05.06.2024 йилдаги ПҚ-209-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси ҳамда илмий-ижодий жамоатчиликнинг таклифлари асосида 2024 — 2027 йилларга мўлжалланган «Тирик тарих» фильмлар туркумини яратиш дастури (кейинги ўринларда — «Тирик тарих» дастури) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу дастур орқали қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданияти, азалий қадрият ва анъаналари, эзгу орзу-интилишларини чуқур илмий асосларга таяниб, тўлақонли акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний кўрсатиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихимизда ёрқин из қолдирган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, аллома ва мутафаккирлар, шоир ва адиблар, маърифатпарвар жадид боболаримиз, атоқли санъаткорларнинг илмий-ижодий мероси, уларнинг умумбашарий тамаддун ривожига қўшган муносиб ҳиссасини юксак ғоявий-бадиий савияда намойиш этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) тузилсин ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тирик тарих» дастури доирасида ҳамда давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларни молиялаштириш манбаларини белгилаш ва фильмларни ишлаб чиқариш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киноиндустрияни иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, жумладан, имтиёз ва преференцияларга эга махсус кино ҳудудлари ташкил этиш, замонавий моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш ҳамда кинопрокат тизимини ривожлантириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмлар ишлаб чиқаришда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, алоҳида масалалар бўйича ишчи гуруҳлар тузиш, муҳофаза қилинадиган ҳудуд ва объектларда суратга олиш, махсус ва ҳарбий техникаларни жалб қилиш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий фильмларни хорижий кинобозор ва кинофестивалларда кенг тарғиб қилиш, фильмларни ишлаб чиқаришга маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар, нодавлат ташкилотлар ҳамда ҳомийларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий кинематография соҳаси ижодкорлари, мутахассислари ва соҳа вакилларини рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш, халқаро кинофестиваллар ғолибларини тақдирлаш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография агентлиги қошида ташкил этиладиган, «Тирик тарих» туркумидаги фильмларнинг бюджетини кўриб чиқиш ва эксперт хулосасини бериш фаолияти билан шуғулланувчи, кино соҳаси бўйича иқтисодчи ва молиячи мутахассислардан иборат Экспертлар гуруҳининг таркиби ва хулосаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тирик тарих» дастури ижроси билан боғлиқ жорий ишларнинг масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Кузатув гуруҳи тузиш. Кузатув гуруҳи ҳисоботлари ва таҳлилий маълумотлари ҳар ой якунлари бўйича Миллий комиссия раисига ва навбатдаги йиғилишларга киритиб борилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш (кейинги ўринларда — Миллий кенгаш) тузилсин ҳамда унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кино санъатини жамиятнинг ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётида, жумладан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим стратегик восита сифатида шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тирик тарих» дастури доирасида яратиладиган фильмларнинг ғоявий ва бадиий мазмуни, адабий ва режиссёрлик сценарийларининг юксак савияда бўлишини таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек, ижодий гуруҳларга нисбатан аниқ вазифа ва талаблар белгилаш ҳамда тайёрланган кинолойиҳаларни кўриб чиқиб баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган киномаҳсулотларни мувофиқлаштириш, уларни яратиш учун устувор мавзулар ва жанрлар бўйича квоталарни белгилаш, шунингдек, Миллий комиссияга ишлаб чиқариши бошланган кинолойиҳаларнинг ҳажмини ошириш (қисқартириш) ёки вақтинча тўхтатиб туриш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тирик тарих» дастуридаги кинолойиҳаларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган тарихий фактлар ва маълумотларни аниқ ва ишончли асосда тўплаш ва амалий маслаҳатлар бериш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қошида тегишли соҳа мутахассисларидан иборат экспертлар илмий гуруҳини ташкил этиш. Ушбу гуруҳ томонидан тайёрланган таҳлилий материалларни Миллий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиб боришни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография агентлиги Миллий комиссия ва Миллий кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин ҳамда уларга ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар ва мавжуд муаммоларни таҳлил қилган ҳолда ҳисобот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Тирик тарих» дастури доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмларни ишлаб чиқаришда Фанлар академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа илмий-маърифий муассасалар тарихий-илмий ва бадиий масалалар бўйича асосий ҳамкорлар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кенгаш таклифлари асосида Миллий комиссия томонидан фильмларни ишлаб чиқаришнинг аниқ муддатлари кўрсатилган режаси тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмлар ишлаб чиқариш учун кинолойиҳаларни тайёрлаш бўйича танлов ташкил этилади ва энг яхши кинолойиҳалар танлаб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кинолойиҳаларга мувофиқ фильмлар ишлаб чиқариш учун тақдимот шаклидаги танловлар (питчинг) асосида кинокомпаниялар аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмларни ишлаб чиқариш бюджети хорижий тажриба асосида бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бадиий ва бадиий-публицистик фильмлар замонавий хорижий форматда яратилади ҳамда уларнинг намойиши кинотеатрлар ва миллий телеканалларда, шунингдек, хорижий тилларга дубляж қилиниб, чет эл телеканаллари ва стриминг платформаларида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмларни Ўзбекистонда шаклланган дубляж санъати мактаби анъаналарини давом эттирган ҳолда хорижий тилларга таржима ва дубляж қилиш бўйича танловлар ташкил қилинади ҳамда зарур чора-тадбирлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмларни ишлаб чиқаришда устувор равишда «Ўзбекфильм» киноконцерни» ДУКга импорт шартномаси асосида етказиб бериладиган кино ускуналаридан ижара асосида фойдаланилади, бошқа тадбиркорлик субъектларининг кино ускуналари замонавий ва ижара тўлови арзон бўлган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекфильм» киноконцерни» ДУК таркибидаги мавжуд суратга олиш павильонлари ва улардаги 3D ўлчамдаги экранлардан биринчи навбатда «Тирик тарих» дастури доирасидаги фильмларни ишлаб чиқаришда фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмларнинг бошланғич материаллари учун «Ўзбекистон миллий кинофонди» давлат муассасасида алоҳида маълумотлар базаси шакллантирилади ва улар махсус сервер қурилмаларида сақланиши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фильмларни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш доирасида республика бўйлаб профессионал ва ҳаваскор кино актёрларининг электрон каталоги шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада фаолият юритаётган киностудиялар ва театрларда сақланаётган тарихий либослар инвентаризациядан ўтказилади, даврларга мансублигидан келиб чиқиб, уларнинг онлайн электрон каталоги яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тирик тарих» туркумида ишлаб чиқариладиган кинолойиҳалар алоҳида белги (логотип) асосида яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кинематография агентлигига маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик (co-production) асосида «Тирик тарих» дастури доирасидаги фильмларни яратишга рухсат берилсин ҳамда ушбу ҳамкорликда фильмларни шартнома асосида ишлаб чиқариш ва тарғиботини амалга ошириш учун қўшимча маблағларни йўналтиришга қаратилган зарур чоралар кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида киномаҳсулотларни ишлаб чиқаришга уларнинг бадиий концепцияси ҳамда молиялаштириш ҳажми ва манбалари Миллий комиссия ва Миллий кенгашнинг ижобий хулосалари асосида рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, давлат улуши мавжуд хўжалик бирлашмаларига бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тегишли соҳаларга оид фильмлар ишлаб чиқаришга маблағларни йўналтиришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мамлакатда кинотеатрлар тармоғини ривожлантириш мақсадида республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) кинотеатрлар барпо этиш, таркибида кинозаллари сони 2 тадан ва томошабинлар сиғими 300 кишидан кам бўлмаган савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат-хусусий шериклик асосида бепул ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ушбу тизимни самарали ташкил қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси ва Миллий кинематографияни ривожлантириш марказининг Тошкент шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 15-уйда жойлашган «Киночилар уйи»ни «Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи» деб қайта номлаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи миллий ва ретро фильмларнинг тарғиботини амалга ошириш, киносанъаткорларнинг ижодий кечалари, учрашувларини ўтказиш, ёш киночиларнинг маҳоратини ошириш ва «устоз-шогирд» анъаналарини давом эттиришга хизмат қиладиган ижодий маскан сифатида фаолият юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ҳар чоракда камида бир маротаба Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар, экскурсиялар ташкил қилади ҳамда фильмлар намойишларига шартнома асосида жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Миллий комиссия (А. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда илғор хорижий тажриба асосида миллий кинематографияни янада ривожлантириш, инвестиция маблағларини жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва соҳада бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича таклифларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июнга қадар «Ўзбекфильм» киноконцерни» ДУКни замонавий кино қурилмалари, технологик тизимлар ва мультимедиа маҳсулотлари билан жиҳозлаш ишларини якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2025 йил 1 январдан бошлаб Кинематография агентлигининг иқтисодий ва ижодий жиҳатдан фаолият мустақиллигини таъминлаш мақсадида унга ажратиладиган бюджет маблағларини алоҳида харажатлар иқтисодий таснифининг бир сатрида ўтказиб бериш амалиёти жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Кинематография агентлигининг марказий аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатлар тақсимоти ҳамда ойлик иш ҳақи миқдорлари, ходимларни рағбатлантириш тўловлари Кинематография агентлиги тақдимномасига кўра Миллий комиссия томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маданият вазирлиги уч ой муддатда олий таълим муассасаси шаклидаги Ўзбекистон халқаро кинематография академияси (кейинги ўринларда — Киноакадемия)ни ташкил қилиш ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб унинг фаолиятини йўлга қўйишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Киноакадемия Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 1-уйда жойлашган «Ўзбекфильм» киноконцерни» ДУК ҳудудидаги бинога (собиқ Тасмани қайта ишлаш цехи) оператив бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематография соҳаси учун ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби (кейинги ўринларда — киномактаб) ташкил қилинсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихий-жанговар (блокбастер) фильмларни яратиш бўйича маҳаллий ва хорижий мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда алоҳида гуруҳлар ва курслар (каскадёрлар, пиротехниклар, гримчилар, тарихий либос ва чироқ усталари ҳамда бошқаларни тайёрлаш) фаолияти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киномактабда кинематография соҳаси учун ўрта махсус мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган ўқув курслари, семинар тренинглар, маҳорат дарслари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киномактабда таҳсил олган ушбу касб эгалари (ёрдамчи режиссёрлар, операторлар, рассомлар, чироқчилар ва бошқалар) биринчи навбатда «Тирик тарих» дастуридаги фильмларни ишлаб чиқаришга жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киномактаб Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 1-уйда жойлашган «Ўзбекфильм» киноконцерни» ДУК ҳудудидаги 2 қаватли бинога (собиқ Чилонзор тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими) оператив бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил якунига қадар Киноакадемия ва киномактаб биноларини капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-459-сон қарорида 2024 йил учун белгиланган маблағлардан иқтисод қилинган қисми ҳисобидан амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Маданият вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг кинематография соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Республикадаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, ўрта мактабларда кинолекторийлар, туман (шаҳар)ларда жойлашган маданият марказларида миллий фильмларнинг бепул намойишлари ташкил этилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият марказларида кинозаллар ташкил қилинади ҳамда улар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жиҳозланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу намойишлар Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузуридаги ахборот-мультимедиа стриминг платформаси (uzbekkino.uz) орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кинематография агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар халқаро тажрибани ўрганган ҳолда юртимизда «эркин иқтисодий киноҳудудлар» ва «Синема парк» ташкил қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудларида киноижодкорлар ва маънавият тарғиботчилари иштирокида «Кинокарвон» тадбирларини тизимли ўтказиб бориш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор мазмуни ва ижросини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб маданият вазири О.А. Назарбеков ва Кинематография агентлиги директори вазифасини бажарувчи Ш.Т. Ризаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-209-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги ПҚ-209-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Миллий комиссия раиси

2.

О.Қ. Абдураҳманов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари

3.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

4.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

5.

Қ.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

6.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

7.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

8.

Б.Н. Курбанов

мудофаа вазири

9.

О.Р. Фозилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

10.

Ш.Т. Ризаев

Кинематография агентлиги директори вазифасини бажарувчи

11.

Б.Г. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

12.

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

13.

Ф.Ф. Абдухаликов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

14.

Б.О. Онорбоев

Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиғи, Миллий комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий комиссия томонидан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда Миллий комиссия раиси ўринбосарини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги ПҚ-209-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Х.М. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Миллий кенгаш раиси

2.

Ш.Т. Ризаев

Кинематография агентлиги директори вазифасини бажарувчи

3.

О.А. Ҳасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази директори

4.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

5.

Ф.Ф. Абдухаликов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

6.

А.Ҳ. Зиё

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори, академик

7.

А. Нуриддинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

8.

Ш.С. Сирожиддинов

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, академик

9.

А.А. Ҳакимов

санъатшунос, академик

10.

Э.Н. Аъзамов

«Тафаккур» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

11.

И.М. Мирзаалиев

«Жадид» газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири

12.

Ё.Ҳ. Саъдиев

Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистон халқ артисти

13.

О.Д. Давлатов

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори

14.

Р.Р. Абдуллаев

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

15.

Ҳ.А. Дадабоев

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори

16.

М.С. Матчанов

Киноарбоблар уюшмаси раиси

17.

Б.К. Адилов

«Ўзбекфильм» киноконцерни директори

18.

Ш.М. Маҳмудов

кинорежиссёр

19.

Ҳ.Б. Ҳасанов

Кинооператор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

20.

Т.С. Саидов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

21.

З.А. Ғаниева

либослар бўйича рассом

22.

А.А. Умрзоқов

кинорассом

23.

Д.Ф. Яновский

композитор

24.

Ж.А. Аҳмедов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, кинорежиссёр

25.

Б.Б. Муҳамедов

Кинематография агентлиги директори маслаҳатчиси, Миллий кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кенгаш томонидан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда Миллий кенгаш раиси ўринбосарини белгилаши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2024 й., 07/24/209/0409-сон)