ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Тармоқлар |
Махсус тадбир номи |
Мувофиқлик мезонлари |
|
Энергетика |
Электр энергияси, иситиш энергияси, механик энергия ёки совитиш учун қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш. |
Иссиқхона газлари эмиссияси қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришдан келиб чиқадиган иссиқхона газлари эмиссиясидан сезиларли даражада паст бўлиши керак. Дастлабки босқичда ишлаб чиқилган суюқ биоёқилғи бундан мустасно. |
|
Электр энергияси, иситиш, механик энергия ёки совитиш учун қайта тикланадиган энергия ҳамда қазиб олинадиган энергиядан биргаликда фойдаланиш. |
Иссиқхона газлари эмиссияси қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришдан келиб чиқадиган иссиқхона газлари эмиссиясидан сезиларли даражада паст бўлиши керак. Бунда фақат қайта тикланадиган энергия манбаларига йўналтирилган харажатлар киритилиши керак. |
|
|
Паст углеродли водородни ишлаб чиқариш, сақлаш ёки ишлатиш. |
Углерод даражаси жуда паст бўлган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда сувни электролиз қилиш орқали ёки углеродни ушлаш ва ушланган CО2ни сақлаш ёки утилизация қилиш билан буғ ёрдамида табиий газдан ўгириш (конверсия) қилиш орқали ҳосил бўлган водород. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириш натижасини ҳосил қилиши керак. |
|
|
Кўмирдан газга ўтиш каби углерод даражаси баланд бўлган ёқилғиларни углерод даражаси пастроқ бўлган ёқилғига алмаштириш |
Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун тўғри келмайди. Қазиб олинадиган ёқилғига ўтилган ҳолатда, заводнинг ишлаш муддатидан ошмаслиги керак. |
|
|
Чиқинди газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш. |
Иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириши керак. Кўмир қатламидан олинадиган метан гази, янги нефть қазиб олиш конларидан олинган йўлдош газ ва янги газ қазиб олиш конларидан олинган шахта метан гази истисно қилиниши керак. |
|
|
Бир манбадан энергия ишлаб чиқаришдан электр энергияси, иситиш энергияси ва механик энергияси ёки совитиш учун энергияни биргаликда ишлаб чиқаришга, масалан, бирлашган иссиқлик ва электр энергияси станцияларига ўтиш. |
Бундай трансформация самарадорликнинг сезиларли даражада яхшиланишини таъминлаши керак. |
|
|
Энергия ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш. |
Самарадорликнинг сезиларли даражада яхшиланишини таъминлаши керак. |
|
|
Углеродни ушлаб қолиш ва сақлаш. |
CО2 сақланиши мунтазам тусга эга бўлиши керак. |
|
|
Кўпроқ паст углеродли энергияни таъминлаш мақсадида энергияни сақлаш ва тармоқ барқарорлигини такомиллаштириш чоралари. |
Қазиб олинадиган ёқилғига тааллуқли эмас. |
|
|
Паст углеродли электр энергияси улушини оширадиган янги электр энергияси узатиш ёки тарқатиш инфратузилмаси. |
Паст углеродли электр энергияси улушининг ошишига олиб келувчи инфратузилмани намойиш қилиш салоҳиятига эга бўлиши керак. |
|
|
Иситиш ёки совитиш тизимлари энергияси учун янги узатиш ёки тарқатиш инфратузилмаси. |
Иситиш ёки совитиш энергияси қазиб олинадиган ёқилғидан олинмаслиги керак. |
|
|
Мавжуд электр, иссиқлик ёки газни узатиш ва тақсимлашда самарадорликни ошириш ёки техник йўқотишларни камайтириш. |
Бу энергия ёки соф иссиқхона газларидан фойдаланиш самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланишини таъминлаши керак. |
|
|
Электр, иссиқлик ёки газни тақсимлашда тижорий мақсадларида фойдаланишдаги ва (тўловларни) йиғиб олишдаги йўқотишларини камайтириш; ёки истеъмолчи талабини бошқаришга қаратилган чора-тадбирлар. |
Истеъмолчилар томонидан тўланадиган тўловлар самарасини ошириш керак. |
|
|
Ташиш ва сақлаш инфратузилмасида иссиқхона газларининг қочқин чиқиндиларини камайтириш. |
||
|
Кончилик ва металл ишлаб чиқариш |
Қайта тикланадиган энергия, энергия самарадорлиги технологиялари ва бошқалар учун муҳим бўлган минераллар ва металл рудаларини қазиб олиш. |
Агар якуний фойдаланиш тури маълум бўлса, якуний фойдаланиш иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш билан боғлиқлигини кўрсатиши керак. Агар якуний фойдаланиш тури номаълум бўлса, глобал даражада глобал фойдаланишнинг аксарият қисми иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш учун эканлигини кўрсатиш керак. |
|
Қайта тикланадиган энергия, энергия самарадорлиги технологиялари ва бошқаларда асосан ишлатиладиган ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган металлар ёки қотишмаларни ишлаб чиқариш. |
Агар якуний фойдаланиш тури маълум бўлса, якуний фойдаланиш иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш билан боғлиқлигини кўрсатиши керак. Агар якуний фойдаланиш тури номаълум бўлса, глобал даражада глобал фойдаланишнинг аксарият қисми иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш учун эканлигини кўрсатиши керак. |
|
|
Ишлаб чиқариш |
Мавжуд конларда саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссияларини, углерод интенсивлигини (масалан, бир бирлик бошига CО2) ёки энергия интенсивлигини (масалан, бир бирлик бошига гигажоул) сезиларли даражада камайтириши керак. |
|
Бир манбадан энергия ишлаб чиқаришдан электр энергияси, иситиш энергияси ва механик энергияси ёки совитиш учун энергияни биргаликда ишлаб чиқаришга, масалан, бирлашган иссиқлик ва электр энергияси станцияларига ўтиш. |
Бундай трансформация самарадорликнинг сезиларли даражада яхшиланишини таъминлаши керак. |
|
|
Янги юқори самарали ёки паст углеродли ишлаб чиқариш объектлари ёки мавжуд ишлаб чиқариш объектида янги қўшимча ускуналар ёки ишлаб чиқариш линиялари. |
Тегишли миллий даражада мақбул бўлган мезон кўрсаткичдан сезиларли даражада пастроқ углерод эмиссия ёки энергия сарфини намойиш қилиши керак. |
|
|
Қазиб олинадиган ёқилғи асосида ишлайдиган ускуналар ёки жараёнларни электр энергиясида ишлайдиган ускуналар ёки жараёнлар билан алмаштириш. |
||
|
Углеродни ушлаб қолиш ва сақлаш. |
CО2 сақланиши мунтазам тусга эга бўлиши керак. |
|
|
Иссиқхона газлари эмиссиясининг олдини олиш ёки уни камайтириш учун саноат инфратузилмасини модернизация қилиш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Истеъмолни ёки чиқиндиларни камайтирувчи мавжуд ёки янги/илғор саноат жараёнларни яхшилаш ёки жорий қилиш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак |
|
|
Паст углеродли энергия ёки чиқиндилардан ҳосил қилинган энергияни бирлаштириш имконини берувчи энергияни сақлаш технологияларини жорий қилиш. |
Сақлаш қазиб олинадиган ёқилғига тааллуқли эмас. |
|
|
Фақат қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш, энергия самарадорлиги ёки бошқа паст углеродли технологиялар учун бутловчи қисмлар, ускуналар ишлаб чиқариш ёки инфратузилмани яратиш. |
||
|
Паст углеродли водородни ишлаб чиқариш. |
Углерод даражаси жуда паст бўлган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда, сувни электролиз қилиш орқали ёки углеродни ушлаш ва ушланган CО2ни сақлаш ёки утилизация қилиш билан буғ ёрдамида табиий газдан ўгириш (конверсия қилиш) орқали ҳосил бўлган водород. Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириш натижасини ҳосил қилиши керак. |
|
|
Чиқинди газдан хомашё ёқилғиси сифатида фойдаланиш. |
Иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириши керак. Кўмир қатламидан олинадиган метан гази, янги нефть қазиб олиш конларидан олинган йўлдош газ ва янги газ қазиб олиш конларидан олинган шахта метан гази истисно қилиниши керак. |
|
|
Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва балиқчилик |
Қишлоқ хўжалигида энергия сарфини камайтириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
Тупроқ таркибида углерод захираларини кўпайтириш ёки эрозияга қарши кураш, шу жумладан, яйловлардан фойдаланишни тартибга солиш орқали тупроқ таркибидаги углерод йўқотилишининг олдини олиш. |
Ер усти ёки ер остидаги углерод захираларининг сезиларли кўпайишига олиб келиши керак |
|
|
Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган амалиёт ёки операцияларини бажаришда таркибида CО2 бўлмаган иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Чорвачиликда метан ёки бошқа иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Ўрмон хўжалигини барқарор бошқариш, ўрмонларнинг кесилиши ёки ер деградациясининг олдини олиш. |
Ер усти ёки ер остидаги углерод захираларининг сезиларли кўпайишига ёки соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Балиқчилик ёки сув дунёси объектларида CО2 интенсивлигини пасайтириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши ва маҳаллий экотизимнинг деградациясига олиб келмаслиги керак. |
|
|
Озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотилишини ёки озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш ёки паст углеродли диетани тарғиб қилиш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Биоматериал ишлаб чиқариш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Бунда биомасса озиқ-овқат саноати билан рақобатлашмайдиган барқарор ва ижтимоий жиҳатдан мақбул манбалардан олиниши керак. |
|
|
Сув таъминоти ва чиқинди сувлар |
Сув таъминоти тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш, шу жумладан, энергия сарфини ва йўқотишларни камайтириш. |
Бу сезиларли даражада энергия самарадорлиги яхшиланишига ёки соф иссиқхона газлари эмиссиясининг камайишига олиб келиши керак. |
|
Авитоцистерналар ёрдамида ёки бошқа юқори эмиссияли сув таъминотини қувурли сув тизимлари билан алмаштириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Энергия самарадорлиги юқори бўлган янги сув таъминоти лойиҳалари. |
Мамлакатда мавжуд энг яхши технологиядан фойдаланиши ёки эмиссиясиз бўлиши керак (масалан, гравитация асосида сув таъминоти). |
|
|
Сув йўқотилишини камайтириш, энергияни тежашни рағбатлантириш, чиқинди сувларни тозалаш борасидаги мақсадларга эришиш ёки ундан ҳам ошириш ва бошқалар учун ишлатиш ва техник хизмат кўрсатишни яхшилаш. |
||
|
Чиқинди сувларни, нажасли ёки зарарсизлантирилган лойни йиғиш ва тозалаш орқали иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Мавжуд чиқинди сувларни тозалаш ва бошқариш иншоотларининг энергия ёки иш самарадорлигини такомиллаштириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Чиқинди сувларни, нажасли ёки зарарсизлантирилган лойни йиғишни яхшилаш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Чиқинди сувларни қайта ишлатиш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак |
|
|
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тартибга солиш |
Ажратиб олинган чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва ташиш. |
Қайта фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун материаллар хусусиятини тиклашни енгиллаштириши керак. |
|
Ажратиб олинган чиқиндиларни сақлаш, жамлаш ёки ташиш. |
Қайта фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун материаллар хусусиятини тиклашни енгиллаштириши керак. |
|
|
Қайта фойдаланиш имконини таъминлаш. |
Акс ҳолда маҳсулот чиқиндига чиқарилиши мумкинлигини, у асл фойдаланишга қайтарилиши ва келажакда қайта тиклаш ёки қайта ишлашга хавф туғдирмаслигини намойиш қилиши керак. |
|
|
Чиқиндилардан материалларни механик жараёнлар ёхуд механик бўлмаган жараёнлар ёрдамида қайта тиклаш. |
Қайта фойдаланиш ёки қайта ишлашга тайёрлаш учун чиқиндилардан иккиламчи материалларни қайта тиклашга қаратилган бўлиши ва соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришига олиб келиши керак. |
|
|
Чиқиндиларни анаэробик усулда эритиш/парчалаш. |
Биологик чиқиндилар манба жойида ажратиб олиниб, улар алоҳида йиғилиши ва биогаздан унумли фойдаланилиши керак. Парчаланган қолдиқлар ёқиб ташланмаслиги керак. Метан оқиб кетишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак. |
|
|
Компостлаш. |
Ҳосил бўлган компост иложи бўлган ўринларда табиий ўғит ёки тупроқ тузилмасини қайта тикловчи унсур сифатида ишлатилиши керак ва ёқиб ташланмаслиги керак. |
|
|
Биологик чиқиндилар ва уларнинг қийматини қайта тиклашнинг бошқа турлари. |
Биологик чиқиндилар манба жойида ажратиб олиниб, улар алоҳида йиғилиши, ва бу жараёнлар эмиссияни сезиларли даражада камайтиришига олиб келиши керак. |
|
|
Аралаш қолдиқ чиқиндиларни механик ёки биологик усуллар билан тозалаш. |
Қайта тикланган материаллар қайта ишлаш учун яроқли бўлиши керак ва соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Утилизация қилинадиган биологик чиқиндилар органик таркибий қисмларни барқарорлаштириш учун биологик усулда тозаланиши керак. |
|
|
Чиқиндиларни ёқиб ташлаш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссияларининг сезиларли даражада камайишини намойиш қилиши ва энг яхши мавжуд технологиялардан фойдаланилиши керак (айниқса, иссиқлик ва электр қувват энергияси комбинацияси асосида). |
|
|
Эски чиқинди полигонларини ёки полигон участкаларини ёпиш ишлари доирасида полигон газини олиш. |
Олинган чиқинди полигон газидан унумли фойдаланилиши ёки агарда бу иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлмаса, ёқиб ташланиши керак. Чиқинди полигонларида метан эмиссиянинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак. |
|
|
Янги санитар чиқинди полигонларида ёки полигон участкаларида полигон газини олиш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Олинган чиқинди полигон газидан унумли фойдаланилиши ёки агарда бу иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлмаса, ёқиб ташланиши керак. Чиқинди полигонларида метан эмиссиянинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак. |
|
|
Чиқиндиларни утилизация қилиш иншоотларида энергия самарадорлигини ошириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Транспорт |
Шаҳар ва қишлоқ жамоат транспорти. |
Юқори углеродли транспорт турларидан модал силжишга олиб келиши керак. |
|
Моторсиз транспорт ва жамоат велосипедлари механизмини жорий қилиш дастурлари. |
||
|
Юк ва йўловчиларни шаҳарлараро темир йўл транспортида ташиш. |
Юқори углеродли транспорт турларидан модал силжишга олиб келиши керак. Қазиб олинадиган ёқилғини ташиш билан боғлиқ фаолият бундан мустасно |
|
|
Автобус ёки шаҳарлараро жамоат транспорти. |
Юқори углеродли транспорт турларидан модал силжишга олиб келиши керак |
|
|
Юкларни ёки йўловчиларни ташиш учун сув транспорти. |
Юқори углеродли транспорт турларидан модал силжишга олиб келиши керак. Қазиб олинадиган ёқилғини ташиш билан боғлиқ фаолият бундан мустасно. |
|
|
Йўловчи ёки юк транспорти парки ёки тўғридан-тўғри чиқиндилари ноль ёки паст даражада бўлган тегишли инфратузилма. |
Қазиб олинадиган ёқилғи ташиш транспорти бундан мустасно. |
|
|
Биоёқилғи ёки синтетик ёқилғидан фойдаланган ҳолда ташиш фаолияти. |
Ҳаётий цикл мобайнида чиқариладиган иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга олиб келиши керак. Биринчи авлод биоёқилғидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият бундан мустасно. |
|
|
Транспортга талабни бошқариш сиёсати ҳамда интеллектуал транспорт тизимлари. |
Транспортнинг янада самарали турларига ўтиш учун бўлган умумий талабнинг пасайишига олиб келиши керак. |
|
|
Чиқинди газидан транспорт ёқилғиси сифатида фойдаланиш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Ҳаво транспорти ҳаракатини самарали бошқариш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Аэропорт тизимларининг самарали ишлаши ёки жойларда қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак |
|
|
Бинолар, жамоат иншоотлари ва якуний истеъмол томонида энергия самарадорлиги |
Янги ва/ёки мавжуд бинолар ва ҳудудларда энергия ва ресурслар истеъмолини ёки CО2 эмиссиясини камайтириш ёхуд углерод чиқиндиларининг ушлаб қолинишини орттириш чоралари. |
Энергия истеъмоли, ресурс истеъмоли ёки CО2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Тегишли ҳолларда «яшил» технология қўллаб қурилган биноларни сертификатлаш талабларига жавоб бериши керак. |
|
Янги ва/ёки мавжуд бинолар ва ҳудудларда энергия ва ресурслар истеъмолини ёки CО2 эмиссиясини камайтириш ёхуд жамоат жойлари ёки иншоотларда углерод чиқиндиларининг ушлаб қолинишини орттириш чоралари. |
Энергия истеъмоли, ресурс истеъмоли ёки CО2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Энергия самарадорлигини ошириш ёки мавжуд жиҳоз ва ускуналардан таралувчи эмиссияларни камайтириш. |
Энергия истеъмоли, ресурс истеъмоли ёки CО2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
|
Натижада эмиссияларни камайтиришга олиб келувчи жиҳоз ва ускуналарни алмаштириш (масалан, ёритиш). |
Энергия истеъмоли, ресурс истеъмоли ёки CО2 эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. Энг яхши мавжуд технологиялар қўлланиши керак. |
|
|
Рақамли технологиялар |
Мавжуд маълумот марказларининг уларда қайта тикланадиган энергияни жорий қилиш орқали энергия самарадорлигини ошириш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссияси ҳажми ёки суръатини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
Халқаро энергия самарадорлиги стандартларига жавоб берадиган ва асосан маҳаллий қайта тикланадиган энергиядан қувват оладиган янги маълумот марказлари. |
||
|
Энергия самарадорлиги юқори бўлган телекоммуникация тармоқлари. |
Соф иссиқхона газлари эмиссияларининг сезиларли даражада камайишини ёки энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бозор стандартларидан анча юқори эканлигини намойиш қилиши керак. |
|
|
Илмий-тадқиқот, ишланмалар ва инновациялар |
Қайта тикланадиган энергия манбаларини тадқиқ қилиш ёки яратиш, энергия самарадорлигини ошириш, паст углеродли технологиялар ёки тўлиқ декарбонизацияга эришишга ёрдам берадиган бошқа технологиялар. |
Паст углеродли технологияларни қўллаб-қувватлайдиган, лекин айни вақтда, қазиб олинадиган ёқилғини разведка қилиш, қазиб олиш, қайта ишлаш ёки ташиш ёки қазиб олинадиган ёқилғидан электр энергияси ишлаб чиқаришни бевосита қўллаб-қувватловчи фаолият (углеродни ушлаш ва сақлаш технологиялари бундан мустасно) қабул қилиниши мумкин эмас. |
|
Тармоқлараро |
Таъминот тизими бўйлаб энергия ёки материаллардан фойдаланишни камайтиришга ёки иқтисодиётнинг даврий тизимларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак. |
|
Талаб/эҳтиёжни тартибга солиш. |
Чора-тадбирлар энергия ёки ресурсларга бўлган талаб/эҳтиёжни қандай камайтиришини намойиш қилиши керак |
|
|
Хизматларни электрон тарзда етказиш. |
Хизмат кўрсатиш ёки амалга оширишни кенг миқёсда ўзгартиришга ва шу орқали соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга эришади ёки ушбу турдаги биринчи хизматни ташкил қилади |
|
|
Қазиб олинадиган ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш объектларини ёпишни қўллаб-қувватлашга, шу жумладан зарар кўрган ишчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган молиялаштириш. |
Иқтисодий фойдаланиш даври тугашидан анча олдин ёпилишни мақсад қилиши керак бўлиб, зарар кўрган ишчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари бундай объектларнинг эрта ёпилиши билан аниқ тарзда боғлиқ бўлиши керак. |
|
|
CО2ни ташиш, ундан фойдаланиш ёки уни сақлаш. |
Соф иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиришга олиб келиши керак бўлиб, утилизация қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламаслиги керак. |
|
|
Эмиссияни камайтириш ва/ёки энергия ёки ресурслар самарадорлиги стандартлари, паст углеродли технологиялар учун фискал имтиёзлар, углерод нархини белгилаш, шаҳар зичлигини камайтириш бўйича тармоқлараро ҳаракатлар стратегияси. |
Ҳаракатлар стратегияси углерод миқдорининг кўпайишига ёки соф иссиқхона газлари эмиссиясининг сезиларли даражада камайишига олиб келадиган чора-тадбирларга қаратилган бўлиши керак. |
|
|
Иссиқхона газлари мониторинги. |
Иссиқхона газлари эмиссиясига доир маълумотларни тўплашни яхшилашга олиб келиши керак. |
|
|
Энергия аудити. |
Энергия истеъмолини ёки иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиши керак. |
|
|
Иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатишга қаратилган таълим, ўқитиш, салоҳиятни ошириш ёки хабардорликни ошириш. |
||
|
Иқлим ўзгаришига қарши ёки карбонсизлаштириш бўйича ҳаракат режалари бўйича маълумотларни етказиш. |
2-ИЛОВА
|
Тармоқлар |
«Одатий» мослаштириш чоралари |
|
Қишлоқ хўжалиги |
Иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли экинлар/уруғларни кенг тарқатиш ва қўллаш; Қишлоқ хўжалиги соҳасида банд аҳоли учун иқлим/об-ҳаво маълумотларини яхшилаш; Тежамкор ирригация; Аҳолиси иқлим ўзгариши таъсирига тобе бўлган ҳудудларда барқарор қишлоқ хўжалиги ва минтақавий ривожланишни қўллаб-қувватлаш. |
|
Ўрмон хўжалиги |
Ўрмонларни кўпайтириш (сув тошқини хавфларини камайтириш учун); Тупроқ эрозиясини камайтириш учун ўрмон майдонларини тиклаш/ҳимоя қилиш; Тупроқ эрозиясини камайтириш учун барқарор ўрмон бошқаруви; Ўрмонларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ фаолият (яшаш муҳитини ёки флора-фауна турларни сақлашга қаратилган ўрмон хўжалиги фаолияти). |
|
Биологик хилма-хилликнинг бошқа турлари |
Сув-ботқоқ ерларини ҳимоя қилиш ёки қайта тиклаш; Сув ресурсларини сақлаб қолиш; Тупроқ эрозиясини камайтириш/олдини олиш чора-тадбирлари. |
|
Энергетика |
Иқлим таъсирига чидамли энергия инфратузилмаси; ГЕСларнинг унумдорлигини/ресурс самарадорлигини ошириш; Иқлим ўзгариши таъсирига тобе хўжаликлар учун энергия етказиб бериш хизматларини кўрсатишни яхшилаш. |
|
Сув ва чиқинди сувлар |
Сувни тежаш ва сувни сақлаш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар; Биринчи навбатда, иқлим ўзгариши таъсирига тобелиги юқори бўлиши мумкин бўлган аҳолига эътибор қаратган ҳолда ичимлик сувининг сифатини яхшилаш ва миқдорини орттириш бўйича чора-тадбирлар; Сув тошқинлари эҳтимоли ёки жиддийлигини камайтирадиган сув ва канализация хизматлари ва инфратузилма билан боғлиқ фаолият; Ер ости ёки ер усти сувларини муҳофаза қилишни яхшилайдиган чиқинди сувларни тартибга солиш схемалари; Чиқинди сувларни қайта ишлаш схемалари. |
|
Транспорт |
Иқлим таъсирига чидамли транспорт инфратузилмаси; Иқлим ўзгариши таъсирига тобе аҳолининг йўл транспорти (ва бошқа транспорт турлари)дан фойдаланиш имкониятини яхшилаш. |
|
Саноат |
Иқлим хавф-хатарлари таъсирига тобеликни камайтириш мақсадида саноат объектларини модернизация қилиш; Тежамкор сув сарфи асосида ишлаб чиқариш технологияларига ўтиш. |
|
Таълим |
Ўқув дастурларида иқлим ва атроф-муҳит ҳақида хабардорликни ошириш чора-тадбирлари |
|
Соғлиқни сақлаш |
Иссиқлик босими каби иқлим ўзгариши натижасида кенг тарқалган соғлиқ учун хавф-хатарларга қарши чоралар кўришга ёрдам берадиган чора-тадбирлар Микробиологик сифат билан боғлиқ озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларини кучайтириш |
|
Бошқа ижтимоий инфратузилма |
Асосий хизматларни кўрсатиш ва иқлим ўзгариши таъсирига тобе бўлган аҳоли учун озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар. |
|
Молия |
Иқлим хавфлари билан боғлиқ суғурталаш фаолияти. |
|
Туризм |
Экотуризм (табиий экотизимларнинг салбий омиллар таъсирига қарши бардошлилигини сақлаш ва қишлоқ жойларида иқтисодий манбаларни диверсификация қилиш учун). |
|
Тошқинлардан ҳимоя қилиш |
Сув омбори тўғонларини бошқариш, сув тошқинлари оқибатларини бартараф қилиш каби тошқиндан ҳимоя қилиш чоралари. |
|
Фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини мониторинг қилиш, олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш |
Фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш ҳамда хавфли табиий-техноген жараён ва ҳодисалар хавфини баҳолаш; Фавқулодда вазиятнинг олдини олиш, бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилиш; Табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш. |
|
Стратегик ва оммавий хабардорлик |
Мослаштириш стратегиялари, режалари ва сиёсатни ишлаб чиқиш; Иқлим ўзгариши, иқлим ўзгаришининг сабаблари ва оқибатлари ҳамда мослаштириш роли ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини орттириш. |
3-ИЛОВА
|
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш элементи |
Яқин истиқболдаги ёндашув |
Узоқ истиқболдаги ёндашув |
|
Бюджет қамрови |
Давлат бюджети |
Консолидациялашган бюджет: Давлат бюджети (республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар), давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари (шу жумладан, халқаро давлат молияси) |
|
Харажатлар қамрови |
Барча бюджет харажатлари (жорий ва инвестиция харажатлари) |
|
|
Таснифлаш объекти |
Вазифа жиҳатидан таснифнинг иккинчи даражаси (кичик бўлим) |
Дастурий таснифнинг (классификатор) энг паст даражаси бўлган чоралар. |
|
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш учун масъул орган |
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. |
Бюджет дастурлари бўйича масъул бўлган вазирликлар (идоралар) томонидан амалга оширилади (1-даражали бюджет тақсимловчилари). |
|
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш сифатини таъминлаш |
Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослаштириш сиёсати бўйича экспертлар. |
Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослаштириш сиёсати учун масъул давлат органи. |
|
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашда бюджет жараёни босқичлари |
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бюджет сўрови тақдим этилганидан сўнг, вазирлик томонидан бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш вақтида амалга оширилади. |
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш тармоқ вазирликлар (идоралар) томонидан бюджет дастурларини ишлаб чиқиш босқичида амалга оширилади ва харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижалари бюджет сўровлари доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади. |
|
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни автоматлаштириш |
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш ДМБАТга интеграция қилингунига қадар оддий услубда, автоматлаштирилмаган ҳолатда амалга оширилади. |
Дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлашни ДМБАТга интеграция қилиниши кўриб чиқилади. |
|
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижаларини оммага ошкор қилиш |
Харажатларни иқлим жиҳатидан таснифлаш натижалари доимий асосда жамоатчиликка ошкор қилиб борилади. Маълумотлар даврий равишда, энг ками билан бир йилда бир мартта чоп этиб борилади ҳамда ўзида режалаштирилган ва ижро этилган харажатларни акс эттиради. |
Иқлим харажатлари тўғрисидаги нашр этилган маълумотлар бир хил даражада молиявий ва номолиявий жиҳатларга қаратилган. |