06.05.2024 йилдаги КҚ-723-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспортни кўпайтиришга оид вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспортни кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПҚ-146-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш, жойларда назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш, шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш орқали маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматни яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан ахборотларини эшитиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспортни кўпайтириш борасида белгиланган вазифалар устидан парламент назорати самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспортни кўпайтиришга оид вазифаларнинг бажарилиши устидан доимий парламент назорати амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси. Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг ижроси юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш режа-жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш, экспортни кўпайтириш, замонавий лабораторияларни ишга тушириш, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ресурсларини йўналтириш, божхона ва транспорт хизматларини кўрсатиш, хориждаги дипломатик ваколатхоналар орқали хорижий давлатларда савдо нуқталари ҳамда савдо уйларини ташкил қилиш, хорижий давлатларнинг топ бренд компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини парламент назорати доирасида, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда мунтазам равишда ўрганиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, аҳамияти тўғрисида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режа-жадвал асосида ўрганиш натижаларини қўмиталар мажлисларида танқидий муҳокама қилиш, мутасадди раҳбарларнинг ахборотларини эшитиш ҳамда вазифаларни сифатли ижро этилиши бўйича қўшимча чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан жорий йил якунига қадар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасига маълумот киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси маълумотларни умумлаштириб, Сенат Раисига мунтазам таҳлилий ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашлар депутатларини туман (шаҳар)ларга бириктирган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш, экспортни кўпайтириш бўйича белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилиши устидан депутатлик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш, экспортни кўпайтиришга оид вазифалар ижросини сессияларда танқидий муҳокама қилиш, мутасадди раҳбарларнинг ахборотларини эшитиш ҳамда республика даражасидаги масалаларни ҳал этиш юзасидан Олий Мажлис Сенатига таклифларни тақдим этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ахборот хизмати ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш, экспортни кўпайтириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан парламент назорати тадбирларини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-723-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 6 майдаги КҚ-723-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг ижроси юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Ахборот берувчилар

Масъул ижрочилар

1.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини ошириш, экспортолди кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида суғурта полисини қабул қилиш амалиётини оммалаштириш, экспорт қилувчиларга телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали қайси банкда, қандай шартларда, қанча муддатга айланма маблағ берилишини эълон қилиб бориш, «Агрокўмакчи» мобил иловаси ҳамда «Asiaexport.se» платформасини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бепул мунтазам ёритиб бориш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари мажлисларида эшитиш

2024 йил июн

Ахборот берувчилар — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ва Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмиталари

2.

Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини таҳлил қилиш, Янгийўл тумани, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биотадқиқотлари ва технологиялари бўйича замонавий лабораторияларни ишга тушириш ва ушбу лабораторияларни халқаро аккредитациядан ўтказиш, мавжуд санитария лабораторияларини қайта хатловдан ўтказиш ҳамда уларда халқаро тан олинадиган лаборатория экспертизаларини ўтказиш ва мева-сабзавотларда меъёрдан ортиқ пестицид, афло-токсин, калий-сорбат, фунгицид ва бошқа моддаларни аниқлаш тизимини йўлга қўйиш, Япония, Корея, Австралия, Канада каби давлатларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини таҳлил қилишнинг миллий талабларини ўрганиб, республикамизда амалиётга жорий қилиш, контрафакт ва контрабанданинг олдини олиш учун пестицид ва минерал ўғитларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш, хусусий лабораториялар ишини халқаро стандартларга мослигини текшириш тизимини йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари мажлисларида эшитиш

2024 йил август

Асосий ахборот берувчилар — Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари, Солиқ қўмитаси, Карантин агентлиги, Янгийўл тумани, Фарғона ва Самарқанд шаҳарлари ҳокимликлари

Қўшимча ахборот берувчилар — Савдо-саноат палатаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмиталари

3.

Озиқ-овқат улгуржи савдо бозорини ривожлантириш, хориждаги савдо уйларини ташкил қилиш, европа давлатларига автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга мавжуд хорижий рухсатномаларни айирбошлаш, тадбиркорлик субъектларини совиткичли юк контейнерлари билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ахборотларини Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари мажлисларида эшитиш

2024 йил сентябр

Ахборот берувчилар — Қишлоқ хўжалиги, Инвестициялар, саноат ва савдо, Иқтисодиёт ва молия, Ташқи ишлар, Транспорт вазирликлари, Божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмиталари

4.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида маҳсулотни даладан чет элдаги импорт қилувчиларга етиб боришигача бўлган жараёнларда иштирок этадиган, экспортбоп экинлар экиш, уларни етиштириш, қадоқлаш ва экспортни ташкил этиш тамойилларини ўргатадиган мутахассислар тайёрлаш, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда маҳсулотни етиштириш, саралаш, қадоқлаш, юклаш, сифати ва экспортбоплигини сақлаган ҳолда етказиб бериш жараёнлари бўйича ҳар бир маҳсулот кесимида услубий қўлланма (методология) ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига экспортбоп экинлар экишга кўмаклашиш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг агрономия йўналиши тадқиқотчилари ва юқори курс талабаларини бириктириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари мажлисларида эшитиш

2024 йил октябр

Асосий ахборот берувчилар — Олий таълим, фан ва инновациялар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Карантин агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Экспортчилар уюшмаси

Қўшимча ахборот берувчилар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталари