичилик санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жойларда Мустақиллик байрамини юқори савияда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари етакчи ўринда турадиган ижтимоий давлат ва халқпарвар жамият қуриш йўлида амалга оширилаётган тарихий ишлар, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти билан эришилаётган улкан натижаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги йилларда мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлар учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтириш, «яшил» ва рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган йирик дастур ва лойиҳалар ҳамда бу борада қўлга киритилаётган ютуқларни аниқ ҳаётий мисоллар орқали кенг ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш, маҳалла тизимини халқимизга янада яқинлаштириш йўлидаги доимий саъй-ҳаракатлар ва уларнинг самараси ҳақидаги тарғибот ишларини янада кучайтириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимизда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳити тобора мустаҳкамланиб, минтақамиздаги яхши қўшничилик, тинчликсевар ташқи сиёсат туфайли Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори юксалаётгани, ишончли ҳамкорларимиз сафи кенгайиб бораётганини чуқур таҳлиллар асосида кўрсатиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навқирон авлодга Янги Ўзбекистоннинг келажаги сифатида алоҳида эътибор қаратилаётгани, ёшлар билан ишлаш бўйича ноёб вертикал бошқарув тизимининг яратилиши натижасида уларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юртимизда шаклланган самарали ва таъсирчан тизим моҳиятини очиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар ва хотин-қизларга доимий ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ижтимоий дастурлар мазмунига алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳарбий ва жанговар қудратини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик байрами муносабати билан кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватанимизнинг миллий истиқлоли, халқимиз озодлиги учун курашиб, шу йўлда жон фидо этган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган ота-боболаримизнинг хотирасини ёд этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқсин ҳамда уни юксак ғоявий-бадиий савияда тайёрлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси билан биргаликда «Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этувчи энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари танловларининг якуний босқичини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур танловларнинг ғолиб ва совриндорларини Мустақиллик байрами арафасида эълон қилиш ва уларни тантанали равишда тақдирлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — Республика комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-264-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-264-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси

2.

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

3.

О. Абдураҳмонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари

4.

З. Маҳкамова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

5.

О. Назарбеков

маданият вазири, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

6.

Ш. Умурзаков

Тошкент шаҳар ҳокими, Республика комиссияси раисининг ўринбосари

7.

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири

8.

Б. Қурбонов

мудофаа вазири

9.

П. Бобожонов

ички ишлар вазири

10.

А. Қўлдошев

фавқулодда вазиятлар вазири

11.

Р. Жўраев

Миллий гвардия қўмондони

12.

Қ. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

13.

Ҳ. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

14.

Б. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

15.

Ш. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

16.

А. Икрамов

спорт вазири

17.

А. Худоёров

соғлиқни сақлаш вазири в.б.

18.

И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

19.

Қ. Қуронбоев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

20.

Қ. Рафиқов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси

21.

С. Турдиев

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси

22.

Б. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

23.

А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

24.

Р. Қурбонов

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

25.

Ш. Ризаев

Кинематография агентлиги директори в.б.

26.

А. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

27.

А. Жўрабоев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

28.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

29.

А. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

30.

О. Ҳасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

31.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

32.

Р. Абдуллаев

Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

33.

Ш. Қудратхўжа

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси

34.

Х. Салимов

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б.

35.

Б. Ҳасанов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари музейи директори

36.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

37.

Ф. Қосимов

Вазирлар Маҳкамасининг департаменти мудири, Республика комиссияси котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/264/0529-сон)