Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2241-1]
Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 22 июндаги 178-сон «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2241, 2011 йил 5-июл) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 287-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2024 йил 21 июл кунидан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 июнь,
17-сон
Келишилди:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2024 йил 4 июнь
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 5 июндаги 17-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқда:
а) номи ва 1-банддаги «Шошилинч тиббий» деган сўзлар «Бирламчи шошилинч» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги ««Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 215-модда) 17-моддасига» деган сўзлар ««Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг 47-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Рўйхатда:
а) номидаги «Шошилинч тиббий» деган сўзлар «Бирламчи шошилинч» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 3-бобдан 1-позиция чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 10/24/2241-1/0424-сон)