Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3511]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 19 мартдаги 2-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 15 мартдаги 16-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 мартдаги 240-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3616, 09.04.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 234-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 10-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 март,
9-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 март,
1-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 март,
116-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024 йил 29 мартдаги 9-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 1-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 20 мартдаги 116-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлими қуйидаги мазмундаги 9-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
9. |
Науризбаев Джумагали Муратбаевич |
1962 й. |
». |
2. «Бухоро вилояти» бўлими қуйидаги мазмундаги 6- ва 7- позициялар билан тўлдирилсин:
|
« |
6. |
Самандаров Нормурод Тўхтаевич |
1959 й. |
|
|
7. |
Мамиров Тўрахон Жўраевич |
1956 й. |
». |
3. «Жиззах вилояти» бўлимида:
а) 4-позиция қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
4. |
Тоштемиров Олим |
1957 й. |
». |
б) қуйидаги мазмундаги 10-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
10. |
Ахмедов Сапарбек Асилович |
1960 й. |
». |
4. «Самарқанд вилояти» бўлими қуйидаги мазмундаги 63-позиция билан тўлдирилсин
|
« |
63. |
Очилов Асомиддин Бердиевич |
1957 й. |
». |
5. Изоҳдаги «247» рақами «252» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2024 й., 10/24/3511/0280-сон)