05.06.2024 йилдаги 1337-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Участка сайлов комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 26-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Участка сайлов комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1337-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1337-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) мувофиқ участка сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Участка сайлов комиссиясини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Участка сайлов комиссияси тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси (бундан буён матнда ҳудудий сайлов комиссияси деб юритилади) томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур бўлган ҳолларда, участка сайлов комиссиясининг сон таркиби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Участка сайлов комиссиясининг таркиби ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Участка сайлов комиссияларининг таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори комиссиянинг расмий веб-сайтида ва матбуот нашрларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ушбу Низомда назарда тутилган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ ҳудудий сайлов комиссиясининг ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Участка сайлов комиссияси аъзосига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) депутати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) аъзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа сайлов комиссиясининг аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партияларнинг аъзолари ва ваколатли вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, депутатликка номзодлар (бундан буён матнда номзод деб юритилади), номзодларнинг яқин қариндошлари (яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) ва ишончли вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Номзодларнинг яқин қариндошлари ёки бевосита номзодларга бўйсунувчи шахслар номзод кўрсатилган сайлов округидан бошқа сайлов округи ҳудудида участка сайлов комиссиялари аъзолигига сайланган бўлса, ушбу шахслар тегишли участка сайлов комиссияси таркибида ўз фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кампанияси давомида номзод рўйхатга олингандан сўнг унинг яқин қариндошлари ёки унга бевосита бўйсунувчи шахслар участка сайлов комиссияси таркибига киритилганлиги аниқланса, ушбу шахслар участка сайлов комиссияси таркибидан белгиланган тартибда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркибини шакллантиришда мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда қуйидагилар орасидан бўлиши тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий билим ва малакага эга, шунингдек хорижий тилларни биладиган мутахассислар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (бундан буён матнда СЖБАТ деб юритилади) ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (бундан буён матнда СЯЭР деб юритилади) билан ишлаш кўникмасига эга бўлган, рақамли технологиялар соҳасида билим ва амалий кўникмага эга фуқаролар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси таркибини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни, шунингдек ёшлар ҳамда ногиронлиги бўлган ижтимоий фаол фуқароларнинг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор берилади. Бунда участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлардаги хотин-қизларнинг улуши камида ўттиз фоиз бўлиши тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг мажлисида муҳокама қилинади ҳамда ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинганидан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўз ташаббусига кўра ёки тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг ёхуд ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг таклифларига асосан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар захирасини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сайлов участкалари тузилганидан кейин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан — фуқаролар йиғини мажлисида ёки фуқаролар вакилларининг йиғилишида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан — меҳнат жамоалари йиғилишида участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар захираси муҳокама қилинади ҳамда йиғилиш (мажлис) натижаси баён билан расмийлаштирилиб, сайловга камида эллик кун қолганида тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши ўз регламентида белгиланган тартибда беш кунлик муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан билдирилган таклифларни муҳокама этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокама натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ва сайловга камида қирқ беш кун қолгунига қадар тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тасдиқлаш учун ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия этиш «E-saylov» ахборот тизими орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари (бундан буён матнда дипломатик ваколатхона деб юритилади) ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ваколатхоналар ҳузуридаги участка сайлов комиссияси (бундан буён матнда хориждаги участка сайлов комиссияси деб юритилади) аъзолигига номзодларни сайлов участкаси бириктирилган тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун сайловдан камида қирқ беш кун олдин тавсия этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хориждаги участка сайлов комиссияси раисининг вазифаларини ушбу дипломатик ваколатхонанинг раҳбари, раҳбар тайинланмаган бўлса, дипломатик ходими амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳарбий қисмлар, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг раҳбари томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар мазкур муассаса ходимлари орасидан ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун сайловдан камида қирқ беш кун олдин тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат туғилганида, ҳарбий қисмлар, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг раҳбари томонидан Сайлов кодексининг 25-моддасига мувофиқ бошқа шахслар ва жамоатчилик вакиллари ҳам участка сайлов комиссияси аъзолигига номзод сифатида тавсия этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳарбий қисмларда, дипломатик ваколатхоналар ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари сайловга камида етти кун қолганида тузилса, ҳудудий сайлов комиссиясига сайлов участкасини тузиш тўғрисида тақдимнома билан бирга участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарор ҳам тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Участка сайлов комиссиясига аъзолик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзоларига тегишинча мазкур Низомнинг 1, 2, 3 ёки 4-иловасига мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси раисининг гувоҳномаси ҳудудий сайлов комиссияси раиси томонидан имзоланади ва ҳудудий сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзоларининг гувоҳномалари участка сайлов комиссияси раиси томонидан имзоланади ва участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссиясининг аъзоларига гувоҳномалар электрон шаклда «E-saylov» ахборот тизими орқали берилиши мумкин. Бунда «E-saylov» ахборот тизими орқали гувоҳнома тегишинча ҳудудий сайлов комиссияси раиси ёки участка сайлов комиссияси раиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Участка сайлов комиссиясининг аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ҳудудий сайлов комиссияси билан келишилган ҳолда участка сайлов комиссиясининг қарорига биноан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилиши ёки уларнинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод ёки ишончли вакил этиб рўйхатга олинган участка сайлов комиссиясининг аъзоси комиссия таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади. Бу ҳақда участка сайлов комиссияси ҳудудий сайлов комиссиясини дарҳол хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Участка сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари ҳудудий сайлов комиссияси томонидан бевосита ёхуд уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномасига биноан қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида ёзма ариза берганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ўз вазифаларини мунтазам равишда бажармай келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунга кўра у сайлов комиссияси аъзосининг ваколатларини амалга ошириш билан бир вақтда шуғулланиб бўлмайдиган лавозимга сайланганда ёки тайинланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у вафот этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзосининг ўз вазифаларини мунтазам равишда бажармай келганлигига оид ҳолат у аъзо бўлган участка сайлов комиссиясининг далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Участка сайлов комиссиясининг аъзоси комиссия таркибидан чиқарилган ёки комиссия аъзоларининг сони кўпайтирилган ҳолларда комиссиянинг янги аъзоси Сайлов кодексида ва мазкур Низомда белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Участка сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Участка сайлов комиссияси ўз фаолиятини мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Участка сайлов комиссияси ишининг ташкилий шакли унинг заруратга қараб ўтказиладиган мажлиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Участка сайлов комиссиясининг мажлиси раиснинг ташаббусига кўра ёки комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисми талабига биноан чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссиясининг мажлиси, агар унда мажлис ўтказилаётган кундаги комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Участка сайлов комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли орқали комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Участка сайлов комиссияси ўз фаолиятини очиқ ва ошкора амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси мажлисида баённома юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада мажлиснинг кун тартиби, унда қатнашган участка сайлов комиссияси аъзолари ва бошқа таклиф этилган шахслар ҳақидаги маълумотлар, муҳокамага киритилган масаланинг қисқача мазмуни, сўзга чиққан ва фикр билдирганлар тўғрисида маълумотлар, кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади ҳамда унга қабул қилинган қарор, хулосалар ва бошқа тааллуқли ҳужжатлар, шунингдек, участка сайлов комиссияси аъзоларининг муайян масала юзасидан ёзма шаклдаги алоҳида фикрлари (агар бўлса) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Участка сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори сайлов участкаси жойлашган туман, шаҳардаги барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Участка сайлов комиссиясининг мажлисларида, шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир бошқа тадбирларида юқори турувчи комиссия аъзолари, рўйхатга олинган номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари вакиллари ва бошқалар таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Участка сайлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатини аниқлайди ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништиради, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ҳамда кўриб чиқади ва рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган муддатидан олдин овоз берган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари, сайлов қутилари, шунингдек, бошқа жиҳозлар билан тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овозларни санаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кодексига ва сайлов тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Участка сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли ҳудуддаги давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Улар қўйилган масалани кўпи билан уч кунлик муддатда кўриб чиқиши ва участка сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар участка сайлов комиссиясига ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашиши, унинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Участка сайлов комиссияси раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади ва уни ўтказиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва жамоат бирлашмалари билан муносабатларда участка сайлов комиссияси номидан иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси жойлашган бино ва овоз бериш хонасининг жиҳозланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссиясининг қарорларини, участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзоларининг гувоҳномаларини ҳамда бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни комиссия аъзолари ўртасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчилар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириш учун участка сайлов комиссияси аъзоларининг уйма-уй айланиб чиқишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари билан комиссия номидан иш олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақида юқори турувчи сайлов комиссиясини ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссиясининг ваколат муддати тугаганидан сўнг комиссия фаолиятига оид ҳужжатларни тегишлилиги бўйича шаҳар, туман давлат архивига ҳамда шаҳар, туман ҳокимликларига топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимотида назарда тутилган ўз зиммасидаги бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

Участка сайлов комиссияси раисининг ўз ваколатларини бажариши имкони бўлмаганда, шунингдек раис бўлмаган тақдирда, раиснинг вазифалари раис ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси раисининг ўз ваколатларини бажариши имкони бўлмаганда, шунингдек раис бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси аъзоларининг малакасини ошириш ва уларнинг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари вакиллари билан алоқалар ўрнатади, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқларда комиссия фаолиятининг ҳар томонлама ёритилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партияларнинг кузатувчиларини, ваколатли вакилларини, оммавий ахборот воситалари вакилларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни тегишли сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжатлар асосида рўйхатга олишни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси аъзоларини жалб этган ҳолда комиссия қарорлари ижросини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси раисининг топшириқларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида участка сайлов комиссиясининг бошқа аъзоларига топшириқлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимотида назарда тутилган ўз зиммасидаги бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Участка сайлов комиссиясининг котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси мажлисларини ташкиллаштиради, муҳокама этиладиган масалалар бўйича қарор ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси аъзоларини комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси мажлисларининг, бошқа тадбирларнинг баённомалари юритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси раиси ва раис ўринбосари топшириқларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссиясининг фаолиятига тааллуқли иш ҳужжатларини номенклатура асосида юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман, шаҳар сайлов комиссияси котибидан СЖБАТга кириш учун тегишли маълумотларни олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЯЭРга тегишли ўзгартиришлар киритишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини СЯЭРдан юклаб олади ва комиссия раисига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимотида назарда тутилган ўз зиммасидаги бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, котиби ўз ваколатларини бажариши имкони бўлмаганда, шунингдек раис ўринбосари, котиб бўлмаган тақдирда, уларнинг вазифалари участка сайлов комиссияси раиси томонидан комиссия аъзолари зиммасига вақтинчалик юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Участка сайлов комиссияси аъзосининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифалар тақсимотига асосан ўзига юклатилган вазифаларни ҳамда раис ва унинг ўринбосари топшириқларини ўз вақтида, сифатли бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси мажлисларида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўриб чиқиш ўзига юклатилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси раиси томонидан овоз бериш кунидаги белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, улар тўғрисида дарҳол раис ёки раис ўринбосарини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида унинг сайловчилар рўйхатидаги маълумотларини текширади, унга овоз бериш учун сайлов бюллетенини имзо қўйдириб топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатувчиларга ва оммавий ахборот воситалари вакилларига сайлов жараёнини кузатиш учун шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимотида назарда тутилган ўз зиммасидаги бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Участка сайлов комиссиясининг аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси мажлисида муҳокамада қатнашиш, мажлисда сўзга чиқиш, таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажлис иштирокчиларига участка сайлов комиссиясининг мажлисида қабул қилинган қарори юзасидан алоҳида фикр билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси фаолиятига доир материаллар ва ҳужжатлар билан танишиб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Участка сайлов комиссиясининг барча аъзолари одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этади, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олади, манфаатлар тўқнашуви юзага келганда, шунингдек яқин қариндошлари тегишли сайлов округида номзод этиб рўйхатга олинган тақдирда, ҳудудий сайлов комиссиясини дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Участка сайлов комиссияси ишини режалаштириш ва ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Участка сайлов комиссияси тузилгандан сўнг икки кун ичида ўзининг биринчи ташкилий мажлисини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси биринчи ташкилий мажлисида қуйидаги масалаларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир иш режасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан сайловчиларнинг қабулини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилигини ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Участка сайлов комиссияси жойлашган бинони ҳамда овоз бериш хонасини белгиланган тартибда жиҳозлашга доир ташкилий ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг дастлабки рўйхатини олганидан кейин уни мазкур участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан аниқлаштириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Сайловчиларни участка сайлов комиссиясининг жойлашган манзили, телефон рақами, иш вақти, шунингдек овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Сайлов участкаси ҳудудида яшовчи биринчи марта овоз берувчи, бемор, кекса ёшдаги ҳамда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган сайловчилар рўйхатини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Туман, шаҳар сайлов комиссиясидан далолатнома асосида сайлов бюллетенларини, сайлов конвертларини ҳамда Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафаретларни қабул қилиб олади ва уларнинг сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Туман, шаҳар сайлов комиссиясидан олинган сайлов бюллетенлари ўнг томонининг юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда овоз бериш кунигача тайёрлаб қўйилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Участка сайлов комиссияси мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Участка сайлов комиссиясида юритиладиган иш ҳужжатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссиясининг қарорлари, баённомалари ва далолатномалар йиғмажилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш, чиқиш ҳужжатларини, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш дафтари ва йиғмажилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатувчиларни рўйхатга олиш дафтари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Жисмоний ва юридик шахсларнинг участка сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлари Сайлов кодекси ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Мурожаатлар қайдлов дафтарида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мурожаатда баён этилган масалаларни ҳал қилиш участка сайлов комиссияси ваколатига кирмаса, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Участка сайлов комиссияси сайлов кампаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг Сайлов кодекси талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказилиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар берилиши, сайловга олти кундан кам вақт қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатлар эса дарҳол кўриб чиқилиб, жавоб қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда участка сайлов комиссияси мурожаатларни кўриб чиқиш учун тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Мурожаатни кўриб чиққан участка сайлов комиссияси аъзолари уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида мурожаат юборган шахсни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мурожаатга жавоб хати участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Қуйидагилар кўриб чиқилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аноним мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар вакиллари орқали юборилган мурожаатлар, агар уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда белгиланган бошқа талабларга мос келмайдиган мурожаатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у участка сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат этувчи вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Сайловга оид ҳужжатларни, жиҳозларни ва муҳрни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган тегишли ҳужжатга мувофиқ сақлаш учун тайёрланади ҳамда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Участка сайлов комиссияси сайлов қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, Давлат герби ва байроғи каби моддий қийматликларни тегишли туман, шаҳар ҳокимликларининг масъул шахсларидан тегишли далолатномалар асосида қабул қилиб олади ва топширади ҳамда уларнинг жавобгарлигида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Участка сайлов комиссиясининг муҳри комиссия раиси томонидан ҳудудий сайлов комиссиясига далолатнома асосида топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Участка сайлов комиссиялари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари чиқарилганидан, тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан рўйхатга олингач, ўз фойдаланишида бўлган жиҳозларни, участка сайлов комиссияси фаолиятига оид ҳужжатларни белгиланган тартибда масъул шахсларга ёки архивга топширганидан сўнг ўз фаолиятини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА

4-ИЛОВА

Изоҳ: Участка сайлов комиссиясининг аъзоларига гувоҳномалар электрон шаклда «E-saylov» ахборот тизими орқали берилиши мумкин. Бунда «E-saylov» ахборот тизими орқали гувоҳнома тегишинча ҳудудий сайлов комиссияси раиси ёки участка сайлов комиссияси раиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссиясининг резина муҳри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАСИ

Участка сайлов комиссиясининг резина муҳри диаметри 35 мм айлана шаклда бўлиб, марказдан 17,5 мм узоқликда асосий айлана ва ундан 1 мм масофада яна бир айлана ўтказилган. Иккинчи айлана тагида айлана бўйича «Uchastka saylov komissiyasi *» ёзуви бор, ушбу ёзув тагида айлана бўйича «Toshkent shahar *»* сўзлари ёзилган. Ушбу матннинг тагидан яна бир ички айлана, марказдан 0,8 мм узоқликда ўтказилган бўлиб, айлананинг ичида участка сайлов комиссияси тартиб рақами** тасвирланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Тегишли ҳудуд номи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Участка сайлов комиссияси тартиб рақами тегишли ҳудудий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.