27.06.2024 йилдаги ПҚ-239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, илмли ва маърифатли ёшларни камол топтириш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, хорижий тилларга ўқитишни янада оммалаштириш, шунингдек, бундай фаолият билан шуғулланувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш ва ривожланиши учун қулай муҳит яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш, талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — хусусий ўқув марказлари), ушбу йўналишда фаолият юритувчи бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар орасида касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танлов ва олимпиадаларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ўқиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади ҳамда мазкур харажатлар Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади, шунингдек, текин фойдаланиш тўғрисидаги шартнома балансда сақловчи ва хусусий ўқув маркази ўртасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024 йилда камида 1 мингта умумий ўрта таълим муассасасининг синф хоналарини хусусий ўқув марказларига касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун текин фойдаланишга берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда синф хоналарини ижарага олган хусусий ўқув марказлари томонидан тегишли умумий ўрта таълим мактабларида ўқиётган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари бўлган юқори синф ўқувчилари, бироқ ўқув курсларида таҳсил олувчилар умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда бепул ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 — 2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар мазкур қарорнинг 5-банди «а» кичик бандида кўзда тутилган чораларни амалга ошириш мақсадида олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқласин ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги 2024 йил 1 октябрга қадар немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича тан олинадиган халқаро имтиҳон тизимлари ва улар томонидан бериладиган сертификатлар рўйхатини кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида амалдаги таянч ўқув режасидаги соатлар доирасида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида инглиз тилидан ташқари бошқа хорижий тиллар бўйича ҳам босқичма-босқич педагогларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ёшлар ишлари агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 январга қадар инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурларини «Ибрат фарзандлари» ва «Устоз» лойиҳаларига татбиқ этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 декабрга қадар немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини билиш даражасини баҳоловчи нуфузли хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказсин ҳамда Ўзбекистонда, биринчи навбатда, ҳудудларда уларнинг қўшимча 5 та маркази (филиали) очилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ёшлар ишлари агентлиги 2024 йил якунига қадар инглиз, немис, француз, испан, корейс, хитой ва япон тилларини B2 даражасида биладиган ёшлар сонини 100 минг нафарга етказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлар агентлиги 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларининг чет тили фани бўйича дарсларида видеомаҳсулотлардан, шу жумладан «Ибрат фарзандлари» платформасидан кенг фойдаланишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ёшлар ишлари агентлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарда ёш, ташаббускор ходимни ёшлар билан ишлаш учун масъул этиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар билан ишлаш учун масъул ходимлар фаолиятини Ёшлар ишлари агентлиги томонидан услубий ва амалий жиҳатдан мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда хориждаги кўмакка муҳтож бўлган ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни Ватанга қайтариш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда болаларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ота-она, оила ва катталарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда табиатни асраб-авайлаш туйғуларини шакллантиришга қаратилган асарларни яратиш, уларни чоп этиш ва оммалаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ёшлар ишлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев, мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 27 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-239-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2024 й., 07/24/239/0453-сон)