Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг 2024 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг 2024 йилга мўлжалланган иш режалари (бундан буён матнда Иш режалари деб юритилади) 1 — 12-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-12-иловалар берилмайди.
2. Иш режаларида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларни ўз вақтида, сифатли бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари раислари ва Девони раҳбари масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони Қўмиталар ҳузуридаги котибиятлар Иш режаларининг ижроси юзасидан ҳар ойнинг 25 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлимига ахборот тақдим этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталарига:
ўз йиғилишларида Иш режаларида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилиш ҳолатини ҳар ойда камида бир маротаба муҳокама қилиб бориш;
Иш режаларида назарда тутилган тадбирлар хусусида тегишли вазирликлар ва идораларни хабардор қилиш тавсия этилсин.
5. Иш режаларида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 февраль,
4035-IV-сон