15.05.2024 йилдаги ПҚ-179-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 2-3 май кунлари ўтказилган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси доирасида 93 та мамлакатдан жами 2 500 дан зиёд хорижий иштирокчилар қатнашиб, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, 26 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди, шунингдек, республикада инвестиция муҳитини мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси доирасида эришилган келишувлар, имзоланган ҳужжатлар ҳамда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эришилган инвестиция битимлари ва келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида илгари сурилган таклифлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисида илгари сурилган таклифлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 — 3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда «йўл хариталари»да белгиланган ҳар бир лойиҳани амалга ошириш бўйича тармоқ, ҳудуд ва туман кесимида аниқ механизмларни ҳамда 2024 йил якунига қадар ойлар кесимида комплекс тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари»да назарда тутилган барча имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувларнинг белгиланган муддатларда самарали, сўзсиз, сифатли ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари» ижроси ҳолати тўғрисида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳар икки ҳафтада ахборот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов) ҳар икки ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор ижроси юзасидан таҳлилий ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси давомида барча имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан мунтазам ва тизимли мониторинг ҳамда қатъий назорат олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари» нинг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштирсин, ҳар икки ҳафтада ҳисоботларни танқидий муҳокама қилиб борсин, шунингдек, чора-тадбирларнинг ижросига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар амалга оширилиши ҳолатини муҳокама қилиш, эҳтимолий муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан доимий ва самарали ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилишини таъминлаш юзасидан таъсирчан ва аниқ чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорга 1 — 3-иловаларга* мувофиқ «йўл хариталари»нинг ижроси ҳар икки ҳафтада Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-179-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2024 й., 07/24/179/0348-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)