|
Т/р
|
Чора-тадбирлар номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Муддат
|
Молиялаштириш манбалари
|
Масъул ижрочилар
|
|
1.
|
2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатини (кейинги ўринларда — Жаҳон чемпионати) ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш.
|
1. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш.
2. ФИФА тавсиясига кўра махсус 6 жуфт футзал дарвозасини харид қилиш.
3. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган 3 та спорт объектига футзал дарвозаларини ўрнатиш.
4. Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш чораларини кўриш.
|
2024 йил август
|
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари
|
Спорт вазирлиги
(А. Икрамов),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
2.
|
Жаҳон чемпионатини тарғиб қилувчи расмий видеоролик тайёрлаш.
|
1. ФИФА мутахассислари тавсиясига кўра Жаҳон чемпионатининг расмий видеоролигини тайёрлаш.
|
2024 йил июнь
|
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
|
Туризм қўмитаси
(У. Шадиев),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
2. Ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот ташкил қилиш.
|
2024 йил июнь — октябрь
|
|
3.
|
ФИФАнинг хавфсизлик талаблари бўйича тренинглар ташкил қилиш.
|
1. Тренинглар ўтказиш муддатларини белгилаш ва иштирокчиларни жалб қилиш.
2. Андижон, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия вакиллари учун тренинг ташкил қилиш.
|
2024 йил июнь — август
|
|
Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
4.
|
Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари, матбуот анжуманларини ташкил этиш ва ўтказиш.
|
1. Иштирокчилар рўйхатини тузиш ва уларни жалб қилиш.
2. Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ва матбуот анжуманларини ташкил этиш.
|
2023 йил июнь — октябрь
|
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари
|
Спорт вазирлиги
(А. Икрамов),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов),
Туризм қўмитаси
(У. Шадиев),
Андижон вилояти ҳокимлиги
(Ш. Абдурахманов),
Бухоро вилояти ҳокимлиги
(Б. Зарипов),
Тошкент шаҳри ҳокимлиги
(Ш. Умурзаков)
|
|
3. Аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда Жаҳон чемпионатини кенг ёритиш.
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
|
5.
|
Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлислар учун қулайликлар яратиш.
|
1. Бухоро, Фарғона, Тошкент халқаро аэропортида Жаҳон чемпионати иштирокчилари, мухлислари учун шарт-шароитларни яхшилаш ва замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.
2. Ахборот белгиларини ўрнатиш.
3. Бухоро, Фарғона ва Тошкент халқаро аэропортларида ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ штаб ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
4. Хорижий иштирокчилар ва меҳмонлар учун маҳаллий авиақатновларга белгиланган тартибда жойларни банд қилиш.
5. Хорижий иштирокчилар учун қатновдаги поездларнинг барча турларига белгиланган тартибда темир йўл чипталари захирасини яратиш ва расмийлаштириш.
|
2024 йил август — октябрь
|
Ижрочилар маблағлари
|
«Uzbekistan Airports» АЖ
(Ж. Умарходжаев),
Бухоро вилояти ҳокимлиги
(Б. Зарипов),
Фарғона вилояти ҳокимлиги
(Х. Бозаров),
Тошкент шаҳри ҳокимлиги
(Ш. Умурзаков),
«Uzbekistan Airways» АЖ
(Ш. Худайкулов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
(З. Нарзуллаев)
|
|
6.
|
Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш.
|
1. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий иштирокчилар ҳамда расмий меҳмонларни виза йиғимларидан озод қилиш ҳамда визаларнинг Бухоро, Фарғона ва Тошкент халқаро аэропортларида бепул расмийлаштирилишини таъминлаш.
2. Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш учун Ташқи ишлар вазирлигининг ходимларини ажратиш.
3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шакллантирилган рўйхатга мувофиқ Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий VIP меҳмонларга йўлланадиган таклифномаларни дипломатик каналлар орқали хориж томонга етказиш.
|
2024 йил август — октябрь
|
Ижрочилар маблағлари
|
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов),
«Uzbekistan Airports» АЖ
(Ж. Умарходжаев),
Бухоро вилояти ҳокимлиги
(Б. Зарипов),
Фарғона вилояти ҳокимлиги
(Х. Бозаров),
Тошкент шаҳри ҳокимлиги
(Ш. Умурзаков),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
7.
|
Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига олий таълим муассасаларидан волонтёрлар ва таржимонларни (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жалб этиш.
|
1. Олий таълим муассасаларидан волонтёрлар ва таржимонлар (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жамоаларини шакллантириш ва тасдиқлаш.
|
2024 йил июнь
|
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари
|
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов),
Ёшлар ишлари агентлиги
(А. Саъдуллаев),
Спорт вазирлиги
(А. Икрамов),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
2. Жаҳон чемпионати даврида хорижий меҳмонлар учун олий таълим муассасаларидан жалб этилган волонтёрлар ва таржимонларни фанларни кейинчалик ўзлаштириш шарти билан ўқув машғулотларидан озод этиш чораларини кўриш.
|
2024 йил август
|
|
3. Олий таълим муассасаларидан волонтёрлар ва таржимонлар учун ўқув тренинглар ташкил қилиш ҳамда зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.
|
2024 йил сентябрь-октябрь
|
|
8.
|
Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тиллар бўйича синхрон таржимонларни ажратиш.
|
1. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига мувофиқ, Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тиллар бўйича синхрон таржимонларни ажратиш.
2. Синхрон таржимонларнинг овқатланишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ҳаракатланиши учун тегишли транспорт воситаларини ажратиш.
|
2024 йил август — октябрь
|
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
|
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов),
Туризм қўмитаси
(У. Шадиев),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
9.
|
Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиш.
|
1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналардаги тиббиёт хоналарини ФИФА талабларига мувофиқ тиббий жиҳозлар билан таъминлаш.
2. Аккредитациядан ўтган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган шифохоналардаги алоҳида тиббиёт бўлимларида яшил йўлакчалар ташкил этиш ҳамда хизмат кўрсатувчи малакали тиббиёт ходимларини бириктириш.
|
2024 йил август — октябрь
|
Ижрочилар маблағлари
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Худаяров),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
10.
|
Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш.
|
1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
2. Жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда тегишли асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш.
|
2024 йил август — октябрь
|
Ижрочилар маблағлари
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
(А. Қўлдошев)
|
|
11.
|
Жаҳон чемпионати доирасида фойдаланиш учун тарғибот материалларини (тарқатма материаллар, буклетлар ва бошқаларни) тайёрлаш.
|
1. Жаҳон чемпионатида фойдаланиш учун тарқатма материаллар дизайнини ишлаб чиқиш.
2. Жаҳон чемпионати моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тарқатма материаллар тайёрлаш.
3. Тарқатма материаллардан Жаҳон чемпионати давомида фойдаланиш.
|
2024 йил июнь — октябрь
|
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари
|
Спорт вазирлиги
(А. Икрамов),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
12.
|
Жаҳон чемпионати бош соврини — Жаҳон кубогини оммага таништириш маросимини ўтказиш.
|
1. «Trophy tour» маросимини ташкил этишда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни жалб этиш.
2. Ташриф буюрувчилар рўйхатини шакллантириш ва ташриф дастурини ишлаб чиқиш.
3. »Trophy tour» маросимини юқори савияда ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
|
2024 йил июнь — август
|
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
|
Туризм қўмитаси
(У. Шадиев),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
13.
|
Жаҳон чемпионати иштирокчилари учун бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш.
|
Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва меҳмонлари жойлашадиган VVIP, VIP зоналар, меҳмонхоналар, анжуман заллари, спорт объектлари, машғулот майдонлари ва матбуот марказида бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш.
|
2024 йил август — октябрь
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Андижон вилояти ҳокимлиги
(Ш. Абдурахманов),
Бухоро вилояти ҳокимлиги
(Б. Зарипов),
Тошкент шаҳри ҳокимлиги
(Ш. Умурзаков),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)
|
|
14.
|
Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросимини (Opening ceremony) белгиланган тартибда ўтказиш.
|
1. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросими дастурини ишлаб чиқиш.
Бунда очилиш маросимининг маданий дастурида ФИФАга аъзо мамлакатларнинг маданиятини акс эттирувчи куй ва қўшиқларни инобатга олиш.
|
2024 йил июль
|
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари
|
Спорт вазирлиги
(А. Икрамов),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов),
Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков),
Тошкент шаҳри ҳокимлиги
(Ш. Умурзаков)
|
|
2. Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчиларини ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини халқаро тадбирга жалб қилиш чораларни кўриш.
|
|
|
3. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросимини ташкил қилиш.
|
2024 йил сентябрь
|
|
15.
|
Жаҳон чемпионатининг расмий маросимларини ташкил этиш.
|
1. Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари сценарийси ва бадиий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.
|
2024 йил август
|
Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари
|
Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
2. Тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш учун таниқли санъаткорлар иштирокини белгиланган тартибда (шартнома асосида) таъминлаш.
|
2024 йил сентябрь-октябрь
|
|
16.
|
Жаҳон чемпионати муносабати билан тезюрар поездларни брендинг (безаш) қилиш.
|
Тошкент — Самарқанд — Навоий — Бухоро йўналишларидаги тезюрар поездларни Жаҳон чемпионати бренди билан безатиш чораларини кўриш.
|
2024 йил август
|
Ижрочилар маблағлари
|
Транспорт вазирлиги
(И. Махкамов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
(З. Нарзуллаев)
|
|
17.
|
Жаҳон чемпионатини ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш.
|
1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари, машғулот майдонлари ва меҳмонхоналарни ўрганиш.
2. Ўрганиш натижалари бўйича ФИФАнинг хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича «Хавфсизлик концепцияси»ни ишлаб чиқиш.
3. Жаҳон чемпионати мусобақалари, расмий футбол тўпини, логотипини, тимсолини (маскот) оммага таништириш маросимлари, «Trophy experience» футзал тури ҳамда матбуот анжуманларида хавфсизлик талабларини таъминлаш.
|
2024 йил август — октябрь
|
|
Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов),
Миллий гвардия
(Р. Джураев),
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
(А. Қўлдошев)
|
|
4. Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича «Хавфсизлик концепцияси»га мувофиқ техник воситалар ҳамда ускуналарни харид қилиш.
|
|
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари
|
Туризм қўмитаси
(У. Шадиев),
Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)
|
|
18.
|
Жаҳон чемпионатини ёритиш ишларини ташкил қилиш.
|
1. Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг халқаро трансляция марказини ташкил этиш.
|
2024 йил июнь
|
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари
|
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
(А. Джурабаев),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
(А. Кўчимов),
Ўзбекистон футбол ассоциацияси
(Р. Ирматов)
|
|
2. Тошкент шаҳри, Андижон ва Бухоро вилоятларидан эфир сигналларини қабул қилиш ҳамда узатиш чораларини кўриш.
|
2024 йил август — октябрь
|
|
|
3. Жаҳон чемпионатини тарғиб этувчи видеороликлар намойиши учун томошабинлар учун қулай бўлган пайтни инобатга олиб, телеканалларда эфир вақтини ажратиш.
|
|
|
|
4. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар, конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини LED мониторлар, зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш.
|
|
|
|
5. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Жаҳон чемпионати веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш.
|
|
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
|
Туризм қўмитаси
(У. Шадиев)
|