18.07.2024 йилдаги ПҚ-265-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимининг уйғунлигини таъминлаш, олий таълим муассасаларининг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш орқали Сурхондарё вилояти иқтисодиёт тармоқларининг, жумладан ишлаб чиқариш, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар соҳалари бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали уларнинг негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳамда етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослик соҳалари бўйича таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кучайтириш ҳамда таълим дастурларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа ташкилотларида талабаларнинг малакавий амалиётини ва профессор-ўқитувчиларнинг стажировкасини ташкил этиш, шунингдек, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолиятини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактаби юридик шахс мақомисиз ташкил этилади ҳамда унда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабалар танлов асосида сараланади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларнинг техник ва технологик тараққиётини таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактабида саноат ҳамкорлари томонидан тақдим этилган муаммолар портфели асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактабида амалга ошириладиган амалий ва инновацион лойиҳаларни саноат ҳамкорлари ва Инновацион ривожланиш агентлиги маблағлари ҳисобидан биргаликда молиялаштириш тизими жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор муҳандислик мактаби фаолияти Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик ишлаб чиқариш корхоналарини Университетнинг Илғор муҳандислик мактабига саноат ҳамкори сифатида бириктириш ҳамда самарали фаолиятни тизимли давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида фаолият юритувчи чет эллик ва (ёки) хорижда яшовчи ватандош мутахассисларни шартнома асосида Илғор муҳандислик мактаби фаолиятига жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2027 йилларда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳамда Термиз давлат педагогика институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024/2025 ўқув йилига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет бошқарув кадрлари лавозимларига етакчи хорижий олий таълим ташкилотларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларнинг жалб этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг танлов асосида ишлаб чиқариш ташкилотлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида катта илмий ва (ёки) амалий тажриба орттирган мутахассислар, устувор равишда, илмий даражага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг иш самарасини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимининг жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетда Таълим хизматлари маркази ташкил этилишини ҳамда талабаларга ўқиш давомида вужудга келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар юзасидан барча зарур хизматларнинг «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Университет ҳузурида техника ва қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи ихтисослашган илмий кенгашлар фаолиятини белгиланган тартибда ташкил этиш чорасини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш ҳамда илмий-тадқиқот ва инновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчиларни ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари ва «устоз-шогирд» тизими бўйича бажарган ишларининг натижаси ҳамда талабаларнинг эришган ютуқлари бўйича рағбатлантириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Университет Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Университет фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-265-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-265-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2027 йилларда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети фаолиятини ташкил этиш

1.

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Университетнинг ташкилий тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

2024 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Университет

2.

Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш.

1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2024 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш.

2024 йил август

3. Кафедраларни зарур ўқув-услубий ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш.

2024 йил август

4. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2024 йил сентябрь

3.

Университетни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш.

1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш.

2024 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Университет

2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2024 йил сентябрь

3. Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчиларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш.

2024 йил сентябрь

II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш

4.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш.

1. Битирувчиларда замонавий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган малака талаблари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида иш берувчилар таклифлари ҳамда биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим муассасалари дастурларини таҳлил қилиш.

2024 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Иш берувчилар таклифлари ва биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим муассасалари дастурлари асосида таълим йўналишлари фанлар каталогини мақбуллаштириш.

2024 йил август

5.

Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ривожлантириш.

1. Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганишга қаратилган электрон платформани ишга тушириш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганиш таҳлили асосида тегишли чора-тадбирларни белгилаш.

2025/2026 ўқув йили

6.

Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

1. Таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Таълим мазмунини креатив фикрлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш.

2024 йил сентябрь

7.

Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва жорий этиш ҳамда Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш.

1. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишга жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилар учун моддий ва маънавий таъминот асосларини яратиш.

2024 йил октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Дарслик ва ўқув қўлланмаларни, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет харажатлари сметасида мунтазам равишда зарур маблағларни назарда тутиш.

2025 йил апрель

3. Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларини янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида Таҳририй нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этиш, босмахонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий босма жиҳозлар билан таъминлаш.

2026 йил декабрь

8.

Амалий ва сайёр машғулотларни ўтказишни кенгайтириш орқали талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш.

1. Талабаларнинг амалиётини Университет билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган ижтимоий, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муассасаларида ташкил этиш.

2025 йил апрель

Университетнинг мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Кадрлар истеъмолчилари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишни янада такомиллаштириш.

2025 йил май

9.

Ҳамкор ташкилотларда кадрлар тайёрловчи кафедралар филиалларини ташкил этиш.

1. Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ташкилот ва корхоналарда Университет кафедраларининг филиалларини ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет,

ҳамкор ташкилотлар

2. Кафедралар филиалларида машғулотлар ўтказган ҳамда малакавий амалиёт ишларига раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Университет томонидан соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

10.

Техника соҳасига оид 2 та таълим йўналишини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

1. Ички ва ташқи таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибани ўрганиш.

2024 йил сентябрь

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш.

2024 йил ноябрь

3. Хорижий экспертлар иштирокида ички ва ташқи сифатни таъминлаш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш.

2025 йил март

4. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

2026 йил декабрь

11.

Университет профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба оширишларини ташкил этиш.

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг 2024 — 2027 йилларда хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларига малака оширишга юбориш.

2025 — 2027 йиллар

3. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида, шунингдек, корхоналарда стажировкалар ташкил этиш.

Доимий

12.

Университет ўқув жараёнларига хориждан профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024-2025 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари ва грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Ўзаро ҳамкорлик асосида хорижий олийгоҳ ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўқитувчиларини ўқув жараёнларига жалб этиш.

2024 — 2027 йиллар

13.

Университет профессор-ўқитувчиларининг соҳа йўналиши бўйича республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил этиш.

1. Соҳа йўналиши бўйича республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида профессор-ўқитувчиларнинг стажировка ўташини ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2024 йил октябрь

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Профессор-ўқитувчиларнинг республикадаги ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташини ташкил этиш.

2025 — 2027 йиллар

14.

Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киришга тайёрлаш.

1. Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киритиш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Университетни нуфузли илмий-техник базаларда ўз профилига эга бўлишини таъминлаш.

2024 йил октябрь

3. Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киритиш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган мақсадли параметрлар ижросини мониторинг қилиб бориш.

2024 — 2027 йиллар ҳар олти ойда

4. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларида Университет профилини очиш.

2024 йил декабрь

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

5. Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари масъуллари иштирокида Университет фаолиятини таҳлил қилиш.

2025 йил март

15.

Университет талабаларини бевосита ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш.

1. Талабаларнинг амалиётларини мақсадли ташкил этиш мақсадида уларни асосий иш берувчи корхона ва ташкилотларга бириктириш.

Ҳар йили октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Таълим шаклидан қатъи назар тегишли таълим йўналишлари бўйича талабалар амалиётларини тармоқ (соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхоналарида келишув (шартнома) асосида тизимли равишда ўтказилишини таъминлаш.

3. Талабаларнинг амалиётни ўташ даврида муайян ташкилотлар ва корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишларига кўмаклашиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

16.

Университет тасарруфидаги академик лицейда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш.

1. Академик лицей учун икки йиллик тизимга мослаштирилиб чуқурлаштирилган фанлар бўйича яратилган дарслик ва адабиётларни апробациядан ўтказиш ва чоп этишга тайёрлаш.

2. Апробациядан ўтган ва чоп этишга тайёрланган дарсликларни чоп этиш.

2025 йил июль-август

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

3. Университет тасарруфидаги академик лицей ўқув дастурларини илғор хорижий дастурлар асосида такомиллаштириш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш

17.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтини тизимли ташкил этиш.

1. Университетнинг илмий салоҳиятини йилма-йил ошириб бориш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтини тизимли ташкил этиш учун қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.

2. Университет тадқиқотчиларини хорижий олий таълим муассасаларига мақсадли докторантурага ўқишга юбориш.

2025 йилдан бошлаб

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

18.

Университет профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари ва талабаларининг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш.

Университетда инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги тадқиқотчиларнинг ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида «Spin-off» шартлари асосида «Кичик инновацион корхоналар» ташкил этиш.

2025 йил декабрь

-

Университет,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(Қосимов)

19.

Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларни илмий стажировкаларини ташкил этиш орқали илмий ишлар кўламини ошириш.

1. Университет профессор-ўқитувчилари, илмий-техник ва муҳандис ходимларини республикада ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида стажировкаларини ташкил этиш.

2. Иқтисодиёт тармоқларида, кооперацияларда, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташ бўйича дастурлар тайёрлаш ва амалга ошириш.

2025 йилдан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет,

Инновацион ривожланиш агентлиги

(Ражаббоев),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(Бекмуродов)

20.

Профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятини кенгайтириш мақсадида рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

1. Университетда «Хирш» индекси (h-индекс) юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни рағбатлантириш тизимининг меъёрий-ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш.

2. «Хирш» индекси (h-индекс) юқори бўлган олимлар, профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларнинг устамалар миқдорини «Хирш» индекси (h-индекс):

5 дан 9 гача бўлса 20 фоиз;

10 ва ундан юқори бўлса 30 фоиз этиб белгилашни назарда тутувчи тизимни жорий қилиш.

2025 йил январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

21.

Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш.

1. Университет кафедраларининг илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш.

2. Тармоқ корхоналарининг муаммолари бўйича мавзулар базасини шакллантириш.

3. Тармоқ корхоналари билан хўжалик шартномаларини тузиш ва лойиҳаларни бажариш.

2025 йилдан бошлаб

Ҳудуддаги тармоқ корхоналарининг маблағлари

Университет,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

(Қосимов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

22.

Университетда давлат илмий дастурлари доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ва тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш.

1. Давлат илмий дастурлари доирасида тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш.

2025 йилдан бошлаб

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Университет,

Инновацион ривожланиш агентлиги

(Ражаббоев)

23.

Университетда талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш.

1. Университетда иқтидорли талабаларни саралаб олиш ва илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш.

2. Университетнинг тажрибали профессор-ўқитувчиларига талабаларни илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун бириктириш.

3. Илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантириб бориш.

2025 йилдан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

IV. Университетда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш

24.

Университетда талабалар ўртасида атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг тарғиб қилиш, уларнинг адабиётга қизиқишларини янада ошириш мақсадида Адиблар хиёбонини ташкил этиш.

1. Университет ҳудудида Адиблар хиёбони учун жой ажратиш ва хиёбон лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил февраль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Хиёбонда адиблар ҳайкалларини ўрнатиш ва ижодкор ёшларни бирлаштирадиган, доимий равишда турли фестиваллар, тадбирлар ўтказиш учун барча шароитларга эга кўркам масканга айлантириш.

2025 йил март

3. Университет Адиблар хиёбонида турли тадбирлар ва фестиваллар ўтказиш.

Режа асосида

25.

Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари билан талабалар учрашувларини ташкил этиш.

1. Халқ эътирофи ва эл ардоғидаги санъаткор, шоир, ёзувчи, олим, давлат ва жамоат арбоблари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ, семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, шу жумладан масофавий тарзда ташкил қилиш.

Режа асосида

26.

Талабаларда ўзликни англаш, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида Университет фаолияти, буюк аждодларимиз тарихи ва муҳандислик, технологияларга оид музей фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Музей фаолиятини йўлга қўйиш бўйича низом ва чора тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Музей фаолиятини йўлга қўйиш учун хона ажратиш.

3. Музей учун ажратилган хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2025 йил февраль

27.

Романлар, ҳикоялар ва кинофильмлар орқали ёшлар онгида халқ қаҳрамонлари ҳақида чуқур тасаввур уйғотиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш.

1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, жадид боболаримиз, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий кечалар ва учрашувларни ташкил этиш.

2025 йил январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Талабаларнинг театр ва музейларга ташрифини ташкил этиш.

3. Талабалар учун фильмлар намойишини ташкил этиш.

Режа асосида

V. Университет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

28.

Термиз тумани, «Янги Ўзбекистон» массиви «Янгиобод» маҳалласида Термиз давлат педагогика институти учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 1000 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойини барпо этиш.

1. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 1000 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойини барпо этиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари,

Давлат бюджетидан мазкур мақсадларга ажратилган субсидиялар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Термиз давлат педагогика институти

2. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 1000 ўринли талабалар турар жойларини қуриш ишларини амалга ошириш.

2025-2026 йиллар

29.

Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи, Ат-Термизий кўчаси, 1-а-уй манзилида жойлашган Термиз давлат педагогика институтининг бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш.

1. Бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Термиз давлат педагогика институти

2. Бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2026 йил декабрь

VI. Университет фаолиятини рақамлаштириш ва таълим жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш

30.

Университет кампуси ва улардаги бино-иншоотларнинг АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш.

1. Университетнинг АКТ инфратузилмаси ҳолатини хатловдан ўтказиш.

2024 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Университет

2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган қурилмаларни харид қилиш.

2024 йил ноябрь

3. Университет биноларини оптик толали алоқа линиялари орқали юқори тезликдаги интернетга улаш.

4. Университет серверларини узлуксиз захира электр манбаи билан таъминлаш.

2024 йил декабрь

31.

Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш.

1. «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (НEMIS)»ни ўрнатиш созлаш ва ишга тушириш.

2024 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Ахборот тизимига Университетнинг тузилмаси, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талабалар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш.

2024 йил сентябрь

3. Университет веб-сайтини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш.

2024 йил октябрь

32.

Талабаларга онлайн усулда шартномалар олиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш.

1. Университет учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «billing.edu.uz» ахборот тизимида алоҳида профиль яратиш.

2024 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Университет

2. Талабаларга шартномаларни онлайн тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш.

2024 йил сентябрь

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-265-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳамда Термиз давлат педагогика институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объектнинг номи

Манзили

Эгаллаган майдони,

2)

Кадастр рақами

Балансда сақловчи

I. Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетига ўтказиладиган бино ва иншоотлар

1.

1-сонли ўқув биноси

Термиз шаҳри, «Гулистон» МФЙ, И. Каримов кўчаси, 288 а-уй

45 868

19:15:01:03:10:0625

Термиз муҳандислик-технология институти

2.

2-сонли ўқув биноси

Термиз шаҳри, «Гулистон» МФЙ, И. Каримов кўчаси, 284-уй

28 364

19:15:01:03:10:1128

Термиз муҳандислик-технология институти

3.

Тажриба синов участкаси

Термиз тумани,

«Янгиобод» МФЙ

101 140

19:11:000239522

Термиз муҳандислик-технология институти

4.

Ўқув полигони

(Устахона биноси 4 000 м2 ер майдони билан бирга туман тиббиёт бирлашмасига ўтказилган)

Қумқўрғон тумани,

«Нурли диёр» МФЙ

26 962

19:07:02:01:03:0859

Термиз муҳандислик-технология институти

5.

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ҳузуридаги «Ахборот-маслаҳат маркази (Extension center)» ДУК

Термиз тумани,

«Янгиобод» МФЙ

192 472

74 396

83 822

19:11:000002458

19:11:000239529

19:11:000002459

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

6.

Маъмурий ўқув биноси ва талабалар турар жойи

Термиз шаҳри, «Гулистон» МФЙ, И. Каримов кўчаси, 288 б-уй

31 533

19:15:41:02:01:0107

Термиз давлат педагогика институти

II. Термиз давлат педагогика институтига ўтказиладиган бино ва иншоотлар

7.

Институт ҳудуди, 1 ва 2-сонли ўқув бинолари, 1 ва 2-сонли талабалар турар жойлари бинолари

Термиз тумани,

«Янгиобод» МФЙ,

Ат-Термизий кўчаси, 1 а-уй

42 000

19:11:01:01:06:0298

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

8.

Талабалар турар жойи барпо этиш учун ажратилган ер майдони

Термиз тумани,

«Янгиобод» МФЙ

3 000

Сурхондарё вилояти ҳокимининг 21.11.2023 йилдаги 587-8-0-Q/23-сон қарори

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/265/0530-сон; 20.05.2025 й., 06/25/86/0456-сон; 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)