03.06.2024 йилдаги ПҚ-204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-84-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурорга, зарур ҳолларда, Инспекциянинг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция фаолияти республика бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекцияга Бош прокурор ўринбосари — Департамент бошлиғининг тақдимномасига асосан Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция Бош прокурорга ҳамда Бош прокурор ўринбосари — Департамент бошлиғига бўйсунув ва ҳисобдорлик асосида фаолият кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ходимлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига асосан Бош прокурор ўринбосари — Департамент бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари ходимлари хизматда қолдирилган ҳолда Инспекцияда лавозимга тайинланиши мумкин. Бунда лавозимга тайинланган ходимнинг фаолият даври навбатдаги даражали унвон бериш, кўп йиллик хизмати учун устама ҳақ тўлаш, маошини белгилаш, пуллик таъминот ва пенсия тайинлаш ҳуқуқини бериш учун прокуратура органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Инспекцияда хизматни ўташ тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади. Бунда ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этишда Департамент органларига хизматга қабул қилиш ва хизматдан бўшатиш талаблари ва шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инспекциянинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки истеъмол этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун ундириладиган жарима суммасининг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо йўналишида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спиртидан мақсадсиз фойдаланилганлик учун ундириладиган молиявий жарима суммасининг 20 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спиртини транспорт воситаларида ташиш бўйича лицензия талабларини бузганлик учун ундириладиган молиявий жарима суммасининг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи, шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар ва йиллик лицензия тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекциянинг самарали фаолиятини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларга қўшимча ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь ва тамаки бозори ҳолатини таҳлил қилишга соҳада амалий иш тажрибага эга бўлган маҳаллий ва (ёки) хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш чоралари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Департамент икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Инспекциянинг юқори малакали кадрлар билан, биринчи навбатда, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга ва Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир шахслар орасидан тўлдирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Инспекция ходимлари самарали фаолият кўрсатиши учун мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган харажатлар Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисидаги низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Департамент Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш ахборот тизими) амалда жорий этилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил қилиш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга геоахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.

ҳисобга олиш ахборот тизимлари «Unicon-Soft» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилади;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 январга қадар ҳисобга олиш ахборот тизимлари ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш учун Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Кадастр агентлиги, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» ахборот тизими) ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда тизим ишлаши учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишларни молиялаштириш Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департамент:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида реализация қилинган этил спирти ҳамда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари миқдорининг онлайн ҳисобини юритадиган электрон ҳисоблагичларга мувофиқлик сертификатини бериш ҳамда ўлчов ускуналарининг ҳисобга олиш ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин. Бунда ҳисобга олиш ахборот тизими билан интеграция қилинмаган ва ахборот (маълумот) берилиши таъминланмаган тақдирда, истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун берилган лицензия бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 августга қадар истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш нормаларини қайта кўриб чиқиш орқали халқаро талабларга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга доир янги таҳрирдаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси билан биргаликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда савдо субъектлари томонидан қонун талабларини бузиш ҳолатларини ҳамкорликда аниқлаш ҳамда ўзаро ахборот алмашиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар ўз эҳтиёжларида техник спиртни олиш учун сарфланган этил спиртининг бошланғич фракциясига акциз солиғини ҳисоблашни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Рақамли технологиялар вазирлиги, «Asl belgisi» ахборот тизими оператори билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Asl belgisi» ахборот тизими маълумотлари асосида рақамли маркировкаланган маҳсулотларни тизимга киритиш, уларнинг ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда таҳлил ва назорат қилиш имконини берувчи дастурий маҳсулотни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «Asl belgisi» ахборот тизимини такомиллаштирсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳисобини тўғри юритиш ҳамда маҳсулотлар ҳаракати занжирини ахборот тизимида тўлиқ ва ҳаққоний акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар ҳаракати занжирини ахборот тизимида тўлиқ ва ҳаққоний акс эттириш мақсадида рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг аниқ фаолият манзили, шу жумладан, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш манзиллари ҳисобини тўғри юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва бундай маълумотларни солиқ органларига автоматлаштирилган тарзда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда лицензия (рухсат этиш, хабарнома ҳужжати), рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалар мавжудлиги, «Asl belgisi» ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда рақамли маркировка кодлари тўғри акс эттирилишини электрон ҳисобварақ-фактурада автоматик текшириш тизимини жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Миллий статистика қўмитаси Инспекцияни статистик ахборот мажбурий тарқатиладиган реестрга киритсин, шунингдек, белгиланган тартибда доимий асосда Инспекция сўровларига мувофиқ, уни зарур қўшимча статистик ахборот билан таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, Инспекцияни сақлаш ва ахборот тизимини яратиш билан боғлиқ харажатлар жорий йилда Виночиликни ривожлантириш жамғармасининг 2024 йил бошига қолдиқ маблағларининг 25 миллиард сўм миқдоридаги қисми ҳисобидан молиялаштирилади, 2025 йилдан бошлаб эса тегишли йил учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 25 миллиард сўм маблағ Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инспекция Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тараққиёт 1-берк кўчаси, 8-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда унга ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Департамент манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-204-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПҚ-204-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Ёрдамчи

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва айланмасини назорат қилиш бошқармаси

(7)

Бошлиқ ўринбосари

Лицензиялаш бўлими

(3)

Хавфни таҳлил қилиш бўлими

(3)

Рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

(3)

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизоми бўлими

(2)

Техник ва технологик нормаларга риоя этилишини назорат қилиш бўйича ваколатли органлар билан ҳамкорлик бўлими

(3)

Бош юрисконсульт

(2)

Матбуот котиби

Биринчи бўлим

Ишлар бошқармаси

Бош ҳисобчи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 30 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПҚ-204-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРАЛАРИ

1. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ходимларининг иш ҳақи фонди қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига 20 фоиздан 60 фоизгача миқдорда устама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида мукофотлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инспекция ходимларига бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик лавозим маошига устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 йилдан 10 йилгача — 0,3;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 йилдан 20 йилгача — 0,4;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 йилдан ортиқ — 0,6.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инспекция ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари иловага мувофиқ миқдорда қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Инспекция ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти — 1,5 бараварга оширилган миқдорда қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Бош прокурор томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чораларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Разрядлар

Инспекция бошлиғи

19

Инспекция бошлиғининг ўринбосари

17

Бошқарма бошлиғи

14

Бўлим бошлиғи (бош ҳисобчи)

13

Бош мутахассис (бош инспектор, инспекция бошлиғи ёрдамчиси)

11

Етакчи мутахассис

10

Мутахассис

9

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:

Инспекция бошлиғининг разряди белгиланган тариф ставкасидан 3 фоизга кам миқдорда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма ва бўлим бошлиғи ўринбосарининг разрядлари тегишлича бошқарма ва бўлим бошлиғининг тариф ставкаларидан 5 фоизга кам миқдорда бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 07/24/204/0398-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)