28.06.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3523
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 28.06.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3523
Кучга кириш санаси
29.06.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3523]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 29 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 6 майдаги 4-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали қимматли қоғозлар даромадларини (дивидендлар, фоизлар) тўлаш ҳамда талаб қилиб олинмаган даромадлар (дивидендлар, фоизлар) ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом талаблари акция ва облигациялар шаклидаги эмиссиявий қимматли қоғозларга (бундан буён матнда қимматли қоғозлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади, бундан давлат қимматли қоғозлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар даромадлари — қимматли қоғозга эгалик қилиш натижасида бевосита олинадиган дивиденд ёки фоиз кўринишидаги маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эгалари — қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эгаларининг реестри — рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган, уларга қарашли эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар эмитентининг номи, ушбу қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати, тури ва хили, шунингдек реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларга ахборот юбориш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳисобварақ — қимматли қоғозлар даромадларини тўлаш ва ҳисобини юритиш мақсадида қимматли қоғозлар эгаларига Марказий депозитарийда очиладиган ҳисобварақ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги — қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дивидендларни тўлаш Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига автоматик равишда амалга оширилади. Бунда акциядорлик жамияти акциядордан дивидендларни тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив облигациялар бўйича фоизларни (купонларни) тўлаш ва уларни сўндириш фақат Марказий депозитарий орқали амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 6 апрелдаги 13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3523-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/3523-1/0370-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қимматли қоғозлар эгаларига қимматли қоғозлар даромадлари эмитент билан Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси ўртасида тузиладиган шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) асосида Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий номинал сақловчи, инвестиция воситачиси ва уларнинг мижозларига тегишли қимматли қоғозлар даромадларини тўлаш Марказий депозитарий ҳамда хорижий номинал сақловчи ва (ёки) инвестиция воситачиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қимматли қоғозлар даромадларини тўлаш учун Марказий депозитарийда эмитент ва қимматли қоғозлар эгаларига шахсий ҳисобварақлар очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачисининг мажбуриятлари бўйича эмитент ёки қимматли қоғозлар эгаларининг шахсий ҳисобварақларидаги пул маблағларини ундириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси шахсий ҳисобварақлардаги пул маблағларидан ўз мақсадлари ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб фойдаланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қимматли қоғозлар эгаларининг шахсий ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи учун фоизлар (мукофотлар) ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қимматли қоғозлар даромадларини тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қимматли қоғозлар даромадларини ҳисоблаш ва тўлаш мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эмитент ҳамда Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси ўртасида акциялар бўйича дивиденд тўловларини амалга ошириш юзасидан хизмат кўрсатиш шартномаси дивидендларни тўлаш тўғрисидаги эмитентнинг бошқарув органи томонидан қарор қабул қилинадиган санадан камида 30 кун олдин тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказий депозитарий эмитентнинг топшириғига асосан акциялар эгалари реестрини шакллантириб уч кун ичида эмитентга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарий эмитентнинг топшириғига асосан облигациялар бўйича тўланадиган фоиз даромадларини ҳисоб-китоб қилган ҳолда облигациялар эгалари реестрини уч кун ичида эмитентга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эмитентнинг бошқарув органи дивиденд тўланиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Марказий депозитарийга дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш учун акциялар эгалари реестрини шакллантириш ҳақида хат тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказий депозитарий эмитентнинг хати олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш учун акциялар эгалари реестрини тузади ҳамда уни дивидендлар бўйича солиқ ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун эмитентга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказий депозитарий томонидан қимматли қоғозлар даромадларини ҳисоблаш ва тўлаш мақсадида қимматли қоғозлар эгалари реестрини тузиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциялар бўйича дивидендлар учун эмитент бошқарув органининг акциялар бўйича эълон қилинган дивидендлар миқдори тўғрисидаги қарори (эмитент ваколатли бошқарув органининг баённомасидан кўчирма);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
облигациялар учун қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва агар мавжуд бўлса, қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказий депозитарий реестрга киритилган қимматли қоғозлар эгаларига келгусида қимматли қоғозлар даромадлари тўланиши тўғрисидаги хабарнома реестр шакллантирилган санадан эътиборан бир иш кунида ахборот коммуникация технологияларидан (шахсий кабинет, электрон почта, СМС, SWIFT) фойдаланган ҳолда электрон шаклда юборади ва Марказий депозитарийнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома эмитент ва инвестиция воситачиси ўртасида тузилган тақдирда, Марказий депозитарий реестр шакллантирилган санадан эътиборан бир иш куни ичида инвестиция воситачисига қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини тақдим этади ва инвестиция воситачиси ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жисмоний шахсларга юбориладиган қимматли қоғозлар даромадлари тўланиши тўғрисидаги хабарномада мобил қурилмага юклаб олиниши мумкин бўлган Марказий депозитарийнинг ва (ёки) инвестиция воситачисининг мобил иловасига ҳавола мавжуд бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказий депозитарий эмитентнинг топшириғи асосида қимматли қоғозлар даромадларини ҳисобга олиш ва тўлаш учун эмитент ва қимматли қоғозлар эгалари реестрига киритилган шахсларга шахсий ҳисобварақлар очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларига шахсий ҳисобварақ очишдан аввал уларни террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатида мавжудлигини текширади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жисмоний шахслар учун очилган шахсий ҳисобварақлар ушбу ҳисобварақлар эгалари томонидан Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачисининг мобил иловасидан (агар мавжуд бўлса) фойдаланган ҳолда масофадан туриб бошқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Эмитент қимматли қоғозлар бўйича тегишли солиқларни ҳисоблаб тўлаганидан сўнг тўланиши керак бўлган маблағ кўрсатилган қимматли қоғозлар эгалари реестрини Марказий депозитарийга ва (ёки) инвестиция воситачисига тақдим этади ҳамда қимматли қоғозлар эгаларига тўланиши керак бўлган маблағларни Марказий депозитарийга ва (ёки) инвестиция воситачисига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан қимматли қоғозлар даромадлари келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида қимматли қоғозлар эгалари реестрига киритилган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига уларга тегишли бўлган пул маблағлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан қоғозлар эгалари реестрига киритилган юридик шахсларга уларнинг қимматли қоғозлар даромадлари улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида қимматли қоғозлар эгаларининг реестрида кўрсатилган юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тўланиши лозим бўлган қимматли қоғозлар даромадлари эмитент томонидан қисман ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда ўтказилган тақдирда, Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси барча қимматли қоғозлар эгаларига умумий тўлов суммасининг 1 (бир) тийингача яхлитланган ҳолда тўловларни мутаносиб равишда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қимматли қоғозлар бўйича даромадларни баъзи қимматли қоғозлар эгаларига бошқаларга нисбатан эрта ёки кечроқ тўлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эмитент томонидан қимматли қоғозлар даромадлари қимматли қоғозлар эгаларига қисман ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда тўлаш учун ўтказилган тақдирда, Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси икки иш кунидан кечиктирмай қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига қимматли қоғозлар даромадлари ўтказилганидан сўнг жисмоний шахслар ушбу маблағларни Марказий депозитарийнинг ва (ёки) инвестиция воситачисининг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда ўзларининг тижорат банкларида очилган банк ҳисобварақларига, шу жумладан банк карталарига ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар даромадлари қимматли қоғозлар эгаларига тўлангандан сўнг уч кун ичида эмитентга амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Талаб қилинмаган қимматли қоғозлар даромадлари ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан юридик шаҳсларнинг банк реквизитлари бўйича қимматли қоғозлар даромадларини тўлаш имконияти бўлмаган (банк реквизитлари мавжуд бўлмаган, кўрсатилган банк ҳисобварағида хатолик бўлганлиги сабабли тўловлар амалга ошмаган ёки қабул қилувчи банк томонидан қайтариб юборилган ва бошқа) ҳамда шахсий ҳисобварақ очиш учун жисмоний шахсларнинг маълумотлари етарли бўлмаган тақдирда, қимматли қоғозлар даромадлари Марказий депозитарийда очилган Аниқлангунга қадар шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Аниқлангунга қадар шахсий ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар даромадларининг ҳисоби ҳар бир қимматли қоғозлар эгаси бўйича алоҳида юритилади ҳамда ушбу маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Аниқлангунга қадар шахсий ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар даромадлари қимматли қоғозлар эгаси ёки унинг меросхўри томонидан талаб қилиб олгунига қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси Аниқлангунга қадар шахсий ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар даромадларини олиш учун мурожаат қилган қимматли қоғозлар эгаси ёки унинг меросхўрини беш иш куни ичида идентификация қилиши ва қимматли қоғозлар даромадларини уларнинг ҳисобварақларига ўтказиб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси Аниқлангунга қадар шахсий ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар даромадлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар даромадларини ҳисоблаш ва тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Ижрочи томон

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Эмитент

1. Эмитент билан Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси ўртасида акциялар бўйича дивиденд тўловларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузиш.

дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинишидан 30 кун олдин

2. Эмитент билан Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси ўртасида облигациялар бўйича фоиз тўловларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузиш.

фоиз тўловларини тўлашдан аввал


2-босқич

Марказий депозитарий

1. Эмитентнинг топшириғига асосан акциялар эгалари реестрини шакллантириб эмитентга тақдим этиш.

2. Эмитентнинг топшириғига асосан облигациялар бўйича тўланадиган фоиз даромадларини ҳисоб-китоб қилган ҳолда облигациялар эгалари реестрини эмитентга тақдим этиш.

3 кун


3-босқич

Эмитент

Марказий депозитарийга дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш учун акциялар эгалари реестрини шакллантириш ҳақида топшириқ тақдим этиш.

дивиденд тўланиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида

4-босқич

Марказий депозитарий

1. Дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш учун акциялар эгалари реестрини тузади ҳамда уни дивидендлар бўйича солиқ ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун эмитентга тақдим этиш.

2 иш куни

2. Реестрга киритилган қимматли қоғозлар эгаларига келгусида қимматли қоғозлар даромадлари тўланиши тўғрисидаги хабарномани ахборот коммуникация технологияларидан (шахсий кабинет, электрон почта, СМС, SWIFT) фойдаланган ҳолда электрон шаклда юбориш ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш.

3. Шартнома эмитент ва инвестиция воситачиси ўртасида тузилган тақдирда, инвестиция воситачисига қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини тақдим этиш.

реестр шакллантирилган санадан бошлаб 1 иш куни


5-босқич

Эмитент

Қимматли қоғозлар бўйича тегишли солиқларни ҳисоблаб тўлаганидан сўнг тўланиши керак бўлган маблағ кўрсатилган қимматли қоғозлар эгалари реестрини Марказий депозитарийга ва (ёки) инвестиция воситачисига тақдим этиш ҳамда қимматли қоғозлар эгаларига тўланиши керак бўлган маблағларни Марказий депозитарийга ва (ёки) инвестиция воситачисига ўтказиш

келишилган муддатда


6-босқич

Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси

1. Қимматли қоғозлар даромадларини қимматли қоғозлар эгалари реестрига киритилган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш.

2 иш куни

2. Қоғозлар эгалари реестрига киритилган юридик шахсларга уларнинг қимматли қоғозлар даромадлари қимматли қоғозлар эгаларининг реестрида кўрсатилган юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларига ўтказиш.

3 иш куни

3. Қимматли қоғозлар бўйича даромадлар эмитент томонидан қисман ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда тўлаш фактлари аниқланган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиш.

2 иш кунидан кечиктирмай

4. Қимматли қоғозлар даромадлари қимматли қоғозлар эгаларига тўлангандан сўнг эмитентга амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш.

3 кун


7-босқич

Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси

1. Юридик шаҳсларнинг банк реквизитлари бўйича қимматли қоғозлар даромадларини тўлаш имконияти бўлмаган (банк реквизитлари мавжуд бўлмаган, кўрсатилган банк ҳисобварағида хатолик бўлганлиги сабабли тўловлар амалга ошмаган ёки қабул қилувчи банк томонидан қайтариб юборилган ва бошқа) ҳамда шахсий ҳисобварақ очиш учун жисмоний шаҳсларнинг маълумотлари етарли бўлмаган тақдирда, қимматли қоғозлар даромадлари Марказий депозитарийда очилган Аниқлангунга қадар шахсий ҳисобварағига ўтказиш.

шу куннинг ўзида

2. Аниқлангунга қадар шахсий ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар даромадларини олиш учун мурожаат қилган қимматли қоғозлар эгаси ёки унинг меросхўрини идентификация қилиш ва қимматли қоғозлар даромадларини уларнинг ҳисобварақларига ўтказиб бериш.

5 иш куни

3. Аниқлангунга қадар шахсий ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар даромадлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига тақдим этиш.

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2024 й., 10/24/3523/0454-сон; 17.04.2026 й., 10/26/3523-1/0370-сон)