Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 295-сон қарорига
1-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши
|
1. |
Т.К. Кузиев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси |
|
2. |
И.Ш. Юсупов |
— |
«Маданий мерос объектлари реставрацияси» дирекциясининг Қашқадарё вилояти реставрация маркази директори, Кенгаш раиси ўринбосари |
|
3. |
Ш.Р. Пидаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори, тарих фанлари номзоди, тарихчи-археолог |
|
4. |
М.М. Саидов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти директори |
|
5. |
Ф.Ҳ. Усмонов |
— |
«Маданий мерос илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси Муҳандислик-конструкторлик бўлими бошлиги, лойиҳа бош конструктори |
|
6. |
М.Н. Мумин-Ахунова |
— |
«Маданий мерос илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси Фарғона водийси бўйича лойиҳалаш бўлими бошлиги, бош архитектор лойиҳачи |
|
7. |
Х.Т. Султонов |
— |
«Маданий мерос илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси Шаҳарсозлик, археология ва архитектура тарихи бўлими бошлиғи, археолог |
|
8. |
Б.К. Рахманов |
— |
Тошкент архитектура-қурилиш университети Қурилиш муҳандислиги технологияси кафедраси доценти |
|
9. |
А.Э. Куранов |
— |
«ARCHISAD ENGINEERING AND DESIGN» масъулияти чекланган жамияти бош архитектори |
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 295-сон қарорига
2-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши тўғрисида
Кенгашнинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кенгашнинг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
Кенгаш йиғилишининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг Кенгаш аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга таништирилишини таъминлайди;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган деб топилганда ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилганда;
16. Кенгаш аъзолари ва котибига Агентликнинг бюджетдан ташқари Маданий мерос жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баравари миқдорида ҳақ тўланади, Кенгаш аъзолари таркибига киритилган Агентлик бошқарув ходимлари бундан мустасно.
Бунда Кенгашда кўриб чиқиш учун киритилган масалалар юзасидан Кенгаш йиғилишларида кетма-кет уч марта иштирок этмаслик ёки овоз бермаслик уларга белгиланган тўловлар тўланмаслиги ҳамда аъзоликдан чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.
21. Кенгаш йиғилишларининг кун тартиби, шунингдек, уларни ўтказиш жойи ва вақти Кенгаш раиси ёки унинг топшириғига кўра раис ўринбосари томонидан белгиланади.
Кенгаш аъзолари овоз бериш жараёнида бетараф қолишга ҳақли эмас. Кенгаш қароридан рози бўлмаган Кенгаш аъзолари ўзининг алоҳида фикрини баён қилишга ҳақли.
25. Фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ахборотлар мавжуд материаллар Кенгашнинг ёпиқ йиғилишларида Кенгашнинг ваколатли аъзолари иштирокида кўриб чиқилади. Ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.
28. Кенгаш йиғилиши кун тартибининг лойиҳаси котиб томонидан Кенгаш аъзоларининг таклифлари ва Кенгаш раисининг топшириғи асосида шакллантирилади.
30. Агентлик Кенгашнинг қабул қилган қарорига қўшилмаган ҳолларда, Кенгаш қарорини олган кундан бошлаб ўн кундан кечикмай унга асослантирилган таклиф ва эътирозини ёзма шаклда тақдим этади.
33. Кенгаш баённомаларидан кўчирмалар алоҳида рўйхатга олинади ва Кенгаш раиси томонидан имзоланади ҳамда Агентлик муҳри билан тасдиқланган ҳолда манфаатдор шахсларга юборилади.
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишлари, асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказишга оид лойиҳаларни кўриб чиқиш;
лойиҳада кўрсатилган объектнинг кадастр йиғмажилди (агар мавжуд бўлса);
бош режа (М 1:500 масштабда);
д) аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга хулоса бериш учун — БҲМнинг 5 баравари.
42. Илмий-маслаҳат кенгашлари ариза келиб тушганидан бошлаб 7 иш куни ичида (қушимча ўрганиш талаб этилганда 14 иш кунигача) лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳамда объектни жойига чиққан ҳолда ўрганади, тақдим этилган лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларида хато-камчиликлар аниқланган тақдирда эса, уларни бартараф этишда маслаҳат ҳамда амалий ёрдам кўрсатади.
44. Кенгаш Илмий-маслаҳат кенгаши хулосаси келиб тушгандан бошлаб 7 иш куни ичида (қушимча ўрганиш талаб этилганда 14 иш кунигача) аризада кўрсатилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилади (хулоса беради).
48. Кенгаш фаолияти унинг Низомига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги Агентлик директори томонидан назорат қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгашида мурожаатларни кўриб чиқиш
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддати |
|||
|
1-босқич |
Ариза берувчи (юридик ёки жисмоний шахс) |
1. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик) автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ААТ) орқали қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилади: моддий маданий мерос объектини давлат кадастрига белгиланган тартибда киритиш ва чиқариш; моддий маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш; аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш; моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатлари; моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишлари, асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказишга оид лойиҳалар; алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ҳамда тарихий-маданий қийматига кўра ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда (объектларда) қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ва тарихий-маданий қийматга эга бўлмаган бино ва иншоотларни бузиш ишлари ва ердан фойдаланиш лойиҳалари. |
1. Заруратга кўра |
|||
|
2. Мурожаатни кўриб чиқиш ва тегишли хулоса бериш учун зарур тўловларни амалга оширади. |
2. Мурожаат қилган куннинг ўзида |
|||||
|
2-босқич |
Агентлик |
Мурожаат келиб тушганидан кейин Агентликнинг Илмий-эксперт кенгаши (кейинги ўринларда — Илмий-эксперт кенгаши) котиби аризани ААТ орқали тегишлилиги бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгашларига юборади. |
1 иш куни ичида |
|||
|
3-босқич |
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари |
1. Ҳудудий бошқарма ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши ариза келиб тушганидан кейин лойиҳаолди, лойиҳа-смета ҳужжатларини ва объектни жойига чиққан ҳолда ўрганади, тақдим этилган лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларида хато-камчиликлар аниқланган тақдирда эса, уларни бартараф этишда маслаҳат ҳамда амалий ёрдам кўрсатади. 2. Ўрганиш натижаси юзасидан ўз хулосасини Илмий-эксперт кенгашига юборади. |
Ариза келиб тушгандан бошлаб 7 иш куни ичида (қушимча ўрганиш талаб этилганда 14 иш кунигача) |
|||
|
4-босқич |
Илмий-эксперт кенгаши |
1. Ҳудудий бошқарманинг Илмий-маслаҳат кенгаши хулосасини пухта ўрганиб чиқади. 2. Аризада кўрсатилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилади (хулоса беради). |
Ҳудудий бошқарманинг илмий-маслаҳат кенгаши хулосаси келиб тушгандан бошлаб 7 иш куни ичида (қушимча ўрганиш талаб этилганда 14 иш кунигача) |
|||
|
5-босқич |
Илмий-эксперт кенгаши котиби |
Қабул қилинган қарорни ариза берувчига ААТ орқали электрон шаклда ёки ариза берувчининг талабига кўра қоғоз шаклида почта орқали юборади. |
Қарор қабул қилингандан бошлаб 1 иш куни ичида |
|||
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 295-сон қарорига
3-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари