05.09.1994 йилдаги 450-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.09.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОБИҚ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ БОШЛИҚЛАРИ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ХОДИМЛАРИНИНГ ХИЗМАТ МУДДАТИГА КЎРА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармонига мувофиқ республика Давлат божхона қўмитаси қайта тузилиши муносабати билан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика собиқ Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларининг хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши Тартиби тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳужжатлари жўнатилаётган пенсионерларга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига барча таъминотлари билан битта штат берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси собиқ Давлат божхона қўмитасининг хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши муносабати билан бўшатилаётган бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларининг пенсиясини расмийлаштириш масалаларини ўз вақтида кўриб чиқишни ва ҳужжатларни пенсия олишга ҳисобга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида қайд этилган тоифадаги ходимларга нафақа тўлаш учун зарур пул маблағлари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
450-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
5 сентябрдаги 450-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси собиқ Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларнинг хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармонига мувофиқ республика Давлат божхона қўмитаси қайта ташкил этилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил мартдаги 114-сон қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Собиқ Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларининг хизмат муддатига пенсияга чиқишлари қуйидаги тартибда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика собиқ Давлат божхона қўмитаси қайта ташкил этилаётган вақтда хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшаш ҳуқуқига эга бўлган бошлиқлар таркибига кирувчи ходимлар пенсия тайинланиши учун белгиланган тартибда ёзма равишда билдириш хати топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси собиқ Давлат божхона қўмитаси бошлиқлар таркибига кирувчи ходимларни хизмат муддатига кўра республика ички ишлар органларида хизмат қилиш тўғрисидаги Муваққат Низомга асосан ва ҳарбий хизматчилар пенсия таъминоти ҳақидаги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хизматдан бўшатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия тайинлашда хизмат муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 111-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур Тартиб тасдиқланган кунгача ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси пенсияларга оид ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштиришни бир ой муддатда тугаллайди ва ҳисобга олиш бундан буён Пенсия билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширади. Шу тоифадаги пенсионерлар ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Пенсияга чиқишда бир йўла бериладиган нафақа Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағи ҳисобидан берилади. Пенсияларни тўлаш ички ишлар органлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пенсияга чиқаётганнинг лавозим маоши республика Ички ишлар вазирлигидаги шундай лавозимдаги лавозим маошига нисбатан юқори бўлган тақдирда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидаги тегишли лавозим маоши бўйича амалга оширилади.