Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
қарори
«Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1989-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сон «Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 16 июндаги 07-125 ва 64-сон қарори (рўйхат рақами 1989, 2009 йил 29 июл) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 354-модда) билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 май,
5-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 май,
119-сон
Келишилди:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2024 йил 25 апрель
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 20 майдаги 5-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 6 майдаги 119-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома ободонлаштириш соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда сарфланадиган вақт меъёрлари ва хизмат кўрсатиш ҳудудларидан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб юритилади) ходимларининг меъёрланган сонини белгилайди.».
2. 3-банддаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2-иловадаги «шаҳар типидаги посёлкада» деган сўзлар «шаҳарчада» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 10/24/1989-3/0394-сон)