1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини хорижий тилларга, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, самарали ижод қилаётган моҳир таржимонларни муносиб рағбатлантириш, бадиий таржиманинг савиясини янада ошириш, шунингдек, 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат марказининг бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни (кейинги ўринларда — Халқаро мукофот) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилиши ва ғолиблар аниқланиши белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро мукофот кенгаши (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 октябрга қадар Халқаро мукофотнинг махсус дипломи ва кўкрак нишони лойиҳаларини тасдиқласин, шунингдек, расмий веб-сайтини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро мукофотни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш орқали ижодий ташкилотлар, таржимонлар, ёзувчи ва шоирлар ўртасида оммалаштиришни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали мутахассис ва ижодкорлардан иборат таркибда талабгорларнинг ишларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйсин, ушбу ишчи гуруҳларнинг хулосаларини ҳамда кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ғолибларни аниқлаб, тақдирлаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро мукофот ғолиблари билан мунтазам фаол ижодий ҳамкорликни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро мукофот кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро мукофотни хорижий мамлакатларда кенг оммалаштириш ва ғолиб деб топилган чет эллик иштирокчиларнинг мамлакатимизга таклиф этилишига кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, Халқаро мукофот танловини ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасининг харажатлар сметаси бўйича Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ажратиладиган маблағлар, ташкилотчилар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 4 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-205-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 июндаги ПҚ-205-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси
2.
Х.М. Султонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
3.
О.Қ. Абдурахманов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари
4.
С.С. Саидов
—
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Кенгашраисининг ўринбосари
5.
А.А. Ходжаев
—
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
6.
Б.А. Абдухалимов
—
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти
7.
А.З. Саъдуллаев
—
Ёшлар ишлари агентлиги директори
8.
О.А. Хасанов
—
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
9.
И.У. Ғофуров
—
Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим ва таржимон
10.
Ш.С. Сирожиддинов
—
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги
11.
К.А. Каримов
—
Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси
12.
А. Мелибоев
—
«Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири
13.
Н.Ж. Холбўтаев
—
Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, Кенгаш котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 07/24/205/0399-сон)