14.05.2010 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига амнистия актларини қўллаш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий суд Пленуми қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Жиноят-процессуал қонунига мувофиқ амнистия актини қўллаш масаласи, жиноят процесси босқичидан қатъий назар, фақат суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судга, жумладан, қуйидагиларни кўриб чиқиш тегишлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни судга қадар юритиш босқичида — амнистия актига асосан муайян шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки гумон қилинувчи, айбланувчига нисбатан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги прокурор илтимосномасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд муҳокамаси босқичида — амнистия актига асосан судланувчига нисбатан жиноят ишини тугатиш ёки жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқариш ёхуд маҳкумни жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тўғрисидаги масалани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукмни ижро этиш босқичида — амнистия актига асосан маҳкумни жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш тўғрисидаги прокурор илтимосномасини»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 12-банд биринчи сўзбошиси биринчи жумласидан «суриштирув, тергов органи» сўзлари чиқарилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қуйидаги мазмундаги 13 ва 14-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш тўғрисида ЖПК 587-моддасига мувофиқ прокурорга тақдимнома билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бундай тақдимномага амнистия актини қўллаш масаласи қўйилаётган шахс аризаси ҳам илова қилинишини талаб этиши туфайли, суриштирувчи, терговчи дастлаб унга ариза бериш ҳуқуқи ва келиб чиқиши мумкин бўлган процессуал оқибатларни тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Прокурор суриштирувчи, терговчининг тақдимномасига рози бўлган тақдирда, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади ва у суд томонидан ЖПК 63-бобида назарда тутилган тартиб ва қоидаларга биноан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома киритиш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар ўтказилган материалларни ёки жиноят ишини умумий асосларда юритиш учун суриштирувчига, терговчига қайтариш тўғрисида асослантирилган қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд эмаслиги суд мажлиси давомида аниқланса, терговга қадар ўтказилган материаллар ёки жиноят иши суд ажрими билан прокурорга юборилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 15, 16, 18, 19, 20, 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Агар шахс ишни судга қадар юритиш босқичида қандайдир сабабга кўра ариза беришдан (ЖПК 588-моддаси) бош тортса ва бундай ариза билан иш судга келиб тушгандан сўнг мурожаат этса, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш масаласи суд томонидан ЖПК 84-моддасининг иккинчи қисми, 401 ва 421-моддаларига мувофиқ ҳал этилади. Мазкур масала амнистия акти иш айблов хулосаси билан судга келиб тушгандан кейин қабул қилинган ҳолларда ҳам шу тариқа ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар айбланувчи, судланувчи (у вафот этган ҳолда — яқин қариндошларидан бири) эътироз билдирса, жиноят ишини амнистия актига мувофиқ тугатишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолда жиноят ишини юритиш умумий тартибда олиб борилади ва етарли асослар мавжуд бўлганда, суд айбдорни жазодан озод қилишни назарда тутувчи ёки жазо тайинламаган ҳолда айблов ҳукми (ЖПК 463-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари) ёхуд оқлов ҳукми чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазодан озод қилишни, муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни, жазони енгилроқ жазо билан алмаштиришни ёки жазо муддатини камайтиришни назарда тутувчи амнистия актини қўллаш учун судланувчи(маҳкум)нинг розилиги талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, ишни судга қадар юритиш босқичида ва биринчи инстанция судида (суд маслаҳатхонага киргунга қадар) амнистия актини қўллаш масаласини ҳал этиш учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбини бўйнига олган-олмаганлиги аҳамият касб этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қонунга кўра амнистия актини қўллаш учун жабрланувчининг розилиги талаб этилмайди. Суриштирувчи, терговчи тақдимномаси, прокурорнинг илтимосномаси, суднинг амнистия актини қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган жабрланувчи улар устидан умумий асосларда шикоят бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шуни назарда тутиш лозимки, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг унга нисбатан амнистия актини қўллаш чоғида иштироки масаласи суд томонидан ЖПК 410-моддаси, 590-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агар биринчи босқич суди судланувчининг эътирози бўлмаган ҳолда шахсни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи амнистия актига хилоф равишда айблов ҳукми чиқарган бўлса, гарчи унда маҳкумни жазодан озод қилиш назарда тутилган ёки жазо тайинланмаган бўлса-да, бекор қилиниб, иш ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан тугатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жиноят ишининг амнистия актига асосан тугатилиши жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги масаланинг жиноят процессида ҳал этилиши имкониятини истисно этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишида фуқаровий даъво мавжуд бўлганда суд амнистия акти асосида жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда даъво кўрилмасдан қолдирилганлигини кўрсатади. Айни пайтда, ЖПК 276-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, манфаатдор шахсларга бундай даъвони фуқаролик судида ишларни юритиш тартибида тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Амнистия акти қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги суд хулосаси жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажримнинг, шунингдек ҳукмнинг тавсиф қисмида, уни қўллаш тўғрисидаги қарори - қарор қисмида баён этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар амнистия актида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, шахсга нисбатан такроран амнистия акти қўлланилган пайтда ҳам шундай қоидага амал қилиш лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 29-банднинг иккинчи сўзбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кассация, назорат инстанцияси судида айблов ҳукми ўзгартирилган ҳолларда амнистия акти қўлланилганлиги тўғрисидаги қарор, муқаддам у суд томонидан ЖПК 5361-моддасида назарда тутилган тартибда қўлланилганлигидан қатъий назар, ажрим (қарор)нинг қарор қисмида кўрсатилиши шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«31. Амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки тугатилган ҳолларда ашёвий далиллар тақдири тўғрисидаги масала суд томонидан ЖПК 211-моддаси 1 — 4, 6 бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳал этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. МУСТАФАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси В. НАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон