08.11.2002 йилдаги 387-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ» МУЗЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги ПФ-2837-сон Фармонига мувофиқ, мустабид тузум йилларида қатағон этилган фидоий ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштиришга қаратилган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, «Шахидлар хотираси» хайрия жамғармасининг Фанлар академияси таркибида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Қатағон қурбонлари хотираси» музейининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатағончилик сиёсатининг пайдо бўлиши сабаблари ва оқибатларини тадқиқ этиш ва уни мамлакатимиз тарихининг таркибий қисми сифатида акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз фуқароларини ва айниқса ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидоий ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларни ёд этиш билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш ва тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, илмий-ижодий меросини тўплаш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей фондлари ва экспозицияларини мамлакатимиз ҳамда хориждаги турли ҳужжатлар ва бошқа экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 12 нафар этиб белгилансин. Тузилма ва штатлар рўйхатини музей директори Фанлар академияси Президенти билан келишган ҳолда тасдиқлаши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси икки ҳафта муддатда «Қатағон қурбонлари музейи» тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги музей биносини мол-мулки ва моддий бойликлари билан бирга белгиланган тартибда «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи балансига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилда музейни сақлаш ва унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун зарур маблағлар ажратсин ва 2003 йилдан бошлаб белгиланган тартибда музейни сақлаш харажатлари ҳамда битта енгил автотранспорт сотиб олиш учун тегишли маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда «Қатағон қурбонлари хотираси» музейида битта ҳукумат телефони ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг, бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 8 ноябрь,

387-сон