10.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3528
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 10.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3528
Кучга кириш санаси
11.07.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3528]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 25 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Тошкент давлат юридик университети (бундан буён матнда ТДЮУ деб юритилади) ҳузуридаги академик лицейларда (бундан буён матнда академик лицейлар деб юритилади) якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний давлат аттестацияси — ўқувчиларнинг билим, малака ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш орқали ўқувчиларга академик лицейни тугатганлиги тўғрисида дипломни бериш масаласини ҳал этувчи таълим сифатини назорат қилишнинг тури;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний давлат аттестацияси комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) — тегишли мутахассисликлар бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун академик лицей ходимлари, ТДЮУ, «юриспруденция» таълим йўналиши (заруратга кўра турдош таълим йўналиши) мавжуд бошқа олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳудудий адлия органлари вакилларидан иборат комиссия;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний давлат аттестация синовлари (бундан буён матнда аттестация синовлари деб юритилади) — академик лицей ўқув режасидаги тегишли фанлар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар якуний давлат аттестациясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ўқувчиларнинг тегишли фанлар бўйича билим ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация синовлари якуни бўйича академик лицейни тугатганлиги тўғрисида ўқувчига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом) бериш масаласини ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Комиссияни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия аъзолари таркиби камида 7 кишидан иборат бўлиб, унинг учдан икки қисми қатнашган тақдирда комиссия ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация синовларини топширишга тавсия этилган ҳар бир фан бўйича алоҳида комиссия тузилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари таркибининг камида ўттиз фоизини олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ташкил этиши лозим.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицей директори (бундан буён матнда директор деб юритилади) комиссия таркибини шакллантириш жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия раиси якуний давлат аттестация бошланишидан камида бир ой олдин ТДЮУ ректорининг, комиссия аъзолари эса директор буйруғи билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия раиси академик лицейда ишламайдиган мутахассис бўлиши лозим. Бир шахс кетма-кет академик лицейда икки мартадан ортиқ комиссия раиси бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоси академик лицей ўқувчиларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), башарти улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса, шунингдек манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, якуний давлат аттестациясида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда таълим мазмунига қўйилган давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонунчилик ҳужжатларига таянган ҳолда олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Якуний давлат аттестациясида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия ҳар йили якуний давлат аттестациясини ўтказиш давридан бошлаб кейинги ўқув йили бошлангунга қадар фаолият кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Директор ва директор ўринбосарлари якуний давлат аттестациясини ўз вақтида ва сифатли ўтказишга ҳамда комиссиянинг ишлаши учун зарур шароитларни яратишга масъул ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний давлат аттестациясини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Якуний давлат аттестациясига тегишли ўқув режалари ва ўқув дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

11. Аттестация синовларини топширишга тавсия этиладиган фанлар рўйхати ва ўтказиш шакллари ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аттестация синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддатлари ўқув режада белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвали директор томонидан якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида ўттиз кун олдин тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аттестация синовларининг намунавий савол ва топшириқлари мазмуни, ҳажми ва мураккаблик даражаси тегишли фаннинг давлат таълим стандартига мувофиқ ўқув дастурида назарда тутилган материалларни ўқувчи томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

15. Аттестация синовларини ўтказиш шакли тўғрисидаги маълумот якуний давлат аттестацияси бошланишидан 6 ой олдин ўқувчилар эътиборига етказилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тили (инглиз тили) фани бўйича камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга ҳамда умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат эга бўлган ўқувчилар аттестация синовларини топширишда тегишли фандан озод этилади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аттестация синовларининг саволлари ўқув дастурлар мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда академик лицейнинг ўқитувчилари томонидан шакллантирилади. Саволлар аттестация синовларидан 6 ой олдин экспертизадан ўтказиш учун ТДЮУга тақдим этилади. ТДЮУ томонидан саволлар улар тақдим этилган кундан эътиборан 20 иш куни давомида экспертизадан ўтказилади ва тегишли экспертиза хулосалари академик лицейга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аттестация синовларининг саволлари ўқув дастурлари доирасида тузилиши ҳамда аттестация синовлари бошланишидан камида 1 ой олдин ўқувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб аттестация синовларининг саволлари вариантларини тузади ва уларнинг ошкор этилмаслигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аттестация синовларини ўтказиш жараёни видеотасвирга олиш орқали амалга оширилади. Аттестация синовларининг юқори даражада очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу жараён видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб бориш имкони яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аттестация синовларига мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоблар, луғат, шпаргалкалар ва бошқа материаллар олиб кирган, аттестация синовлари жараёнида улардан фойдаланган ўқувчилар аттестация синовлари ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибни бузган ўқувчилар аттестация синовларидан четлаштирилади ҳамда комиссия аъзолари томонидан якуний давлат аттестациясидан четлаштириш бўйича ушбу Низомга иловада кўрсатилган шаклда далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аттестация синовлари натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан аттестация синовлари натижаларига кўра топшириқларнинг 86 — 100 фоизи тўғри бажарилган бўлса «аъло», 71 — 85 фоизи тўғри бажарилса «яхши», 56 — 70 фоизи тўғри бажарилса «қониқарли» баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация синовлари натижалари бўйича ўқувчи 55 ва ундан кам балл тўплаган ҳолларда «қониқарсиз» баҳоланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссиянинг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, йиғилишда иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Аттестация синовлари натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинади ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўқувчи аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга академик лицейни тугатганлиги тўғрисида давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом) берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув дастурларини ўзлаштиришда ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 4/5 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 71 баллдан кам бўлмаган), шунингдек аттестация синовларининг ҳар бири бўйича камида 86 балл ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган ўқувчиларга аъло даражали диплом берилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аттестация синовларининг биридан «қониқарсиз» баҳоланган ёки узрли сабабларга (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) кўра аттестация синовларида иштирок этмаган ўқувчи бошқа аттестация синовларини топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Узрли сабабларга кўра аттестация синовларида қатнаша олмаган ўқувчилар директор буйруғи билан комиссия иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган аттестация синовларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Академик лицейнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастурини бажарган, бироқ якуний давлат аттестациясида иштирок этмаган ёки унда «қониқарсиз» баҳоланган ўқувчилар ўқиш муддати тугагандан сўнг, 3 йил ичида аризасига мувофиқ тегишли синовни қайта топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, директор шахсни якуний давлат аттестациясини қайта топширишга қўйиш ҳақида буйруқ чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатли ҳарбий хизматда бўлган вақт, 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун бериладиган таътил вақти мазкур уч йиллик муддатга кирмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Аттестация синовларини қайта топшириш муддатида аттестация синовларидан 3 йил ичида ҳам ўта олмаган ёки аттестация синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат таълим стандартлари доирасида умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган ҳолда экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффақиятли топширган ўқувчиларга ўрта таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аттестация синовлари натижаларини апелляция тартибида кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўқувчиларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун директор буйруғи билан камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация синовларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аттестация синовларининг натижасидан норози бўлган ўқувчилар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 8 майдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3528-1, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган ўқувчини шикоят кўриб чиқилишидан 2 кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб 3 кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган ўқувчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Апелляция комиссияси аттестация синовлари жараёнида ўқувчининг берган жавобларини улар акс этган видеотасвирларни кўриш орқали текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида ўқувчига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация синовларининг натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

аттестация синовларининг натижаларига ўзгартириш киритиш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятини кўришда ўқувчининг аттестация синовлари натижасида олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган ўқувчига ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Апелляция комиссиясининг аттестация натижаларига ўзгартириш киритиш ва ўқувчини аттестация синовларини муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида ўқувчига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Апелляция комиссияси қарори устидан ўқувчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Якуний давлат аттестациясидан четлаштириш ҳақидаги

ДАЛОЛАТНОМА

______________ш.

«___» _________20___ йил

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, ўқувчи

________________________________________________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

қуйидаги сабабларга кўра якуний давлат аттестациясидан четлаштирилди:

тақиқланган воситалардан (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) фойдаланган;

тақиқланган воситаларни (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) олиб кирган.

________________________________________________________________________________________________________________________________________

(низомда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар

Ўқувчи томонидан ______________________________________________________ талаблари бузилган.

1. Комиссия раиси

___________________________

__________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

2. Комиссия аъзоси

___________________________

__________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

3. Комиссия аъзоси

___________________________

__________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу далолатнома якуний давлат аттестацияси ҳужжатларига тикиб қўйилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 10/24/3528/0497-сон; 08.05.2026 й., 10/26/3528-1/0471-сон)