Ҳужжат кучини йўқотган 14.06.2018 07.09.1998 йилдаги 382-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.06.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли «Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика истеъмолчиларининг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, аҳолини улар билан таъминлашда зарур тартиб ўрнатиш ва жисмоний шахслар томонидан нефть маҳсулотларини ноқонуний сотиш ҳолларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть маҳсулотларини сотишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига автобензиннинг уларнинг буюртмасига мувофиқ ҳар суткада кафолатли етказиб берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига автобензин, уларнинг қувватидан келиб чиққан ҳолда, тўлиқ миқдорда берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга узлуксиз берилишини таъминлайдиган иш тартибини ўрнатсин, бунда шаҳарнинг энг серқатнов участкаларида, шу жумладан айланма йўлда жойлашган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг бутун сутка давомида ишлашини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг нефть маҳсулотлари сотишдан олинган ҳар кунги тушумининг ўз вақтида инкассация қилинишини таъминласинлар, бунда хизмат ходимларининг тунги вақтдаги хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси нефть маҳсулотларининг ўғирланиш йўлларини, уларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши ҳолларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича мунтазам равишда қўшма текширишлар ўтказсинлар, нефть маҳсулотларини сотиш борасида ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга доир қаттиқ чоралар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини ва уларга туташ ҳудудларни ҳамда уй-жой иморатларини ёнғиндан муҳофаза қилишнинг аҳволи устидан умумий назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси қонун ҳужжатларига нефть маҳсулотларини сотишга лицензия бериш ва уларни сотиш қоидаларини бузганлик учун жазони кучайтириш бўйича ўзгартиришлар киритиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар тайёрласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бош вазир Ў. Т. Султонов 3 кун муддатда махсус аттестация комиссияси таркиби бўйича таклифлар киритсин ва бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси марказий аппарати раҳбар ходимларини, нефть маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар корхоналари ва нефть базалари раҳбарларини, шунингдек автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари раҳбарлари ва мутахассисларини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда йўл қўйилган қоида бузишлар ва суиистеъмолчиликлар учун қонунчиликка мувофиқ жиноий иш қўзғаш мақсадида материалларни прокуратура органларига беришгача бўлган қаттиқ жавобгарлик чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг нефть маҳсулотларини хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига шартнома асосида сотиш бўйича тажрибасини республиканинг бошқа минтақаларига ёйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарорининг 5, 6, 7-бандлари; ушбу қарор билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом 2-бандининг биринчи хатбоши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 июндаги 215-сон қарорининг 5, 6-бандлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 107-сон қарорининг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 7 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
382-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом автомобиль ёнилғисини қуйиш шохобчалари, мой алмаштириш ва автосервис пунктлари орқали нефть маҳсулотларини сотиш қоидаларини ҳамда автомобиль ёнилғисини қуйиш шохобчалари (АЁҚШ)нинг ишлаш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолига автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган лицензиялар асосида фақат умумий фойдаланишдаги турғун ва контейнер, шу жумладан хусусийлаштирилган АЁҚШлар орқали, техник мойлар ва мойлаш материаллари эса мой алмаштириш пунктлари, ихтисослаштирилган автосервис пунктлари ва автодўконлар орқали сотилади.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги АЁҚШлар томонидан санитария, экология, ёнғинга қарши меъёрлар ва савдо қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди ва тўлиқ жавоб беради. Бу меъёрлар ва қоидалар бузилган тақдирда лицензиялар олиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сотилаётган нефть маҳсулотлари сифати белгиланган давлат стандартларига ва техник шартларга жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4—7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. АЁҚШларга нефть маҳсулотлари «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг ихтисослаштирилган автомобиль транспортида тамғаланган цистерналарда етказиб берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 102-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аёқшларда нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва сотиш, шохобчаларнинг ишлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. АЁҚШга тушадиган ҳамма нефть маҳсулотлари мажбурий равишдаги сифат паспорти билан товар-транспорт юкхати бўйича қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Товар-транспорт юкхатида кўрсатилган миқдор билан амалда қабул қилинган нефть маҳсулотлари миқдори ўртасида фарқ бўлмаган тақдирда оператор қабул қилинган юкхатини имзолайди, унинг бир нусхасини АЁҚШда қолдиради, уч нусхасини эса нефть маҳсулотларини етказиб келган ҳайдовчига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Келиб тушган нефть маҳсулотлари миқдори товар-транспорт юкхати билан тўғри келмаган тақдирда камомад юзасидан белгиланган шакл бўйича далолатнома тузилади ва белгиланган тартибда нефтбазага тақдим этилади. Нефть маҳсулотларининг камомади тўғрисида товар-транспорт юкхатининг барча нусхаларига тегишлича белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Нефть маҳсулотларининг АЁҚШга келиб тушиши ва кирим қилинишини назорат қилиш учун белгиланган шаклдаги келиб тушган нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш дафтари юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб дафтарининг бетлари рақамланади ва муҳр билан тасдиқланади. Дафтардаги варақлар сони корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Нефть маҳсулотлари назорат-касса машиналарини мажбуран қўллаган ҳолда нақд пулга сотилади, шунингдек белгиланган тартибда тижорат банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари ёки тарқатиш ведомостлари бўйича берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 февралдаги 59-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар бир АЁҚШнинг ишлаш тартиби, кеча-кундуз ишловчи АЁҚШларни белгиланган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Аёқшлардан техник фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. АЁҚШларнинг ўлчов воситалари билан жиҳозланиши, техника хизмати кўрсатиш, фойдаланиш тартиби, уларни сақлаш ва тежаш, шунингдек хизмат кўрсатиш маданияти амалдаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЁҚШ тегишли жавонлар, реклама тахталари, кўргазмали ташвиқот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. АЁҚШ ҳудудидаги бетон ва асфальт қопламалари ва автомобиль йўлидан кириш йўлаклари нуқсонсиз бўлиши керак. АЁҚШ учун майдончалар текис бўлиши ва автомашиналарнинг колонналар ва қуйиш мосламалари ёнига бемалол келишини таъминлаши керак. АЁҚШ бинолари, иншоотлари, майдончалари, шунингдек унга туташган ҳудудлар санитария-маиший, эстетик, ёнғинга қарши ва экологик талабларга жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЁҚШда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва автоматик равишда қуйиш техникаси тегишли меъёрларга жавоб бериши ва атроф муҳитни ифлослантирмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. АЁҚШ ҳудудлари қоронғи пайтларда тегишли меъёрларга мувофиқ ёритилиши керак. Асосий эътибор нефть маҳсулотларини тўлдириш ва қуйиш жойларининг ёритилишига қаратилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. АЁҚШ телефон ва овозни кучайтирадиган алоқа ва қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. АЁҚШ ходимлари «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси корхоналари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тайёрлов, қайта тайёрлов, малака ошириш, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича билим текширувидан ўтиши шарт. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг тегишли гувоҳномаси мавжуд бўлгандагина ишлашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Аёқшда ҳисоб ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳар бир смена тугагандан сўнг счётчикларнинг жамлама кўрсаткичлари бўйича аниқланадиган смена давомида нефть маҳсулотларининг келиб тушганлиги ва сотилган нефть маҳсулотларининг миқдори, смена бошланишидаги нефть маҳсулотларининг қолдиғи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда белгиланган шакл бўйича смена ҳисоботи тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Резервуарларда қолган нефть маҳсулотларининг қолдиғини ўлчаш асосида смена охирига келиб нефть маҳсулотларининг ҳақиқий қолдиғи аниқланади, бу ҳисоботнинг тегишли устунида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сменани қабул қилишда ва топширишда намунавий ўлчагичлар ёрдамида ҳар бир ёнилғи тарқатувчи колонканинг амалдаги ўлчов хатолари фоизларда ва литрларда аниқланади ва смена ҳисоботида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Смена ҳисоботи икки нусхада тузилади ва сменани топширувчи ва қабул қилувчи операторлар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботнинг биринчи нусхаси товар-транспорт юкхати, нефть маҳсулотларини қабул қилиш далолатномалари, нақд пуллар топширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар билан сменани топширувчи оператор томонидан тилхат билан корхона бухгалтериясига берилади, иккинчи нусхаси эса АЁҚШда смена ҳисоботи китобида қолади ва сменалар операторлари учун назорат нусхаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш ва ўлчовларнинг ҳаққонийлигини ва бирлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг сифатини назорат қилиш учун «Ўздавстандарт» маркази томонидан қўллашга рухсат этилган ва Давлат метрология хизматининг тамғасига ёки текшириш гувоҳномасига эга бўлган зарур асбоб-ускуналар ва ўлчов воситалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини хатлаш белгиланган тартибда, бир ойда камида бир марта ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хатлаш мажбурий тартибда қуйидаги ҳолларда ҳам ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни қабул қилиш - топшириш кунида — моддий жавобгар шахслар алмашган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўмариш, талон-тарож, ўғирлик ёки суиистеъмол қилиш, шунингдек бузилиш фактлари аниқланганда — бундай фактлар аниқланганда дарҳол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ёки табиий офатлар (сув босиши, зилзила ва бошқалар)дан кейин — ёнғин ёки табиий офат тугаши билан дарҳол.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)