08.02.2021 йилдаги 60-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Агар шахс одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида дастлабки идентификациядан ўтишга розилик бермаган бўлса, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, мутахассис 5 суткадан кечиктирмасдан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки идентификация қилиш учун суҳбат ўтказади.
одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда дастлабки ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида аризани тўлдириб, агар ёрдам олишни рад этса, ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда ҳамда ўз ваколати доирасида аризани кўриб чиқади ёки ваколат доирасига кирмаса тегишлилиги бўйича ваколатли давлат органига юборади;
ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ дастлабки ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақидаги аризани ёки ёрдам олишни рад этса, 7-иловага мувофиқ аризанинг бир нусхасини одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга топширади.
агар шахс одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида эътироф этилган бўлса, ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ қарор қабул қилинади ҳамда унга одам савдосидан жабрланганларни қайта йўналтириш жараёнида иштирок этиш учун ариза бериш таклиф этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Одам савдосидан жабрланган жисмоний шахс ёки ушбу ҳолатдан хабардор бўлган бошқа шахслар

Ваколатли органлар ва ташкилотларга мурожаат қилади ёхуд хабар беради.

Зудлик билан


2-босқич

Ваколатли орган ва ташкилотлар

1. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида дастлабки идентификациядан ўтишга розилигини олади.

2. Дастлабки идентификацияни амалга оширади.

3. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида тан олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 кун ичида


3-босқич

Ваколатли орган ва ташкилотлар

1. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида тан олинган шахснинг ҳуқуқларини тушунтиради.

2. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсга белгиланган ёрдамларни кўрсатади, агарда чет давлатда бўлса ватанга қайтариш чораларини кўради.

3. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишни таклиф этади.

Қарор қабул қилингандан сўнг


4-босқич

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс

Ваколатли органга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиши тўғрисида розилик беради ёки ҳамкорликни рад этади.

Мурожаат қилинган кундан эътиборан 30 суткадан кам бўлмаган муддатда


5-босқич

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

Одам савдоси жиноятларини содир этишда иштирок этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширади.

Шахснинг розилигидан сўнг ЖПК доирасидаги муддатлар


6-босқич

Ваколатли орган

1. Тўпланган ҳужжатларни яшаш жойи бўйича ҳудудий комиссияга юборади.

1. Қарор қабул қилинганидан сўнг

2. Ихтисослаштирилган муассасаларга юборади.

2. Шахснинг розилигидан сўнг


7-босқич

Ҳудудий комиссия

1. Шахсни одам савдосидан жабрланган деб тан олиш бўйича якуний идентификацияни амалга оширади

2. Якуний идентификация қилиш зарур ҳолатлар ойдинлаштирилгандан ва аниқлаштирилгандан кейин коллегиал тарзда қарор қабул қилади.

3. Одам савдосидан жабрланган шахснинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашуви бўйича якка тартибдаги режани тасдиқлайди.

15 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда

Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқич номи

Амалга ошириладиган ҳаракатлар

Кириш қисми

1. Суҳбат олиб бораётган мутахассис суҳбатдошига ўзини таништириш.

2. Суҳбат ўтказиш мақсадини тушунтириш (респондентнинг эҳтиёжларини аниқлаш зарурлигига урғу берган ҳолда).

Маълумотларни тўплаш ва алмашиш бўйича келишиш (ноошкоралик асосида)

1. Шахсни унинг шахси ҳақидаги маълумотлар сир тутилишидан хабардор қилиш.

2. Шахсни унга доир маълумотларни ишлатиш ва тарқатишни чегараловчи ҳуқуқлари билан таништириш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари билан таништириш

1. Қонунларда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан таништириш.

2. Ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш имконияти ҳақида маълумотлар бериш.

Шахсга доир маълумотларни тўплаш

Шахс билан кейинчалик алоқа ўрнатиш усулларини белгилаш.

Шахсни одам савдоси билан шуғулланувчи шахс билан алоқага чиқишдан олдинги ҳаёти тўғрисида маълумотлар тўплаш

Шахсни, одам савдоси билан шуғулланувчи шахснинг таклифини қабул қилиш сабаби ва омилларини аниқлаш.

Одам савдосининг тўғридан-тўғри белгилари ҳақида маълумотлар тўплаш

1. Шахсларга (ҳаракат) нисбатан улардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш каби ҳаракатлар бўлганлигини аниқлайди ва таҳлил қилиш.

2. Шахсга (восита) куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш каби таъсир чоралар қўлланилганлигини таҳлил қилиш.

3. Шахснинг (мақсад) фоҳишалигидан фойдаланишни ёки ундан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олиш каби эксплуатация қилиш мақсадини аниқлаш.

Одам савдосининг бевосита белгилари ҳақида маълумотлар тўплаш (одам савдосининг тўғридан-тўғри белгилари бўлмаган тақдирда амалга оширилади)

1. Шахснинг психологик ҳолатини таҳлил қилиш.

2. Ижтимоий муаммолар ва одам савдосидан олдинги ҳолатларнинг таҳлилини амалга ошириш (яшаш манзили, муҳит ва бошқалар).

Хавфни аниқлаш

1. Шахс ва унинг яқин қариндошларининг соғлигига ва ҳаётига хавфни таҳлил қилиш (суҳбатдошда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш хоҳишини уйғотиш).

2. Агарда ҳамкорлик қилиш истаги билдирилмаса, унга ёрдам бериш дастуридан чиқишини тушунтириш.

Суҳбатдош (респондент)нинг шошилинч, устувор ва узоқ муддатли эҳтиёжларини аниқлаш

1. Қонунчилик ҳужжатларида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари доирасида ёрдамга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.

2. Узоқ муддатли эҳтиёжларини аниқлаш (идентификация қилинмаган шахсга қўлланилмайди).

Одам савдосидан жабрланганлар, шахсни қайта йўналтириш

Шахсни қайта йўналтиришга берган розилигини тегишли тартибда расмийлаштириш.

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Рўйхатга олинган санаси: _____________________ Рўйхатда ўтган коди:__ __________

Суҳбат санаси: _____________________________________________________________

Ташкилот номи: ____________________________________________________________

Суҳбатдошнинг фамилияси, исми, отасининг исми: _______________________________

Ташкилот тури:
□ дипломатик ваколатхона/консуллик муассасаси
□ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган (ИИВ, Прокуратура, ДХХ)
соғлиқни сақлаш органлари

бандлик ва меҳнат органлари

□ ННТ

□ халқаро ташкилот
□ бошқа

Юқорида кўрсатилган ташкилотга қайта йўналтирилган ташкилотнинг номи: __________
____________________________________________________________________________

1. Шахсий маълумотлар

Фамилияси:____________________________ _________ Исми: ______________________

Жинси: □ Аёл □ Эркак

Туғилган санаси: _________________ Туғилган жойи: ______________________________

Фуқаролиги: □ Ўзбекистон Республикаси □ Фуқаролиги бўлмаган шахс □ Бошқа давлат □

Бўлган давлати _______________________________________________________________

Миллати/элати: □ Ўзбек □ Бошқа _____________________________________________

Доимий рўйхатдан ўтган жойи: _________________________________________________

Бўлган жойи: ________________________________________________________________

Оилавий аҳволи:
□ ёлғиз
□ уйланган/турмушга чиққан
□ ажрашган
□ айрилган
□ бирга яшовчи
□ бева/бева аёл

Онасининг фамилияси, исми:___________________________________________________

Отасининг фамилияси, исми:___________________________________________________

Қонуний вакил (фақат вояга етмаганлар учун): ___________________________________

Фарзандлар сони: □ Йўқ □ 1 □ 2 □ 3 □ Кўпроқ (кўрсатинг) _______________________

Фарзандларнинг фамилияси, исми ва туғилган санаси:______________________________
_____________________________________________________________________________

2. Ижтимоий-иқтисодий аҳволи
(одам савдосига дуч келишидан олдин)

Таълим даражаси:
□ бир ёш
□ 1
3 ёш
□ 3
7 ёш
□ 7
9 ёш (бошланғич синфлар)
□ 10
17 ёш (ўрта мактаб)
□ лицей
□ ўрта-махсус маълумот (коллеж)

□ олий маълумот
□ тугалланмаган олий маълумот
□ бошқа

Касб/мутахассислиги: _________________________________________________________

Агар таълим даражаси 0, саводхонлик даражасини кўрсатади (ўқиш ва ёзишни билиши?)
□ Ҳа □ Йўқ

Олдинги иш тажрибаси мавжудлиги: □ Ҳа □ Йўқ □ Бошқа □

Кетишидан олдин ижтимоий ҳолати қандай эди:
□ талаба
□ хизматчи
□ ишсиз
□ бошқа

Ойлик/киши бошига ўртача ойлик даромад (___):_________________________________

Миграция сабаби:
□ қашшоқлик
□ оиладаги зўравонлик
□ ишсизлик
□ уй-жойи мавжуд эмаслиги
□ бошқа _______________

Муқаддам судланганлиги: □ Ҳа □ Йўқ

Агар бўлса, жиноят тури, суд ҳукмининг санаси ва судланиш муддатини кўрсатинг:
____________________________________________________________________________

3. Одам савдоси жиноятининг босқичлари ва элементлари

3.1. Ёллаш

Ёллаш санаси:_______________________________________________________________

Ёлланиши амалга оширилган давлат ____________________________________________

Ёлловчи билан ушбу шахс ўртасида қандай йўл билан алоқа ўрнатилган:
□ шахсий алоқа
□ газетага эълон

□ радиога эълон
□ интернет (ижтимоий тармоқлар)га эълон
□ телевидениега эълон
□ танишлар орқали/қўшнилар
□ оила аъзолари орқали
□ олиб қочиш
□ бошқа __________________________________________________________________________

Мазкур шахсга борадиган давлатида ваъда қилинган иш ёки даромад тури:
□ энага
□ уй ишлари
□ қурилиш ишлари
□ қишлоқ хўжалигида ишлаш
□ бошқа жисмоний меҳнат
□ савдо
□ рақсга тушиш
□ официант(ка)
□ никоҳ тузиш
□ шаҳвоний-бизнес
□ тиланчилик
□ жиноий фаолият
□ ҳарбий хизмат
□ туризм
□ бошқа___________________________________________________________________

Мазкур шахс қайси давлатда ишлашга рози бўлган?: _____________________________

Белгилаган мамлакатда ваъда қилинган иш ҳақи миқдори:__________________________

Мазкур шахс ёлловчига олдиндан аванс тариқасида ҳақ тўлаганми? □ Ҳа □ Йўқ
Агар ҳа бўлса, қанча? ________________________________________________________

Ёлловчи ҳақидаги маълумотлар: □ Юридик шахс □ Жисмоний шахс

Агар ёлловчи — юридик шахс бўлса, кўрсатинг:
□ Саёҳат агентлиги □ Бандлик агентлиги □ Бошқа _________________________________

Агар ёлловчи жисмоний шахс бўлса, кўрсатинг:
Ёлловчилар сони: _____________________________________________________________

Биринчи ёлловчининг жинси: □ Э □ А

Биринчи ёлловчининг фуқаролиги:
□ Ўзбекистон □ Бошқа давлат _____________________ □ Номаълум

Миллати/элат биринчи йўлловчи: ____________________________________________

Биринчи ёлловчи билан муносабатлар тури:
□ оила аъзоси
□ қариндош
□ севиклиси
□ дўсти
□ қўшниси
□ таниши
□ нотаниш
□ номаълум
□ бошқа __________________________________________________________________

Иккинчи ёлловчининг жинси: □ Э □ А

Иккинчи ёлловчининг фуқаролиги:
□ Ўзбекистон □ Бошқа давлат _________________________ □ Номаълум

Миллати/элати Иккинчи ёлловчи: ____________________________________________

Иккинчи ёлловчи билан муносабатлар тури:
□ оила аъзоси
□ қариндош
□ севиклиси
□ дўсти
□ қўшниси
□ таниши
□ нотаниш
□ номаълум
□ бошқа __________________________________________________________________

ёллаш даврида фойдаланилган бошқариш воситалари:
□ алдов
□ шахсни сотиб олиш, жабрланувчини бошқариш
□ ўғирлаш
□ жисмоний қарамликдан фойдаланиш (наркотиклар ёки психотроп моддалар)
□ бошқа воситалар __________________________________________________________

ёлловчига мазкур шахс қарзини тўлаши керак эдими?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, кўрсатинг: Пул миқдори: _________________ Давр: _________________

Нима учун қарз бўлган? ______________________________________________________

Мазкур шахс сотилган бўлса, пул миқдорини кўрсатинг: __________________________

3.2. Ташиш

Мазкур шахс ўз мамлакатидан бошқа жойга кўчирилганми?
□ Ҳа □ Йўқ

Мазкур шахс ўз мамлакатидан бошқа жойга олиб ташилганми?
□ Ҳа □ Йўқ

Транспорт харажатлари ким томонидан қопланган:
□ мазкур шахс
□ одам сотувчи/йўлловчи
□ бошқа __________________________________________________________________

Саёҳат усули:
□ пиёда
□ машинада
□ қатновчи такси
□ йўловчи автобус
□ поезд
□ самолёт
□ денгиз кемаси
□ бошқа _________________________________________________________________

Мазкур шахс чегарани кесиб ўтдими?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, чегарани қандай кесиб ўтганлигини кўрсатинг:
□ қонуний
□ ноқонуний
□ номаълум

Агар ноқонуний бўлса, фойдаланилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатинг:
□ шахсий
□ қалбаки
□ номаълум

Виза керак эдими?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, қандай виза билан фойдаланилганлигини кўрсатинг:
□ расмий
□ қалбаки
□ номаълум

Шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳозир қаерда?
□ мазкур шахсда
□ йўлловчида/одам сотувчида
□ ички ишлар органларида
□ номаълум
□ бошқа ________________________________________________________________

Мазкур шахс бошқа давлатлар орқали транзит йўллари билан юрганми?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, ушбу шахс мазкур давлатлар ҳудудида бирон-бир фаолиятга жалб этилганлигини кўрсатинг?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, фаолият турини кўрсатинг:
□ энага
□ уй меҳнати
□ қурилиш ишлари
□ қишлоқ хўжалиги ишлари
□ бошқа жисмоний меҳнат

□ савдо
□ рақсга тушиш
□ официант
□ шаҳвоний-бизнес
□ тиланчилик
□ жиноий фаолият
□ ҳарбий хизмат
□ туризм
□ бошқа

Ташиш вақтида фойдаланилган бошқариш воситалари:
□ алдов
□ жисмоний зўравонлик
□ руҳий зўравонлик
□ олиб қочиш
□ ҳужжатларни олиб қўйиш
□ жисмоний қарамликдан фойдаланиш
□ бошқа ___________________________________________________________________

Мазкур шахс ташувчига қарзини тўлаши керакми?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, кўрсатинг: Пул миқдори_________________________________________
Давр____________________

Нима учун қарз?_____________________________________________________________

3.3. Эксплуатация

Мазкур шахс бошқа шахс томонидан фойда кўриш мақсадида эксплуатация (фаолиятга мажбурланганми) қилинганми?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, кўрсатинг: эксплуатация бошланган сана: ________________________

Мамлакат/мамлакатлар эксплуатацияси_________________________________________

Одам сотувчилар сони: _______________________________________________________

Биринчи одам сотувчининг роли: ______________________________________________

Биринчи одам сотувчининг жинси: □ Э □ А

Биринчи одам сотувчининг миллати: ___________________________________________

Иккинчи одам сотувчининг роли: ______________________________________________

Иккинчи одам сотувчининг жинси: □ Э □ А

Иккинчи одам сотувчининг миллати: ___________________________________________

Бўлган давлатда жабрланувчининг фаолият/эксплуатация тури:
□ Тижорат шаҳвоний эксплуатация
□ Нотижорат шаҳвоний эксплуатация
□ Раққоса сифатида эксплуатация
□ Энага сифатида эксплуатация
□ Уй меҳнати эксплуатацияси
□ Савдо эксплуатацияси
□ Қишлоқ хўжалиги эксплуатацияси
□ Қурилиш эксплуатацияси
□ Меҳнат ёки хизматлар эксплуатациясининг бошқа турлари_______________________
□ Қулликда ёки қулликка ўхшаш шароитлардаги эксплуатация _____________________
□ Тиланчиликка мажбурлаш
□ Жиноий фаолиятда фойдаланиш
□ Қуролли тўқнашувларда фойдаланиш
□ Органларни ёки тўқималарни олиб қўйиш
□ Суррогат она сифатида фойдаланиш
□ Фарзандни эксплуатация қилиш мақсадида боқиб олиш

□ Эксплуатациянинг бошқа турлари ___________________________________________

Эксплуатация босқичида фойдаланиладиган бошқарув воситаси:
□ Алдов
□ Жисмоний зўравонлик
□ Руҳий зўравонлик
□ Зўравонлик қилиш билан таҳдид қилиш
□ Ҳужжатларни олиб қўйиш
□ Муайян қарзини тўлагунча гаров сифатида ушлаб туриш

□ Жисмоний қарамликдан фойдаланиш (наркотик ва бошқалар)
□ Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш
□ Жабрланувчини назорат қилган шахснинг розилигини олиш учун тўлов ёки имтиёзларни бериш ёки олиш
□ Қийноқларни қўллаш
□ Зўрлаш
□ Қурол қўллаш
□ Махфий маълумотларни овоза қилиш билан таҳдид қилиш

□ Ҳаракат эркинлигини чеклаш
□ Ҳокимиятга топшириш билан таҳдид қилиш
□ Манипуляция
□ Бошқа___________________________________________________________________

Мазкур шахс қандайдир қарзини эксплуататорларга тўлаши керакми?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, аниқлаштиринг: пул миқдори _________________ давр________________________

Нима учун қарз? ____________________________________________________________

Эксплуатация шартлари қандай эди?
□ Белгиланган соатдан кўпроқ
□ Танлаш имкони бўлмаган/иш танлаш чекланган бўлган

□ Озиқ-овқат йўқлиги
□ Сув йўқлиги
□ Дам олиш кунлари йўқлиги
□ Тиббий ёрдам йўқлиги
□ Бошқа ___________________________________________________________________

Мазкур шахс пул олдими?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, ҳар ой олган пул миқдорини кўрсатинг: ____________________________

Мазкур шахсга пул тўплашига рухсат берилганми?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Бошқа шахслар ҳам шунга ўхшаш ҳолатларга тушиб қолганми?
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, қанча: ________________________________________________________

Жинси қанақа? □ Ҳа □ Йўқ □ иккала жинсли

Ёши тахминан нечада бўлган? □ вояга етмаган 18 ёшгача □ вояга етган, 18 ёшдан каттароқ

4. Одам савдоси вазиятидан чиқиш йўллари

Одам савдоси вазиятидан чиқиш санаси: ________________________________________

Жабрланувчи қандай озод этилди?
□ Эксплуататор томонидан озод этилган
□ Ўзи озод бўлган
□ Бошқа жисмоний шахс ёрдами билан озод этилган
□ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг аралашуви билан
□ ННТ ёрдами билан
□ номаълум
□ Бошқа: _________________________________________________________________

5. Илгари одам савдосидан жабрланганлик ҳолати

Мазкур шахс илгари одам савдосидан жабрланган бўлганлиги ҳолати
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ҳа бўлса, кўрсатинг: илгари одам савдосидан жабрланган бўлган санаси:________

Илгари одам савдосидан жабрланган бўлган давлати _____________________________

Бўлиш даври/йил ___________________________________________________________

Жабрланувчи илгари одам савдосидан жабрланган бўлган вақтидаги фаолият тури/ эксплуатация:

□ Тижорат шаҳвоний эксплуатация
□ Нотижорат шаҳвоний эксплуатация
□ Раққоса сифатида эксплуатация
□ Энага сифатида эксплуатация
□ Уй меҳнати эксплуатацияси
□ Савдо эксплуатацияси
□ Қишлоқ хўжалиги эксплуатацияси
□ Қурилиш эксплуатацияси
□ Меҳнат ёки хизматлар эксплуатациясининг бошқа турлари_______________________
□ Қулликда ёки қулликка ўхшаш шароитлардаги эксплуатация _____________________
□ Тиланчиликка мажбурлаш
□ Жиноий фаолиятда фойдаланиш
□ Қуролли тўқнашувларда фойдаланиш
□ Органларни ёки тўқималарни олиб қўйиш
□ Суррогат она сифатида фойдаланиш
□ Фарзандни эксплуатация қилиш мақсадида боқиб олиш

□ Эксплуатациянинг бошқа турлари___________________________________________

Мазкур шахс илгари ҳам одам савдосидан жабрланган деб идентификация қилинганми:
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Агар ушбу шахс одам савдосидан жабрланган деб идентификация қилинган бўлса, аниқлаштиринг:
Мамлакат__________________________________________________________________

Идентификацияни амалга оширган ташкилот: ___________________________________

Жабрланувчи илгари одам савдосидан жабрланган бўлганда, ёрдам кўрсатилганми:
□ Ҳа □ Йўқ □ Номаълум

Ҳолатнинг аниқ тафсилоти: __________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________

Якунловчи хулоса:
Мазкур шахс одам савдосидан жабрланган деб ҳисобланади/ҳисобланмайди

Имзо ______________ Сана_____________

Асосий турлари

Белгилари

Белгилари учун тушунчалар

I. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш мезонлари

1. Жиноий ҳаракатлар

1.1. Ёллаш.

Ёллаш аломатлари қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

1) ёллаш мақсадида ёлғон маълумотлар тақдим этиш:

жамоат жойларида (дам олиш жойлари, меҳнат ярмаркалари, хорижий таълим муассасаларида таълим дастурларини ёритиш бўйича тадбирлар, турли танловлар);

бевосита қариндошлари ва танишлари томонидан;

интернет тармоғида;

сайёҳлик ва иш билан таъминлаш агентликлари, танишиш ва никоҳ агентликлари орқали;

васийлик/ҳомийликка олиш орқали;

ОАВда реклама бериш орқали;

бошқа давлат фуқаролигини олишни ваъда бериш;

фирибгарлик.

2) Мажбурлаш орқали:

одам савдосида гумон қилинган шахс томонидан жабрланувчига ва унинг қариндошларига нисбатан зўравонлик қўллаш орқали;

ўғирлаш;

никоҳга мажбурлаш;

товламачилик.

Ёллаш деганда, жисмоний ёки юридик шахсларни излаш, танлаш, ёллаш ва ҳар қандай ишни бажариш, иш берувчи ёки бошқа шахслар манфаатлари учун хизматлар кўрсатиш учун моддий товон пули тўлаш мақсадида одамларни ёллашдаги фаолияти тушунилади. Ёллаш келиб чиққан, транзит қилинган ёки борадиган мамлакатда амалга оширилиши мумкин. Ёллаш жисмоний шахслар томонидан ҳам (эркаклар, аёллар, турмуш қурган жуфтликлар) ва юридик шахслар томонидан (турли хил юридик ва ноқонуний бандлик агентликлари, сайёҳлик агентликлари ва бошқалар) амалга оширилиши мумкин.

Ёллашда ёлғон маълумотлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

таълим олиш имкониятлари тўғрисида;

ишга жойлашиш шартлари тўғрисида;

таклиф қилинаётган меҳнат шартномасининг қонунийлиги тўғрисида;

чет элда оила аъзолари билан учрашиш имконияти тўғрисида;

яшаш шароитлари тўғрисида;

бошқа давлатда иш топиш ва унда яшаш учун зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни олиш тўғрисида;

таклиф қилинган ишнинг моҳияти;

таклиф қилинган иш ҳақи тўғрисида.

1.2. Ташиш (транспортировка).

Шахсни эксплуатация қилиш мақсадида турли транспорт воситаларидан фойдаланилган ҳолда ёки фойдаланмаган ҳолда давлат ҳудудида ёки чет элда бир жойдан икки жойга кўчириш.

Ташиш/транспортировка қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

1) жабрланувчи шахсни мамлакат ичидаги бошқа бир турур жойга, (мамлакат ичидаги одам савдоси) ёки чет элда (трансмиллий одам савдоси);

2) транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда (автомобиль, самолёт ва бошқалар) ёки уларсиз (бориш қийин бўлган ҳудудлар орқали пиёда юриш);

3) жиноий гуруҳлар ёки транспорт компаниялари томонидан.

1.3. Топшириш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни эксплуатация қилиш мақсадида бир шахс томонидан бошқа шахсга ўтказиш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни топшириш, одатда, мол-мулк билан боғлиқ бўлган пулли битим натижасида юзага келади. Собиқ эгаси уни моддий манфаат олиш учун янги эгасига нарса сифатида топширади. Пул ўтказиш нафақат белгиланган мамлакатда, балки транзит мамлакатларида ҳам амалга оширилиши мумкин.

1.4. Яшириш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни давлат органлари ёки учинчи шахсларга жиноят ҳақида хабар бериш имкони бўлмаган жойларга яшириш.

Одам савдосидан жабрланган шахсни яшириш унинг асосий яшаш жойидан ташқарида жойлашган бошқа бир ҳудудда амалга оширилади. Бу меҳмонхона, меҳмон уйи ёки квартира бўлиши мумкин.

Одам савдосидан жабрланган шахсни одатда, бошқа шахслар, расмий ва норасмий шахслар билан алоқа қилишдан қочиш учун яширилади. Яширишни тан олиш жуда қийин, чунки у мажбурлашдан кўра уй-жой билан таъминлаш билан боғлиқ. Уй эгасининг айбдорлиги масаласи ва даражаси бу шахс нима юз бераётгани ҳақида берган маълумот миқдорига боғлиқ

1.5. Қабул қилиш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни келажакда эксплуатация қилиш мақсадида бир шахс бошқа бир шахсдан қабул қилиши.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни қабул қилиш шунингдек, топшириш пайтида, одатда мол-мулк билан боғлиқ бўлган пулли битим натижасида юзага келади. Бундай ҳолда, янги эгасининг ҳаракатларига урғу берилади. Янги эгаси жабрланувчини аввалги эгасига молиявий фойда бериш эвазига қабул қилади. Сотиб олиш, эксплуатация мақсадида иш билан таъминлаш ёки ёллашни ўз ичига олади.

2. Жиноий таъсир этиш усуллари

2.1. Жисмоний ёки руҳий таҳдид қилиш.

Шахснинг эркига қарши зўравонликни қўллаш билан таҳдид қилиш.

Шахс итоатсизлик қилган тақдирда, унга ёки бошқа шахсларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонлик қўллашга ваъда беришни, шунингдек, бошқа шахсларга зўрлик ишлатилаётганини намойиш этишни ўз ичига олиши мумкин.

Жисмоний ёки руҳий зўравонлик таҳдиди куч ишлатиш, яккалаш, қуролни намойиш қилиш ва бошқа таҳдидлар сифатида ҳам эътироф этилади.

2.2. Шахснинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган баданига шикаст етказиш.

Баданга қасддан шикаст етказиш, меҳнат қобилиятини сезиларли даражада йўқотиш ёки жисмоний азоб-уқубатларни келтириб чиқарган, аммо бунинг натижасида жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаган қасддан иш ташлаш ёки бошқа зўравонлик ҳаракатларига олиб келади.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган калтакланган ёки бошқа зўравонлик ҳаракатлари (озиқ-овқат ва сув билан таъминланмаган, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаган ва ҳоказо) бу жисмоний азоб-уқубатларга ва/ёки жароҳатларга олиб келди, аммо жиддий оқибатларга олиб келмайди. Танада зўравонлик излари (чандиқлар ва бошқалар) бўлиши мумкин) соғлиққа зарар оғирлигининг суд-тиббий таърифи хулосаси ҳисобга олинади.

Зўравонлик, улар устидан кўпроқ назорат қилиш учун шахсларни гиёҳванд ёки спиртли ичимликлар олишга мажбур қилиши мумкин.

Зўравонлик инсонни асл шартномада акс этмаган вазифаларни бажаришга мажбур қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин (масалан, асосий вазифалардан ташқари мажбурий уй вазифасини бажариш учун).

2.3. Инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган руҳий зўравонликдан фойдаланиш.

Шахсга руҳий зўравонлик натижасида одам савдоси жабрланувчиси ўз иродасини эркин назорат қила олмайди ва одам савдогарининг топшириғига биноан ҳаракатларни амалга оширади.

Руҳий зўравонлик аломатлари шикастланишдан кейинги стрессни ўз ичига олиши мумкин — фикрлаш бузилиши, тартибсизлик, хотира муаммолари ва уйқунинг бузилиши.

Ҳақорат, ҳар қандай хатти-ҳаракатлар учун айбдорлик ҳиссини сингдириш, масхара қилиш, қўпол муносабат, қўрқитиш ва бошқалар руҳий зўравонлик деб ҳам тан олинади.

Ўзаро муносабатларни доимий равишда суиистеъмол қилиш ва бузиш, шунингдек, одамнинг заифлигини оширишга қаратилган психологик мажбурлашнинг бир шакли ҳисобланади.

Таҳдидларнинг ишончлилиги ва таъсирини жабрланувчининг индивидуал эътиқоди, ёши, маданий даражаси ва ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш керак.

Соғликка етказилган зарарнинг оғирлиги тўғрисида суд-тиббиёт хулосаси ҳисобга олинади.

2.4. Шахснинг ҳаёти, жисмоний ёки руҳий саломатлиги учун хавфли бўлган зўравонликдан фойдаланиш.

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш, натижада:

1) кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига;

2) узоқ муддатли соғлиқни бузилишига ёки учдан бир қисмидан кам бўлган доимий ногиронлик ҳолатига олиб келадиган ўртача оғирликдаги жисмоний шикастланиш.

Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш.

Ушбу хавфли ҳаракатлар жабрланувчига етказиш вақтида ҳаёти учун хавфли бўлган ёки нормал ривожланиш жараёнида, тегишли тартибда даволанмаса жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши ёки ногиронлигига олиб келиши мумкин бўлган жароҳатларга киради.

Соғликка етказилган зарарнинг оғирлиги тўғрисида суд-тиббиёт хулосаси ҳисобга олинади.

2.5. Қийнаш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс кўп маротаба ёки узоқ вақт давомида оғриқ етказиш билан боғлиқ ҳаракатлар, чимчилаш, савалаш, тўмтоқ ёки ўткир учли нарсалар билан кўплаб, аммо унча катта бўлмаган шикастлар етказиш, қиздирилган буюмлар билан одам танасига таъсир кўрсатиш ёки бошқа шунга ўхшаш қийноқлар.

Қийноқлар — бу юқоридаги мақсадлар учун қасддан қийноққа солиш ёки жиддий жисмоний ёки руҳий азоб беришдир.

Қийноқлар ва бошқа зўравонлик турлари ўртасидаги фарқ, берилган оғриқнинг интенсивлиги асосида белгиланади.

Қийноқлар одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсдан пулни ундириш, қўрқитиш ёки баъзи ҳаракатларга мажбурлаш мақсадида унга жисмоний ёки руҳий азоб етказишни англатади.

Қийноқлар оғирлаштирувчи ва қасддан қилинган, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситадиган муомаладир.

Жисмоний ва руҳий зўравонлик уйқу, озиқ-овқат ва сувдан маҳрум қилиш, термал, кимёвий каутеризация (Мохибустион), қўрқитиш, тиббий ёрдамдан, шахсий гигиена буюмларидан ва бошқадан маҳрум қилиш билан ифодаланади.

2.6. Инсонни бўйсундириш учун ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомаладан фойдаланиш.

Ғайриинсоний муомала-ноқонуний жисмоний ёки руҳий азоб-уқубатларга олиб келиши мумкин бўлган қийноқлардан бошқа ҳар қандай муомала.

Шахсни камситувчи муомала — бу одамни бошқа одамлар олдида қўпол равишда камситадиган ёки уни ўз иродаси ва виждонига зид иш тутишга мажбур қиладиган ёки жабрланувчини қўрқув, камситилиш, хавотирга соладиган, одамни камситишга ва жисмоний ҳолатини бостиришга қодир қийноқлардан бошқа ҳар қандай муомала. шунингдек, жабрланувчига бўйсуниш учун ахлоқий қаршилик.

Шахсни камситувчи муомала — бу одамни бошқа одамлар олдида қўпол равишда камситадиган ёки уни ўз иродаси ва виждонига зид иш тутишга мажбур қиладиган ёхуд жабрланувчини қўрқув, камситилиш, хавотирга соладиган, шахсни камситишга ва жисмоний ҳолатини бостиришга қодир қийноқлардан бошқа ҳар қандай муомала.

Ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситадиган муомала — одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинган шахсни бўйсундириш мақсадида унга қарши қилинган ҳаракатлар мажмуаси.

2.7. Ўғирлаш

Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни хоҳишига ёки иродасига зид равишда содир этилган хатти-ҳаракатлар, яшаш жойини ёки вақтинча яшаш жойини ўзгартириш, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар.

Одам ўғирлаш қуйидаги кетма-кетликда учта босқични ўз ичига олади:

1) жабрланувчини қўлга олиш;

2) доимий ёки вақтинча яшаш, ишлаш, дам олиш, даволаниш ва бошқалардан кўчиб ўтиш;

3) озодликдан маҳрум қилинган шахсни иродасига қарши ёки унинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олмасдан озодликдан маҳрум қилиш билан ушлаб туриш.

Шахсни ўз хоҳиш-иродасига қарши ўғирлаш, унинг доимий ёки вақтинча яшаш жойидан кўчиб ўтиши, жойлашган жойидан бошқача жойда ушлаб туриш, гаровга олиш аломатлари билан боғлиқ бўлмаган ва қўлга олиш, алдаш ёки ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўравонлик ишлатиш билан содир этилган ёки бундай зўравонлик таҳдиди.

Одам ўғирлаш одам савдоси жабрланувчисини ўз иродасига қарши қасддан қўлга олишни, ташишни ва чеклашни ўз ичига олади.

2.8. Ҳужжатларни олиб қўйиш.

Одам савдосидан жабрланган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, саёҳат ҳужжатлари (паспорт, шахсий гувоҳнома, яшаш гувоҳномаси ва бошқалар), ҳужжатларни олиб қўйиш орқали фойдаланишдан маҳрум қилиш.

Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғлиқ айрим ишларни ҳал қилиш зарурати учун турли баҳоналар остида олиб қўйилиши мумкин. Кейин ўз ҳужжатларини олган кишига бўйсуниш учун қўрқув ва масъулиятни ҳис қилиш учун шахсга қайтарилмайди.

2.9. Асоссиз қарзни тўлаш учун шахсни мажбурий ҳолатда ушлаб туриш.

Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни ҳаракат эркинлигидан маҳрум бўлган ҳолатда, учинчи шахс томонидан қонуний ёки ноқонуний равишда белгиланган қарзни тўламагунга қадар гаровга олинади.

Одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс қамоққа ташланади ёки кичик ҳудудда ҳаракат эркинлиги чекланади, ёки учинчи шахс асоссиз қарзни (қарзга қуллик) тўлаш пайтигача гаровда сақланади.

Бу деярли муддатсиз давом этиши мумкин, чунки бир томондан, кўрсатилаётган ишлар ва хизматлар кам баҳоланади, бошқа томондан, озиқ-овқат ва турар жой учун тўлов шу қадар юқори нархларда ундириладики, қарзни ундириш деярли мумкин эмас. Бундай муносабатлар қонуний кўриниш бериш учун қарз билан боғлиқ шартнома асосида ўрнатилиши мумкин. Аслида, бундай муносабатлар ноқонунийдир, чунки улар ёлғонга асосланган ва шартнома шартлари адолатсиздир.

Қарз, иш ҳақи аванслари ёки саёҳат харажатларини қоплаш учун қарзлардан, кунлик яшаш харажатларидан, тиббий харажатлар каби фавқулодда харажатлардан келиб чиқиши мумкин. Таъсир усуллари манипуляцияга, айниқса, саводсиз ишчиларга таъсир қилиши мумкин. Таъсир қилиш усуллари, айниқса, саводсиз ишчиларга таъсир қилиши мумкин.

2.10. Алдаш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганга, одам савдосидан жабрланган шахсга ҳам жисмоний, ҳам руҳий азоб ёки жиддий оғриқ туғдирадиган ҳар қандай ҳаракат қасддан содир этилади. Ёлғон, жиноят содир етиш усули сифатида, муайян ҳолатлар ёки ҳаракатлар ҳақида ёлғон маълумот беришдан иборат фаол ҳаракатлар орқали ва ҳолатларни ёки реал фактларни яшириш ёки яширишдан иборат ҳаракатсизлик орқали намоён бўлиши мумкин (масалан, қонуний иш жойи ҳақида ишга қабул қилиш пайтида ёлғон ваъдалар, жабрланувчининг ишлашга мажбур бўладиган ҳақиқий шароитларни яшириш ва бошқалар ёки ҳақ ҳақида операция давомида ёлғон ваъдалар-иш охирида ёки маълум бир календарь давридан кейин маълум бир миқдорда сўнг даромад бутун миқдорини тўлаш учун).

Алдаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

иш, маблағ ёки иш берувчининг табиати ҳақида ёлғон гапириш;

меҳнат шароитлари ва / ёки иш ҳақи ҳақида алдаш;

меҳнат шартномаси ёки хизмат шартномасининг мазмуни ёки қонунийлиги ҳақида ёлғон гапириш;

оилани бирлаштириш ҳақидаги алдов;

яхшиланган уй-жой ёки яшаш шароитлари ҳақида алдаш;

қонуний қолиш ҳақида алдаш ва/ёки migrant мақомини олиш;

сафар шартлари ва мақсадлари ҳақида ёлғон гапириш;

никоҳ ёки фарзандликка олиш ҳақидаги ёлғон ваъдалар бериш;

таълим муассасаларига ўқишга кириши тўғрисида ёлғон ваъда бериш.

Одам савдоси жиноятини шахсий манфаатлар йўлида ёки учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганга чалғитувчи ва зарар етказиш мақсадида ёлғон ёки бузиб кўрсатилган фактлар билан амалга оширилади.

Алдаш билан бир қаторда кўп ҳолларда психологик манипуляция ҳам ишлатилади — бу қасддан алдашга асосланган ишонтириш усули ҳисобланади. Бунда шахс манипулятор тасвирланган ҳолатлар ҳақиқатлигига ишонади.

Мисол учун, шаҳвоний эксплуатаци қилишдан олдин шахс, шу мақсадда фойдаланилаётган ва тақдирга тан берган бошқа жабрланганлар билан бир хонада бир неча ой давомида яшашга мажбур қилинади. Секин аста шахснинг фикрида бунга кўникиш пайдо бўлиб, онгида хулқ-атворнинг янги модели шакллана бошлайди. Шу билан бирга бу давр орасида унга бошқа йўл йўқлиги эслатиб турилади. Буни оқибатида аксарият ҳолларда шахс ўзи фоҳишалик қилишга розилик билдиради ҳамда фойдаланувчига нисбатан унинг адолатли шахс деб қабул қилади ва айтилган ишдан бош тортиши фойдаланувчига ёки бошқа шахсларга зарар келтириши мумкинлигини ўйлай бошлайди.

Шунингдек, айрим холларда қоидабузарликлар содир этилганлиги тўғрисида ҳолатлар уюштирилади ва фойдаланувчилар томонидан бу нарсалар тўғриланганлиги намойиш этилади ва уларнинг қарздорликларини ҳис қилишларига ундалади.

Алдов оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин. Вояга етмаган шахсларни алдаш уларга ва/ёки уларнинг ота-оналарига (вакилларига) берилган ёлғон ваъдалар орқали амалга оширилиши мумкин.

2.11. Вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш.

Одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг, шахс тушиб қолган оғир вазиятлардан фойдаланиши:

уларнинг хавфли ижтимоий турмуш даражаси;

ёши, ҳомиладорлик, касаллик, ногиронлик, жисмоний ёки руҳий ногиронлик ёки ақли заифлик туфайли юзага келган ҳолат;

ноқонуний кириш ёки транзит ёки мақсад мамлакатда қолиш билан боғлиқ уларнинг хавфли жой.

Заиф вазият: жабрланувчини изоляция қилиш, уларнинг қийин иқтисодий аҳволи, оилавий муаммолар ёки ижтимоий ресурсларнинг етишмаслиги ва бошқалар. Заифликни суиистеъмол қилиш қуйидаги ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин:

қийин оила ёки шахсий вазият;

таълим етишмаслиги / тил;

ахборот етишмаслиги;

иш берувчи томонидан назорат / эксплуататор;

ноқонуний равишда мигрант мақомини олиш.

Мажбурий меҳнат ҳолатларида заифлик мезонлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

маҳаллий тил кўникмаларининг йўқлиги;

маҳаллий қонунларни билмаслик;

муқобил тирикчилик воситаларининг йўқлиги;

диний ёки этник озчилик гуруҳига мансуб;

ногиронлик ёки шахсни аҳолининг кўпчилигидан ажратиб турадиган бошқа хусусиятлар.

Заифлик заифликнинг ҳар қандай тури сифатида тушунилиши керак: ақлий, ҳиссий, оилавий, ижтимоий ёки иқтисодий. Бу одамни эксплуатацияни қабул қилишга мажбур қиладиган умидсиз вазиятлар мажмуасига ишора қилади, чунки улар ҳақиқий ва мақбул муқобилликка эга эмас.

2.12. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш.

Мансабдор шахс томонидан унинг хизмат вазифалари доирасига кирувчи ҳаракатларни бажармаслиги ёхуд мансабдор шахснинг ўз ваколатидан фойдаланиб, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсга таъсир кўрсатиши ёхуд ўз ваколатидан хизмат манфаатларига хилоф равишда фойдаланиши.

Жабрланувчининг кўрсатмасидан келиб чиқиб, унга қарши жиноий ҳаракатлар ўз лавозимидан учинчи шахс манфаатлари учун ёки шахсий мақсадларда фойдаланган ҳолда мансабдор шахс томонидан содир этилади.

2.13. Бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш.

Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган ҳаракатларни содир этиб, шахсдан фойдаланиш учун шахслар ўртасида тузилган битим.

Бошқа шахсни назорат қилувчи шахс-одам савдоси жараёнида ушбу кучдан фойдаланиб, жабрланувчини назорат қилувчи шахс.

Бошқа шахсни назорат қилувчи шахс: ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ва бошқалар бўлиши мумкин.

2.14. Жисмоний қарамликдан фойдаланиш.

Одам савдосидан жабрланган шахс танасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, алкоголли ичимликлар билан ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган жисмоний ёки руҳий боғлиқлик.

Хулқ-атворда юзага келадиган ўзгаришлар ва бошқа реакциялар билан тавсифланган ҳолат ҳар доим ўзларининг ақлий таъсирини қайта ҳис қилиш ва баъзан азоб-уқубатлардан қочиш учун бундай моддаларни узоқ муддатли ёки вақти-вақти билан қабул қилиш зарурати билан боғлиқ.

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар кўпинча жабрланувчилар учун гиёҳвандлик ёки психотроп боғлиқликни келтириб чиқаради. Бу улар учун иккита сабабга кўра фойдалидир.

Стимуляторлар одам савдосидан жабрланган шахсга бир мунча вақт унутишга ёрдам беради, «яхши» кайфиятни яратади, бу эса ўз навбатида мижозларни хурсанд қилади.

Бундан ташқари, одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларга тўлиқ бўйсунишга эришади ва гиёҳвандлик ёки психотроп қарамликка тушиб қолган жабрланувчини осон бошқариш имконига эга бўлади.

2.15. Ҳуқуқлари ва манфаатларига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатиш таҳдиди.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни қўрқитиш учун махфий маълумотлардан назорат механизми сифатида фойдаланиш. (оиласига интим характердаги маълумотларни ошкор қилиш таҳдиди ва бошқалар.)

Ҳуқуқлари ва манфаатларига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатиш таҳдиди одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахснинг кўрсатмаси асосида олинади.

2.16. Ҳаракат эркинлигини чеклаш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни эркинликдан маҳрум қилиш ёки муайян ҳудуд билан ҳаракат эркинлигини чеклаш орқали одатда, бошқа одамлар билан алоқа қилишнинг олдини олиш ёки меҳнат эксплуатациясини максимал даражада ошириш.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс кўпинча бошқалар билан мулоқотга киришишни олдини олиш ёки ишини меҳнат эксплуатациясини максимал даражада ошириш мақсадида эркинликдан маҳрум қилинади ёки муайян ҳудуд билан ҳаракат эркинлиги чекланади.

Ҳаракат эркинлигини чеклаш соқчилар томонидан ёки видеокамералардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

2.17. ҲМҚОга хабар бериш билан таҳдид қилиш.

Жабрланувчининг мамлакатда бўлиши ноқонунийлиги тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш хавфи остида муайян ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилиш.

Бу, одатда, муҳожирлар учун мамлакатда қолиш, уларнинг ҳолати ноқонуний бўлганда қўлланилади.

Мажбурий меҳнат эксплуатацияси давомида иш ҳақининг йўқолишига; оила аъзоларини ишдан бўшатиш; меҳнат шароитларининг янада ёмонлашиши ёки имтиёзларнинг бекор қилиш каби таҳдидлар кўринишида намоён бўлиши мумкин.

3. Мақсад

Мақсад (эксплуатация) — одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни англатади.

3.1. Одамлардан фоҳишаликда фойдаланишнинг ўзга шакллари

Фоҳишаликдан фойдаланиш деганда , одам унинг ҳақ эвазига номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларга киришишидан муттасил фойдаланиш тушунилади. Шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шакллари деганда одамнинг ундан порнографик тасвирлар тайёрлаш, бузуқ ҳаракатлар содир этиш ва бошқа мақсадларга фойдаланиш учун берилиши тушунилади.

Одам савдосидан жабрланган шахсни фоҳишабозлик билан шуғулланишга, порнографик материалларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва айланмасини амалга ошириш, уларни сотиб олиш, сотиш ёки сақлаш мақсадида тайёрланадиган порнографик томошаларда қатнашишга, бошқа турдаги жинсий эксплуатация турларида фойдаланиш ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатларга мажбурлаш.

Эксплуатация — бу шахснинг ихтиёрига қарши бирор-бир иш ёки хизмат кўрсатишга ноқонуний мажбурлаш (мажбурлаш воситаси сифатида қўлланилувчи юридик, жисмоний ёки психологик омиллар) сабабли ушбу иш ва хизматларни бажаришни рад эта олмасликни англатади.

Эксплуататор одам савдосидан жабрланганга турли таъсир ўтказиш чораларини қўллаши мумкин.

Таъсир ўтказиш чоралари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкинлигини инобатга олиш зарур, масалан:

ёмон шарт-шароитлардаги иш жойига ўтказиш;

келгусида яхши ишларда ишлашга йўл қўймаслик;

яшаш жойи ва кундалик эҳтиёжлардан маҳрум қилиш ва бошқалар.

Шаҳвоний хизматлар эксплуатацияси ҳолатида эксплуататор аниқ моддий манфаатни кўзлайди.

Одатда, одам савдосидан жабрланган эксплуататорнинг доимий назорати остида бўлади ва шаҳвоний характердаги хизматларни мажбурлов остида ёки хизмат ҳаққи тўловини кутиб амалга оширади, лекин эксплуататор:

умуман ҳақ тўламайди ёки жуда ҳам кам миқдорда арзимас ҳақ тўлайди;

кутилаётган тўловдан асоссиз равишда сезиларли миқдорда чегириб қолади.

Шаҳвоний хизматлар ёки порнографияда одам савдосидан жабрланган шахсдан мажбурий фойдаланиш эксплуататор ёки бошқа шахслар учун моддий даромад келтирувчи сердаромад фаолият саналади.

3.2. Шаҳвоний эксплуатациянинг бошқа шакллари (нотижорат шаҳвоний эксплуатация).

Жиноий хатти-ҳаракатни содир этган шахснинг ёки бошқа шахсларнинг мол-мулки ҳажмига бевосита таъсир қилмайдиган фаолият бўлиб, бу ўзаро расмий никоҳ (шу жумладан, кўпхотинлиликда), шаръий никоҳ ёки бошқа шунга ўхшаш яшаш турларида намоён бўлади.

Нотижорат шаҳвоний хизматлар эксплуатациясига биргаликда мажбурий яшаш ёки мажбурий никоҳ мисол бўла олади. Бу каби ҳолатлардаги муносабатларда моддий манфаатдорлик кўзланмайди.

3.3. Мажбурий меҳнат.

Мажбурий меҳнат — бу шахс ўз хизматларини ихтиёрий равишда таклиф қилмаган, ҳар қандай жазо таҳдиди остида ҳар қандай шахсдан талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизматни бажаришдир.

Мажбурий меҳнат қуйидаги белгиларга эга:

иш ёки хизматларни алдаш, мажбурлаш, зўравонлик ёки зўравонлик таҳдиди билан таъминлаш (ёки бажариш);

зўравонлик ёки зўравонлик таҳдиди остида ўта оғир (ноқулай) иш шароитлари ва кун кўриш/яшаш шароитлари;

зўравонлик ёки зўравонлик таҳдидини қўллаш орқали ҳар қандай вақтда меҳнат муносабатларини тўхтатиш имкониятини чеклаш ва маҳрум қилиш.

Мажбурлаш қуйидаги белгиларга эга:

ишчининг заиф аҳволини суиистеъмол қилиш;

ҳаракатни чеклаш;

изоляция/яккалаш;

жисмоний ва жинсий зўравонлик;

қўрқитиш ва таҳдидлар;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки шахсий буюмларни мусодара қилиш ёки ушлаб туриш;

иш ҳаққининг маълум миқдорини ушлаб қолиш;

қарзни қоплаш (қарздорлик гирдоби), шунингдек, мажбурий қарздорлик оқибатида юзага келган қарзларини тўлатиш мақсадида одам савдосидан жабрланган шахсни мажбуран ушлаб туриш.

Мажбурий меҳнат ҳолатини иш берувчининг меҳнат қонунчилигини бузган ҳолатидан ажрата олиш керак. Мисол учун, ходимга белгиланган давлатда иш ҳаққи учун белгиланган энг кам иш ҳаққини тўлашдан бош тортиш мажбурий меҳнат белгиси эмас. Бироқ, агар иш берувчи қонун билан тақиқланган мажбурий воситалар ва усулларни қўллаган ҳолда ишчининг иш жойини тарк этишига тўсқинлик қилса, бу фактлар мажбурий меҳнатнинг белгиси ҳисобланади. Мажбурий меҳнат ихтиёрига (ўз хоҳиш-иродаси ва иродасига) қарши ва жазоланиш таҳдиди остида (мажбурлаш йўли билан) амалга ошириладиган иш деб кўриб чиқилиши зарур. Мажбурий меҳнат одам савдосидан жабрланган шахснинг хоҳиш-иродасига қарши мажбуран меҳнат қилишга ундаш бўлиб, бунда жабрланувчи бошқа ҳолатларда ўз эрки ва истагига кўра бу каби меҳнат шарт-шароитларга розилик бермаслигини, алдов (ёллаш) ва мажбурлаш орқали иш топишни англатади. Ҳаддан ташқари ноқулай иш шароитлари қуйидагиларни ўзида акс эттиради, масалан, хавфли иш (жиддий жароҳат ёки шикастланиш, шу жумладан ўлимга олиб келувчи омиллар), зарарли меҳнат шароити (касалликларга олиб келувчи, шу жумладан мавжуд касалликларни янада кучайтирадиган омиллар), ортиқча иш юкламаси (белгиланган меҳнат меъёрлардан ортиб кетувчи омиллар), белгиланган вақтдан ортиқ иш вақти (дам олиш ва овқатланиш вақтини чекланиши, бўш вақт назорати ва бошқалар), яъни меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган меҳнат шароитлари.

Ҳаддан ташқари ноқулай яшаш шарт-шароитлари ёмон ҳолатдаги маиший турар жойларни (авария ҳолатидаги, қурилиши тугалланмаган ёки бошқа яроқсиз бинолар/иншоотларда яшаш, санитария шароитларига жавоб бермайдиган жойлар, яшаш жойини эркин танлашни тақиқлаш) ўз ичига олади.

Ҳар қандай вақтда меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисида онгли равишда розилик бериш имконининг чекланганлиги ва эркин қарор қабул қилиш истаги билдирилганда, иш берувчи томонидан жазоланиш ёки ишчининг саломатлигига таъсир кўрсатувчи вазиятни юзага келтирилади.

Мажбурий меҳнат шароитида шахсни ушлаб туриш учун жазо таҳдиди сифатида қуйидаги кенг қамровли воситалар қўлланилиши мумкин бўлиб, улар бирор-бир кўринишдаги меҳнат ёки хизматни бажаришга мажбурлашни ўз ичига олади:

жисмоний ва психологик зўравонлик ва таҳдидлар;

иш ҳаққининг кўп қисмини ушлаб қолиш, масалан, озиқ-овқат ва турар жой учун ортиқча чегирмаларни ўзлаштириб олиш;

иш берувчи тегишли меҳнат ҳаққини келишилган тартибда тўлаб бермаслик мақсадида шахснинг меҳнат ёки хизматини айни вақтдаги шарт-шароитда давом эттириши учун мажбурлаш мақсадида иш ҳаққини тўлаб бермай ушлаб қолиш ёки иш ҳаққидан қисман ушлаб қолиш;

ўз меҳнат ҳаққини назорат қилиш ва даромадини эркин тасарруф этиш имкониятининг чекланганлиги; оила аъзоларига таҳдид қилиш;

қарзлари билан манипуляция қилиш; яккалаш, яъни изоляция (бошқалар билан алоқада бўлишнинг қисман ёки тўлиқ чекланиши, масалан, телефон алоқалари ёки бошқа алоқа воситаларига чеклов қўйилиши ёки тақиқланиши кабилар);

ўз оиласи ёки дўстларидан ажратиб қўйиш ва/ёки чекланган жойлардаги одамлар билан ишлаш ёки яшашга мажбур қилиш.

Яккалаш, яъни изоляция бу каби ҳолатларда шахснинг ўз хоҳиш-иродасига қарши ушлаб туришни, яъни ёпиқ муҳитда ёки иш жойда сақлаш, бошқа ишга ўтиши, яшаш жойини ўзгартириши ёки ҳаракатланишини чекланишини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, шахс доимий ёки қисман назорат остида бўлиши мумкин.

3.4. Қулликдаги эксплуатация ёки қулликка ўхшаш одатлар.

Қуллик — бу шахснинг аҳволи ёки ҳолати бўлиб, мазкур шахсга нисбатан бошқа бир шахснинг унга бўлган эгалик, мулкчилик ҳуқуқи саналади.

Қулликка ўхшаш шароитлар — бу шахсни муайян шарт-шароитларда сақлаш ёки ушлаб туриш, бошқа бир шахс томонидан бошқарилиши ёки шахсга нисбатан куч ишлатилиши, маълум хизматларни кўрсатиш учун алдов ёки зўравонликни қўллаш таҳдиди, шу жумладан, бирга яшашга кўндириш, биргаликдаги никоҳда яшаш учун мажбуран ушлаб туриш саналади.

Қуллик — бу инсоннинг меҳнатидан фойдаланиш бўлиб, унга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига хос бўлган ваколатлар амалга оширилади, агар бу шахс ўз назоратидан ташқари сабабларга кўра ушбу меҳнатни (ишларни, хизматларни) бажаришдан бош торта олмаса.

3.5. Жиноий фаолиятда фойдаланиш.

Жиноят содир этишга мажбурлаш.

Шахсларни мажбуран уюшган жиноий гуруҳларга жалб қилиш ҳолатларида одам савдоси билан шуғулланувчининг ўзи ҳам иштирок этишади ҳамда бошқаришади.

Одам савдосидан жабрланганнинг бундай жиноий гуруҳлардаги иштирок этишга жалб қилиниши баъзи жиноятларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлиб, бунда унинг танаси жиноятни амалга оширишда муҳим ўрин тутади (ёпиқ биноларга дераза, панжара, туйнук ва бошқалар орқали кириш).

3.6. Трансплантация учун инсон аъзолари ва тўқималарини ажратиб олиш.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 133-моддасида назарда тутилган инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар.

Тиббий сабабларга кўра шошилинч жарроҳлик операцияси пайтида одам савдосидан жабрланганлар ва уларнинг яқинларининг розилигисиз органлари олинган ҳолатларга тааллуқли бўлади.

Жабрланувчи пул мукофоти эвазига аъзоларидан бирини ажратиб олишга розилик бериши, лекин ушбу органни ажратиб олиш жараёнида жабрланувчидан розилик олинмаган ва огоҳлантирилмаган яна бошқа бир органни ажратиб олиш ҳолатлари ҳам бўлади.

Бу ҳолат ҳақида жабрланувчи орадан бироз вақт ўтгач, саломатлиги тўсатдан ёмонлашгандан кейингина хабар топиши мумкин.

3.7. Ноқонуний бола асраб олиш мақсадида боланинг ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш.

Эксплуатацияда қўллаш мақсадида болани ноқонуний асраб олишга қаратилган ҳаракатлар.

Болани ноқонуний асраб олиш, агар болани эксплуатацияда (молиявий ёки бошқа мақсад ва манфаатлар учун суиистеъмол қилиш) қўллаш мақсадида амалга оширилса, одам савдосининг ажралмас қисми бўлиши мумкин.

3.8. Инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган фаолият билан шуғулланишга мажбурлаш.

Одам савдосидан жабрланган шахс томонидан қонун билан ҳимоя қилинадиган асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб келувчи фаолият билан шуғулланишга қаратилган ҳаракатлар.

Жабрланувчига нисбатан ноқонуний таъсир ўтказиш усулларини қўллаш орқали содир этилади.

II. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларни идентификация қилиш мезонлари

1. Жиноий ҳаракатлар

1.1. Ёллаш.

Ёллаш белгилари қуйидагилардан таркиб топган бўлиши мумкин:

1) ёллаш мақсадида ёлғон маълумотлар бериш орқали алдов:

жамоат жойлари тўғрисида маълумотлар (дам олиш жойлари, бўш иш ўринлари ярмаркалари, хорижий таълим муассасаларида таълим дастурларини ёритишга қаратилган тадбирлар, турли танлов мусобақалари кабилар);

бевосита алоқадор шахслар (қариндошлар, танишлар);

интернет орқали алоқалар;

сайёҳлик, иш билан таъминлаш, миграция, танишув ёки никоҳни расмийлаштириш агентликлари орқали алоқалар;

фарзандликка асраб олиш;

оммавий ахборот воситаларида реклама жойлаштириш; чет эл фуқаролигини олиш учун ваъдалар;

фирибгарлик;

2) қуйидаги усуллар ёрдамида мажбурлаш:

одам савдосидан жабрланган — вояга етмаган шахс ва унинг яқинларига нисбатан зўравонлик қўллаш;

ўғирлаш;

никоҳга мажбурлаш;

товламачилик (шантаж).

Ёллаш жараёни қандай шароитларда амалга оширилганлигидан қатъи назар, ушбу илованинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун болани танлов орқали жалб этиш.

Ёллаш деганда, жисмоний ёки жисмоний ёки юридик шахсларни излаш, танлаш ва ёллаш бўйича моддий манфаат эвазига бирор бир кўринишдаги фаолиятни ёлловчини манфаатини кўзлаган ҳолда бажариш, хизмат кўрсатиш тушунилади.

Ёллаш жараёни келиб чиқиш, транзит ёки белгиланган давлатда ҳам амалга оширилиши мумкин. Ёллаш жисмоний шахслар томонидан ҳам (эркаклар, аёллар, оилавий жуфтликлар) ва юридик шахслар томонидан (турли хил юридик ва ноқонуний бандлик агентликлари, сайёҳлик агентликлари ва бошқалар) амалга оширилиши мумкин.

Ишга ёллашда ёлғон маълумотлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

таълим олиш имкониятлари;

ишга жойлашиш шартлари;

таклиф қилинган меҳнат шартномасининг қонунийлиги;

чет элда оила аъзолари билан учрашиш имконияти;

яшаш шароитлари;

бошқа давлатда иш топиш ва унда яшаш учун зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни олиш;

таклиф қилинган ишнинг моҳияти;

таклиф қилинган иш ҳақи.

1.2 Ташиш (транспортировка).

Ушбу шахсни янада кўпроқ эксплуатация қилиш мақсадида одамни турли транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки фойдаланмасдан давлат ҳудудида ёки чет элда бир жойдан иккинчи жойга кўчириш.

Ташиш / транспортировка қилиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин:

1) одам савдосидан жабрланган боланинг доимий яшаш жойи бўлган давлат ичидаги ҳудуддан бошқа ҳудудда (мамлакат ичкарисидаги одам савдоси) ёки чет элдаги (трансмиллий одам савдоси) одам савдоси;

2) транспорт воситаларидан фойдаланган (автомобиль, самолёт ва бошқалар) ёки улардан фойдаланмаган ҳолда (транспорт воситаларида ҳаракатланиш қийин ва/ёки муаммоли бўлган жойларда пиёда);

3) уюшган жиноий гуруҳлар каби транспорт компаниялари томонидан.

1.3. Топшириш.

Болани топшириш — одам савдоси жабрланувчисига айланиш эҳтимолидаги болани бир шахс томонидан бошқа бир шахсга келгусида эксплуатацияда қўлланилиши мақсадида топшириш.

Болани топшириш — одам савдосидан жабрланган болани топшириш одатда мол-мулк билан боғлиқ бўлган ўзаро келишувга кўра амалга оширилади.

Аввалроқ болага эгалик қилган шахс моддий манфаат олиш мақсадида болани бошқа янги бир «хўжайин»га топширилади.

Боланинг бошқа бир шахсга топширилиши нафақат белгиланган давлат ҳудудида, балки транзит давлатларда ҳам амалга оширилади.

1.4. Яшириш

Одам савдоси жабрланувчиси — болани давлат органлари вакиллари ёки жиноят тўғрисида хабар беришга қодир бўлган учинчи шахслар томонидан аниқланишига йўл қўймаслик учун яширин жойларга жойлаштириш.

Одам савдоси қурбонига айланган болани яшириш унинг асосий яшаш жойидан бошқа аҳоли яшаш пунктида амалга оширилади. Бу меҳмонхона, меҳмонхона уйи ёки хусусий уй-жой бўлиши мумкин.

Одатда, одам савдосидан жабрланганларни бошқа шахслар билан расмий ва норасмий мулоқотдан бўлишларидан сақлашади. Яширишни аниқлаш қийин жараён ҳисобланади, чунки бу ҳолат мажбурлашдан кўра кўпроқ яшаш жойи билан таъминлашга тааллуқли бўлади. Яшаш жойи билан таъминлаган шахснинг айбдорлиги ва айбдорлик даражаси ҳолат бўйича қай даражада хабардор эканлигига боғлиқ бўлади.

1.5. Шахсни қабул қилиш.

Одам савдоси жабрланувчисига айланган болани топширувчи шахсдан уни келгусида эксплуатацияда қўллаш мақсадида бошқа бир шахс томонидан қабул қилиш.

Одам савдоси жабрланувчисига айланган болани қабул қилиш ҳам топшириш жараёнидаги мол-мулк бўйича ўзаро келишув каби амалга оширилади.

Бу каби ҳолатлардаги асосий эътибор эгалик қилувчи янги «хўжайин»нинг ҳаракатларига қаратилади.

Эгалик қилувчи янги «хўжайин» одам савдоси жабрланувчисига айланган болани аввал эгалик қилган «хўжайин»дан моддий манфаат эвазига қабул қилади. Шахсни қабул қилиш бандлигини таъминлаш ёки келгусида эксплуатацияда қўллаш мақсадини тахмин қилади.

2. Кўзланган мақсадлар

2.1. Бошқа шахсларнинг шаҳвоний хизматлари эксплуатацияси (тижорат йўлида шаҳвоний хизматлар эксплуатацияси).

Одам савдосидан жабрланган болани фоҳишабозлик билан шуғулланишга, порнографик материалларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва айланмасини амалга ошириш, уларни сотиб олиш, сотиш ёки сақлаш мақсадида тайёрланадиган порнографик томошаларда қатнашишга, бошқа турдаги жинсий эксплуатация турларида фойдаланиш ёки жинсий характердаги бошқа ҳаракатларга мажбурлаш.

Эксплуатация — бу шахснинг ихтиёрига қарши бирор-бир иш ёки хизмат кўрсатишга ноқонуний мажбурлаш (мажбурлаш воситаси сифатида қўлланилувчи юридик, жисмоний ёки психологик омиллар) сабабли ушбу иш ва хизматларни бажаришни рад эта олмасликни англатади.

Эксплуататор одам савдосидан жабрланган болага турли таъсир ўтказиш чораларини қўллаши мумкин.

Таъсир ўтказиш чоралари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкинлигини инобатга олиш зарур, масалан:

ёмон шарт-шароитлардаги иш жойига ўтказиш;

келгусида яхши ишларда ишлашга йўл қўймаслик;

яшаш жойи ва кундалик эҳтиёжлардан маҳрум қилиш ва бошқалар.

Шаҳвоний хизматлар эксплуатацияси ҳолатида эксплуататор аниқ моддий манфаатни кўзлайди.

Одатда одам савдосидан жабрланган бола эксплуататорнинг доимий назорати остида бўлади ва шаҳвоний характердаги хизматларни мажбурлов остида ёки хизмат ҳаққи тўловини кутиб амалга оширди, лекин эксплуататор:

умуман ҳақ тўламайди ёки жуда ҳам кам миқдорда арзимас ҳақ тўлайди;

кутилаётган тўловдан асоссиз равишда сезиларли миқдорда чегириб қолади.

Шаҳвоний хизматлар ёки порнографияда одам савдосидан жабрланган боладан мажбурий фойдаланиш эксплуататор ёки бошқа шахслар учун моддий даромад келтирувчи сердаромад фаолият саналади.

2.2. Шаҳвоний эксплуатациянинг бошқа шакллари (нотижорат шаҳвоний эксплуатация).

Жиноий хатти-ҳаракатни содир этган шахснинг ёки бошқа шахсларнинг мол-мулки ҳажмига бевосита таъсир қилмайдиган фаолият бўлиб, бу ўзаро расмий никоҳ (шу жумладан, кўпхотинлиликда), шаръий никоҳ ёки бошқа шунга ўхшаш яшаш турларида намоён бўлади.

Нотижорат шаҳвоний хизматлар эксплуатациясига мажбурий биргаликда яшаш ёки мажбурий никоҳ мисл бўла олади. Бу каби ҳолатлардаги муносабатларда моддий манфаатдорлик кўзланмайди.

2.3. Мажбурий меҳнат.

Мажбурий меҳнат — бу шахс ўз хизматларини ихтиёрий равишда таклиф қилмаган, ҳар қандай жазо таҳдиди остида ҳар қандай шахсдан талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизматни бажаришдир.

Мажбурий меҳнат белгилари камида қуйидагиларни ўз ичига олади:

иш ёки хизматларни алдаш, мажбурлаш, зўравонлик ёки зўравонлик таҳдиди билан таъминлаш (ёки бажариш);

зўравонлик ёки зўравонлик таҳдиди остида ўта оғир (ноқулай) иш шароитлари ва кун кўриш/яшаш шароитлари;

зўравонлик ёки зўравонлик таҳдидини қўллаш орқали ҳар қандай вақтда меҳнат муносабатларини тўхтатиш имкониятини чеклаш ва маҳрум қилиш.

Мажбурлаш ва жазо белгилари қуйидагиларни ўз ичига олади:

ишчининг заиф аҳволини суиистеъмол қилиш;

ҳаракатни чеклаш;

изоляция/яккалаш;

жисмоний ва жинсий зўравонлик;

қўрқитиш ва таҳдидлар;

паспорт ва бошқа шахсий ҳужжатларни ёки шахсий буюмларини мусодара қилиш ёки ушлаб туриш;

иш ҳаққининг маълум миқдорини ушлаб қолиш;

қарзини қоплаш (қарздорлик гирдоби), шунингдек, мажбурий қарздорлик оқибатида юзага келган қарзларини тўлатиш мақсадида одам савдосидан жабрланган шахсни мажбуран ушлаб туриш.

Мажбурий меҳнат ҳолатини иш берувчининг меҳнат қонунчилигини бузган ҳолатидан ажрата олиш керак. Мисол учун, ходимга белгиланган давлатда иш ҳаққи учун белгиланган энг кам иш ҳаққини тўлашдан бош тортиш мажбурий меҳнат белгиси эмас. Бироқ, агар иш берувчи қонун билан тақиқланган мажбурий воситалар ва усулларни қўллаган ҳолда ишчининг иш жойини тарк этишига тўсқинлик қилса, бу фактлар мажбурий меҳнатнинг белгиси ҳисобланади. Мажбурий меҳнат ихтиёрига (ўз хоҳиш-иродаси ва иродасига) қарши ва жазоланиш таҳдиди остида (мажбурлаш йўли билан) амалга ошириладиган иш деб кўриб чиқилиши зарур. Мажбурий меҳнат одам савдосидан жабрланганнинг хоҳиш-иродасига қарши мажбуран меҳнат қилишга ундаш бўлиб, бунда жабрланувчи бошқа ҳолатларда ўз эрки ва истагига кўра бу каби меҳнат шарт-шароитларга розилик бермаслигини, алдов (ёллаш) ва мажбурлаш орқали иш топишни англатади. Ҳаддан ташқари ноқулай иш шароитлари қуйидагиларни ўзида акс эттиради, масалан, хавфли иш (жиддий жароҳат ёки шикастланиш, шу жумладан ўлимга олиб келувчи омиллар), зарарли меҳнат шароити (касалликларга олиб келувчи, шу жумладан мавжуд касалликларни янада кучайтирадиган омиллар), ортиқча иш юкламаси (белгиланган меҳнат меъёрлардан ортиб кетувчи омиллар), белгиланган вақтдан ортиқ иш вақти (дам олиш ва овқатланиш вақтини чекланиши, бўш вақт назорати ва ҳ.к.), яъни меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган меҳнат шароитлари.

Ҳаддан ташқари ноқулай яшаш шарт-шароитлари ёмон ҳолатдаги маиший турар-жойларни (авария ҳолатидаги, қурилиши тугалланмаган ёки бошқа яроқсиз бинолар/иншоотларда яшаш, санитария шароитларига жавоб бермайдиган жойлар, яшаш жойини эркин танлашни тақиқлаш) ўз ичига олади.

Ҳар қандай вақтда меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисида онгли равишда розилик беришнинг имконининг чекланганлиги ва эркин қарор қабул қилиш истаги билдирилганда, иш берувчи томонидан жазоланиш ёки ишчининг саломатлигига таъсир кўрсатувчи вазият юзага келтирилади.

Мажбурий меҳнат шароитида шахсни ушлаб туриш учун жазо таҳдиди сифатида қуйидаги кенг қамровли воситалар қўлланилиши мумкин бўлиб, улар бирор бир кўринишдаги меҳнат ёки хизматни бажаришга мажбурлашни қамраб олади: жисмоний ва психологик зўравонлик ва таҳдидлар; иш ҳаққининг кўп қисмини ушлаб қолиш, масалан, озиқ-овқат ва турар жой учун ортиқча чегирмаларни ўзлаштириб олиш;

иш берувчи тегишли меҳнат ҳаққини келишилган тартибда тўлаб бермаслик мақсадида шахснинг меҳнат ёки хизматини айни вақтдаги шарт-шароитда давом эттириши учун мажбурлаш мақсадида иш ҳаққини тўлаб бермай, ушлаб қолиш ёки иш ҳаққидан қисман ушлаб қолиш; ўз меҳнат ҳаққини назорат қилиш ва даромадини эркин тасарруф етиш имкониятининг чекланганлиги; оила аъзоларига таҳдид қилиш; қарзлари билан манипуляция қилиш; яккалаш, яъни изоляция (бошқалар билан алоқада бўлишни қисман ёки тўлиқ чекланиши, масалан, телефон алоқалари ёки бошқа алоқа воситаларига чеклов қўйилиши ёки тақиқланиши кабилар); ўз оиласи ёки дўстларидан ажратиб қўйиш ва/ёки чекланган жойлардаги одамлар билан ишлаш ёки яшашга мажбур қилиш.

Яккалаш, яъни изоляция бу каби ҳолатларда шахснинг ўз хоҳиш-иродасига қарши ушлаб туришни, яъни ёпиқ муҳитда ёки иш жойда сақлаш, бошқа ишга ўтиши, яшаш жойини ўзгартириши ёки ҳаракатланишини чекланишини ўз ичига олади.

Бундан ташқари шахс доимий ёки қисман назорат остида бўлиши мумкин.

2.4. Қулликдаги эксплуатация ёки қулликка ўхшаш одатлар.

Қуллик — бу шахснинг аҳволи ёки ҳолати бўлиб, мазкур шахсга нисбатан бошқа бир шахснинг унга бўлган эгалик, мулкчилик ҳуқуқи саналади.

Қулликка ўхшаш шароитлар — бу шахсни муайян шарт-шароитларда сақлаш ёки ушлаб туриш, бошқа бир шахс томонидан бошқарилиши ёки шахсга нисбатан куч ишлатилиши, маълум хизматларни кўрсатиши учун алдов ёки зўравонликни қўллаш таҳдиди, шу жумладан бирга яшашга кўндириш, биргаликдаги никоҳда яшаш учун мажбуран ушлаб туриш саналади.

Қуллик — бу инсоннинг меҳнатидан фойдаланиш бўлиб, унга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига хос бўлган ваколатлар амалга оширилади, агар бу шахс ўз назоратидан ташқари сабабларга кўра ушбу меҳнатни (ишларни, хизматларни) бажаришдан бош торта олмаса.

2.5. Жиноий фаолиятда фойдаланиш.

Жиноят содир этишга мажбурлаш.

Болаларни мажбуран уюшган жиноий гуруҳларга жалб қилиш ҳолатларида катталарнинг ўзи ҳам иштирок этади ҳамда бошқаради.

Болаларнинг бундай жиноий гуруҳларда иштирок этишга жалб қилиниши баъзи жиноятларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлиб, бунда боланинг танаси жиноятни амалга оширишда муҳим ўрин тутади (ёпиқ биноларга дераза, панжара, туйнук ва бошқалар орқали кириш).

2.6. Трансплантация учун инсон аъзолари ва тўқималарини ажратиб олиш.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 133-моддасида назарда тутилган инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар.

Тиббий сабабларга кўра шошилинч жарроҳлик операцияси пайтида болалар, одам савдосидан жабрланган болалар ва уларнинг яқинларини розилигисиз органлари олинган ҳолатларга тааллуқли бўлади.

Жабрланувчи пул мукофоти эвазига аъзоларидан бирини ажратиб олишга розилик бериши, лекин ушбу органни ажратиб олиш жараёнида жабрланувчидан розилик олинмаган ва огоҳлантирилмаган яна бошқа бир органни ажратиб олиш ҳолатлари ҳам бўлади.

Бу ҳолат ҳақида жабрланувчи орадан бироз вақт ўтгач, саломатлиги тўсатдан ёмонлашганидан кейингина хабар топиши мумкин.

2.7. Ноқонуний бола асраб олиш мақсадида боланинг ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш.

Эксплуатацияда қўллаш мақсадида болани ноқонуний асраб олишга қаратилган ҳаракатлар.

Болани ноқонуний асраб олиш, агар болани эксплуатацияда (молиявий ёки бошқа мақсад ва манфаатлар учун суиистеъмол қилиш) қўллаш мақсадида амалга оширилса, одам савдосининг ажралмас қисми бўлиши мумкин.

2.8. Тиланчилик билан шуғулланишга мажбурлаш.

Одам савдосидан жабрлаган болани тиланчилик билан шуғулланишга мажбурлаш.

Ўткинчи шахсларнинг болаларга нисбатан ачиниш эҳтимолининг юқорилигидан фойдаланиш мақсадида бўлган катталар, баъзан ота-оналар болаларни тиланчилик қилишга мажбур қилишади ва садақа беришга ундовчи вазиятни юзага келтиришади.

Ёш болали аёлларни тиланчилик қилишга мажбурланган ҳолатларда тўпланган барча даромадлар ёки тиланчиликдан тушган тушумларнинг аксарияти эксплуататорлар томонидан ўзлаштирилади.

2.9. Инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган фаолият билан шуғулланишга мажбурлаш.

Одам савдосидан жабрланган бола томонидан инсоннинг қонун билан ҳимояланадиган асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб келувчи фаолият билан шуғулланишга қаратилган ҳаракатлар.

Жабрланувчига нисбатан ноқонуний таъсир ўтказиш усулларини қўллаш орқали содир этилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс тўғрисида хабардор бўлган шахс

Ваколатли органлар ва ташкилотларга хабар беради.

Зудлик билан


2-босқич

Ваколатли органлар ва ташкилотлар

1. Дастлабки идентификацияни амалга оширади (розилигидан қатъи назар).

2. Вояга етмаган шахсни одам савдосидан жабрланган ҳамда одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб топиш тўғрисидаги қарор унинг розилигидан қатъи назар, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахсга нисбатан эса унинг ихтиёрий розилиги билан, қонуний вакилнинг ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органи вакилининг, тегишли ихтисослаштирилган муассаса вакилларининг мурожаати асосида қабул қилинади.

3. Вояга етмаган шахснинг оиласини қидириш ёки унга васийлик ёхуд ҳомийлик белгилаш чораларини кўради.

4. Болалар масалалари бўйича комиссияга хабар беради.

5 иш кунидан кечиктирмасдан


3-босқич

Болалар масалалари бўйича комиссия

Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсни идентификация қилган ваколатли давлат органининг мутахассиси билан биргаликда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни таъминлаш учун ихтисослаштирилган муассасаларга қайта йўналтиради.

Қарор қабул қилингандан сўнг


4-босқич

Ваколатли давлат органи

1. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахс ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчилар қарамоғидан маҳрум бўлган ёки ўз оиласининг қаердалигини билмаса, дастлабки идентификацияни амалга оширган ваколатли давлат органнинг мутахассиси бошқа ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда вояга етмаган шахснинг оиласини қидириш ёки унга васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чораларини кўради.

2. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.

Дастлабки идентификация жараёнида ҳамда қарор қабул қилингандан сўнг


5-босқич

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Вояга етмаган савдоси жиноятларини содир этишда иштирок этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширади.

Қонуний вакил ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органи вакилининг, тегишли ихтисослаштирилган муассаса вакилларининг розилиги билан ЖПК доирасидаги муддатлар


6-босқич

Ваколатли орган

1. Тўпланган ҳужжатларни яшаш жойи бўйича ҳудудий комиссияга юборади.

1. Қарор қабул қилингандан сўнг

2. Ихтисослаштирилган муассасаларга юборади.

2. Шахснинг розилигидан сўнг


7-босқич

Ҳудудий комиссия

1. Вояга етмаган шахсни одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс деб тан олиш учун якуний идентификацияни амалга оширади.

2. Якуний идентификация қилиш зарур ҳолатлар ойдинлаштирилгандан ва аниқлаштирилгандан кейин коллегиал тарзда қарор қабул қилади.

3. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини тасдиқлайди.

15 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда

(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
7. Маълумот тақдим этилганидан сўнг одам савдосидан жабрланган шахслар масъул котибга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ижтимоий реабилитация ёрдамига розилик билдириш учун ариза тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Шахсий режада ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган чора-тадбирлар назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ваколатли орган ёки ҳудудий комиссия

1. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда уларга ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасага юборади.

2. Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахсларни ҳудудий комиссия томонидан ихтисослаштирилган муассасага юборилади.

Шахснинг розилиги олингандан кейин


2-босқич

Ҳудудий комиссия масъул котиби

1. Одам савдосидан жабрланган шахсларни рўйхатга олиш журналида қайд этади.

Зудлик билан

2. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолашни амалга оширади.

Уч кун ичида

3. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хавфсизлик режасини тузади (агар зарурат бўлса).

Уч кун ичида

4. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан биргаликда эҳтиёжлар рўйхатини белгилайди.

Бир кун муддатда

5. Комиссия раисига ишлаб чиқилган ҳужжатларни мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун тақдим этади, ҳудудий комиссия аъзоларини чақириш таклифини киритади.

Беш кун ичида


3-босқич

Ҳудудий комиссия

1. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолайди, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхатини ўрганиб чиқади.

2. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхатини тасдиқлайди.

3. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхати асосида одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини ишлаб чиқади ва ҳудудий комиссия раисига тасдиқлаш учун юборади.

Якуний идентификация жараёнида


4-босқич

Ҳудудий комиссия раиси

1. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини тасдиқлайди.

2. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасининг тегишли бандларини муддатида бажариш мақсадида масъул шахсларга етказиш учун ҳудудий комиссия масъул котибига топширади.

Камида уч ой муддатга тузилади


5-босқич

Ҳудудий комиссия масъул котиби

1. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини масъул шахсларга етказади.

Шахсий режа тасдиқланган куни

2. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилади.

Режада белгиланган муддатларда

Хавфни баҳолаш

Мутахассис Ф.И.О:_________________________________________________

Ариза берувчининг Ф.И.О:___________________________________________

Сана______________________________________________________________


Омиллар

Ҳа

Йўқ

Билмайман

Одам савдосидан жабрланган (кейинги ўринларда ОСЖ) ҳолатининг мавжудлиги

1. Соғлиги

жароҳатлар

сурункали касаллик белгилари

травматик стресс бузилиши

ногиронлик

ҳаёт учун хавфли шароитлар

оғриқлар

руҳий касалликлар

ҳомиладорлик

тана тўқимасининг бузилиши

жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар

сил касаллиги

ОИВ/ОИТС

безгак

бошқа касалликлар (тушунтириш)

2. Зўравонликка таҳдид

одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар томонидан ОСЖга нисбатан ўтмишдаги таҳдидлар

одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар томонидан ОСЖга ҳозирги вақтдаги таҳдидлар

ОСЖнинг оила аъзоларига таҳдидлар

ОСЖ ва унинг оила аъзоларига нисбатан товламачилик

ОСЖни мажбурлаш

ОСЖни таъқиб қилиш

ОСЖнинг одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар билан ҳозирги кунда алоқаси мавжудлиги

одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ОСЖ яшаш манзилини хабардорлиги

одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ОСЖ телефон рақамини хабардорлиги

одам савдоси билан боғлиқ ҳолатнинг давомийлиги:

1 ойдан 6 ойгача;

6 ойдан 1 йилгача;

1 дан 3 йилгача;

5 йилдан ортиқ.

ОСЖ боришга қўрқадиган жойларнинг мавжудлиги

одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг хавфлилик даражаси (шафқатсизлиги, жиноий гуруҳнинг уюшганлик даражаси, уларнинг сони, қуролга эгалиги)

бошқа ҳолатлар

3. Оилавий муносабатлари

одам савдоси билан шуғулланадиган шахсларнинг ОСЖ қариндошлари билан алоқаси

одам савдосига алоқадор бўлган шахслар орасида яқин таниш ва қариндошларининг мавжудлиги

ОСЖ оила аъзоларининг одам савдосидан жабрланганлигидан хабардорлиги

ОСЖни яшаш жойида унга нисбатан хавфнинг мавжудлиги

бошқа ҳолатлар

4. Жиноят иши жараёни

ОСЖ бўлган мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаати

ОСЖ ўз мамлакатидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаати

ОСЖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмоқчилиги

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилганлиги

жиноят иши қўзғатилганлиги

ҳозирда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинганлиги

ОСЖнинг яшаш ҳудудида одам савдоси жиноятида гумонланаётган шахсларнинг мавжудлигидан хабардорлиги

ОСЖнинг ноқонуний фаолиятдаги иштироки учун жиноий жавобгарликка тортилиши хавфининг мавжудлиги

бошқа ҳолатлар

5. Ватанга қайтариш

ОСЖ ватанга қайтиб келганидан сўнг такроран ОСЖ бўлиш хавфи ёки бошқа турдаги зўравонликларга дучор бўлиш хавфи мавжудлиги

ОСЖ ватанга қайтиб келгандан сўнг ижтимоий, шу жумладан, оғир оилавий шароити, ишсизлик ва бошқа муаммоларга дучор бўлиш хавфи мавжудлиги

ОСЖ қайтиб келгандан кейин қайта мослашувига таъсир қилиши мумкин бўлган ижтимоий, маданий ёки диний омиллар мавжудлиги

бошқа ҳолатлар



Мутахассис изоҳи:_____________________________________________

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________


Эҳтиёжлар рўйхати

Мутахассис Ф.И.О:________________________________________________

Ариза берувчининг Ф.И.О:___________________________________________

Сана_____________________________________________________________

Эҳтиёж

Ҳа/йўқ

Ижтимоий-тиббий

Тиббий ёрдам

Касалхонага ётқизиш

Терапевт билан маслаҳатлашиш

Психотерапия маслаҳати / психиатр

Психотерапия

Гинеколог билан маслаҳатлашиш

Невропатолог билан маслаҳатлашиш

Нарколог маслаҳати

Даволаш / дорилар

ОИВ/ОИТС текшируви

Жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни текшириш

Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ёки гиёҳвандликдан даволаш

Умумий саломатлик (тушунтириш)

Психологик

Шахсий маслаҳат

Психологик қўллаб-қувватлаш

Биргаликда хатти-ҳаракатлар билан ишлаш

Оила ва яқин атроф-муҳит билан алоқаларни тиклашга кўмаклашиш

Жароҳатдан кейинги профилактика

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

Ҳуқуқий

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда кўмаклашиш

Оилавий ҳуқуқ соҳасидаги маслаҳат (никоҳдан ажралиш, эр-хотиннинг мол-мулкини бўлиш ва бошқалар)

Мерос ҳуқуқи соҳасидаги маслаҳат (қонун бўйича мерос, ноқонуний васият ва бошқалар устидан шикоят қилиш)

Уй-жой ва коммунал низолар бўйича маслаҳат (ноқонуний кўчириш ва бошқалар)

Меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги маслаҳат (ишда тиклаш, ноқонуний ишдан бўшатиш, иш ҳақини тўламаслик ва бошқалар)

Жиноий процессда адвокатни қўллаб-қувватлаш (суриштирув, тергов ҳаракатларини ўтказиш босқичида ва суд жараёнида, шу жумладан, етказилган зарарни қоплашда ёрдам бериш ва бошқалар)

Маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги маслаҳат (болаларни ҳимоя қилиш, ҳужжатларни тиклаш ва бошқалар)

Маъмурий жараёнда адвокатни қўллаб-қувватлаш (болаларни ҳимоя қилиш ва бошқалар)

Тадбиркорликни бошлаш бўйича маслаҳат

Ижтимоий-маиший

Гуманитар ёрдам (кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқалар)

Моддий ёрдам

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тўловлари (жарималари) қопланишини таъминлаш

Бепул таржимон билан таъминлаш

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнларида ОСЖ транспорт харажатларини қоплаш

Касбий қайта тайёрлаш

Таълим олиш

Ишга жойлашиш

Хавфсиз яшаш жойи (бошпана)

Янги уй топиш

Шахсий гигиена воситалари (тиш чўткаси ва пастаси, совун, сочиқ, шампун, аёллар учун шахсий гигиена воситалари ва бошқалар)

Жабрланувчи шахсларнинг болаларини парвариш қилиш воситалари (тагликлар, ҳўл рўмолча, ўзгарувчан маҳсулотлар, шунингдек, бутилкалар, болалар аралашмаси ва боланинг эҳтиёжларини қондирадиган бошқа маҳсулотлар)

Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини ўрганиш учун бепул имконият яратиш

Ички саёҳат учун тўлов

Бошқа эҳтиёжлар


Мутахассис изоҳи:

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________