20.06.1977 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148-сонли Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро меҳнат бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1977 йилнинг 1 июнида ўзининг олтмиш учинчи сессиясига тўпланиб, тегишли халқаро конвенциялар ва тавсиялар қоидаларини, хусусан: 1953 йилдаги Ишчилар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги тавсиялар; 1959 йилдаги Иш жойларида соғлиқни сақлаш хизматлари тўғрисидаги тавсиялар; 1960 йилдаги Радиациядан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция ва тавсиялар; 1963 йилдаги Машиналарни ҳимоя воситалари билан жиҳозлаш тўғрисидаги конвенция ва тавсиялар; 1964 йилдаги Ишлаб чиқариш жароҳатлари бўйича нафақалар тўғрисидаги конвенция; 1964 йилдаги Савдо ва муассасаларда гигиена тўғрисидаги конвенция ва тавсиялар; 1971 йилдаги Бензол тўғрисидаги конвенция ва тавсиялар; 1974 йилдаги Касбий саратон тўғрисидаги конвенция ва тавсияларни қайд этган ҳолда, сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланган меҳнат муҳити: ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар тўғрисидаги масалалар бўйича бир қатор таклифларни қабул қилишга қарор қилиб, ушбу таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир минг тўққиз юз етмиш еттинчи йил июн ойининг йигирманчи кунида қуйидаги 1977-йилги Ишлаб чиқариш муҳити (ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш) тўғрисидаги конвенцияси деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ ВА ТУШУНЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция иқтисодиёт фаолиятининг барча соҳаларига қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенцияни ратификация қилаётган Ташкилот аъзоси, иш берувчилар ва ходимларнинг манфаатдор вакиллик ташкилотлари билан, агар улар мавжуд бўлса, маслаҳатлашувлардан сўнг, ушбу Конвенциянинг қўлланилиши иқтисодий фаолиятнинг айрим соҳаларига нисбатан муҳим характерга алоҳида муаммоларни келтириб чиқарса, мазкур соҳаларни унинг қўлланилиш доирасидан истисно қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Конвенцияни ратификация қилаётган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Халқаро меҳнат ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги биринчи маърузасида ушбу модданинг 2-бандига биноан истисно қилиниши мумкин бўлган соҳаларни истисно сабабларини кўрсатиб санаб ўтади, шунингдек кейинги маърузаларда истисно қилинган соҳаларга нисбатан ўзининг қонунчилик ва ўзининг амалий ҳолати тўғрисида ҳамда Конвенциянинг қандай даражада амалга киритилгани ёки Конвенцияни бундай соҳаларга нисбатан амалга киритиш эҳтимоли тўғрисида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, иш берувчилар ва ходимларнинг манфаатдор вакиллик ташкилотлари билан, агар улар мавжуд бўлса, маслаҳатлашувлардан сўнг, мазкур Конвенцияда алоҳида қуйидагиларга нисбатан назарда тутилган мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳавонинг ифлосланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шовқин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) тебраниш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенциянинг хавфнинг бир ёки ундан ортиқ тоифаларига нисбатан мажбуриятларини ўз зиммасига олмаган Ташкилот аъзоси бу ҳақида ўзининг ратификация тўғрисидаги ҳужжатида маълум қилади ҳамда буни ХМТ Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган мазкур Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги биринчи маърузасида асослаб беради; у кейинги маърузаларида истисно қилинган тоифаларга ёки хавф-хатар тоифаларига нисбатан ўзининг қонунчилик ва ўзининг амалий ҳолати, шунингдек Конвенциянинг қандай даражада амалга киритилгани ёки уни ҳар бир бундай хавф-хатар тоифаларига нисбатан амалга киритиш эҳтимоли тўғрисида кўрсатиб ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ратификация қилиш пайтида хавф-хатарнинг барча тоифаларига нисбатан мазкур Конвенцияда назарда тутилган мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси кейинчалик буни вазият тақозо этганда, у Халқаро меҳнат бюроси Бош директорини аввал истисно қилинган бир ёки бир нечта тоифаларга нисбатан ушбу Конвенцияда назарда тутилган мажбуриятларни ўз зиммасига олгани ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «ҳавонинг ифлосланиши» тушунчаси, уларнинг жисмоний ҳолатидан қатъи назар, соғлиқ учун зарарли ёки бошқа хавфли моддалар билан ҳавонинг ҳар қандай ифлосланишини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «шовқин» тушунчаси эшитиш қобилиятини йўқотиши ёки соғлиқ учун зарарли ёхуд бошқа хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай товушни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «тебраниш» тушунчаси қаттиқ жисмлар томонидан инсон танасига узатиладиган ва соғлиқ учун зарарли ёхуд бошқа хавфли бўлган ҳар қандай тебранишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Миллий қонунчилик иш жойларида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш натижасида юзага келадиган касбий хавф-хатарлардан огоҳлантириш ва уларни чеклашга, шунингдек ушбу хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган чоралар кўриш зарурлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай белгиланган чораларни амалда қўллашга нисбатан қоидалар техник меъёрлар йўли билан амалий қоидалар тўплами ёки бошқа тегишли услуб йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ваколатли ҳокимият органи мазкур Конвенция қоидаларини қўллашда иш берувчилар ва ходимларнинг манфаатдор вакиллик ташкилотлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш берувчилар ва ходимлар вакиллари 4-моддага мувофиқ белгиланган чораларни амалда қўллашга нисбатан қоидаларни ишлаб чиқишда жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Конвенцияга мувофиқ белгиланган чораларни қўллашга нисбатан иш берувчилар ва ходимлар ўртасида барча даражаларда иложи борича яқин ҳамкорликни таъминлаш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхоналар иш берувчилари ва ходимлар вакилларига инспекторларнинг мазкур Конвенцияга мувофиқ белгиланган чораларнинг қўлланилиши юзасидан улар томонидан назорат қилишда, агар инспекторларнинг фикрига кўра, ваколатли органнинг умумий кўрсатмалари назорат самарадорлигига зарар етказмаса, ҳамроҳлик қилиш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш берувчилар белгиланган чораларни қўллаш учун жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бир ёки бир нечта иш берувчи бир вақтнинг ўзида бир иш жойида фаолият юритса, улар белгиланган чораларни қўллаш мақсадида ҳар бир иш берувчининг ўз ходимларининг соғлиғи ва хавфсизлиги учун жавобгарлигига зарар етказмасдан ҳамкорлик қилишга мажбурлар. Тегишли шароитларда ваколатли ҳокимият органи бундай ҳамкорликни амалга ошириш учун умумий тартиб-таомилларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ходимлар иш жойларида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш натижасида юзага келадиган касбий хавф-хатарларни олдини олиш ва уларни чеклашга, шунингдек улардан ҳимояланишга йўналтирилган хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишга мажбурлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ходимлар ёки уларнинг вакиллари таклиф бериш, касбий тайёргарлик ва маълумот олиш ҳамда иш жойларида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш натижасида юзага келадиган касбий хавф-хатарлардан ҳимояланишни таъминлаш учун тегишли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БЎЛИМ. ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳокимиятнинг ваколатли органи иш жойларида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишнинг зарарли таъсири хавфини аниқлаш имконини берадиган тоифаларни белгилайди ва зарур ҳолларда, ушбу тоифалар асосида мақбул таъсир қилиш даражасини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳокимиятнинг ваколатли органи бундай тоифаларни ишлаб чиқиш ва таъсирнинг мақбул даражасини белгилашда иш берувчилар ва ходимларнинг энг манфаатдор вакиллик ташкилотлари томонидан тайинланган техник жиҳатдан ваколатли шахсларнинг фикрини ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу тоифалар ва таъсир қилиш чегаралари, иложи борича, иш жойида бир вақтнинг ўзида бир нечта хавф-хатарларга таъсир қилиш натижасида юзага келадиган касбий хавфнинг ҳар қандай ўсишини ҳисобга олган ҳолда, замонавий миллий ва халқаро билим ва маълумотлар асосида мунтазам равишда ўрнатилади, тўлдирилади ҳамда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иложи борича иш жойларида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш натижасида юзага келадиган ҳар қандай хавф-хатар қуйидагилар ёрдамида бартараф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳалаштириш ёки жиҳозлаштириш ёхуд янги қурилма ёки жараёнларда қўлланилувчи ёхуд мавжуд қурилма ва жараёнларга қўшиладиган техник чоралар ёрдамида; ёки агар бунинг имкони бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қўшимча ташкилий чоралар ёрдамида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар 9-моддага мувофиқ қўлланиладиган чоралар иш жойларидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш даражасини 8-моддада келтирилган даражасигача камайишига олиб келмаса, иш берувчи ходимларни тегишли шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлайди ҳамда уларни тегишли ҳолатда сақлайди. Иш берувчи ходимлардан мазкур моддага мувофиқ тақдим этилган шахсий ҳимоя воситаларисиз ишларни бажаришни талаб қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш жойларидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш натижасида юзага келадиган касбий хавф-хатарлар остида бўлган ёки дучор бўлиши мумкин бўлган ходимлар соғлиғининг ҳолати, ҳокимиятнинг ваколатли органи томонидан белгиланган вақт оралиғига мувофиқ шартлар ва шароитлар орқали назорат қилинади. Бундай назорат ҳокимиятнинг ваколатли органи белгилаганидек, ишга тайинланишдан олдин дастлабки тиббий кўрик ва даврий кўрикларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Манфаатдор ходимлар мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган назорат билан боғлиқ ҳеч қандай харажатларни ўз зиммаларига олмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ходимнинг иш жойида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш таъсирида бўлиши тиббиёт нуқтаи назарин зид бўлса, миллий амалиёт ва шароитларга мувофиқ манфаатдор ишчи бошқа тўғри келадиган иш жойига ўтказилиши ёки ижтимоий таъминот ёхуд ҳар қандай бошқа чоралар ёрдамида унинг даромади сақланишининг барча чоралари кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Конвенция амалга оширилиши учун кўриладиган чоралар ижтимоий таъминот ёки ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида тақдим этиладиган ходимларнинг ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимиятнинг ваколатли органи томонидан белгиланадиган иш жойларида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниши натижасида ходимларни касбий хавф-хатарларга дучор қилувчи жараёнлар, моддалар, механизмлар ва жиҳозлар қўлланилаётганлиги тўғрисида ҳокимиятнинг ваколатли органи хабардор қилинади ва зарур бўлганда, ҳокимиятнинг ваколатли органи ўрнатилган шароитларда уларнинг қўлланилишига рухсат беради ёки тақиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча манфаатдор шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниши натижасида юзага келадиган иш жойларидаги касбий хавф-хатарлар тўғрисида етарли ва тегишли маълумотни олишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу хавф-хатарларни олдини олиш ва чеклаш, шунингдек бу хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш учун мавжуд воситалар бўйича етарли ва тегишли кўрсатмаларни олишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий шароитлар ва ресурсларни ҳисобга олган ҳолда, иш жойларидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш натижасида юзага келадиган хавф-хавфларнинг олдини олиш ва чеклаш соҳасида тадқиқотларни ўтказишда амалий ёрдам бериш учун чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимиятнинг ваколатли органи томонидан белгиланадиган тартиб ва шароитларга мувофиқ, иш берувчи иш жойларидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш натижасида юзага келадиган хавф-хатарларнинг олдини олиш ва чеклашга тааллуқли бўлган масалаларни ҳал қилиш учун ваколатли шахсни тайинлаши ёки корхонадан ташқари ваколатли хизмат ёрдамидан ёхуд бир нечта корхоналар учун умумий бўлган хизматдан фойдаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) миллий амалиёт ва шартларга мувофиқ қонун ҳужжатларида ёки бошқа усул билан ушбу Конвенция қоидаларини амалга ошириш учун зарур чораларни, шу жумладан тегишли жазо чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Конвенция қоидаларининг қўлланилиши устидан назоратни тегишли инспекция хизматларига топширади ёки тегишли инспекция ўтказилаётганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиш учун Халқаро меҳнат бюроси Бош директорига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция фақат ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Ташкилот аъзоларини бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосини ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотни ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг бирон-бир аъзоси, Конвенция дастлаб кучга кирган пайтдан бошлаб ўн йиллик давр тугаганидан кейин уни тўлиқ ёки мазкур Конвенциянинг 2-моддасида келтирилган бир ёки бир нечта хавф-хатарлар тоифаларига нисбатан Халқаро меҳнат бюроси Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжат орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Денонсация Халқаро меҳнат бюросида денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжат рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга кўра, у бу модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро меҳнат бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган барча ратификация қилиш ва денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро меҳнат ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош директор Ташкилот аъзоларини у томонидан қабул қилинган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжат рўйхатга олингани ҳақида хабардор қилган ҳолда, уларнинг эътиборини ушбу Конвенциянинг кучга кирган санасига қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган барча ратификация қилиш, баёнот ва денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларга оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш ёки киритмасликни ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши 19-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенция Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши учун ёпиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда ҳам, уни ратификация қилган, бироқ қайта кўриб чиқилаётган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзоларига нисбатан шакли ва мазмуни бўйича ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенциянинг инглиз ва француз тилидаги матнлари бир хил кучга эга.