1-ИЛОВА
|
Т/р |
Амалга ошириладиган тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Ижро учун масъуллар |
|
1. |
Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали аниқланган спорт турлари билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларни мавжуд спорт иншоотларида шуғулланишга жалб қилишни йўлга қўйиш. |
1. Тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мулки ҳисобланган спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш. |
2024 йил май |
- |
Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
2. Спорт билан шуғулланиш истагини билдирган ёшлар учун тўлиқ қувват билан ишламаётган спорт иншоотларида спорт билан шуғулланиш имкониятини яратиш. |
2024 йил давомида |
||||
|
2. |
Аҳоли ўртасида соғломлаштириш ишларини ташкил этиш. |
1. Аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, фахрийларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш учун давлат мулки ҳисобланган спорт иншоотларида ва клубларида спорт билан шуғулланиш жадвалини тасдиқлаш. 2. Спорт билан шуғулланувчи аҳолининг сонини аниқлаш ва мунтазам шуғулланувчиларнинг ҳисобини юритиш. 3. Хусусий спорт иншоотларида шуғулланувчи аҳолининг ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш. |
2024 йил давомида |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
3. |
Спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг, ўқувчи ва талабаларнинг умумий сонини ошириш. |
1. Маҳаллаларда спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни яратиш ҳамда улардаги мавжуд спорт иншоотларини зарур спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш. 2. Маҳалла, туман ва вилоят кесимларида тизимли равишда спорт тадбирларини ташкил қилиб бориш. |
2024 йил давомида |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов) |
|
4. |
Вилоятда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида ҳар йили Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда вилоят, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси учун зарур маблағларни назарда тутиш. |
1. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ягона календарь режасини ўз вақтида шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Вилоят спорт бошқармасининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан вилоят, туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси учун зарур маблағлар ажратиш. 3. Тасдиқланган вилоят, туман (шаҳар)лар спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасининг бажарилишини қатъий назоратга олиш. |
2024 йил май |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
5. |
Вилоят ёшлари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини оммалаштириш ва уларнинг қизиқишларини кучайтириш мақсадида тажрибали ва таниқли спортчилар иштирокида мотивацион учрашувлар ташкил этиш тизимини жорий этиш. |
1. Мотивацион учрашувлар ташкил этиладиган тажрибали ва таниқли спортчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Учрашувлар режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Ҳудудларда тизимли равишда мотивацион учрашувлар ва маҳорат сабоқлари, кўргазмали чиқишларни ташкил этиш. |
Ҳар йили апрель-май |
- |
Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) |
|
6. |
Вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш. |
1. Мутахассисларни жалб этган ҳолда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича қуйи бўғинлардан бошлаб босқичма-босқич мусобақалар ташкил этиш орқали иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш. 2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшлар келажакда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш. 3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш. 4. Маҳалла, туман ва шаҳарларда олимпия ва жаҳон чемпионлари, машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар иштирокида ёш спортчилар учун доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиш. |
Режа-график асосида |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) |
|
7. |
Ногиронлиги бўлган шахсларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш. |
1. Паралимпия спорт турларини янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. Таълим ташкилотларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун спорт клубларини ташкил этиш. 3. Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш бўйича спорт иншоотларига олиб борувчи транспорт инфратузилмасини яратиш. 4. Ҳудудлардаги барча спорт иншоотларининг қувватидан самарали фойдаланиш мақсадида паралимпия спорт турлари бўйича қўшимча спорт ва соғломлаштириш секциялари фаолиятини йўлга қўйиш. 5. Спорт таълим муассасаларини паралимпия спорт турлари бўйича махсус спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш. |
2024-2025 йиллар |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) |
|
8. |
Вилоятда оммавий спорт мусобақаларини тизимли равишда ўтказиб бориш. |
Оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: мусобақаларда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш; спорт мусобақалари бўлиб ўтадиган ҳудудлар спорт инфратузилмаларини талаб даражасида тайёрлаш; спорт иншоотларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш; туман (шаҳар) ва вилоят босқичи ғолиблари учун ҳоким совринини таъсис этиш. |
Ҳар йили 1 февраль |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
9. |
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини юритиши, мунтазам оммавий спорт билан шуғулланиши учун туман (шаҳар)ларда спорт иншоотлари ҳамда йирик оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш. |
Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги», «Аёллар спартакиадаси» каби спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиб бориш. |
2024 йилдан бошлаб доимий |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
10. |
Маҳаллалардаги ёшлар ўртасида спортнинг «Street sport», «Work out», турникда тортилиш, брусда ўйнаш каби турлари бўйича «Маҳалла кубоги» ни ташкил қилиш. |
1. Мусобақа ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Мусобақаларни доимий ўтказиб бориш. 3. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. |
Ҳар йили |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
11. |
Аҳолини, айниқса ёшларни ва футбол билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
1. Ҳудудларда (қишлоқ, маҳалла, туман, шаҳар, вилоят) мини-футбол инфратузилмасини ривожлантириш 2. Мини-футбол бўйича ташкил этилган секциялар, тренерлар, мини-футбол майдонлари бўйича маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифаларга жойлаштириб бориш. |
2024-2025 йиллар давомида |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
12. |
Кураш миллий спорт турини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш. |
1. Кураш миллий спорт тури бўйича вилоятда «Кураш — бизнинг миллий бойлигимиз» шиори остида мусобақа ва турнирларни доимий ташкил этиб бориш. |
Ҳар йили |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
2. Ҳар бир туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида кураш миллий спорт тури бўйича секцияларни ташкил этиш. 3. Кураш миллий спорт тури бўйича секцияларда иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш (селекция) ишларини амалга ошириш. |
2024-2025 йиллар |
||||
|
13. |
Вилоятда спортнинг енгил атлетика турлари билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
1. Сурхондарё вилоятидаги мавжуд стадионларни ҳамда енгил атлетика майдонларини хатловдан ўтказиш. |
2024 йил май |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
2. Мавжуд енгил атлетика йўлакларини капитал таъмирлаш бўйича 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь |
||||
|
3. Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил август |
||||
|
14. |
Вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларида спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш. |
1. Жисмоний тарбиянинг инновацион усулларини қўллаш орқали ёшларни жисмоний тарбия ҳамда оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиб бориш тизимини жорий этиш. 2. Болаларда спорт билан шуғулланишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда уларнинг муайян кўрсаткичлари асосида қайси спорт билан шуғулланишини аниқлаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш. |
2024 йил декабрь |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) |
|
15. |
Ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқа жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузиш ҳамда мунтазам равишда мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказиб боришни йўлга қўйиш. |
1. Спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Мактаб жамоалари ўртасида доимий мусобақалар ўтказиш. 3. Мусобақалар ғолиб |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб |
Ижрочилар маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) |
|
16. |
Ёзги таътил даврида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз» шиори остида спортнинг футбол, волейбол, гандбол, бокс, таэквондо, енгил атлетика, сузиш, кураш, каратэ, армрестлинг, камондан ўқ отиш, дзюдо бўйича спорт мусобақалари, ўқув машғулотлари ва тадбирларини ўтказиш. |
1. Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида спорт тадбирларини ташкил этиш. |
Ҳар йили |
Ижрочилар маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) |
|
17. |
Сурхондарё вилоятидаги давлат спорт-таълим муассасаларини чуқур билим, тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш. |
1. Сурхондарё вилоятидаги барча давлат спорт-таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, йўриқчи-услубчилари ҳамда тренерларини аттестациядан ўтказиш. 2. Аттестация натижалари асосида давлат спорт-таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, йўриқчи-услубчилари ҳамда тренерларини ўз лавозимига мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш. 3. Давлат спорт-таълим муассасаларидаги бўш лавозимларни чуқур билим, тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўриш. |
2024 йил сентябрь |
- |
Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) |
|
18. |
Вилоятдаги мавжуд спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш. |
1. Хатлов ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Вилоятдаги мавжуд давлат спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш. 3. Хатлов натижалари юзасидан спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастурига киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига таклиф лойиҳасини киритиш. 4. Спорт иншоотларининг зарур моддий-техник база билан таъминланганлик ҳолатини мониторинг қилиб бориш. |
2024 йил октябрь |
- |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
19. |
Вилоятда ёшлар учун олис ҳудудларда ва қишлоқларда 15 та универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини барпо этиш. |
1. Барпо этиладиган спорт иншоотларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш. 2. Спорт иншоотларининг белгиланган муддатларда барпо этилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш. |
2024 йил декабрь |
Ижрочилар маблағлари |
Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) |
|
20. |
Вилоятдаги спорт мактабларини замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминлаш. |
1. Спорт мактабларининг зарур компьютер техникаси ва жиҳозлар билан таъминланган ҳолатини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича зарур бўладиган замонавий компьютер техникаси ва жиҳозларини харид қилиш юзасидан Спорт вазирлигига таклиф киритиш. 3. Харид қилинган замонавий компьютер техникаси ва жиҳозларини спорт мактабларига ўтказиб бериш. |
2024 йил сентябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
|
21. |
Вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал ва олий таълим ташкилотларини спорт жиҳозлари ва анжомлари билан эҳтиёжга кўра таъминлаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш. |
1. Умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижалари бўйича умумий ўрта таълим мактабларини спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш. |
2024-2025 йиллар |
Ижрочилар маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов) |
|
22. |
Термиз туманидаги «Учқизил» сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини ташкил қилиш, унинг самарали фаолият юритишини йўлга қўйиш. |
1. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини Хитой давлатининг тажрибаси асосида бино ва иншоотларни қуриш бўйича индивидуал лойиҳани ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳада спорт базаси ва унинг таркибий тузилмалари учун зарур бино ва иншоотлар, сузиш ҳавзаси, ошхона ҳамда ётоқхона каби бинолар барпо этишни назарда тутиш. 3. Лойиҳани 2025 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш. 4. Спорт базаси ва унинг тузилмасини зарур техника ва инвентарлар билан жиҳозлаш. 5. Қурилиш ишларини якунлаш, фойдаланишга топширилиши ва қабул қилинишини таъминлаш. |
2025 йил давомида |
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Ўзбекистон «ROWING & CANOE» федерацияси (Б. Исламов) |
|
23. |
Термиз туман спорт мактабининг яроқсиз ҳолатга келиб қолган сув таъминоти иншоотини таъмирлаш. |
1. Яроқсиз ҳолатга келиб қолган сув таъминоти иншоотининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Сув таъминоти иншоотининг белгиланган тартибда таъмирланиши |
2024 йил сентябрь |
Давлат бюджети маблағлари |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
24. |
Денов, Қумқўрғон, Қизириқ, Олтинсой ва Шўрчи тумани 2-сон спорт мактабларини таъмирлаш. |
1. Спорт мактабларини мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш. 3. Спорт мактабларининг белгиланган тартибда таъмирланиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш. |
2025-2026 йилларда |
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У. Қосимов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
2-ИЛОВА
|
1. |
А.И. Икрамов |
–– |
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари |
|
2. |
У.Б. Қосимов |
–– |
Сурхондарё вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ ҳамраҳбари |
|
3. |
Х.Ў. Умарова |
–– |
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири |
|
4. |
А.З. Саъдуллаев |
–– |
Ёшлар ишлари агентлиги директори |
|
5. |
С.М. Бузрукхонов |
–– |
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари |
|
6. |
Ш.Ш. Махмудов |
–– |
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари |
|
7. |
О.О. Қосимов |
–– |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби |
|
8. |
М.М. Ташходжаев |
–– |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси |
|
9. |
Р.М. Маткаримов |
–– |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори |
|
10. |
И.О. Сапаров |
–– |
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби |