1-ИЛОВА
ИЛОВА
|
Босқичлар |
|
Масъуллар |
|
Тадбирлар |
|
Муддат |
|
|
|
| ||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
«Инсон» ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази |
Хотин-қизларнинг мурожаати асосида сўровнома ўтказган ҳолда уларнинг ҳолатини баҳолайди ва зарур ҳолларда туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларининг бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш ва ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун ички ишлар органига хабар бериш чораларини кўради. |
Тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси аниқланиши билан дарҳол | |||
|
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий ходимлар, патронаж ҳамширалари, «112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда «1146» қисқа рақамли «ишонч телефони» операторлари |
Тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси тўғрисида ички ишлар органларининг навбатчилик қисми телефон рақами — «102»га хабар беради. |
|||||
|
2-босқич |
Ички ишлар органларининг навбатчилик қисми телефон рақами — «102» оператори |
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар, жисмоний ва юридик шахслар, ижтимоий ходимлар, патронаж ҳамшираларининг тазйиқ ва зўравонлик ҳодисаси тўғрисидаги мурожаатни тегишли ички ишлар органига йўналтиради. |
Хабар келиб тушиши билан дарҳол | |||
|
3-босқич |
Ҳудудий ички ишлар органи |
Мурожаатни рўйхатдан ўтказади, ҳодиса бўйича профилактика инспекторини бириктиради ва тегишли «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини хабардор қилади. |
Хабар келиб тушиши билан дарҳол | |||
|
4-босқич |
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази |
Ҳодиса тўғрисида хабардор қилинганидан сўнг ижтимоий ходимни бириктиради. |
Хабар келиб тушиши билан дарҳол | |||
|
5-босқич |
Ижтимоий ходим, профилактика инспектори |
1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш, ижтимоий иш очиш, ҳимоя ордерини бериш ва заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради. 2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари туман (шаҳар) марказий шифохоналари шошилинч қабул бўлимининг бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади. |
Хабар келиб тушганидан сўнг 24 соат ичида | |||
|
6-босқич |
Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлими |
1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиб олади. |
Хабар келиб тушиши билан дарҳол | |||
|
2. Ҳимоя ордери расмийлаштирилган ва ҳудудий марказларнинг чуқурлаштирилган реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий хулоса расмийлаштиради. |
Уч сутка давомида | |||||
|
3. Тиббий хулосани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади. |
Тиббий хулоса расмийлаштирилган куннинг ўзида | |||||
|
7-босқич |
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази |
1. Ҳудудий марказларда мавжуд бўш ўринларнинг сонини ўрганади. 2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун зарур бўлган ҳужжатларни шакллантиради. 3. Хотин-қизларга тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали тегишли ҳудудий марказга юборади ҳамда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га мурожаат қилади. |
Тиббий хулоса тақдим этилган куннинг ўзида | |||
|
8-босқич |
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) |
Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ҳудудий марказларга жойлаштиради. |
Мурожаат келиб тушган куннинг ўзида | |||
|
9-босқич |
Ҳудудий марказлар |
1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиб олади, хотин-қизлар билан ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини тузади ва уларни бошпана (шелтер) билан таъминлайди. |
Қабул қилиниши билан дарҳол | |||
|
2. Мультидисциплинар гуруҳ томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини комплекс баҳолайди ва якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурини ишлаб чиқади. |
5 иш куни ичида | |||||
|
3. Якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ ижтимоий хизматларни кўрсатади ва натижаси бўйича маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритиб боради. |
Шартномада белгиланган муддатда |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрининг Е. Алакуз кўчасидаги 54-уй манзилида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази собиқ маъмурий биносини Марказга ўтказиш ҳамда капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва касб-ҳунарга ўргатиш хоналарини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 3. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари учун Марказ ҳудудига кириш жойида махсус хона қуриш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
2. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Андижон вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Марказга тегишли ер майдонида касбга тайёрлаш хонаси учун қўшимча бино қуриш. 2. Касбга тайёрлаш хонасини зарур жиҳозлар билан таъминлаш. 3. Марказ ҳудудини ободонлаштириш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Андижон вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
3. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Бухоро вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Бухоро вилояти Когон шаҳрининг «Туркистон» маҳалласи Ватанпарвар кўчасидаги 4-уй манзилида жойлашган Когон шаҳар прокуратурасининг собиқ маъмурий биносини Марказга ўтказиш. 2. Марказ биносини таъмирлаш ва Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Бухоро вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
4. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Жиззах вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Марказ биносини реконструкция қилиш, шу жумладан, болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. |
2024 йил 31 июль |
Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
2. Марказ кутубхонасини зарур мебель жиҳозлари, шу жумладан китоб жавонлари ва адабиётлар билан таъминлаш. |
2024 йил 30 сентябрь | |||
|
5. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Наманган вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
Марказ ҳудудида махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
6. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Навоий вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Навоий вилояти Навоий шаҳрининг Меъморлар кўчасидаги 2-уй манзилида жойлашган Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармасига тегишли бинони Марказга ўтказиш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва касб-ҳунарга ўргатиш хоналарини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Навоий вилояти ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
7. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Самарқанд вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Марказ биносини замонавий талаблар асосида таъмирлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Марказ биносини таъмирлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар (лойиҳа)ни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиш. |
2024 йил 30 июнь |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
3. Келишилган лойиҳа асосида бинони таъмирлаш. |
2024 йил 31 декабрь | |||
|
8. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг Тараққиёт маҳалласи Хондамир кўчасидаги 19-уй манзилида жойлашган Асаб касалликлари диспансерининг собиқ биносини Марказга ўтказиш ва таъмирлаш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
9. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сурхондарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Марказ биносини таъмирлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 3. Марказ биносини ичимлик суви таъминоти тармоғига улаш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
10. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Фарғона вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Марказ биносини жорий таъмирлаш ва марказ ётоқхонасини зарур мебеллар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш. 2. Марказ ҳудудида болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
11. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
Марказ биносини реконструкция қилиш ҳамда болалар майдончаси ва махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
12. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлаш хонасини ташкил этиш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
13. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қашқадарё вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
1. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг Шўртан МФЙ Насаф кўчасидаги 1б-уй манзилида жойлашган Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бинонинг бўш турган қисмини Марказга ўтказиш ва жорий таъмирлаш. 2. Марказ ҳудудида махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш. 3. Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари учун Марказ ҳудудига кириш жойида махсус хона қуриш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
14. |
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент шаҳар ҳудудий маркази инфратузилмасини мустаҳкамлаш. |
Марказда махсус жиҳозланган касбга тайёрлов хонасини ташкил этиш. |
2024 йил 30 сентябрь |
Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |