05.07.2024 йилдаги 385-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2023 йил 6 ноябрдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда келишиладиган органлар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан божхона назорати остидаги кимёвий моддалар сақланадиган божхона омбори ҳисобланмайдиган жойлар учун ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан божхона органларига хулоса тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарларни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш талабларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий моддалар (маҳсулотлар) таркибига кирувчи хавфли юкларни автотранспорт воситаларида ташишда ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг йўл-патруль хизмати томонидан кузатиб бориш тартибини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
385-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 июлдаги 385-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 29-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«товарларни сақлаш учун мўлжалланган жой (жойлашган жойи, почта манзили, агар юридик шахс бўлса унинг тўлиқ номи билан, ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса олинганлиги) ва сақлаш учун жавобгар шахс тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., яшаш жойи, телефон рақами) акс эттирилган ваколатли шахснинг божхона юк декларациясига илова қилинган аризаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 301-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«301. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича товарларнинг ўз вақтида манзилга етказилганлиги божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга товарларни жойлаштириш учун мурожаат қилган шахс томонидан тасдиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларининг 51-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ортилган автотранспорт воситалари тегишли манзилга шартнома асосида ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг йўл-патруль хизмати томонидан кузатиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) иккитадан ортиқ автотранспорт воситасида колонна бўлиб, олдинда ва орқада ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари йўл-патруль хизматининг иккита патруль автомашиналари кузатувида ташилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/385/0479-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)