Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими (Ж. Жумаев) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Раҳбариятига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларидаги чора-тадбирларни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар амалга оширилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу Қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 февраль,
4034-IV-сон