16.05.2024 йилдаги 287-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматларини ривожлантириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-66-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия ажратиш бўйича тадбиркорга қўйиладиган талаблар, субсидия олиш учун мурожаат қилиш тартиби ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби, субсидия ажратишни рад этиш асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

2. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Низом асосида давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқишни кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Туризм қўмитаси органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 287-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом

1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган, юлдуз тоифасига эга бўлмаган мавжуд меҳмонхоналарни уч юлдузли тоифага айлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектига меҳмонхона хоналарини жиҳозлаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчадан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — Қорақалпогистон Республикасида меҳмонхона хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектига мавжуд меҳмонхонани уч юлдузли тоифага айлантиргани учун меҳмонхонанинг ҳар бир хонасига Жамғарма маблағлари ҳисобидан сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркор — Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган, уч юлдуз тоифасига эга бўлмаган мавжуд меҳмонхонани уч юлдузли тоифага айлантириш орқали меҳмонхона хоналарини жиҳозлаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидия Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан ажратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг давлат назорати Қўмитанинг «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Субсидия Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган ва тоифага эга бўлмаган меҳмонхона белгиланган тартибда уч юлдузли тоифага эга бўлганда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тадбиркор субсидия олиш учун ҳужжатларни топшириш санасида банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тадбиркорга уч юлдузли тоифага айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонасига Жамғарма маблағлари ҳисобидан йигирма миллион сўмдан субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тадбиркорга субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тадбиркор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими тадбиркор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия олиш мақсадида тақдим этилган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлигига тадбиркор масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг тадбиркор маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўмита Низомнинг 11-бандида белгиланган муддат ичида сўровномани кўриб чиқиб, субсидия бериш ёки субсидия беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси ва хоналар фонди, жойлашган ери (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган тадбиркор (юридик шахс) номи ва СТИР ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровномада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркор ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларда кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марта субсидия тақдим этилган тадбиркор субсидия олиш учун такроран мурожаат қилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тадбиркор субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб икки ой ичида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, субсидия олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сўровнома такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган сўровнома янги берилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида Қўмита тадбиркорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Субсидия бериш учун Жамғарма ҳисобидан маблағлар ажратилган тадбиркорлар рўйхати (реестри) Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг тадбиркорга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тадбиркор субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхона хизматини кўрсатиши ва меҳмонхонага берилган юлдуз тоифасини сақлаб қолиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркор беш йил мобайнида меҳмонхона хизматларини ташкил қила олмаган ёки меҳмонхонанинг юлдуз тоифаси пасайган такдирда, ажратилган субсидияни фаолият юритган даврига мутаносиб равишда чегирган ҳолда, қолган маблағларни Жамғармага қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага қайтариладиган маблағлар Қўмита қарорига мувофиқ тадбиркор томонидан Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита Жамғарманинг махсус ҳисобварағига қайтариладиган маблағлар тадбиркор томонидан белгиланган муддатда тўлиқ ўтказилмаган тақдирда, Қўмита маблағларни ундириш бўйича судга мурожаат қилади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда тадбиркордан қайтариш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тадбиркор ваколатли органларнинг ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тадбиркор

Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали сўровнома билан мурожаат қилади.

Тадбиркорнинг хоҳишига кўра

2-босқич

Туризм қўмитаси

Сўровномани кўриб чиқади ва субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда Давлат хизматлари маркази ёки тадбиркорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

10 иш кунда

3-босқич

Тадбиркор

Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

2 ойдан кўп бўлмаган муддатда

4-босқич

Туризм қўмитаси

Сўровнома такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқиш.

5 иш кунда

5-босқич

Туризм қўмитаси

Тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.

10 иш кунда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

СЎРОВНОМА

I. Тадбиркор тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи тўлиқ номи

2. Юридик шахснинг СТИР

3. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили)

4. Телефон рақами

5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)

6. Банк реквизитлари

II. Меҳмонхона тўғрисида маълумот:

7. Меҳмонхона номи

8. Меҳмонхона жойлашган манзил

9. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами

10. Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами

11. Меҳмонхонадаги хоналарнинг сони

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2024 й., 09/24/287/0352-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)