Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Баённома
2000 йил 7 июлда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
2000 йил 7 июлда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги Битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) 15-моддаси қоидаларига асосланган ҳолда,
икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш, улар фуқароларининг саёҳатларини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида,
бир давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида бўлиб туришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш истагида,
қуйидагилар тўғрисида келишувга эришдилар:
1-модда
Битимнинг 2-моддаси бўйича:
Биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир Томон давлатининг фуқаролари, доимий яшаш жойидан қатъи назар, ҳар бир 180 (бир юз саксон) календарь кунлик давр мобайнида жами 90 (тўқсон) календарь кун ичида, башарти уларнинг бўлиб туриш муддати Томон давлатининг Давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 (ўттиз) календарь кундан ошмаса, вақтинча яшаш учун рухсатнома (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш)сиз бошқа Томон давлатининг ҳудудига мазкур Баённоманинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган, уларнинг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида кирадилар, ундан чиқиб кетадилар, транзит ўтадилар, ҳаракатланадилар.».
Иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир Томон давлатининг фуқароси бошқа Томон давлатининг ҳудудида 30 (ўттиз) календарь кундан ортиқ бўлиб турган тақдирда, ушбу фуқаро у бўлиб турган Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ вақтинчалик яшаш учун бўлиб турган Томон давлатининг ваколатли органларидан рухсатнома олиши (вақтинча рўйхатдан ўтиши) лозим.».
Учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқарилсин.
2-модда
Битимнинг 3-моддаси биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидагилар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиш (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш) тартибидан озод қилинадилар:».
3-модда
Битимнинг 4-моддаси қуйидаги таҳрирда баён етилсин:
«1. Бошқа Томон давлатининг ҳудудида жойлашган Томонлардан бирининг давлат объектларига хизмат кўрсатиш учун бошқа Томон давлати ҳудудига кирувчи, ундан чиқувчи ва бўлиб турувчи Томонлар давлатларининг фуқароларини Давлат чегараси орқали ўтказиш келишилган рўйхатлар бўйича миллий паспортлар ва хизмат гувоҳномалари асосида амалга оширилади.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган объектлар рўйхати мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун ичида дипломатик каналлар орқали ноталар алмашинуви билан аниқланади.».
4-модда
5-модда
Битимнинг 11-моддаси биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир Томон давлатининг фуқаролари бошқа Томон давлатининг ҳудудида бўлиб турган вақтида унинг қонунчилигига риоя қилишлари лозим».
6-модда
7-модда
Мазкур Баённома Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидалари бажарилганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма билдиришнома олган кундан бошлаб кучга киради.
Тошкент шаҳрида 2022 йил 22 декабрда, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Матнлар ўртасида номувофиқликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
(имзолар)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қозоғистон Республикаси ҳудудига киришлари, ундан чиқишлари ва ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти.
4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси (фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун).
5. Ҳаво кемаси экипаж аъзосининг гувоҳномаси (экипаж таркибида парвоз қилиш вақтида).
6. Ҳукуматлараро фельдъегер хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага
2-ИЛОВА
Қозоғистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, ундан чиқишлари ва ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Қозоғистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти.
2. Қозоғистон Республикаси фуқаросининг хизмат паспорти.
3. Қозоғистон Республикаси фуқаросининг паспорти.
4. Ҳаво кемаси экипаж аъзосининг гувоҳномаси (экипаж таркибида парвоз қилиш вақтида).
5. Қозоғистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси (фақат Қозоғистон Республикасига қайтиш учун).
6. Ҳукуматлараро фельдъегер хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.