26.06.2024 йилдаги КҚ-769-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ваколатлари, вазифалари ва функцияларининг реестрини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари бир-биридан ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-28-сонли Фармони билан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик ва ижро органларининг вазифа ва функцияларига аниқлик киритилди, бир бирини такрорловчи функцияларни бекор қилиш чоралари белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, маҳаллий вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатларини бир-биридан ажратган ҳолда акс эттириш ва тасдиқлаш, шунингдек, маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш зарурати юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари реестри ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари реестрининг белгиланган тартибда юритилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари реестрининг «Kengash.gov.uz» электрон тизимига киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари реестридан фойдаланиш тартиби юзасидан ўқув-семинарлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-769-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 26-июндаги КҚ-769-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функциялари реестрини (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг Кенгаши қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига асосан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Реестрни юритишнинг асосий мақсади маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари вазифа ва функцияларини (бундан буён матнда вазифа ва функциялар деб юритилади) тизимлаштириш, мониторинг қилиш ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона очиқ электрон ахборот базасини шакллантириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича ваколатли орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонида ушбу вазифа Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Реестрни шакллантириш ва юритиш ваколатли орган томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «E-kengash» маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари портали — автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (бундан буён матнда электрон тизим деб юритилади) орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Электрон тизимдан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, маҳаллий Кенгашлар котибиятлари ходимлари томонидан фойдаланиш электрон рақамли имзо ёки «One ID» орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Реестрдаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сири ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ташкил этадиган маълумотлар Реестрга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Реестр давлат тилида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Реестрни шакллантириш ва юритиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Реестрга киритиладиган маълумотлар манбаси ва турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Реестр Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг Кенгаши қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари билан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари зиммасига юкланган вазифа ва функциялар асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Реестрга киритиладиган маълумотлар қуйидаги соҳаларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бюджет, молия ва солиқ сиёсатига оид ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳудудий дастурларни тасдиқлашга оид ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларини лавозимга тасдиқлаш ва лавозимдан озод этишга оид ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) мансабдор шахсларнинг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) маҳаллий давлат ҳокимиятининг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) норматив тусдаги қарорлар қабул қилишга оид ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) назорат ва назорат-таҳлил фаолиятига доир ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) маъмурий-ҳудудий тузилиш, чегара, географик объектларни номлаш билан боғлиқ ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) мулкчилик, ер муносабатлари, хусусийлаштиришга оид ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) турли соҳаларга оид бошқа ваколатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, фан ва маданият соҳасидаги ваколатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиологик соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий шериклик соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой, коммунал хўжалик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот муҳофазаси соҳасидаги ваколатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидаги маълумотлар Реестрда акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифа ва функцияни қисқача номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифа ва функцияни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи ва реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда вазифа ва функцияни амалга ошириш юклатилган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органининг расмий номи ва даражаси (халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгаши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низомнинг 11- ва 12-бандларига мувофиқ шакллантирилган ва Реестрга киритилган ҳар бир вазифа ва функция тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан ахборот тизимида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Вазифа ва функцияларга оид маълумотларни Реестрга киритиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Реестрдан чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазифа ва функцияларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга кирган кундан бошлаб 15 иш куни давомида ваколатли орган ахборот тизимидаги шаклни тўлдириш йўли билан ушбу Низомнинг 11- ва 12-бандлари талабларига мувофиқ вазифа ва функцияларга оид маълумотларни шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ахборот тизимига вазифа ва функцияларга оид киритилган маълумотларни ваколатли орган 3 иш куни давомида уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низомнинг 11- ва 12-бандлари талабларига мувофиқ вазифа ва функцияларга оид маълумотлар тўлиқ ва ҳаққоний бўлган тақдирда, ваколатли орган ушбу маълумотларни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли орган томонидан вазифа ва функцияларга оид маълумот тасдиқлангандан сўнг маълумотлар ахборот тизимида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ахборот тизимига киритилган маълумотларни текшириш натижасида уларда техник кўринишдаги, шу жумладан, маълумотлар мазмунининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, мазкур хатоликлар ваколатли орган томонидан ахборот тизими орқали бартараф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазифа ва функцияга оид маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Реестрдан уларни чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифа ва функцияни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифа ва функцияни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бекор қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифа ва функцияни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари ўзгариши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли орган 3 иш куни давомида вазифа ва функцияга оид маълумотга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уни Реестрдан ташлаш тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимидаги шаклни тўлдириш йўли билан ушбу Низомнинг 11- ва 12-бандлари талабларига мувофиқ шакллантиради ҳамда Реестрга киритиш учун зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

вазифа ва функцияга оид маълумотга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, ваколатли орган киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг санаси ва моҳияти тўғрисида Реестрда тегишли белги қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрдан вазифа ва функция чиқарилган тақдирда, ваколатли орган вазифа ва функцияга оид маълумотларни Реестрдан тўлиқ чиқармайди, балки Реестрга у бекор қилинганлиги, шунингдек, мазкур вазифа ва функция бекор қилинган сана ва бунинг асоси тўғрисида тегишли белги киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ваколатли орган ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатли орган қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини ахборот тизими орқали тизимли таҳлил ҳамда мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратга кўра маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ўзига хос бўлмаган, ўз аҳамиятини йўқотган, амалга ошириш механизми мавжуд бўлмаган ҳамда такрорланувчи вазифа ва функцияларини бекор қилиш, шунингдек, улар фаолиятида бюрократик тўсиқлар, коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли орган қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом талабларига мувофиқ вазифа ва функцияларнинг Реестрда қайд этилиши ёки ундан чиқарилиши, шунингдек, уларга оид маълумотларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимига киритилган вазифа ва функциялар тўғрисидаги маълумотларни Реестрда қайд этишдан олдин уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Реестрда қайд этилган вазифа ва функциялар тўғрисидаги маълумотлардан фойдалана олишларини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ваколатлари, вазифа ва функциялари реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ахборот тизимига вазифа ва функцияларга оид маълумотни киритиш

15 иш куни давомида

2-босқич

Ахборот тизимига киритилган вазифа ва функциялар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги юзасидан уларни текшириш ва реестрда қайд этиш

3 иш куни давомида

3-босқич

Вазифа ва функцияларга оид маълумот тўлиқ ёки ҳаққоний бўлмаган тақдирда, улар тўғрисидаги маълумотларни қайта кўриб чиқиш, камчиликларни бартараф этиш ҳамда вазифа ва функцияларга оид маълумотларни ахборот тизимига қайтадан киритиш

2 иш куни давомида

4-босқич

Вазифа ва функцияни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда ёки бекор қилинганда вазифа ва функцияга оид маълумотга тегишли ўзгартириш киритиш бўйича маълумотларни шакллантириш ва ахборот тизимига киритиш

3 иш куни давомида

5-босқич

Вазифа ва функцияга оид маълумотга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича маълумотларни ушбу схеманинг 2- ва 3-босқичларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш

3 иш куни давомида