13.05.2024 йилдаги ПҚ-176-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, республикада ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларининг экспорт бозорини диверсификация қилиш ва янги транспорт-логистика тизимини ташкил этишни жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини жадаллаштириш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Марказ ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афғонистон Ислом Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда АҚШ доллари, Россия рубли, евро, юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилади. Бунда қабул қилинган нақд хорижий валюта Марказда ташкил этилган тижорат банклари филиаллари орқали Марказда фаолият юритадиган юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳудудида ташкил этиладиган замонавий тиббиёт клиникасида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига тиббий хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу клиникада даволаш имкони бўлмаган оғир турдаги касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудида жойлашган давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида даволаниш учун тиббий кириш визалари олиш учун йўлланма берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар Марказ ҳудудига шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида назорат-ўтказиш пунктларида белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг киритилади ҳамда уларга Марказ ҳудудида ташкил этилган барча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда ўн беш кун муддатгача Марказ ҳудудида бўлиши тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни олган, шунингдек, шартнома асосида ишлаш, таълим муассасаларида ўқиш, банк филиалларида фаолият юритиш, савдо-сотиқ ва бошқа фаолият тури билан шуғулланиш мақсадида ташриф буюраётган мамлакатда ўн беш кундан ортиқ муддат бўлишни режалаштирган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирган ҳолда кириб келишлари талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Марказ ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олинган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax Free) қоидалари қўлланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинган товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда божхона тўловлари тўлангандан сўнг олиб кирилади. Бунда божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлашган объектларни бошқариш, эксплуатация қилиш, ижарага бериш ва сотиш «Termez International Trade Centre» МЧЖ томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини сақлаш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ва тергов тадбирларини ўтказиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда «Сурхон саноат таъминот» МЧЖнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳудудидаги бино ва иншоотларни мулкий мажмуа сифатида «Termez International Trade Centre» МЧЖга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасини белгиланган тартибда тугатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва «Termez International Trade Centre» МЧЖнинг Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Термиз халқаро савдо маркази объектлари қурилишига ажратилган 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини қайтариш мажбуриятини «Termez International Trade Centre» МЧЖга ўтказиш ҳамда кредитнинг тўлов муддатини 2028 йил 31 декабрга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ ҳудудини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига 129 та, Божхона қўмитасига 62 та, Ички ишлар вазирлигига 67 та штат бирлиги ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилаётган штат бирликларини инобатга олган ҳолда Марказ ҳудудида янги божхона пости ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Termez International Trade Centre» МЧЖ билан биргаликда божхона постини Марказ ҳудудида барпо этилган биноларга жойлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча штат бирликларини сақлаш учун зарур маблағлар 2024 йилда тегишлича Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб умумий тартибда Давлат бюджетидан ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ишчи гуруҳ (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда камида бир маротаба «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиб, тезкор қарорлар қабул қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар бажарилишини доимий назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3665-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси бўйича масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-176-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 майдаги ПҚ-176-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириладиган вазифалар

Муддат

Масъул ижрочилар

1.

«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш.

Эркин савдо зоналари фаолиятини ташкил этиш бўйича умумий талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

2.

Чегара ва божхона хизмати ходимларининг Марказ ҳудудида фаолият юритиши учун қулай шароит яратиш.

1. Чегара ва божхона хизматини Марказ ҳудудида «ноль» қийматда ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

2024 йил 1 июнь

«Termez International Trade Centre» МЧЖ

2. Коммунал хизмат, алоқа учун тўловларни Марказ маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.

Доимий равишда

3.

Марказ ҳудудида доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма-ярмаркани ташкил этиш.

1. Марказ ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг маҳсулотлари ва хизматлари намуналари жамланган доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма-ярмаркани ташкил этиш.

Марказ фаолияти бошлангач

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳабов)

2. Кўргазма-ярмарка фаолияти билан Афғонистон Ислом Республикаси тадбиркорларини таништириш, уларга ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзолашга кўмаклашиш.

Доимий равишда

3. Кўргазма-ярмарка базасида Ўзбекистон-Афғонистон тадбиркорлари бизнес форумини ўтказиб бориш.

Ҳар чоракда бир маротаба

4.

Марказ ҳудудида мультивалюта тизимини йўлга қўйиб, чакана савдони ўзбек сўми, АҚШ доллари, Россия рубли, евро, юань валюталарида амалга оширишга рухсат бериш.

Эркин савдо зоналарида мультивалюта тизимини жорий этишни назарда тутувчи таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 июль

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

5.

Марказ ҳудудида фаолият олиб борувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга фақатгина Марказда филиаллари мавжуд бўлган Ўзбекистон банкларида миллий ва халқаро тўлов тизимлари (Visa, Mastercard, UnionPay ва бошқалар) карталари очишга ва хизмат кўрсатишга рухсат бериш.

Марказда филиаллари мавжуд бўлган Ўзбекистон банкларида миллий ва халқаро тўлов тизимлари карталари очиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этишни назарда тутувчи таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 июль

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

6.

Марказ ҳудудида бизнес мактабини ташкил этиш.

1. Ўзбекистон-Афғонистон бизнес мактабини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024 йил 1 июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

«Termez International Trade Centre» МЧЖ

2. Ўзбекистон-Афғонистон бизнес мактабига мутасадди олий таълим муассасаларининг инглиз, форсий (урду, пушту) тилларида бизнес ва менежмент асослари курсларидан таълим бера оладиган профессор-ўқитувчиларни танлов асосида жалб этиш.

2024 йил август

3. Ўзбекистон-Афғонистон бизнес мактабига қабул қилинган талабаларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар беришни ташкил этиш.

Доимий равишда

7.

Марказ ҳудудида ташкил этилган тиббиёт клиникаси йўлланмалари асосида Афғонистон фуқаролари бўлган беморларга даволаниш ва тиббий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш визаларини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

1. Марказ ҳудудида жойлашган тиббиёт клиникасининг виза талабномаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини жорий этиш.

2. Виза талабномалари асосида кўп марталик визалар беришни ташкил этиш.

3. Афғонистон фуқароларига электрон виза беришни жадаллаштириш мақсадида Марказ ҳудудида янги инвестор томонидан виза маркази фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш.

2024 йил 1 август

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

«Termez International Trade Centre» МЧЖ

8.

Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори Шариф шаҳридан Марказ ҳудудигача (95 км) экспресс автобус қатновини йўлга қўйиш (Shuttle bus).

1. Афғонистон Ислом Республикаси билан йўловчи ташиш автобусларини бериш ва Мозори Шариф шаҳридан Марказ ҳудудигача қатновни ташкил этиш бўйича келишув имзолаш.

2024 йил якунига қадар

«Termez International Trade Centre» МЧЖ

2. Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори Шариф шаҳридан Марказ ҳудудигача автобус қатновини йўлга қўйиш.

Доимий равишда

9.

Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юк ташувчи автотранспорт воситаларини Марказ ҳудудида ташкил этилган халқаро логистика марказида божхона назорати ва чегара назоратидан ўтказишни ташкил этиш.

1. Марказ ҳудудида Божхона қўмитаси тизимида янги ташқи иқтисодий фаолият божхона постини ташкил этиш.

2. Божхона постини барча зарур божхона назорати ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш.

3. Божхона пости фаолиятини самарали ташкил этиш.

2024 йил 1 июнь

Божхона қўмитаси

(Б. Мавлонов)

10.

Марказ ҳудудида қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этиш.

1. Марказ ҳудудида Афғонистон фуқароларидан аввал фойдаланишда бўлган заргарлик буюмларини қабул қилиб олиш марказини ташкил этиш.

2. Корхоналарга заргарликка оид қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш.

2024 йил 1 июль

«Termez International Trade Centre» МЧЖ,

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳабов),

Миллий банк

11.

Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва тадбиркорларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар намуналари ҳамда хизмат турлари билан таништириш ва экспортни йўлга қўйиш.

Марказ ҳудудида, истисно тариқасида, бир йил мобайнида ижара тўловисиз жойлаштириладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат ва истеъмол маҳсулотларининг доимий кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш.

2024 йил 1 июль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳабов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари

12.

Маҳаллий корхоналар импорт қилаётган хомашё (қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва безак тошлари, руда ва бошқалар) маҳсулотларини Афғонистон Ислом Республикаси корхоналари томонидан харид қилиш имкониятларини доимий ўрганиб бориш.

1. Афғонистон ҳудудида жойлашган корхоналарга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларини етказиб беришни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 август

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳабов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 майдаги ПҚ-176-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3665-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «штатларининг чекланган сони» сўзлари «рўйхати» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) умумий чекланган штатлар сони 4 684 нафар, шу жумладан, қўмита раиси ўринбосарлари сони 4 нафар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда умумий чекланган штатлар сонининг 169 та штат бирлиги 2024 йил 1 сентябрда, 115 та штат бирлиги 2025 йил 1 сентябрда киритилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова номидаги «чекланган штат бирлиги» сўзлари «рўйхати» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Штат бирлиги сони» устуни ва «жами» позицияси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Штат бирлиги сони» устуни чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 31-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

31.

«Учқўрғон» чегара божхона пости

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 171-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

171.

«Кесканёр» чегара божхона пости

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 172-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

172.

«Хонобод» чегара божхона пости

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 173-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

173.

«Қорасув» чегара божхона пости

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 174-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

174.

«Мингтепа» чегара божхона пости

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 291-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

291.

«Пушмон» чегара божхона пости

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-позиция чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 581-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

581.

«Термиз халқаро савдо маркази» ТИФ божхона пости

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 сентябрга қадар «Учқўрғон» чегара божхона пости иккинчи тоифали божхона пости сифатида фаолият кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 сентябрда «Қорасув» чегара божхона пости, 2025 йил 1 сентябрда «Кесканёр» ва «Пушмон» чегара божхона постлари ташкил этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2024 й., 07/24/176/0345-сон)