01.07.1949 йилдаги 95-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош Конференцияси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюросининг Маъмурий Кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1949 йилнинг 8 июнида ўзининг Ўттиз иккинчи Сессиясига тўпланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақини ҳимоя қилишга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг еттинчи банди ҳисобланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир минг тўққиз юз қирқ тўққизинчи йил июль ойининг биринчи кунида қуйидаги «Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда иш ҳақи атамаси, қандай тайинланган ёки ҳисобланган бўлса ҳам, пул шаклида ифодаланиши мумкин бўлган ва ўзаро келишув ёки миллий қонунлар ёки қоидалар билан белгиланадиган, ёзма ёки оғзаки меҳнат шартномаси асосида бажарилган ёки бажарилиши керак бўлган иш учун ёки кўрсатилган ёхуд кўрсатиладиган хизматлар учун иш берувчи томонидан ходимга тўланиши керак бўлган иш ҳақи ёки даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши керак бўлган барча ходимларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли органи, иш берувчилар ва ходимларнинг ташкилотлари билан маслаҳатлашилгандан сўнг, агар шундай ташкилотлар мавжуд бўлса ва улар шундан бевосита манфаатдор бўлса, Конвенциянинг барча ёки айрим қоидалари қўлланилиши доирасидан мазкур барча ёки айрим қоидаларнинг қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган вазият ва шароитда ишлайдиган ҳамда жисмоний ишларда банд бўлмаган ёки уй хўжалигида ёки шунга ўхшаш хизматда банд бўлган шахслар тоифаларини чиқариб ташлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги ўзининг биринчи ҳар йилги маърузасида, аввалги бандга кўра, ушбу Конвенциянинг барча ёки айрим қоидалари қўлланилиши доирасидан чиқаришни мўлжаллаган шахсларнинг тоифаларини кўрсатади. Ташкилотнинг ҳеч бир аъзоси биринчи ҳар йилги маърузаси тақдим этилганидан сўнг, шу маърузада кўрсатилган шахслар тоифаларидан ташқари бошқа шахслар тоифаларини чиқара олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ўзининг биринчи ҳар йилги маърузасида ушбу Конвенциянинг барча ёки айрим қоидалари қўлланилиши доирасидан чиқаришини мўлжаллаган шахслар тоифаларини кўрсатиб, ўзининг навбатдаги ҳар йилги маърузаларида ушбу модданинг 2-банди қоидалари қайси шахслар тоифаларига нисбатан қўлланилиши тўхтатилганлигини кўрсатади ҳамда ушбу Конвенцияни шу шахслар тоифаларига қўллаш мақсадида эришилган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нақд пулда тўланиши лозим бўлган иш ҳақи фақат қонуний тўлов воситасида тўланади ва оддий вексел, ваучер, купон шаклида ёки қонуний тўлов воситаси деб гумон қилинаётган ҳар қандай бошқа шаклда тўланиши ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли органи иш ҳақини банк чеклари ёки почтадан ўтказишлар билан тўлашга рухсат этиши ёки буюриши мумкин, агар тўлашнинг шундай шакли оддий амалиётда қабул қилинган бўлса, ёки алоҳида ҳолатлар туфайли зарур бўлса, ёки жамоа шартномаси ёки арбитраж қарори шуни кўзда тутса, ёки шуни кўзда тутмаган тақдирда тегишли ходим шунга ўзи рози бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Миллий қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари ёки арбитраж қарорлари айрим саноат ёки иш турлари соҳасида иш ҳақини қисман натура шаклида тўлашга рухсат бериши мумкин, агар мазкур саноат ёки иш турлари соҳасида ҳақ тўлашнинг шу шакли одат бўлса, ёки мазкур саноат ёки иш турлари хусусияти учун маъқул бўлса. Лекин ҳеч бир ҳолда иш ҳақи спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар шаклида тўланишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш ҳақини қисман натура шаклида тўлашга рухсат этилган ҳолларда қуйидагиларни таъминлаш учун тегишли чора-тадбирлар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) натура шаклидаги тўлов ходимлар ва уларнинг оилалари томонидан шахсан фойдаланиши учун ва уларнинг манфаатлари учун мос бўлишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) натура шаклидаги тўлов адолатли ва мақбул нархга эга бўлишини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақи бевосита ходимга тўланади, агар миллий қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси ёки арбитраж қарори бунинг аксини кўзда тутмаса, ёки мазкур ходим бунинг аксига розилик билдирмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчиларга ходимнинг иш ҳақини тасарруф этиш эркинлигини ҳар қандай тарзда чеклаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар ташкилотда ходимларга товарлар сотувчи дўконлар таъсис этилган бўлса ёки хизматлар ишлаб турса, у ҳолда мазкур ходимлар шу дўконлар ёки хизматлардан фойдаланишга мажбур қилинмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бошқа дўконлар ёки хизматлардан фойдаланишнинг иложи бўлмаса, ваколатли органи адолатли ва мақбул нархлар бўйича товарлар сотилиши ва хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, ёки иш берувчи томонидан таъсис этилган дўкон ёки кўрсатилаётган хизматлар даромад олиш учун эмас, балки ходимларнинг манфаатлари учун фаолият олиб боришини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш ҳақидан чегириб ташлашларни фақат миллий қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси ёки арбитраж қарорида белгиланган шартлар ва чегаралар доирасида амалга ошириш рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай чегириб ташлашлар амалга оширилишини рухсат этадиган шартлар ва чегаралар тўғрисида ваколатли орган ходимларни энг мақбул ҳисоблайдиган усулда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақидан иш берувчи ёки унинг вакили ёки қандайдир воситачи (масалан, пудратчи ёки ишга жалб қилувчи) фойдасига бевосита ёки билвосита ҳақ тўланиш орқали иш жойини олиш ёки сақлаб қолиш учун иш ҳақини ушлаб қолиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш ҳақи фақат миллий қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва чегараларда ушлаб қолиниши ёки ушлаб қолиш белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш ҳақи ходим ва унинг оиласини боқиши учун зарур деб топилган даражада ушлаб қолиш ёки ушлаб қолишни тайинлашдан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташкилот банкрот деб топилган ёки мажбурий тугатилган тақдирда, унда ишлайдиган ходимлар банкротлик ёки тугатилишдан олдинги даврда ишлаганлиги учун миллий қонунчиликда белгиланган миқдордан ошмайдиган уларга тегишли бўлган иш ҳақи бўйича имтиёзли кредиторлар каби мавқега эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Имтиёзли қарзни ташкил этувчи иш ҳақи оддий кредиторлар ўз улушини талаб қилишдан олдин тўлиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иш ҳақидан ташкил топган имтиёзли талабнинг бошқа имтиёзли талабларга нисбатан навбатдаги тартиби миллий қонун ҳужжатлари билан белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш ҳақи мунтазам равишда муайян вақт оралиғида тўланади. Иш ҳақини мунтазам вақт оралиғида тўлашни таъминлайдиган тегишли механизм мавжуд бўлган ҳоллар мустасно, иш ҳақи тўланишининг мунтазам равишда муайян вақт оралиғи миллий қонун ҳужжатлар ёки жамоа шартномаси ёхуд арбитраж қарорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда берилиши лозим бўлган иш ҳақининг якуний ҳисоб-китоби миллий қонун ҳужжатларига, жамоа шартномасига ёки арбитраж қарорига биноан амалга оширилади, шундай қонун ҳужжатлари, шартнома ёки қарор бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси шартларини ҳисобга олган ҳолда мақбул вақт ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш ҳақи нақд пул билан тўланганда, агар миллий қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси ёки арбитраж қарорида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёки ходимларга маълум бўлган усуллар мақсадга мувофиқроқ деб топилмаса, ходимларга фақат иш кунларида ва иш жойининг ўзида ёхуд унга яқин жойда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш ҳақини тўлаш таверналарда ёки шунга ўхшаш жойларда, агар суиистеъмолликнинг олдини олиш зарур бўлса, дўконларда ёки чакана савдо дўконларида ва кўнгилочар жойларда амалга оширилиши ман қилинади, бироқ шундай ташкилотларда ишлайдиган ходимлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлганда, ходимларни тегишли ва осон тушунарли тарзда хабардор қилишни таъминлаш учун самарали чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ишга киришдан олдин ва ҳар қандай ўзгаришлар содир бўлганда, улар ишлаётган иш ҳақи шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳар бир иш ҳақини тўлаш вақтида, тегишли тўлов даври учун уларнинг иш ҳақи маълумотлари, агар бундай маълумотлар ўзгариши мумкин бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қоидаларини амалга оширадиган қонунлар ёки қоидалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) манфаатдор шахсларга ахборот учун тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) унга риоя қилишни таъминлаш учун масъул шахсларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ҳар қандай қоидабузарлик учун тегишли жазо чораларини ёки бошқа тегишли чораларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) барча зарур ҳолларда белгиланган шакл ва усулда ҳужжатлар юритилишини олиб борилишини кўзда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг 22-моддаси қоидаларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳар йилги маърузаларга ушбу Конвенциянинг қоидаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида тўла маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Ташкилот аъзосининг ҳудуди ўз ичига йирик ҳудудларни қамраб олса ва ваколатли органи мазкур ҳудудлардаги аҳоли алоҳида тарқоқлигини ёки ривожланиш даражасини ҳисобга олиб, ушбу Конвенция қоидаларини қўллашнинг амалда иложи йўқ, деб ҳисобласа, мазкур ваколатли органи иш берувчилар ва ходимларнинг тегишли ташкилотлари билан, агар шундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашилгандан сўнг, мазкур ҳудудларни ушбу Конвенция қўлланилиши доирасидан тўлиқ чиқариб ташлаши мумкин ёки баъзи ташкилотлар ёки айрим иш турларига нисбатан ўз фикрича мақсадга мувофиқ бўлган истиснолар билан чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг 22-моддасига биноан тақдим этиладиган ушбу Конвенциянинг қўлланиши тўғрисидаги ўзининг биринчи ҳар йилги маърузасида ушбу модданинг қоидаларидан фойдаланишни мўлжаллаган ҳар бир ҳудуд тўғрисида хабар беради ва шу қоидалардан нимага фойдаланишни мўлжаллаганлик сабабларини кўрсатади. Ташкилотнинг ҳеч бир аъзоси, биринчи ҳар йилги маърузаси тақдим этилганидан сўнг, шу маърузада кўрсатилган ҳудудлардан ташқари бошқа ҳудудларга мазкур модда қоидаларини қўллай олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда қоидаларидан фойдаланадиган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси уч йилдан ошмайдиган ораликда иш берувчилар ва ходимларнинг тегишли ташкилотлари билан, агар шундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашилгандан сўнг, ушбу Конвенция қўлланилиши таъсири мазкур модда 1-банди асосида чиқарилган ҳудудларга нисбатан татбиқ этилиши мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модда қоидаларидан фойдаланадиган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ўзининг навбатдаги ҳар йилги маърузасида қайси ҳудудларга нисбатан мазкур модда қоидаларини ишлатиш ҳуқуқидан воз кечганлиги тўғрисида хабар қилади ҳамда ушбу Конвенцияни шу ҳудудларга нисбатан қўллаш мақсадида эришилиши мумкин бўлган ҳар қандай тараққиёт тўғрисида хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро меҳнат бюроси Бош Директорига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош Директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош Директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 35-моддасининг 2-бандига мувофиқ Халқаро меҳнат бюросининг Бош Директорига юбориладиган декларацияларда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларининг ўзгартиришларсиз қўлланилишини зиммасига олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларининг ўзгартиришлар билан қўлланилишини зиммасига олиши ва шу ўзгартиришларнинг тафсилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қайси ҳудудларга нисбатан Конвенция қўлланилмаслиги ва бу ҳолда унинг қўлланилмаслик сабаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси ўз қарорини, бу ҳолат келгусида кўриб чиқилгунга қадар, сақлаб туриши тўғрисидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида ифодаланган мажбуриятлар ратификациянинг ажралмас қисми деб ҳисобланади ва ратификация кучига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси навбатдаги декларация орқали ушбу модда 1-бандининг «б», «с» ёки «д» кичик бандлари асосида аввалги декларацияда айтиб ўтилган ҳар қандай шартлардан ёки уларнинг бир қисмидан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган давр мобайнида, 22-модда қоидаларига мувофиқ, Бош Директорга исталган аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда белгиланган ҳудудларидаги ҳозирги аҳволни ифода этувчи навбатдаги декларацияни юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 35-моддасининг 4- ва 5-бандларига мувофиқ, Халқаро меҳнат бюросининг Бош Директорига юбориладиган декларацияларда Конвенция қоидалари тегишли ҳудудга нисбатан қандай қўлланилиши, яъни ўзгартиришлар билан ёки ўзгартиришларсиз қўлланилиши кўрсатилади, агар декларацияда Конвенция қоидалари ўзгартиришлар билан қўлланилиши кўрсатилса, у ҳолда ўзгартиришларнинг тафсилоти ҳам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул исталган пайтда, кейинги декларацияси орқали, тегишли ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳар қандай аввалги декларациясида кўзда тутилган хар қайси ўзгартиришлардан тўлиқ ёки қисман воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган муддат мобайнида, 22-модда қоидаларига мувофиқ, Бош Директорга ҳар қандай аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда ушбу Конвенциянинг қўлланилишига нисбатан ҳозирги аҳволни ифода этувчи декларация юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро меҳнат бюросининг Бош Директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро меҳнат бюроси Бош Директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош Директор, унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, у Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюроси Бош Директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар гал, Халқаро меҳнат бюроси Маъмурий Кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига кири тиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 22-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)