13.05.2024 йилдаги ПҚ-176-сон

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириладиган вазифалар

Муддат

Масъул ижрочилар

1.

«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш.

Эркин савдо зоналари фаолиятини ташкил этиш бўйича умумий талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

2.

Чегара ва божхона хизмати ходимларининг Марказ ҳудудида фаолият юритиши учун қулай шароит яратиш.

1. Чегара ва божхона хизматини Марказ ҳудудида «ноль» қийматда ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

2024 йил 1 июнь

«Termez International Trade Centre» МЧЖ

2. Коммунал хизмат, алоқа учун тўловларни Марказ маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.

Доимий равишда

3.

Марказ ҳудудида доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма-ярмаркани ташкил этиш.

1. Марказ ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг маҳсулотлари ва хизматлари намуналари жамланган доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма-ярмаркани ташкил этиш.

Марказ фаолияти бошлангач

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳабов)

2. Кўргазма-ярмарка фаолияти билан Афғонистон Ислом Республикаси тадбиркорларини таништириш, уларга ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзолашга кўмаклашиш.

Доимий равишда

3. Кўргазма-ярмарка базасида Ўзбекистон-Афғонистон тадбиркорлари бизнес форумини ўтказиб бориш.

Ҳар чоракда бир маротаба

4.

Марказ ҳудудида мультивалюта тизимини йўлга қўйиб, чакана савдони ўзбек сўми, АҚШ доллари, Россия рубли, евро, юань валюталарида амалга оширишга рухсат бериш.

Эркин савдо зоналарида мультивалюта тизимини жорий этишни назарда тутувчи таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 июль

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

5.

Марказ ҳудудида фаолият олиб борувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга фақатгина Марказда филиаллари мавжуд бўлган Ўзбекистон банкларида миллий ва халқаро тўлов тизимлари (Visa, Mastercard, UnionPay ва бошқалар) карталари очишга ва хизмат кўрсатишга рухсат бериш.

Марказда филиаллари мавжуд бўлган Ўзбекистон банкларида миллий ва халқаро тўлов тизимлари карталари очиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этишни назарда тутувчи таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 июль

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

6.

Марказ ҳудудида бизнес мактабини ташкил этиш.

1. Ўзбекистон-Афғонистон бизнес мактабини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024 йил 1 июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

«Termez International Trade Centre» МЧЖ

2. Ўзбекистон-Афғонистон бизнес мактабига мутасадди олий таълим муассасаларининг инглиз, форсий (урду, пушту) тилларида бизнес ва менежмент асослари курсларидан таълим бера оладиган профессор-ўқитувчиларни танлов асосида жалб этиш.

2024 йил август

3. Ўзбекистон-Афғонистон бизнес мактабига қабул қилинган талабаларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар беришни ташкил этиш.

Доимий равишда

7.

Марказ ҳудудида ташкил этилган тиббиёт клиникаси йўлланмалари асосида Афғонистон фуқаролари бўлган беморларга даволаниш ва тиббий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш визаларини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

1. Марказ ҳудудида жойлашган тиббиёт клиникасининг виза талабномаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини жорий этиш.

2. Виза талабномалари асосида кўп марталик визалар беришни ташкил этиш.

3. Афғонистон фуқароларига электрон виза беришни жадаллаштириш мақсадида Марказ ҳудудида янги инвестор томонидан виза маркази фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш.

2024 йил 1 август

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

«Termez International Trade Centre» МЧЖ

8.

Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори Шариф шаҳридан Марказ ҳудудигача (95 км) экспресс автобус қатновини йўлга қўйиш (Shuttle bus).

1. Афғонистон Ислом Республикаси билан йўловчи ташиш автобусларини бериш ва Мозори Шариф шаҳридан Марказ ҳудудигача қатновни ташкил этиш бўйича келишув имзолаш.

2024 йил якунига қадар

«Termez International Trade Centre» МЧЖ

2. Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори Шариф шаҳридан Марказ ҳудудигача автобус қатновини йўлга қўйиш.

Доимий равишда

9.

Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юк ташувчи автотранспорт воситаларини Марказ ҳудудида ташкил этилган халқаро логистика марказида божхона назорати ва чегара назоратидан ўтказишни ташкил этиш.

1. Марказ ҳудудида Божхона қўмитаси тизимида янги ташқи иқтисодий фаолият божхона постини ташкил этиш.

2. Божхона постини барча зарур божхона назорати ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш.

3. Божхона пости фаолиятини самарали ташкил этиш.

2024 йил 1 июнь

Божхона қўмитаси

(Б. Мавлонов)

10.

Марказ ҳудудида қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этиш.

1. Марказ ҳудудида Афғонистон фуқароларидан аввал фойдаланишда бўлган заргарлик буюмларини қабул қилиб олиш марказини ташкил этиш.

2. Корхоналарга заргарликка оид қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш.

2024 йил 1 июль

«Termez International Trade Centre» МЧЖ,

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳабов),

Миллий банк

11.

Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва тадбиркорларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар намуналари ҳамда хизмат турлари билан таништириш ва экспортни йўлга қўйиш.

Марказ ҳудудида, истисно тариқасида, бир йил мобайнида ижара тўловисиз жойлаштириладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат ва истеъмол маҳсулотларининг доимий кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш.

2024 йил 1 июль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳабов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари

12.

Маҳаллий корхоналар импорт қилаётган хомашё (қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва безак тошлари, руда ва бошқалар) маҳсулотларини Афғонистон Ислом Республикаси корхоналари томонидан харид қилиш имкониятларини доимий ўрганиб бориш.

1. Афғонистон ҳудудида жойлашган корхоналарга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларини етказиб беришни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 август

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳабов)

1. 1-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «штатларининг чекланган сони» сўзлари «рўйхати» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
илова номидаги «чекланган штат бирлиги» сўзлари «рўйхати» сўзи билан алмаштирилсин;