Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия қайта ташкил қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-210-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-210-сон Фармонига кўра:
а) Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинганлиги;
б) Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири — Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан;
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири — Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссиядан иборат эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия қайта ташкил қилинганлиги сабабли унинг ҳудудий комиссиялари ва Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссиянинг номини ўзгартириш;
маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги сифатида қайта ташкил этилганлиги боис ушбу Вазирликнинг номини ўзгартириш.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 апрель,
239-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 239-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарорида:
а) 1-иловада:
7-банднинг бешинчи хатбошиси, 12-банднинг биринчи хатбошиси ва 46-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия» сўзлари «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия)» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банддаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияга (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия)» сўзлари «ҳудудий комиссияга» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банднинг учинчи хатбошисидан «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
78-банддаги «Мажбурий меҳнатга қарши курашиш» сўзлари «Муносиб меҳнат» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-илованинг матнидаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» сўзлари «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-илованинг матнидаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» сўзлари «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
2-банди тўртинчи хатбошиси ҳамда 4-бандининг биринчи хатбошисидаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» сўзлари «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддан «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 708-сон қарори билан тасдиқланган Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш» сўзлари «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2024 й., 09/24/239/0308-сон)