Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланишга рухсат этиладиган шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3514]
Ўзбекистон Республикасининг «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланишга рухсат этиладиган шахслар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 май,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 15 майдаги 11-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланишга рухсат этиладиган шахсларнинг
1. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри администраторлари:
1) Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббий маркази директори;
2) Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббий маркази директори ўринбосарлари;
3) Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббий марказининг Ташкилий-услубий бўлими мудири;
Бунда, администраторларга ушбу ягона электрон реестрдаги барча маълумотларни кўриш ва кўчириб олиш, таҳлил қилиш, давлат психиатрия муассасалари ходимларига кириш имконипятини бериш ёки таъқиқлаш ваколати берилади.
2. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри фойдаланувчилари:
1) Давлат психиатрия муассасалари бош шифокорлари;
2) Давлат психиатрия муассасалари амбулатор тизими шифокор психиатрлари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шифокор психиатрлари;
3) Давлат психиатрия муассасалари тиббий статистлари;
Бунда, фойдаланувчиларга ушбу ягона электрон реестрдаги барча маълумотларни кўриш ва кўчириб олиш, таҳлил қилиш ҳамда маълумотлар киритиш имконияти берилади, шунингдек, давлат психиатрия муассасалари бош шифокорларига мазкур муассасаларнинг ходимларига кириш имкониятини бериш ёки таъқиқлаш ваколати берилади.
3. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри кузатувчилари:
1) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи, Ихтисослашган ва стационар тиббий ёрдам бўлимининг бошлиғи ва Статистика ва самарадорликни баҳолаш бўлимининг бошлиғи;
2) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг руҳий саломатлик масалалари бўйича бош мутахассислари ва консультантлари;
3) Давлат психиатрия муассасалари стационар бўлимлари шифокор психиатрлари, давлат психиатрия муассасалари тиббий рўйхатчи ва архив ходимлари;
Бунда, кузатувчиларга ушбу ягона электрон реестрдаги барча маълумотларни кўриш ва кўчириб олиш, таҳлил қилиш имконияти берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 10/24/3514/0387-сон)