Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2025 01.05.2024 йилдаги 255-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда эҳтиёжманд аҳолини ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган шахсларга бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар ажратиб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, эҳтиёжманд аҳолига ажратилаётган субсидиялардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчининг томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банднинг «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилотлар ва ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган субсидия олишга талабгор (кейинги ўринларда — талабгор) ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6 ва 7-бандлар қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Талабгор енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (идентификацияловчи ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги ҳамда сўралаётган субсидиянинг тури кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун талабгор шахсан жавобгар ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорни иссиқхона, суғориш воситаларини ўрнатиш, уруғлик, кўчатлар экиш имконияти мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оиланинг аъзоларидан бири эканлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг фойдаланувида томорқа ерининг мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш имконияти мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорни уруғликлар ва кўчатлар экиш учун имконияти мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорни суғориш воситасига бўлган ҳақиқий эҳтиёжини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорни ҳақиқатда ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оиланинг аъзоларидан бири эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғликлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларига бўлган эҳтиёжи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш бўйича мурожаатчининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 8, 10 — 13-бандлардаги «томорқа ер эгаси», «томорқа ер эгасига» ва «томорқа ер эгасининг» сўзлари тегишинча, «талабгор», «талабгорга» ва «талабгорнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)