Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Сенат Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-28-сонли Фармонининг 6-бандида Олий Мажлис палаталарига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига оид ўз қарорларини тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда тизимлаштириш тавсия этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Сенат Кенгашининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Сенат Кенгашининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси тасдиғига киритилсин.
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
6. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 28 март,
КҚ-704-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 мартдаги КҚ-704-IV-сонли қарорига
1-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Сенат Кенгаши айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 8 майдаги «Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида»ги 59-II-сонли Қарорининг 8 ва 9-бандлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузаси ҳамда мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда Олий Мажлис Сенати, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини кучайтириш борасидаги 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган вазифалар тўғрисида»ги 116-II-сонли Қарорининг 4, 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 3 декабрдаги «2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 119-II-сонли Қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида»ги 182-II-сонли Қарорининг 6 ва 7-бандлари чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 5 декабрдаги «2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 256-II-сонли Қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 6 декабрдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилояти солиқ органлари томонидан бажарилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиевнинг ахбороти тўғрисида»ги 273-II-сонли Қарорининг 2 ва 3-бандлари чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 24 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-304-II-сонли Қарорининг 6-банди чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 24 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида»ги СҚ-305-II-сонли Қарорининг 8-банди чиқариб ташлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 24 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларидаги ижроси» юзасидан парламент эшитуви тўғрисида»ги СҚ-306-II-сонли Қарорининг 4-банди чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-376-II-сонли Қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 11 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-427-II-сонли Қарорининг 4 ва 5-бандлари чиқариб ташлансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 30 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти тўғрисида»ги СҚ-287-III-сонли Қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 11 майдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида»ни СҚ-77-IV-сонли Қарорининг 4-банди чиқариб ташлансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 июндаги «Самарқанд вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида»ги СҚ-99-IV-сонли Қарорининг 12-банди чиқариб ташлансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 7 августдаги «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-116-IV-сонли Қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида»ги СҚ-130-IV-сонли Қарорининг 7-банди чиқариб ташлансин.
17. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги СҚ-190-IV-сонли Қарорининг 8-банди чиқариб ташлансин.
18. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 5 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-226-IV-сонли Қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
19. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Сенат ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича 2010-2011 йиллар ҳамда 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида»ги КҚ-32-II-сонли Қарорининг ижро этилиши тўғрисида»ги КҚ-66-II-сонли Қарорининг 4 , 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин.
20. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 27 июндаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисида»ги КҚ-557-III-сонли Қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
21. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 15 июндаги «Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида»ги КҚ-78-IV-сонли Қарорининг 16-банди чиқариб ташлансин.
22. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 23 июндаги «Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида»ги КҚ-81-IV-сонли Қарорининг 12-банди чиқариб ташлансин.
23. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 1 июлдаги «Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида»ги КҚ-98-IV-сонли Қарорининг 14-банди чиқариб ташлансин.
24. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 17 ноябрдаги «2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида»ги КҚ-156-IV-сонли Қарорининг 6-банди чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 мартдаги КҚ-704-IV-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Сенат Кенгашининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган қарорлари
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 16 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани кўриб чиқишга тайёрлаш жараёни ҳақида»ги 607-I-сонли Қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли Қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли Қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли Қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастури тўғрисида»ги 42-II-сонли Қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2007 йил 23 августдаги «Халқ депутатлари Бухоро ва Қашқадарё вилоят Кенгашларининг 2005-2006 йиллардаги фаолияти тўғрисида»ги 368-I-сонли Қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 31 январдаги «Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг 2005 — 2007 йиллардаги фаолияти тўғрисида»ги 442-I-сонли Қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 3 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясини тузиш тўғрисида»ги КҚ-3-III-сонли Қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 5 декабрдаги «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ҳудудларда бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида масъул раҳбарлар ҳисоботларининг эшитилиши ҳолати ҳақида»ги КҚ-466-III-сонли Қарори.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 1 февралдаги «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ҳудудларда бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида масъул раҳбарлар ҳисоботларининг эшитилиши ҳолати ҳақида»ги КҚ-498-III-сонли Қарори.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 29 июлдаги Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ҳудудларда бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида масъул раҳбарлар ҳисоботларининг 2019 йилнинг II чорагида эшитилиши ҳолати ҳақида»ги КҚ-573-III-сонли Қарори.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан судлар фаолиятига оид ахборотни эшитиш амалиётининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги КҚ-104-IV-сонли қарори.