ИЛОВА
|
Т/р |
БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсиялари |
Тавсияларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
ТЕЗКОР ЧОРАЛАР |
|||||
|
Боланинг қарашларини ҳурмат қилиш |
|||||
|
1. |
20. 12-сонли (2009) умумий шарҳни эсга олиб, Қўмита иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) барча болаларнинг, шу жумладан 10 ёшгача бўлган болаларнинг, шу жумладан суд ва маъмурий суд жараёнларида, айниқса фуқаролик ва муқобил парваришлаш бўйича эшитилиш ҳуқуқини эътироф этувчи қонун ва қоидаларнинг бажарилишини таъминлаш, тизимлар ва/ёки ижтимоий ходимлар ва судлар томонидан ушбу тамойилга риоя қилиш тартиб-қоидалари, шунингдек, болалар ўз фикрларини билдириши учун хавфсиз бўлган болалар учун дўстона жараёнлар, тартиблар ва жойлар |
1. 10 ёшгача бўлган болаларнинг суд муҳокамасида тинглаш ҳуқуқини тан олувчи қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини мониторинг қилиш. |
1. Мониторингни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил март |
Болалар омбудсмани, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, ССВ, ММТВ |
|
2. Мониторинг учун ишчи воситаларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. 10 ёшгача бўлган болалар иштирокида кўриладиган суд ишларининг статистик таҳлилини ўтказиш. |
2024 йил май |
||||
|
2. 2024 — 2034 йилларда Ўзбекистон Республикасида болаларнинг, шу жумладан қизлар, ногиронлиги бўлган болалар, муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган болалар, чет элга кетган ота-оналар томонидан ташлаб кетилган болаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, одил судловдан фойдаланишини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича Миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. |
1. Стратегияни қабул қилиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил март |
Адлия вазирлиги, Болалар омбудсмани, ИИВ, Олий суд, ММТВ, ССВ |
||
|
2. Халқаро ташкилотлар тавсияларини ҳисобга олган ҳолда Миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Миллий стратегия лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. |
2024 йил май |
||||
|
2. |
b) болалар, хусусан, қизлар, иқтисодий ночор оилалар фарзандлари, қишлоқ болалари, озчилик гуруҳларига мансуб болалар, ногиронлиги бўлган болалар, кўча шароитидаги болалар учун болаларнинг тизимли фуқаролик иштироки мақсадида Болалар парламентлари каби болаларга дўстона маҳаллий бошқарув тизимини жорий этиш; |
1. Қизлар, иқтисодий ночор оилалар фарзандлари, қишлоқ ҳудудларида яшайдиган болалар, озчилик гуруҳларига мансуб болалар, ногиронлиги бўлган болалар ва кўчада қолган болаларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида «Болалар парламенти»ни ташкил этиш. |
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида «Болалар парламенти» институтини ташкил этиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил март |
Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти |
|
2 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида «Болалар парламенти» институти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель-май |
||||
|
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида «Болалар парламенти»ни ташкил этиш. |
2024 йил июнь |
||||
|
3. |
(c) барча болаларнинг оилада, ҳамжамиятларда ва мактабларда мазмунли ва ваколатли иштирокини янада рағбатлантириш, улар билан боғлиқ барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнига болаларни жалб қилиш ва уларнинг фикрларига тегишли эътибор берилишини таъминлаш. |
1. «Камалак» болалар ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш. |
1. «Камалак» болалар ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил май |
Ёшлар иттифоқи, ММТВ |
|
2. Ўзбекистон Республикасида болалар ташкилоти фаолиятини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш. |
2024 йил август |
||||
|
Болаларга нисбатан зўравонлик |
|||||
|
4. |
28. Қўмита ўзининг 8-сонли (2006) ва 13-сонли (2011) умумий шарҳларини эслатиб, иштирокчи-давлатни қуйидагиларга чақиради: (a) болаларга нисбатан зўравонликнинг тарқалиши, сабаблари, табиати ва шаклларини баҳолаш учун тадқиқот ўтказиш, масалан, жисмоний жазо, оилавий зўравонлик, қўрқитиш, жинсий эксплуатация ва суиистеъмол қилиш, шу жумладан онлайн тарзда, ва натижаларига асосланиб, болаларга, айниқса, қизларга, ногиронлиги бўлган болаларга, муқобил парваришдаги болаларга, мигрант ота-онадан қолган болаларга ва одил судлов тизимидаги болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича комплекс стратегияни болалар иштирокида шакллантириш ва амалга ошириш; |
1. Болаларга нисбатан зўравонликнинг тарқалиши, сабаблари, табиати ва шаклларини, шу жумладан интернет тармоғидаги безориликни баҳолаш учун тадқиқот ўтказиш. |
1. Зўравонликнинг тарқалишини баҳолашни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш. |
2025 йил апрель |
ИИВ, ОТФИВ, ММТВ, ССВ, Ёшлар ишлари агентлиги, ИИВ, Олий суд, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, фуқаролик жамияти институтлари |
|
2. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича жорий этилган нормаларнинг самарадорлигини аниқлаш учун миллий қонунчиликни таҳлил қилиш. |
2025 йил апрель |
Адлия вазирлиги |
|||
|
3. Зўравонликнинг тарқалиши, сабаблари, табиати ва шаклларини тадқиқ этиш. |
2025 йил май — август |
Болалар омбудсмани, Бош прокуратура, ИИВ, фуқаролик жамияти институтлари |
|||
|
2. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақидаги болалар фикрларини ўрганиш бўйича социологик тадқиқот ўтказиш. |
2025 йил май — август |
«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ННТларни жалб қилган ҳолда) |
|||
|
4. Тадқиқот якунлари бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш. |
2025 йил июль |
Болалар омбудсмани |
|||
|
3. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича (10 йилга мўлжалланган) стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш. |
1. Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш: жорий вазият ва қийинчиликлар; ногиронлиги бўлган шахсларнинг зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимига киришини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш. ўсмирлар ва ота-оналар ўртасида зўравонлик шакллари ва унинг олдини олиш йўллари ҳақида хабардорликни ошириш; болаларнинг руҳий саломатлиги саводхонлигини ошириш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш; қулай мактаб муҳити ва хавфсизлигини таъминлаш; болалар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича аралашув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; зўравонлик қурбонлари бўлган болаларни янада қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш бўйича мониторинг; болаларни таълим муассасаларида, шу жумладан интернет орқали безориликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш; аноним ишонч линиялари ва онлайн платформаларни ўз ичига олган безорилик ҳолатларини эрта аниқлаш ва олдини олиш механизми ва воситаларини яратиш. |
2024 йил март |
Адлия вазирлиги, ОТФИВ, ММТВ, ССВ, Бандлик вазирлиги, ИИВ, Олий суд, Рақамли технологиялар вазирлиги |
||
|
2. Болаларнинг ҳимоя тизимига кириш механизмлари ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини таҳлил қилиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Болаларнинг сўровларига жавоб бериш учун стандарт операцион процедураларни (СОП) ишлаб чиқиш. |
2024 йил май |
||||
|
4. Болаларга нисбатан зўравонликка қарши ахборот кампанияси концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил июнь |
||||
|
6. Бир қатор телекўрсатувлар, ижтимоий роликлар тайёрлаш ва уларни эфирга узатиш. |
2024 йил июль |
||||
|
7. Жойларда ахборот кампанияси концепцияси ва дастури ижросини ўрганиш. |
2024 йил август |
||||
|
5. |
b) болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини, шу жумладан жисмоний жазони ва барча шароитларда аниқ тақиқлаш учун қонунларни қабул қилиш, амалга ошириш ва назорат қилиш; |
1. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишнинг қонуний асосларини такомиллаштириш. |
1. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини — жисмоний (жумладан, жисмоний жазо), ҳиссий, бепарволикни тақиқловчи нормалар мавжудлигини аниқлаш бўйича амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш. |
2024 йил март |
ИИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура |
|
2. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини қонун билан тақиқлаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. |
2024 апрель-май |
||||
|
3. «Зўравонликнинг барча турларини жиноят деб ҳисоблайдиган болаларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил сентябрь — декабрь |
ИИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура |
|||
|
2. Болалар ҳуқуқларини таъминлаш (шу жумладан билвосита камситиш), болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш. |
1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларга нисбатан жисмоний жазо ва бошқа жазо турларини қўллаш бўйича мониторинг тадқиқотлар олиб бориш. |
2024 йил сентябрь — декабрь |
Болалар омбудсмани, фуқаролик жамияти институтлари |
||
|
2. Мониторинг натижаларига кўра жисмоний жазони тақиқлаш бўйича қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил январь |
||||
|
6. |
c) оиладаги зўравонлик, шу жумладан ота-она ўртасидаги зўравонлик ҳолатларида болага ҳимоя ордери берилишини қонун ҳужжатларида таъминлаш; |
1. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг болаларга нисбатан зўравонлик шаклларининг олдини олиш бўйича жавобгарлигини кучайтириш. |
1. Оилавий зўравонлик, шу жумладан ота-оналар ўртасидаги зўравонлик ҳолатларида болалар учун ҳимоя ордерларини қўллаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. |
2024 йил июнь |
ИИВ, Бош прокуратура, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
2. Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар учун турли форматларда (офлайн ва онлайн) тарбия кўникмалари ва ижобий интизом бўйича мажбурий ўқитишни ўз ичига олган ҳимоя ордери бериш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2024 йил июнь — сентябрь |
ИИВ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият ва маърифат маркази, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази |
|||
|
7. |
d) болаларни тарбиялашнинг ижобий, зўравонликсиз ва иштирокчи шаклларини, оилада, маҳаллада ва мактабда интизом ва муносабатни ўзгартиришга кўмаклашиш, шу жумладан, хабардорликни ошириш; |
1. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалалари бўйича инспекторлар, мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун болаларни тарбиялашнинг ижобий стандартлари бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш. |
1. Семинар-тренинг дастури ва ўқув модулини ишлаб чиқиш. |
2025 йил январь |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, ММТВ, ОАВ |
|
2. Семинар-тренингни ўтказиш учун халқаро ва миллий экспертларни жалб қилиш. |
2025 йил март — октябрь |
||||
|
8. |
(e) болаларга нисбатан зўравонликнинг барча ҳолатларида мажбурий ҳисобот бериш ва кўп идоравий аралашувни таъминлаш, ва рағбатлантириш учун механизмлар, тартиблар ва кўрсатмаларни, жумладан, кўп агентлик ва болалар учун қулай инфратузилмани яратиш ва ўқитувчиларни, тиббиёт мутахассисларини, ижтимоий хизматчиларни ва маҳалла вакилларини зўравонликнинг турли шаклларини аниқлаш ва шунга кўра жабрланувчиларни йўналтириш учун ўқитиш; |
1. Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича идоралараро ҳамкорлик тизимини мустаҳкамлаш. |
1. Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча ҳолатларига муносабат билдириш бўйича идоралараро кўрсатмаларни қабул қилиш. |
2024 йил сентябрь |
ИИВ, Бош прокуратура, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, ММТВ, Адлия вазирлиги |
|
2. Бевосита болалар билан ишлайдиган барча органлар ва ташкилотларда болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш, хабар бериш ва уларга жавоб беришнинг ички механизмларини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. |
2024 йил ноябрь |
ММТВ, ССВ, Ёшлар ишлари агентлиги |
|||
|
2. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча ҳолатларининг олдини олиш, хабар бериш ва уларга жавоб бериш жараёнларида иштирок этадиган мутахассислар учун тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш. |
1. Семинар-тренинг дастури ва ўқув модулини ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель |
ММТВ |
||
|
Семинар-тренинг халқаро ва миллий экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказиш. |
2025 йил июнь — август |
ММТВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|||
|
9. |
f) болаларга шикоят қилишнинг махфий, болалар учун дўстона механизмларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва уларни улардан фойдаланишга ундаш; |
1. Болаларнинг уларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича шикоятларини қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш. |
1. Болалар учун ишонч телефонини ташкил этиш. |
2024 йил июнь |
Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ММТВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
2. Давлат органлари расмий веб-сайтларида болаларга мослаштирилган веб-саҳифалар очиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
3. Ижтимоий ва маърифий видеороликларни тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш. |
2024 йил март — декабрь |
МТРК, АОКА, ММТВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|||
|
10. |
g) болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ барча ҳолатлар, жумладан, жинсий зўравонлик, болаларга дўстона ва кўп тармоқли ёндашувни қўллаган ҳолда тезкор тергов қилинишини ҳамда болаларнинг кўрсатмалари кечиктирмасдан аудио-видео ёзиб олинишини ва суд муҳокамаси давомида далил сифатида берилишини таъминлаш; |
1. Зўравонликнинг барча шаклларига, жумладан, болаларга нисбатан жинсий зўравонликка алоҳида жавоб бериш тизимини мустаҳкамлаш. |
1. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига жавоб бериш жараёнларида иштирок этувчи мутахассислар учун ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. |
2024 йил март |
ИИВ, Бош прокуратура |
|
2. Бутун мамлакат бўйлаб болалар учун қулай бўлган тергов хоналарининг ишлашини таъминлаш. |
2024 йил март — 2025 йил декабрь |
||||
|
11. |
h) болаларга нисбатан зўравонлик, шу жумладан жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар содир этган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ва уларга тегишли жазо чоралари қўлланилишини ҳамда зарур ҳолларда жабрланувчиларга товон тўланишини таъминлаш; |
1. Болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ барча ҳолатлар текширилиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши учун амалий чоралар кўриш. |
1. Ҳар бир жиноят ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатиб, айбланувчини жалб қилган ҳолда ҳар томонлама ва тўлиқ тергов ўтказилишини таъминлаш. |
доимий |
Бош прокуратура, ИИВ |
|
2. Болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноят ишларини кўриб чиқишда суд амалиётини статистик таҳлил қилиш ва умумлаштириш. |
2024 йил март — июнь |
Олий суд |
|||
|
3. Суд амалиётини статистик таҳлил қилиш ва умумлаштириш натижаларига кўра, болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ишлар бўйича Олий суд Пленумининг суд амалиёти тўғрисидаги қарорини қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш. |
2024 йил июль — декабрь |
Олий суд |
|||
|
12. |
i) қонунчилик ва институционал асосларни ҳамда стандартлаштирилган, гендерга нисбатан сезгир ва болаларга нисбатан сезгир тартибларни яратиш ҳамда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ўқитувчилар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа ходимлари ва бошқа тегишли мутахассислар учун мунтазам тренинглар ўтказиш ва уларни кўрсатмалар билан таъминлаш; |
1. Судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ўқитувчилар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа ходимлари ва бошқа тегишли мутахассислар учун мунтазам тренинглар ўтказиш ва уларни кўрсатмалар билан таъминлаш |
1. Семинар-тренинг дастури ва ўқув модулини ишлаб чиқиш. |
2026 йил апрель |
Судьялар олий мактаби, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Адлия вазирлиги |
|
2. Семинар-тренингни халқаро ва миллий экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказиш. |
2026 йил июнь — август |
||||
|
13. |
j) болаларга дўстона ва гендерга нисбатан сезгир бўлган ихтисослаштирилган хизматларни ва зўравонлик қурбони бўлган болаларни тиклаш ва реинтеграцияни таъминлаш учун руҳий-ижтимоий хизматларни ўз ичига олган ҳолда, уларни ҳимоя қилиш воситалари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш. |
1. Зўравонлик қурбони бўлган болаларга ижтимоий-психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш. |
1. Ижтимоий психологик хизматлар кўрсатишда ижтимоий ишнинг кейс менежмент ёндашувини жорий этишни қонунийлаштириш. |
2024 йил июнь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, ИИВ, ММТВ, ССВ |
|
2. Болалар ва оилалар билан ишлашда фойдаланиш учун ижтимоий иш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
3. Болалар оилавий зўравонлик қурбони бўлган оилаларнинг ягона реестрини яратиш ва юритиш. |
2025 йил январь |
||||
|
4. Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш. |
2025 йил февраль |
||||
|
5. Болани, шу жумладан ўғил болаларни оила ва жамиятга реинтеграция қилиш учун ресурс/реабилитация марказларини яратиш. |
2024 йил август |
||||
|
Оилавий муҳитдан маҳрум бўлган болалар |
|||||
|
14. |
32. Болаларни муқобил парвариш қилиш бўйича йўриқнома ва унинг олдинги тавсияларини эслатиб, Қўмита иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) Миллий даражадаги болаларни парвариш қилиш ва ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ қилиш ижтимоий ишнинг турли йўналишларини болалар фаровонлиги учун ишлайдиган ягона ижтимоий ҳимоя агентлиги остида бирлаштиришини таъминлаш; |
1. «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини қабул қилиш. |
1. «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш. |
2024 йил июнь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ССВ, Миллий гвардия, фуқаролик жамияти вакиллари |
|
15. |
b) болаларни парвариш қилиш ва ҳимоя қилиш тизимларини ўзгартириш, институционал жойлаштиришдан кўра оилага асосланган вариантларга устуворлик бериш мақсадида инсон, молиявий ва техник ресурслар билан етарли даражада таъминланган де-институционализация стратегияси ва унинг ҳаракатлар режасини қабул қилишни тезлаштириш; |
1. Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини деинституционализация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини деинституционализация қилиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил июнь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
16. |
c) ғамхўрлик ва ҳимоя ишларида, шу жумладан, индивидуал парвариш режаларида вазиятни бошқаришни жорий этиш; барча муқобил парваришлаш муассасалари учун сифат стандартларини белгилаш, шунингдек, муассасалар ва оилавий болалар боғчаларига жойлаштиришни мунтазам ва мазмунли кўриб чиқиш ва улардаги парвариш сифатини назорат қилиш; |
1. Болалар фаровонлиги ва уларга ғамхўрлик қилиш бўйича турли масъулият ва функцияларни (шу жумладан, болалар учун уй шароитида парвариш қилишнинг барча шакллари билан боғлиқ мажбуриятлар, шунингдек, зўравонлик, қўпол муомала, қаровсизлик ва эксплуатация, болаларни оилалардан ажратишнинг олдини олиш ва уларга жавоб бериш) битта агентлик ёки вазирликка юклаш. |
1. Болаларни ҳимоя қилиш сектори мутахассисларини болаларнинг турмуш шароити ва уларнинг фаровонлигини ташкил этиш ва мониторинг қилиш жараёнида стандартлар ва воситаларни қўллаш бўйича ўқитиш. |
2024 йил май |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ССВ, Бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Давлат мактабгача таълим ташкилоти ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларининг шароитларини мунтазам кўриб чиқиш. |
1. Текширувлар методологиясини ишлаб чиқиш ва уларнинг манфаатдор томонлар билан келишилишини таъминлаш. |
2025 йил август |
ММТВ, ССВ, фуқаролик жамияти институтлари |
||
|
2. Мониторинг натижалари бўйича таклифлар киритиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
|
17. |
d) қашшоқлик, ногиронлик ёки ажралиш ҳеч қачон оиланинг ажралиши учун ягона асос бўлмаслигини ва болаларнинг аҳволини ҳар томонлама баҳолагандан сўнг уларнинг энг устувор манфаатларига мос келадиган тақдирдагина уларнинг оиласидан ажратилишини таъминлаш; |
1. Болаларни оиладан ажратишнинг олдини олиш учун ёрдам кўрсатиш. |
1. Боланинг оиладан ажралишининг олдини олиш мақсадида болали оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда идоралараро ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилаш. |
2024 йил октябрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ССВ, Бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
|
2. Оилалар ва болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш стандартларини қўллашни баҳолаш натижалари бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. |
2025 йил январь |
||||
|
18. |
e) оилалар ва болалар билан ишловчи мутахассислар, хусусан, ижтимоий соҳа ходимлари, хизмат кўрсатувчилар, васийлик ва ҳомийлик инспекторлари ва маҳалла ходимлари сонини кўпайтириш ва уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш, оила асосидаги ғамхўрликни таъминлаш ҳамда оилавий муҳитдан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эҳтиёжлари тўғрисида хабардорлигини ошириш; |
1. Васийлик ва ҳомийлик тизимини тубдан ўзгартириш ва ходимлар сонини кўпайтириш |
1. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсати бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш. |
2025 йил апрель |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ОТФИВ |
|
2. Васийлик ва ҳомийлик соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини қайта кўриб чиқиш. |
2025 йил май |
||||
|
2. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги мутахассисларни қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш. |
1. Оила ва болалар билан ишлайдиган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш. |
2025 йил апрель 2025 йил май |
ОТФИВ, ММТВ, Бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
||
|
2. Консультатив ёрдам, психологик ёрдам ва махсус ресурслардан фойдаланишни ташкил этиш. |
|||||
|
19. |
f) фарзанд асраб олишни расмий тизимини яратиш, танлаш мезонларини белгилаш ва фарзанд асраб олмоқчи бўлган ота-оналарни танлаш бўйича миллий кампанияни ўтказиш; болаларни жойлаштиришдан олдин ва уларни жойлаштириш даврида, айниқса, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаш бўйича тарбияланувчилар, «васийлик» ва «ҳомийлик» ғамхўрлик қилувчиларни мунтазам ва етарли даражада ўқитиш; |
1. Васийлик ва ҳомийлик тизимини такомиллаштириш. |
1. Ҳомийлик остидаги ота-оналар ва васийларни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил этиш. |
2025 йил июль |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ССВ, Бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
|
2. Тиббий хизматлардан, таълимдан, ижтимоий дастурлардан ва бошқа турдаги қўллаб-қувватлашдан фойдаланишни ўз ичига олган васийлик ва ҳомийликдаги болаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2025 йил август |
||||
|
3. Фарзанд асраб олишнинг расмий тизимини яратиш жараёнини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган давлат органини ташкил этиш. |
2025 йил сентябрь |
||||
|
4. Фарзандликка олувчиларни танлаш мезонларини, шунингдек механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил октябрь |
||||
|
20. |
g) уч ёшгача бўлган болаларни муассасага жойлаштиришга чек қўйиш ва уларнинг фақат оилавий шароитда тарбияланишини таъминлаш; |
1. Уч ёшгача бўлган болаларни ташлаб кетиш ва (ёки) турар-жой муассасасига жойлаштиришнинг олдини олиш тизимини жорий этиш. |
1. Оналар ва болали оилаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва вояга етмаган оналарга ёрдам кўрсатиш бўйича тадбирларни ўз ичига олган болалардан воз кечишнинг олдини олиш дастурини ишлаб чиқиш. |
2025 йил декабрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ОТФИВ, фуқаролик жамияти институтлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Туғруқхоналарда янги туғилган чақалоқларни ташлаб кетишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил май |
||||
|
3. Оналарни қўллаб-қувватлаш ва болани ташлаб кетишнинг олдини олиш мақсадида туғруқхоналар мутахассислари учун услубий қўлланма ишлаб чиқиш. |
2025 йил июнь |
||||
|
4. Болали оилаларни қўллаб-қувватлайдиган ва болалар ташлаб кетилган тақдирда ёрдам кўрсатадиган тиббий муассасалар ва ижтимоий хизматларнинг биргаликдаги ишини ташкил этиш. |
2025 йил октябрь |
||||
|
5. Уч ёшгача бўлган болаларни муассасага жойлаштириш амалиёти ва уларга оилавий шароитда ғамхўрлик кўрсатиш зарурати, шунингдек, фарзанд асраб олувчи оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш имкониятлари тўғрисидаги ахборотни тарқатиш учун жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш. |
2025 йил декабрь |
||||
|
6. Уч ёшгача бўлган болаларни асраб олувчи оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш ва ривожлантириш, (масалан, моддий ёрдам, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва эрта ёшдаги болаларни ривожлантириш дастурлари). |
2025 йил январь |
||||
|
21. |
h) оиласи билан қола олмайдиган болалар учун етарли даражада оилавий ва жамоат шароитларини таъминлаш, шу жумладан ҳомийлик ва асраб олиш учун етарли молиявий ресурсларни ажратиш ва иложи бўлса, болаларни ўз оилалари билан бирлаштиришга кўмаклашиш; |
1. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали янги турдаги хизматларнинг муқобил шаклларини жорий этиш. |
1. «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: Бунда: ижтимоий хизматларнинг (қисқа муддатли, узоқ муддатли, шошилинч ва вақтинча ҳомийлик учун етарли маблағларни ўз ичига олган) яхлит тизими доирасида васийлик хизматларини ривожлантиришни ҳисобга олиш. |
2024 йил декабрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, Адлия вазирлиги, ССВ, Бандлик вазирлиги |
|
22. |
i) барча болаларнинг ўз оиласи билан алоқада бўлиш имкониятига эга бўлишини ва ака-укалар, опа-сингиллар, агар бу уларнинг манфаатларига мос келадиган бўлса, имкон қадар бирга бўлишини таъминлаш учун тартиб ва шароитларни яратиш; |
1. Ҳар бир боланинг оила билан алоқада бўлиш ҳуқуқини кафолатлайдиган тартибларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
1. Болаларнинг ота-оналари, қариндошлари ва бошқа яқин одамлари билан тез-тез учрашишини таъминлайдиган қоидалар ва тартибларни белгилаш. |
2024 йил август |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ССВ, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
23. |
j) қарамоғдаги болалар учун зўравонлик ва/ёки бешафқат муносабат ҳолатлари ҳақида хабар бериш, мониторинг қилиш ва бартараф этиш учун мавжуд, фойдаланиш мумкин бўлган ва болалар учун дўстона каналларни таъминлаш ҳамда болаларни одам савдоси, иқтисодий ва жинсий эксплуатация хавфи ҳақида маълумот билан таъминлаш |
1. 2010 йил 30 июлда БМТ Бош Ассамблеясининг 64/293 резолюцияси билан қабул қилинган «БМТнинг Одам савдосига қарши кураш бўйича глобал ҳаракат режасини» ўзбек тилига болалар тилида таржима қилиш ва мактабларда тарқатиш. |
1. «БМТнинг Одам савдосига қарши кураш бўйича глобал ҳаракат режасини» ўзбек тилига таржима қилишни ташкил этиш. |
2024 йил июль |
ИҲММ, Адлия вазирлиги |
|
2. «БМТнинг Одам савдосига қарши кураш бўйича глобал ҳаракат режасини» таълим муассасаларига юбориш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
24. |
k) васийлик тизимидан чиқиб кетаётган болаларни муносиб қўллаб-қувватлашни таъминлаш, шу жумладан уй-жой имкониятлари ва бизнес кредитлари ҳамда уларнинг мустақил ҳаёт бошлашларига ёрдам берадиган жамоат хизматларини ривожлантириш. |
1. Аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида парваришлаш тизимидан чиқаётган фуқароларга ипотека кредитлари беришнинг замонавий бозор тизимини ривожлантириш, шунингдек, олис ҳудудларда уларга қишлоқ хўжалиги ишларини олиб бориш учун экин ерларини ажратиш. |
1. Замонавий хорижий тажрибани ўрганиш, «мақсадли ипотека гарови» механизми ва экин майдонларини ажратиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: уй-жой сотиб олиш ва қаровсиз қолган болаларни етарли даражада қўллаб-қувватлаш учун «мақсадли ипотека депозитига» йўналтирилган маблағларни рағбатлантиришнинг давлат стандартлари назарда тутилади. |
2024 йил март |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Ёшлари ишлари агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
Ногиронлиги бўлган болалар |
|||||
|
25. |
36. Қўмита ўзининг 9-сонли (2006) умумий шарҳини, ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқлари бўйича Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари бўйича қўмита билан қўшма баёнотини ва олдинги тавсияларини эсга олиб, иштирокчи-давлатни қуйидагиларни амалга оширишга чорлайди: (a) ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан қонунчилик ва сиёсатда бола ҳуқуқларига асосланган ёндашувни, шу жумладан НҲТКга мувофиқ ногиронлик таърифини қабул қилиш; |
1. Ногиронликни аниқлаш ва баҳолаш миллий тизимини қайта кўриб чиқиш ҳамда ажратилган маълумотларни йиғиш орқали ногиронликнинг ҳуқуққа асосланган моделига босқичма-босқич ўтиш. |
1. Қонунчиликни Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга мувофиқлигини тўлиқ кўриб чиқиш. |
2024 йил май |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ССВ, Адлия вазирлиги, ИҲММ, Бандлик вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
|
2. «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ногиронлиги бўлган шахсларни камситувчи қоидаларни бартараф этиш, шунингдек, ногиронларнинг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларини (сайлов ҳуқуқи, одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи) амалга оширишда иштирок этиш механизмларини белгилаш. |
2024 йил июнь |
||||
|
26. |
b) ногиронликни аниқлашнинг методологияси, воситалари ва мезонларини мувофиқлаштириш; |
1. Тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказишда ногиронликни аниқлашнинг янги таснифлари ва мезонларини жорий этиш. |
1. Тиббий-ижтимоий экспертиза реабилитация ва эксперт диагностикаси учун ЖССТ томонидан 2001 йилда қабул қилинган Ногиронлик ва саломатлик фаолиятининг халқаро таснифи қоидаларини (ХТҚ) ҳисобга олган ҳолда ногиронлик тоифалари учун кодификаторни ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бандлик вазирлиги, Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. Тиббий-ижтимоий экспертиза тизимини мутахассислар (реабилитологлар, психологлар ва ижтимоий иш бўйича мутахассислар) билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш. |
2025 йил май |
||||
|
3. Ногиронлик ва саломатлик фаолиятининг халқаро таснифи қоидалари (ХТҚ) бўйича тиббий-ижтимоий экспертиза мутахассислари малакасини ошириш. |
2025 йил июнь — ноябрь |
||||
|
4. Тиббий-ижтимоий экспертиза давомида ногиронликни баҳолашда фуқаронинг клиник-функционал, ижтимоий-маиший, касбий-профессионал ва психологик маълумотларини таҳлил қилиш асосида унинг танасининг ҳолатини ҳар томонлама баҳолашга асосланган саломатлик фаолиятининг халқаро таснифи қоидалари (ХТҚ) жорий этиш. |
2025 йил декабрь |
||||
|
27. |
c) ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлашни кучайтириш, шу жумладан, эрта аралашув хизматлари ва патронаж ҳамширалар, ва ижтимоий иш ёрдамчиларининг уйда иштирок этиши каби ижтимоий хизматларнинг мавжудлигини ошириш; |
1. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш. |
1. Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларнинг илғор турларини жорий этиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг илғор тажрибаларини ўрганиш. |
2024 йил апрель-май |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
|
2. Психологик чарчашнинг олдини олиш учун ногиронларга ғамхўрлик қилаётган фуқароларни (оилаларни) қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил июль |
||||
|
3. Ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналарини ёш болаларга ғамхўрлик қилишда доимий равишда ўқитиш тизимини яратиш. |
2024 йил август |
||||
|
2. Ногиронлиги бўлган оилаларга кўчма тиббий хизмат кўрсатишни амбулатория-поликлиника ташкилотлари негизида ташкил этиш. |
2.1. Ҳар бир амбулатор тиббиёт ташкилоти учун амбулатор тиббий ёрдамни ташкил этиш тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
||
|
2.2. Амбулатор-поликлиника муассасаларини моддий-техник база билан таъминлаш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш. |
2024 йил апрель — июнь |
||||
|
3. Амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш учун амбулатор тиббиёт ташкилотларининг малакали шифокорлари ва тиббиёт ходимларини таъминлаш. |
2024 йил март — июнь |
||||
|
28. |
d) ногиронлиги бўлган болаларнинг бошқа болалар каби эрта ёшда ривожланиш ва мактабга тайёрланиш имкониятларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш; |
1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаларини оқилона мослаштириш ва техник воситалар билан жиҳозлаш. |
1. Таълим муассасаларини универсал лойиҳалаш тамойиллари асосида оқилона мослаштириш ва техник воситалар билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил февраль |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
|
2. Таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг индивидуал эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, махсус жиҳозлар, ихтисослаштирилган ўқув-услубий қўлланмалар, дастурий таъминотларни харид қилиш ва янгилаш. |
2025 йил июнь |
||||
|
2. Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаш. |
1. Имконияти чекланган ўқувчилар учун ўқув режаларига индивидуал тузатишлар киритиш. |
2024 йил ноябрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ММТВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Болалар омбудсмани, ИҲММ |
||
|
2. Ўқув жараёнини, биринчи навбатда, эшитиш ёки кўришда нуқсони бўлган ногиронлиги бўлган шахслар орасидан имо-ишора тили ва Брайл алифбосида сўзлашувчи мутахассислар иштирокида таъминлаш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
3. Мактабгача таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитишнинг ташкилий-техник шартларини такомиллаштириш. |
2025 йил февраль |
||||
|
29. |
e) алоҳида эҳтиёжли ва ногиронлиги бўлган болаларни Мурувват уйларига жойлаштириш ўрнига, уларни оилавий парваришлашнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқиш; |
1. Ногиронлиги бўлган болалар учун оилавий муқобил парвариш ва вақтинчалик парваришни ривожлантириш. |
1. Ногиронлиги бўлган болаларга оилада муқобил парвариш қилиш бўйича тегишли халқаро стандартларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш. |
2024 йил октябрь-декабрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ССВ, Бандлик вазирлиги, Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси |
|
2. Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ҳомийлик ва вақтинча парваришлаш бўйича модулларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил февраль-июль |
||||
|
3 Оилаларни қўллаб-қувватловчи ва ногирон болаларни вақтинча парвариш қиладиганларни ёллаш, ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш. |
2024 йил июль-декабрь |
||||
|
30. |
f) болалар билан мунтазам алоқада бўлган ижтимоий соҳа ва бошқа мутахассисларнинг тегишли билим ва хулқ-атворнинг минимал стандартлари, шу жумладан ногиронлик билан боғлиқлигини таъминлаш; |
1. Болалар билан бевосита фаолият олиб борувчи ижтимоий ходимларнинг касбий малакасини ошириш. |
1. Болалар билан ишлайдиган ижтимоий соҳа ходимларининг хулқ-атвор стандартларини, шу жумладан ногиронликни ҳисобга олган ҳолда хатти-ҳаракатлар нормаларини белгилаш дастурини ишлаб чиқиш. |
2025 йил январь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази, фуқаролик жамияти институтлари |
|
2. Йиллик режаларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий соҳа ходимларини тасдиқланган хулқ-атвор стандартлари бўйича, шу жумладан ногиронликни ҳисобга олган ҳолда ўқитиш. |
2025 йил февраль |
||||
|
3. Ижтимоий соҳа ходимларининг билимларини ошириш бўйича уларнинг долзарблиги ва замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида мунтазам тренинглар ташкил этиш. |
2025 йил март ойидан бошлаб ҳар 3 ойда. |
||||
|
4. Ижтимоий соҳа ходимлари ҳаракатларининг касбий стандартларга, ишларни бошқаришга, ахлоқ кодексига, шу жумладан ўз ишида юқори натижаларга эришган ижтимоий ходимларнинг хатти-ҳаракатлари мувофиқлигини назорат қилиш. |
2025 йил апрель |
||||
|
31. |
g) ногиронлиги бўлган болаларни стигмалаштиришга қарши курашиш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларнинг эгаси сифатида ижобий имижини ошириш учун давлат амалдорлари, судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, адвокатлар, жамоатчилик ва оилаларга қаратилган тарғибот дастурларини, шу жумладан, улар ўзларига тааллуқли масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун, шу жумладан мактабда хабардорликни ошириш дастурларини кучайтириш. |
1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижобий имижини шакллантиришга қаратилган мунтазам жамоатчилик мулоқотларини ташкил этиш. |
1. Ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлар ташкилотларининг энг яхши натижаларга эришган вакиллари ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги халқаро экспертлар, шунингдек, илғор технологиялар бўйича иш олиб бораётган халқаро психологлар иштирокида ногиронлиги бўлган шахслар билан мунтазам жамоатчилик мулоқотларини ташкил этиш. |
2024 йил январь ойидан бошлаб доимий |
ЎННТМА Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси, фуқаролик жамияти институтлари |
|
Таянч тиббий хизмат ва ижтимоий таъминот (6, 18 (3), 24, 26, 27 (1)-(3) ва 33-моддалар) |
|||||
|
Саломатлик ва соғлиқни сақлаш хизматлари |
|||||
|
32. |
38. Қўмита ўзининг 15-сонли (2013) умумий шарҳини, БРМнинг 2.2, 3.1, 3.2 ва 3.8 мақсадларини ва олдинги тавсияларини эслатиб, иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) неонатал, гўдаклар, беш ёшгача бўлган болалар ва оналар ўлими даражасини янада пасайтириш, шу жумладан туғруққача (пренатал) ва туғруқдан кейинги хизматлар ва объектлар, эрта аниқлаш, аралашув ва скрининг дастурлари сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш орқали саъй-ҳаракатларини давом эттириш; |
1. Институционал антенатал ва постнатал хизматлар сифатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали неонатал, янги туғилган чақалоқлар, беш ёшгача бўлган болалар ва оналар ўлими даражасини пасайтиришга доир қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг қилиш. |
1. «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги (2019 йил), «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги (2019 йил) қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5590-сон Фармони ижроси мониторингини ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил март-апрель |
Вазирлар Маҳкамаси, ССВ |
|
2. Неонатал, янги туғилган чақалоқлар, беш ёшгача бўлган болалар ва оналар ўлими кўрсаткичларини, шу жумладан, антенатал ва туғруқдан кейинги хизматлар ва объектлар сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини, шунингдек, эрта аниқлаш, аралашув ва скрининг дастурларини яхшилаш орқали янада камайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижроси бўйича мониторинг ўтказиш. |
2024 йил июнь — август |
||||
|
3. Мониторинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар ҳамда тайёрланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. |
2024 йил сентябрь |
||||
|
2. Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар ва болаларни эрта аниқлаш, аралашув ва скрининг дастурларини жорий этиш ва амалга ошириш орқали антенатал ва постнатал хизматлар сифатини кенгайтириш ва яхшилаш. |
1. Ҳомиладор аёллар, эмизикли аёллар, янги туғилган чақалоқлар ва болалар учун патронажнинг универсал прогрессив моделини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш; ҳомиладор аёлларга самарали антенатал ёрдам кўрсатиш; перинатал аудитни янада жорий этиш; ҳомиладор, эмизикли аёллар ва болаларни озиқлантириш дастурларини янада кенгайтириш; болалар касалликларини комплекс бошқариш. |
доимий |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
||
|
3. Оналар ва болаларга барча даражадаги туғруқ бўйича даволаш-профилактика муассасаларида зарур шароитлар яратилган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишда ҳудудийлаштириш тамойилларига мажбурий риоя қилиш. |
1. Яратилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларни жиҳозлаш, уларда неонатал реанимация бўлимларини ташкил этиш. |
2024 йил март |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
||
|
2. 2024 йилда Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги перинатал марказлар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида жами 29 та шошилинч перинатал ва шошилинч болалар мобил реанимация бригадалари навбатчилик пунктларини ташкил этиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Ҳомиладор аёллар, туғруқдаги аёллар ва болаларни диагностика ва даволашнинг халқаро стандартларга мувофиқ юқори технологик ва инновацион усулларини жорий этиш. |
доимий |
||||
|
33. |
(b) оналар ва перинатал ўлим ҳолатларини кузатиш, таҳлил қилиш ва уларга жавоб бериш тизимини яратиш, ўлик туғилишлар ҳақида хабар беришдаги қонунбузарликларни жазолаш эмас, балки тизимли тарзда бартараф этиш ва ўлим сабаблари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш; |
1. Оналар, перинатал ва неонатал ўлимни таҳлил қилган ҳолда оналик ва болалик муассасалари фаолиятини тўғри мониторинг қилиш ва сифатини баҳолашни таъминлаш. |
1. Оналар, перинатал ва неонатал ўлим ҳолатларига доир маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни кучайтириш. |
доимий |
ССВ, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. Неонатал ўлимни қайд этиш ва таҳлил қилиш учун BABIES дастуридан фойдаланиш. |
доимий |
||||
|
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон тармоғига интеграциялашган ҳолда барча кўрсаткичларни (туғилиш, перинатал ва неонатал ўлим) рақамлаштириш. |
2024 йил апрель |
||||
|
2. Оналар, перинатал ва неонатал ўлим ҳолатларига уларнинг сабабларини қамраб олган ҳолда муаммоларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш. |
1. Оналар, перинатал ва неонатал ўлим ҳолатларини таҳлил қилиш бўйича ишчи комиссия ишини кучайтириш. |
2024 йил март |
ССВ |
||
|
2. Ҳар чоракда оналар, перинатал ва неонатал ўлим ҳолатини баҳолаш, уларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича йиғилишлар ўтказиш. |
ҳар чоракда |
||||
|
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида ҳар чоракда оналар, перинатал ва неонатал ўлим ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. |
ҳар чоракда |
||||
|
34. |
(c) бутун мамлакат бўйлаб тиббий хизматлар сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини яхшилаш учун натижаларга асосланган бюджет стратегиясини ишлаб чиқиш учун етарли миқдорда инсон, молиявий ва техник ресурсларни ажратиш, асосий эътиборни тайёргарликдан олдин ва иш жойида ўқитиш ва шифокорлар, ва ҳамширалар салоҳиятини оширишга қаратиш; уларнинг муносиб иш ҳақи ва мартаба ривожланиши учун рағбатлантириш; дори воситалари ва сарф материалларининг етарли захирасини таъминлаш учун таъминот занжири тизимини мустаҳкамлаш; соғлиқни сақлаш муассасаларида сув таъминоти, санитария ва гигиенани яхшилаш, инфекцияларнинг олдини олиш ва назорат қилиш; бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини бошқаришни модернизация қилиш; |
1. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган стандартларга мувофиқ кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. |
1. Кадрлар етишмаслиги ва уларни тайёрлаш учун зарур бюджетни аниқлаш билан инсон ресурсларини инвентаризация қилиш. |
2024 йил март |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги |
|
2. Ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва тиббиёт ходимларини ўқитиш жадвалини белгилаш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқларга шу жумладан, кам вазнли янги туғилган чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда халқаро стандартлар асосида ўқитиш орқали иш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш. |
доимий |
||||
|
4. Оилавий врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар)лар кўп тармоқли марказий поликлиникалар томонидан болалар, ҳомиладор аёллар, туғиш ёшидаги аёлларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тўлиқ қамраб олиш учун 2024 йилда «тиббий бригадалар»га қўшимча 4900 нафар ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамширалари ва ўрта тиббиёт ходимлари)ни ажратиш. |
2024 йил май |
||||
|
2. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида шифокор ва ҳамшираларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш. |
1. Она ва болаларга халқаро стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш. |
2024 йил март-апрель |
ССВ |
||
|
2. Тиббиёт ходимларини фаолият натижаларига кўра рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мезонларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил май |
||||
|
3. Соғлиқни сақлаш муассасаларида дори воситалари ва сарф материалларининг етарли захираларини таъминлаш учун таъминот занжири тизимини мустаҳкамлаш. |
1. Оналар ва болалар учун барча даражадаги стандартларга мувофиқ давлат томонидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
ССВ |
||
|
2. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига мувофиқ дори воситалари ва материаллар формуласини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
4. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини бошқаришни модернизация қилиш. |
1. Бирламчи соғлиқни сақлаш муассасаларининг бошқарув ходимларини, шу жумладан Р/ГМО раҳбарларини замонавий менежмент, стратегик режалаштириш, молиявий менежмент, тиббий хизматлар сифатини бошқариш асослари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш. |
2024 йил март |
ССВ |
||
|
2. Раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг маълумотлар базасини ҳудудлар ва бошқармалар кесимида юритиш. |
доимий |
||||
|
35. |
d) болаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда сил касаллигининг олдини олиш ва парвариш қилишни кучайтириш; |
1. Болаларни силга қарши эмлашни янада таъминлаш. |
1. Болаларни олдини олиш мумкин бўлган инфекцияларга қарши эмлаш миллий режасига мувофиқ барча болаларни силга қарши эмлаш билан қамраб олиш. |
доимий |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. Болаларнинг яширин сил касаллиги ва сил касаллигини ташхислаш ва сифатли даволашдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, шунингдек, даволанаётган болаларнинг ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш. |
1. Сил касаллиги ривожланиш хавфи остида бўлган 3-5, 6-7 ва 1-14 ёшли 1 миллион болаларда яширин сил касаллигини эрта ташхислаш учун мажбурий иммунодиагностикани таъминлаш. |
2024 июль ойидан бошлаб ҳар йили 1 марта |
ССВ |
||
|
2. Силни кафолатланган бепул даволашни, шунингдек, болаларнинг барча ёш гуруҳларида яширин сил инфекциясини аниқлаш чораларини кўриш. |
|||||
|
36. |
e) тегишли сиёсат, протоколлар ва йўриқномаларни ўз ичига олган соғлиқни сақлаш ислоҳотининг амалга оширилишини назорат қилиш ва кейинги ҳаракатлар ҳақида маълумот бериш учун мониторинг тизимини ишлаб чиқиш; |
1. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, жумладан, амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот беришнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш. |
1. Сиёсат, баённомалар ва йўриқномаларни ўз ичига олган тегишли чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ва келгусидаги ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш учун ишчи комиссияни ташкил этиш. |
2024 йил май |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. Мониторинг объектларини кузатиш ва аниқлаш, маълумотларни йиғиш ва мониторинг қилиш учун ишчи воситаларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь |
||||
|
3. «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари мажмуасини яратиш. |
2024 йил июль |
||||
|
2. Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
1. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларини уларнинг изчиллигига эришиш ва улардан фойдаланиш қулайлигини таъминлаш мақсадида уларни ягона ҳужжатда — Соғлиқни сақлаш кодексида умумлаштириш. |
2024 йил март |
ССВ, Адлия вазирлиги |
||
|
37. |
f) аёллар ва болаларнинг микронутриент мақомини яхшилаш ҳамда болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги ҳамда ортиқча вазн ва семиришнинг ўсиб бораётган тенденцияларини бартараф этиш, шу жумладан болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича малакали мутахассислардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, бутун мамлакат бўйлаб озиқланиш бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини мониторинг қилиш механизмини яратиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик, кўкрак сути билан эмизишни тарғиб қилиш, ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ва чақалоққа нисбатан дўстона касалхона ташаббусини амалга ошириш. |
1. Аҳолини, айниқса, оналар, болалар ва ўсмирларни қўшимча микроэлементлар билан таъминлаш бўйича давлат дастурларини амалга оширишни давом эттириш. |
1. Ҳомиладор аёлларни темир ва фолий кислотаси препаратлари билан таъминлаш. |
2024 йил март |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. 6-23 ойлик болаларни микроэлементларни ўз ичига олган уй шароитида мустаҳкамлаш кукунлари билан таъминлаш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. А витамини танқислиги 10% дан ортиқ бўлган ҳудудларда (Андижон ва Жиззах вилоятлари) 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар учун А витамини билан таъминлаш. |
2024 йил май |
||||
|
2. Мамлакат миқёсида озиқ-овқат бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни тарғиб қилиш ҳамда она сути билан боқишни тарғиб қилиш, ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш ва «Болаларга дўстона касалхона» ташаббусини амалга ошириш. |
1. «2024-2025 йилларга мўлжалланган тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умумхалқ ҳаракатини тасдиқлаш ва амалга ошириш. |
2024 йил март |
ССВ |
||
|
2. ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсияларига мувофиқ ҳар 5 йилда бир марта репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар ва 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида овқатланиш бўйича Миллий тадқиқотлар ўтказиш. |
2026 йил |
||||
|
Таълим |
|||||
|
38. |
43. БРМнинг 4.1 — 4.7, 4.а ва 4.с мақсадларини ҳамда ўзининг олдинги тавсияларини эслатиб, Қўмита иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) Қизлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги болалар ва ногиронлиги бўлган болаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда барча болаларнинг сифатли таълим олишдан тенг ва рақобатсиз фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва барча болаларнинг мактабда қолиши ва мактабни тугатишини таъминлаш, шу жумладан, уларнинг умумтаълим ўрта мактабларига ўтишини қўллаб-қувватлаш орқали; |
1. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва илғор халқаро тажрибалар асосида инклюзив таълимнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, янада инклюзив ва хавфсиз таълим муҳитини яратиш. |
1. Ўқитишда компетенцияга асосланган ёндашув ва универсал дизайн асосида ўқув дастурларини (мактабгача ва умумий ўрта таълим) такомиллаштириш. |
2024 йил декабрь — 2025 йил май |
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, ММТВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, |
|
2. Ўқитувчилар учун компетенцияга асосланган янги профессионал стандартларни амалиётга кенг жорий этиш, стандартларни қўллаш бўйича услубий қўлланмалар тайёрлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ўқитувчилар ва методистлар малакасини ошириш (ўқитиш). |
2024 йил декабрь — 2027 йил декабрь |
||||
|
3. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларини, шунингдек, халқаро талаблар ва инклюзия тамойилларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларини ССГ (сув, санитария ва гигиена) воситалари билан жиҳозлаш стандартларини қайта кўриб чиқиш. |
2024 йил декабрь — 2025 йил август |
||||
|
4. Таълим муассасаларида безорилик ва зўравонликни (буллингни) олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда уларни амалга ошириш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш. |
2024 йил январь — 2025 йил сентябрь |
||||
|
5. Компетенцияга асосланган ёндашув асосида ўқувчилар ютуқларини баҳолаш тизимини ҳамда инклюзив ва хавфсиз таълим муҳитини яратишни ҳисобга олган ҳолда сифат стандартлари доирасидаги таълим сифатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. |
2024 йил март — 2025 йил май |
||||
|
39. |
b) Ўқитувчиларни иш фаолиятини бошлашига қадар ва малака оширишни кучайтириш ва мактабгача таълим муассасаларида малакали ўқитувчиларнинг етарли сонини таъминлаш; |
1. Сифатли таълим муҳити стандартларини жорий этиш учун ўқитувчилар таркибини тайёрлаш. |
1. Касбий стандартлар талаблари ва бола ҳуқуқлари тамойилларини ҳисобга олган ҳолда мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим муассасалари ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини қайта кўриб чиқиш. |
2024 йил март — 2025 йил май |
ММТВ, ОТФИВ |
|
40. |
c) Инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясини (2021-2025) амалга ошириш ва барча ногиронлиги бўлган болаларнинг умумий мактабларда инклюзив таълим олиш имкониятини таъминлаш, мактаблар малакали ўқитувчилар, қулай инфратузилма ва ногиронлиги бўлган болаларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган ўқув материаллари билан таъминланишини таъминлаш; |
1. 2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ижросини мониторинг қилиш. |
1. «Йўл харитаси» концепциясида белгиланган вазифалар ижроси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил март-апрель |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ОТФИВ, ССВ, ИҲММ |
|
2. Концепцияда белгиланган кўрсатмаларнинг бажарилиши ҳолатини ўрганиш. |
2024 йил май-июнь |
||||
|
3. Амалга оширилмаган тадбирлар аниқланган тақдирда уларнинг бажарилишини таъминлаш. |
2024 йил июль — декабрь |
||||
|
41. |
d) хусусий репетиторликни ҳамма учун очиқ қилиш учун тартибга солиш ва мактаб таълими сифатини оширишни давом эттириш ҳамда гендерга нисбатан сезгир ва инклюзив ўқитиш амалиётини яхшилаш; |
1. Умумтаълим мактабларидаги тўгараклар фаолиятини таҳлил қилиш ва фаолияти яхши йўлга қўйилмаган тўгараклар фаолиятини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Тўгараклар фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил март |
ММТВ, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
2. Ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель-май |
||||
|
3. Гендер ва инклюзив ўқитиш амалиётини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш. |
2024 йил март — 2025 йил май |
ММТВ, ОТФИВ |
|||
|
42. |
e) мактабларда хавфсизлик ва инфратузилмани яхшилаш учун етарли молиявий, инсоний ва техник ресурсларни ажратиш, айниқса озчилик гуруҳларига мансуб болаларнинг катта гуруҳлари ўқийдиган қишлоқ мактабларига, жумладан, тегишли иситиш ва ёритиш, сув ва канализация хизматларини таъминлаш, тегишли санитария иншоотлари ва лабораториялар, ва АКТ синфларини модернизация қилиш; |
1. Инфратузилмани такомиллаштириш — касб-ҳунар мактабларида ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун шароит яратиш ва муҳандислик коммуникацияларини реконструкция қилиш. |
1. Ногиронлиги бўлган шахслар учун касб-ҳунар таълими муассасаларининг моддий-техник базасини ўрганиш, таъмирлаш ва жиҳозлашга муҳтож бўлган муассасаларни аниқлаш. |
2024 йил март-апрель |
ММТВ, ОТФИВ, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида инклюзивлик тамойиллари асосида таълим муассасаларини янги норма ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ва жиҳозлаш. |
2024 йил декабрь — 2027 йил декабрь |
||||
|
3. Махсус таълимга муҳтож болаларнинг таълимини ташкил этиш учун рақамли (онлайн) ва масофавий ресурсларни яратиш. |
2024 йил декабрь — 2027 йил декабрь |
||||
|
43. |
f) озчилик гуруҳлари тилларида таълим беришни давом эттириш ва озчиликлар тилларидан, шу жумладан таълим соҳасида фойдаланиш ҳуқуқининг бузилиши ҳақидаги хабарларни кўриб чиқиш; |
1. Озчиликлар тилларида ўқитишда ҳуқуқлар бузилганлиги бўйича шикоят қилиш механизмини яратиш. |
1. Озчиликлар тилларида таълим бериш билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш. |
2024 йил январь — май |
ММТВ, ОТФИВ |
|
2. Умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларида озчиликлар тилларида таълим олиш ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисидаги шикоятларни кўриб чиқиш учун махсус қути ташкил этиш. |
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб |
||||
|
44. |
g) мактабгача таълим муассасаларининг қамровини, салоҳиятини кенгайтириш ҳамда инфратузилмаси ва мониторингини яхшилашни давом эттириш, бунда қишлоқ ва чекка ҳудудларга, ногиронлиги бўлган болалар ва иқтисодий ночор оилалар фарзандларига алоҳида эътибор қаратиш; мактабгача таълим муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ва мактабгача ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг тизимли ва тегишли малака оширишини таъминлаш |
1. Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали мактабгача таълимнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари тармоғини кенгайтириш. |
1. Мактабгача таълим муассасаларида давлат-хусусий шерикликдан фойдаланишни амалга ошириш таҳлили, зарур ҳолларда механизм ва жиҳозларни такомиллаштириш. |
2024 йил март-апрель |
ММТВ, Мактабгача таълим агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. Инклюзивлик тамойиллари асосида таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш. |
2024 йил сентябрь — 2027 йил декабрь |
||||
|
3. Ота-оналар учун болаларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича Интернет ресурсларини яратиш. |
2024 йил сентябрь — 2027 йил декабрь |
||||
|
Ташвиш ва тавсияларнинг асосий соҳалари |
|||||
|
45. |
5. Қўмита иштирокчи-давлатга Барқарор ривожланиш учун 2030 кун тартибини амалга ошириш жараёни давомида Конвенция ва болаларни қуролли тўқнашувларга жалб қилиш тўғрисидаги факультатив протокол ва болаларни сотиш, болалар фоҳишалиги ва болалар порнографияси бўйича факультатив протоколга мувофиқ болалар ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлашни тавсия қилади. У иштирокчи-давлатни болаларга тегишли барча 17 Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда болаларнинг мазмунли иштирокини таъминлашга чақиради. |
1. Барқарор ривожланиш мақсадларни (БРМ) амалга ошириш режаларини Ўзбекистон Республикасининг болалар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича чора-тадбирлар билан интеграциялашувини таъминлаш. |
1. Болалар ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларни амалга ошириш режалари билан интеграциялашув механизмлари ва БРМларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ яратиш. |
2024 йил декабрь |
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, Бандлик вазирлиги, ТИВ, ССВ, Болалар омбудсмани, ММТВ, ИҲММ |
|
2. Интеграция бўйича чора-тадбирлар режасини, «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
||||
|
3. Мониторинг объектини кузатиш ва аниқлаш, маълумотларни йиғиш учун ишчи воситаларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
2. Ўзбекистоннинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришга қаратилган чора-тадбирлар билан БРМ интеграциясининг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш. |
1. Мониторингни ташкил этиш ва ўтказиш. |
2024 йил март-апрель |
Бандлик вазирлиги, ММТВ, ИХММ |
||
|
2. Мониторинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар билан бирга тақдим этиш. |
2024 йил май-июнь |
||||
|
3. Халқаро инсон ҳуқуқлари мониторинги ва ҳисобот бериш механизмлари (масалан БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси каби шартнома органлари) ва БРМ мониторинг механизмлари (масалан, Ихтиёрий миллий ҳисобот) ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш. |
1. Болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва БРМ мақсадларини амалга ошириш учун масъулиятни ошириш мақсадида ҳокимлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқа ходимлари учун семинарлар ташкил этиш. |
2024 йил сентябрь — декабрь (ҳар йили) |
Олий мажлис палаталари, ИҲММ, Болалар омбудсмани |
||
|
2. Миллий БРМларни амалга ошириш учун асос сифатида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бажарилишини назорат қилиш учун парламент палаталари фаолиятини назорат қилиш амалиётини такомиллаштириш. |
2024 йил апрелдан бошлаб |
||||
|
4. Болалар ҳуқуқларини такомиллаштиришга қаратилган дастурлар ва йўл хариталарини ишлаб чиқишда болалар иштироки учун «Электрон болалар платформаси»ни яратиш. |
1. «Электрон болалар платформаси»ни яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. |
2024 йил март |
Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, ММТВ, МТРК УзА |
||
|
2. Болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор болалар дастурлари, стратегиялари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жойлаштириш қоидалари ва механизмини белгиловчи «Электрон болалар платформаси»ни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил май |
||||
|
4. «Электрон болалар платформа»сини ишга тушириш. |
2024 йил июль |
||||
|
5. Республиканинг барча мактабларида ва оммавий ахборот воситаларида электрон болалар платформасини ишга туширишни кенг тарғиб қилиш. |
2024 йил июлдан бошлаб |
||||
|
А. Амалга оширишнинг умумий чора-тадбирлари (4, 42 ва 44 (6)-моддалар) |
|||||
|
Қонунчилик |
|||||
|
46. |
6. 2016 ва 2017 йилларда «Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларни қайд этиб, Қўмита иштирокчи-давлатга Конвенция ва унинг факультатив протоколларининг барча тамойиллари ва қоидаларини миллий қонунчиликка киритиш ҳамда тегишли органлар томонидан қўлланилишини таъминлаш бўйича ўз тавсиясини такрорлайди. |
1. Миллий қонунчиликни Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва унинг Факультатив протоколлари қоидалари ва тамойилларига мувофиқлаштириш. |
1. Миллий қонунчиликни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил август |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ССВ, ММТВ, Ёшлар ишлари агентлиги, ИҲММ, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд |
|
2. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва унинг ихтиёрий баённомалари қоидаларига қонун ҳужжатлари мос келмайдиган соҳаларни аниқлаш мақсадида болалар ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчиликни таҳлил қилиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
3. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва унга қўшимча факультатив протокол қоидаларига мувофиқлаштириш, уларнинг нормаларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш. |
2025 йил январь — июнь |
||||
|
2. Болалар билан ишлашда иштирок этаётган давлат органлари ходимларининг БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ва унинг ихтиёрий баённомаларининг тамойиллари ва асосий қоидалари бўйича малакаси ва билим даражасини ошириш. |
2.1. Болалар билан ишлашда иштирок этаётган давлат хизматчилари учун БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ҳамда унинг Факультатив протоколлари тамойиллари ва асосий қоидалари бўйича малака ва билим даражасини ошириш бўйича мажбурий курсни жорий этиш. |
2024 йил август-сентябрь |
ОТФИВ, ММТВ, Бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Судьялар олий мактаби, Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети |
||
|
Кенг қамровли сиёсат ва стратегия |
|||||
|
47. |
7. Бола ҳуқуқлари тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини (2021 йил) қайд этиб, Қўмита иштирокчи-давлатга Конвенциянинг барча соҳаларини қамраб олувчи болалар бўйича кенг қамровли сиёсат, стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш учун молиявий ресурслар, тегишли инсоний, техник имкониятларни ажратиш бўйича ўз тавсиясини эслатади. |
1. Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш. |
1. Миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил июнь |
ИҲММ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ССВ, Бандлик вазирлиги, ММТВ, ИИВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, АОКА |
|
2. Стратегияни қабул қилиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил август |
||||
|
3. Халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил сентябрь |
||||
|
4. Стратегия лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш. |
2024 йил октябрь |
||||
|
5. Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. |
2024 йил ноябрь |
||||
|
Мувофиқлаштириш |
|||||
|
48. |
8. Қўмита 2021 йилда Болалар масалалари бўйича Миллий комиссия ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилишини маъқуллайди ва иштирокчи-давлатга Конвенцияни турли даражаларда амалга ошириш билан боғлиқ барча тадбирларни мувофиқлаштириш учун зарур ваколат ва ресурсларга эга бўлишини таъминлашни тавсия қилади. |
1. 2022 йил 6 июнда қабул қилинган Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) комиссиялари намунавий низоми қоидаларини амалга ошириш ҳамда комиссиянинг мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш. |
1. Бола масалалари бўйича миллий комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил август |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Миллий гвардия ММТВ, Бандлик вазирлиги, ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. Бола масалалари бўйича миллий комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил октябрь |
||||
|
Ресурсларни таъминлаш |
|||||
|
49. |
9. Қўмита кам таъминланган болали оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ижобий деб ҳисоблайди ва ўзининг 19-сонли (2016) умумий шарҳини ва БРМ 16.5-мақсадини эсга олиб, Ўзбекистонга ижтимоий соҳаларда далиллар ва натижаларга асосланган маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллаларда билим олиш маданиятини ошириш орқали натижаларга асосланган иштирокчиликни режалаштириш ва бюджетлаштиришни жорий этишни тавсия қилади. |
1. Давлат бюджетини шакллантиришда болалар манфаатларини ҳисобга олиш механизмини шакллантириш. |
1. «Очиқ бюджет» порталида болалар фикр билдиришлари учун алоҳида бўлим очиш. |
2025 йилдан доимий |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, |
|
2. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга болаларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда бюджетни тақсимлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
|||||
|
2. Болалар эҳтиёжлари учун давлат бюджетидан маблағларнинг сарфланиши тўғрисида ахборот бериш тартибини белгилаш. |
1. Болалар эҳтиёжлари учун давлат бюджетидан маблағларнинг сарфланиши тўғрисида ахборот бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил сентябрь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
||
|
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг веб-сайтида маълумотларни жойлаштириш. |
2025 йилдан доимий |
||||
|
3. Болалар ва ёшлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат харажатларининг адекватлиги, самарадорлиги, натижадорлиги, адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида бюджет базаси ва давлат молиясини бошқариш тизими такомиллаштирилди. |
1. Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳисобланган миллий ҳаракатлар режасини қабул қилиш. |
2024 йил октябрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ММТВ, Бандлик вазирлиги |
||
|
2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг инклюзивлигини ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш. |
2025 йил январь |
||||
|
3. Давлат бюджетини режалаштириш, ижро этиш ва мониторинги жараёнларида кейинчалик уни институционаллаштириш билан дастурий бюджетлаштириш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
||||
|
4. ЮНИСЕФ ва БМТТДнинг давом этаётган ташаббуслари тавсиялари асосида натижаларга ва дастурга асосланган режалаштириш ва бюджетлаштиришни такомиллаштириш. |
2025 йил сентябрь |
||||
|
5. Болалар ва ёшларга қаратилган давлат харажатлари учун бюджет ёрлиғини жорий этиш. |
2025 йил декабрь |
||||
|
Коррупция |
|||||
|
50. |
10. Қўмита «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни (2017 йил), Коррупцияга қарши кураш бўйича давлат дастурини (2021-2022 йиллар) ва турли даражадаги коррупцияга қарши кураш тузилмаларини ташкил этилишини таъкидлаб, иштирокчи-давлатга коррупцияни амалда барча соҳаларда, хусусан, туғилишни рўйхатга олиш, соғлиқни сақлаш ва таълим билан боғлиқ соҳаларда ҳал этилишини таъминлашни тавсия қилади. |
1. Яшаш жойи, ижтимоий мавқеи, ногиронлиги бор ёки йўқлиги, оиласининг даромадидан қатъи назар, барча болаларнинг бепул ва сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Барча даражадаги янги туғилган чақалоқларни парвариш қилишда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини далилларга асосланган ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2024 йил март |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. Ҳомиладор аёллар, туғруқ давридаги аёллар, янги туғилган чақалоқларни перинатал ёрдамнинг I, II ва III даражаларига юбориш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Болалар ўртасида ногиронликнинг ривожланиш хавфини камайтириш ва ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни бошқариш бўйича хизматларни яхшилаш учун эрта аниқлаш ва аралашув тизимини жорий этиш. |
2024 йил май |
||||
|
2. Республика мактабларида ёшларни коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий билимларга ўргатиш бўйича тизимли ва мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Мактаб ўқувчилари учун «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида» ўқув курси дастурини ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
ММТВ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
||
|
2. Барча таълим муассасаларида «Коррупцияга қарши курашиш бўйича» ўқув курсини жорий этиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Мактаб ўқувчилари ўртасида «Биз коррупцияга қаршимиз» ижодий (креатив) ғоялар ва асарлар республика танловини ўтказиш. |
1. Мактаб ўқувчилари ўртасида «Биз коррупцияга қаршимиз» ижодий (креатив) ғоялар ва асарлар республика танлови низомини ишлаб чиқиш. |
2024 йил август |
ММТВ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
||
|
2. Мактаб ўқувчилари ўртасида «Биз коррупцияга қаршимиз» ижодий (креатив) ғоялар ва асарлар республика танловини эълон қилиш. |
2024 йилдан бошлаб ҳар ноябрь ойида |
||||
|
3. Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Биз коррупцияга қаршимиз» ижодий (ижодий) ғоялар ва ишлар танлови ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш. |
2024 йилдан бошлаб ҳар декабрь ойида |
||||
|
Маълумотларни тўплаш |
|||||
|
51. |
11. Қўмита ўзининг 5-сонли (2003) умумий шарҳини эслатиб, иштирокчи-давлатга дезагрегация қилинган маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, ҳамда улардан фойдаланиш имконияти тизимини янада кучайтиришни ҳамда Конвенция ва унинг Факультатив протоколларининг барча соҳаларини шу жумладан болаларга нисбатан зўравонлик, руҳий саломатлик, кўча шароитидаги болалар, ногиронлиги бўлган болалар, озчилик гуруҳларига мансуб болалар, ишлайдиган болалар, озодликдан маҳрум этилган болалар, одил судлов тизимидаги болалар, шу жумладан жиноят қурбонлари ва гувоҳлари бўлган болаларни ўз сиёсати ва стратегиялари ҳақида маълумот бериш мақсадида қамраб олишини таъминлашни тавсия қилади. |
1. Конвенция ва унинг қўшимча протоколларининг барча соҳаларини тўлиқ қамраб олиш учун алоҳида гуруҳларга ажратилган маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш имкониятини кучайтириш. |
1. Болалар ҳуқуқларини мониторинг қилиш учун фойдаланиладиган мавжуд кўрсаткичлар рўйхатини яратиш учун мавжуд маълумотлар манбаларини таҳлил қилиш. |
2024 йил апрель |
Статистика агентлиги, ИҲММ, ИИВ, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Олий суди, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
|
2. Қўмитанинг тавсияларига мувофиқ маълумотларга бўлган талабларни кўриб чиқиш ва Конвенция ва унинг Факультатив Протоколларининг барча соҳалари қамраб олинишини таъминлаш учун асосий манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш. |
2024 йил май |
||||
|
3. Болалар ҳуқуқларини мониторинг қилиш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар рўйхатини, маълумотлар манбаларини аниқлаш, шунингдек уларни шакллантириш учун масъул бўлган кўрсаткичларни аниқлаш ва Статистика агентлигига тақдим этиш муддатларини келишиш. |
2024 йил июнь |
||||
|
4. Статистика агентлигининг веб-сайтида болалар ҳақидаги долзарб, ажратилган, услубий жиҳатдан асосланган ва ишончли маълумотлардан жамоатчиликка фойдаланиш имконини берадиган «Болалар статистикаси» веб-саҳифасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил июль |
||||
|
5. Статистика агентлигининг веб-сайтида жойлаштириш учун болалар ҳуқуқларини мониторинг қилиш учун фойдаланиладиган маълумотларни тўплаш. |
2024 йил август |
||||
|
6. Болалар статистикаси веб-саҳифасида болалар ҳуқуқларини мониторинг қилиш учун фойдаланиладиган мавжуд кўрсаткичларни нашр этиш. |
2024 йил октябрь |
Статистика агентлиги, ММТВ, ОТФИВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССВ |
|||
|
Тарқатиш, хабардорликни ошириш ва ўқитиш |
|||||
|
52. |
13. Қўмита иштирокчи-давлатга фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ҳамда болалар иштирокида Конвенция ва унинг факультатив протоколлари ҳақида кенг жамоатчилик, жумладан, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари, болалар билан ишлайдиган ва болалар учун ишлайдиган барча мутахассисларга бола ҳуқуқлари бўйича мажбурий тренинглар ўтказиш орқали кенг доирага маълум бўлишини таъминлаш учун ўзининг хабардорликни ошириш дастурларини кучайтиришни тавсия қилади. |
1. «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курсларини жорий этиш. |
1. «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил апрель |
ОТФИВ, ИҲММ, ТДЮУ, ЖИДУ, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентлиги, ИИВ академияси, Судьялар олий мактаби, Жамоат хавфсизлиги университети Давлат ва ҳуқуқ институти |
|
2. Тегишли ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўриш. |
|||||
|
3. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб шакллантирилган рўйхатдаги давлат таълим муассасалари ва ташкилотларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курсларини жорий этиш. |
|||||
|
4. «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари», «Инсон ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» туркум қўлланма ва рисолаларни тайёрлаш ва чоп этиш. |
2024 йил июнь |
||||
|
2. БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсиясига кўра оммавий ахборот воситалари учун брифинглар, матбуот анжуманлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва бола ҳуқуқлари бўйича олиб борилаётган ишларни ёритиш. |
1. Бола ҳуқуқлари бўйича олиб борилаётган ишлар муносабати билан оммавий ахборот воситаларида интервью ва репортажлар тайёрлаш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил март |
АОКА, МТРК, Миллий медиа ассоциацияси, ИИВ, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, ИҲММ |
||
|
2. Интервью, ҳикоя ва репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни медиа-режага мувофиқ ОАВда эълон қилиш. |
медиа-режага асосан |
||||
|
Фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик |
|||||
|
53. |
14. 2017 йилдан буён ННТларнинг ролини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ижобий деб қайд этган ҳолда, Қўмита ўзининг олдинги тавсияларини эслатиб ўтади ва иштирокчи-давлатни ННТлар, бола ҳуқуқларига оид қонунчилик, сиёсат ва дастурларни амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш, ҳамда Қўмитага даврий ҳисоботларни тайёрлаш, шу жумладан, болалар ҳуқуқлари бўйича ишловчилар учун уларнинг лойиҳалаштиришдаги иштирокини рағбатлантириш учун қулай муҳит яратишга чақиради. |
1. ННТларни кенг жалб этган ҳолда бола ҳуқуқлари бўйича «муқобил» ҳисоботларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш. |
1. ННТ вакиллари учун Ўқув семинари концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил март |
ИҲММ, ННТМА, БРМ |
|
2. Хорижий экспертлар иштирокида БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини амалга ошириш бўйича «муқобил» маърузалар тайёрлаш бўйича ННТ вакиллари учун ўқув семинарини ташкил этиш ва ўтказиш. |
2025 йил апрель-май |
||||
|
Болалар ҳуқуқлари ва бизнес сектори |
|||||
|
54. |
15. 16-сонли (2013 йил) умумий шарҳини, Бизнес ва инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи тамойилларини эслатиб, Қўмита ўзининг олдинги тавсияларини такрорлайди: иштирокчи-давлат бизнес сектори учун аниқ меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, унинг самарали амалга оширилишини таъминлаш ва тегишли тарзда санкциялар ва бузилишлар содир бўлганда уларни бартараф этиш чораларини кўриш. |
1. БМТнинг инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан тадбиркорлик фаолиятининг дастурий тамойилларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини (йўл харитаси) ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. |
1. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқлаш. |
2024 йил апрель |
ИҲММ, Савдо саноат палатаси, Бизнес омбудсман |
|
B. Боланинг таърифи (1-модда) |
|||||
|
55. |
16. 2019 йилда ўғил болалар ва қизлар учун никоҳ ёшининг 18 ёшда белгиланишини маъқуллаб, Қўмита иштирокчи-давлатни 18 ёшдан кичикроқ никоҳга рухсат берувчи барча истисноларни олиб ташлашга чақиради. |
1. 18 ёшга тўлмаган шахслар учун никоҳга рухсат берувчи барча истисноларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш. |
1. Никоҳ ёшини қатъий белгилаш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил май |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
2. 18 ёшга тўлмаган шахслар учун никоҳга рухсат берувчи истисноларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил июль |
||||
|
3. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил август |
||||
|
С. Умумий тамойиллар (2-3, 6 ва 12-моддалар) |
|||||
|
Камситишга йўл қўймаслик |
|||||
|
56. |
17. БРМнинг 5.1 ва 10.3 мақсадларини эслатиб, Қўмита иштирокчи-давлатга қизлар, ногиронлиги бўлган болалар, озчилик гуруҳларига мансуб болалар, қочқинлар, бошпана изловчи болалар ва мамлакат ичида кўчирилган болалар, муқобил парваришдаги болалар, кўча шароитидаги болалар ва заиф вазиятлардаги бошқа болаларга нисбатан камситишларга қарши мақсадли сиёсат ва дастурларни амалга ошириш, камситишларга, айниқса, гендер, ногиронлик, жинсий ориентация ва гендер ўзига хослик асосида камситишларга сабаб бўладиган ижтимоий меъёрлар ва хатти-ҳаракатларни ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирларни, шу жумладан, хабардорликни ошириш ва оммавий ахборот воситаларида ўтказиладиган кампанияларни ўз ичига олган камситишга қарши қонун ва кенг қамровли стратегияни қабул қилиш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашни тавсия қилади. |
1. Миллий қонунчиликда камситувчи нормалар мавжудлиги юзасидан таҳлил ўтказиш ва уларнинг амалда намоён бўлишини аниқлаш. |
1. Мавжуд камситиш нормаларини аниқлаш мақсадида миллий қонунчиликни ҳар томонлама ва комплекс таҳлил қилиш. |
2025 йил январь |
ИҲММ, Адлия вазирлиги, Омбудсман |
|
2. Камситишга қарши сиёсат соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш. |
2025 йил февраль |
||||
|
3. Хорижий тажрибани ўрганиш натижалари асосида камситишларга қарши сиёсат соҳасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
||||
|
Боланинг энг устувор манфаатлари |
|||||
|
57. |
18. Қўмита ўзининг 14-сонли (2013) умумий шарҳини эслатиб, иштирокчи-давлат ўз қонунчилигида боланинг энг устувор манфаатлари тамойилини аниқ белгилаб қўйиши ва унинг барча маъмурий ва қонун ҳужжатларида, болаларга нисбатан суд жараёнларида, шу жумладан муайян тартиблар, мезонлар ва воситаларни ишлаб чиқишда ҳамда таълим, одил судлов, полиция, болаларни ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларини ўз фаолиятида боланинг энг устувор манфаатлари тамойилини қўллаш салоҳиятини мустаҳкамлаш йўли билан интеграциялашуви ва изчил қўлланилишини таъминлаши ҳақидаги аввалги тавсиясини такрорлайди. |
1. Миллий қонунчиликка «Боланинг энг устувор манфаатлари» тушунчасини киритиш. |
1. «Боланинг энг устувор манфаатлари» тушунчаси ва тамойилларини белгилаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. |
2024 йил сентябрь |
Адлия вазирлиги, ССВ, ИИВ, ММТВ, Бош прокуратура |
|
2. «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига «Боланинг энг устувор манфаатлари» тамойилини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. |
2024 йил октябрь |
||||
|
3. Болаларга нисбатан барча маъмурий ва суд жараёнларида унинг ҳар томонлама ва изчил қўлланилишини амалга ошириш. |
2024 йил ноябрь |
||||
|
4. Қарор қабул қилувчи ва боланинг ҳаётида иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар учун боланинг энг устувор манфаатларини таъминлаш стандартларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил октябрь — 2025 йил февраль |
||||
|
D. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари (7-8 ва 13 — 17-моддалар) |
|||||
|
Туғилганликни рўйхатдан ўтказиш ва фуқаролик |
|||||
|
58. |
21. Туғилганликни рўйхатга олиш, фуқароликсизликни камайтириш ва олдини олиш бўйича эришилган ютуқларни олқишлаб, Қўмита иштирокчи-давлатга 2020 йилги «Фуқаролик тўғрисида»ги қонуннинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан берилган аризалар сонини, ёши ва гендер бўйича ажратилган ҳолда тўплашни тавсия қилади; ва Қочқинлар мақоми тўғрисидаги 1951 йилги конвенцияни, Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақоми тўғрисидаги 1954-йилдаги конвенцияни ва Фуқароликсизликни қисқартириш тўғрисидаги 1961-йилдаги конвенцияни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилади. |
1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси тўғрисида, шу жумладан, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан берилган аризалар сони, ёши ва жинси бўйича ажратилган ҳолда маълумотларни тўплаш тизимини жорий этиш. |
1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг статистик шаклини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Мазкур шаклда қуйидагилар статистик маълумотлар сифатида кўриб чиқилиши назарда тутилиши лозим: фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан берилган аризалар сони; ёш ва жинс бўйича ажратилган маълумотлар. |
2025 йил март |
ИИВ, ТИВ, ДХХ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Статистика агентлиги, Омбудсман. |
|
2. Ишлаб чиқилган шакл бўйича статистик ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш. |
2025 йил май ойидан бошлаб |
||||
|
2. 1951 йилги «Қочқинлар мақоми тўғрисида»ги конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш |
1. 1951 йилги «Қочқинлар мақоми тўғрисида»ги конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича хорижий мамлакатлар халқаро тажрибаси ва амалиётини ўрганиш. |
2024 йил март |
ИҲММ, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ТИВ |
||
|
2. 1951 йилги «Қочқинлар мақоми тўғрисида»ги конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини соҳа экспертлари иштирокида ўрганиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Вазирлар Маҳкамасига 1951 йилги «Қочқинлар мақоми тўғрисида»ги конвенцияга қўшилиш масаласи юзасидан умумий хулоса киритиш. |
2024 йил май |
||||
|
3. 1954 йилги «Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақоми тўғрисида»ги конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш. |
1. 1954 йилги «Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақоми тўғрисида»ги конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича хорижий мамлакатлар халқаро тажрибаси ва амалиётини ўрганиш. |
2024 йил март |
ИҲММ, ИИВ, Адлия вазирлиги, ДХХ, ТИВ |
||
|
2. 1954 йилги «Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақоми тўғрисида»ги конвенцияга қўшилиш мақсадга мувофиқлиги масаласини соҳа экспертлари иштирокида ўрганиш |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Вазирлар Маҳкамасига 1954-йилги «Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақоми тўғрисида»ги конвенцияга қўшилиш масаласи юзасидан умумий хулоса тақдим этиш. |
2024 йил май |
||||
|
4. 1961 йилги «Фуқароликсизликни қисқартириш тўғрисида»ги конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш. |
1. 1961 йилги «Фуқароликсизликни қисқартириш тўғрисида»ги конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича хорижий мамлакатлар халқаро тажрибаси ва амалиётини ўрганиш. |
2024 йил март |
ИИВ, Бош прокуратура, ТИВ, Адлия вазирлиги, ДХХ, ИҲММ |
||
|
2. 1961 йилги «Фуқароликсизликни қисқартириш тўғрисида»ги конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини соҳа экспертлари иштирокида ўрганиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Вазирлар Маҳкамасига 1961 йили «Фуқароликсизликни қисқартириш тўғрисида»ги конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги умумий хулосани тақдим этиш. |
2024 йил май |
||||
|
Идентификация қилиш ҳуқуқи |
|||||
|
59. |
22. Иштирокчи-давлатнинг фарзандликка олиш сири тўғрисидаги маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, Қўмита унга асраб олинган болаларнинг ўзининг биологик келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини самарали амалга оширишни таъминлашни тавсия қилади. |
1. Амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига фарзандликка олинган болаларнинг биологик келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. |
1. Фарзандликка олинган болаларнинг биологик ота-оналари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ва амалиётини ўрганиш. |
2025 йил январь — март |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ОТФИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ССВ, Олий суд, Миллий гвардия |
|
2. Амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига фарзандликка олинган болаларнинг биологик келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель — декабрь |
||||
|
Сўз эркинлиги ва тегишли маълумотлардан фойдаланиш имконияти |
|||||
|
60. |
23. Иштирокчи-давлатнинг мактаблар кенг полосали интернет билан жиҳозланганлиги ҳақидаги маълумотларини эътиборга олиб, Қўмита барча болалар учун алоқани кенгайтиришни, айниқса чекка ҳудудлар ва кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор қаратишни, болалар, ўқитувчилар ва оилаларнинг рақамли саводхонлиги ва малакасини оширишни, Конвенциянинг 13 ва 17-моддаларига мувофиқ, болалар ўзининг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини кераксиз чекловларсиз самарали амалга оширишларини қонунда ҳам, амалда ҳам таъминлашни тавсия қилади. |
1. Ўқитувчилар, ота-оналар ва болаларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш. |
1. Болалар, ўқитувчилар, ота-оналар, оилаларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш. |
2024 йил март — май |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, ММТВ, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
2. Таълим муассасаларида болалар ва ота-оналар учун рақамли саводхонликни ошириш курсларини ўтказиш. ИТ-Парклар базасида мактаб ўқитувчиларини ИТ соҳасидаги янгиликлар бўйича даврий ўқитиш. |
2024 йил июнь |
||||
|
3. Таълим муассасаларида ИТ-кўникмаларини жорий этиш ва уларни рақамлаштиришга ўтказиш бўйича ўқув дастурларини яратиш. Болаларнинг Интернетдаги контентга бевосита тақиқ ва чекловларсиз киришини назорат қилишнинг малакали шаклларини жорий этиш. |
2024 йил июль |
||||
|
2. «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ижросини мониторинг қилиш. |
1. Мониторинг ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил июнь |
Болалар омбудсмани, АОКА, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, ММТВ |
||
|
2. Белгиланган ҳудудларда мониторингни ўтказиш. |
2024 йил август-сентябрь |
||||
|
3. Мониторинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар билан бирга тақдим этиш. |
2024 йил май |
||||
|
3. Болалар ва ўсмирларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича 2024 — 2030 йилларга мўлжалланган давлат дастурини амалга ошириш. |
1. Рақамли кўникмалар бўйича мавжуд бўшлиқни қисқартириш бўйича тавсиялар бериш, амалдаги давлат дастурлари, илгари амалга оширилган лойиҳаларни таҳлил қилиш ва мавжуд адабиётларни кўриб чиқиш. |
2024 йил июнь |
Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, ММТВ |
||
|
2. Болалар, ўқитувчилар ва оилаларнинг рақамли саводхонлиги ва кўникмаларини ошириш учун мавжуд меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш. |
2024 йил июль |
||||
|
3. Рақамли муҳитда болалар ва ўсмирларнинг фаровонлигини кенг қамровли тадқиқотлар орқали ўрганиш. |
2024 йил август |
ССВ |
|||
|
4. Ўзбекистон аҳолиси учун «Рақамли саводхонлик индекси»ни ишлаб чиқиш. |
2024 йил сентябрь |
||||
|
5. Талабаларнинг ёш хусусиятлари ва эҳтиёжларига йўналтирилган болалар ва ўсмирлар учун рақамли саводхонлик стандартларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил октябрь |
||||
|
6. Болалар ва ўсмирларнинг рақамли саводхонлигини ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил ноябрь |
||||
|
7. Ўқитувчиларнинг рақамли саводхонлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
8. Болаларнинг Интернет тармоғидаги контентга бевосита тақиқ ва чекловларсиз киришини назорат қилишнинг малакали шаклларини жорий этиш. |
2025 йил январь |
||||
|
9. Хавф гуруҳлари орасида бундай ҳис-туйғуларнинг олдини олиш ва эрта аниқлашга қаратилган ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракатларини (хусусан, ижтимоий тармоқларда) аниқлаш мониторингининг илмий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2025 йил февраль |
||||
|
Фикр, виждон ва дин эркинлиги |
|||||
|
61. |
24. Диний эркинликларга оид баъзи ижобий ўзгаришларни қайд этган ҳолда, Қўмита иштирокчи-давлатга Конвенциянинг 14-моддасига мувофиқ турли динларнинг, шу жумладан, расман тан олинмаган динлар вакилларининг тинч-тотув яшашига ушбу қоидага мувофиқ тарзда эришиш нуқтаи назаридан боланинг ҳуқуқлари, ота-оналар ва қонуний васийларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришни тавсия қилади. |
1. «Диншунослик» фанини умумтаълим муассасаларининг ўқув режаларига, жумладан, педагог кадрлар малакасини ошириш дастурларига киритиш масаласини кўриб чиқиш. |
1. Хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида диний фанларни ўқитиш бўйича тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил май |
ММТВ, Дин ишлари бўйича қўмита, Ёшлар ишлари агентлиги, |
|
2. Таълим муассасаларида диншунослик фанини жорий этиш юзасидан эксперт хулосасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил июнь |
||||
|
3. Боланинг фикрлаш, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш учун ота-оналар, оилаларнинг саводхонлигини ошириш бўйича педагогик кадрлар малакасини ошириш дастурларига ва дин пешволари диний таълим дастурларига киритиш. |
2024 йил июль |
||||
|
4. Дин пешволари учун Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, жумладан, боланинг фикрлаш, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига оид семинарлар, тренинглар ўтказиш. |
2024 йил январь — июнь |
||||
|
5. Ота-оналар ва қонуний вакиллар учун боланинг фикрлаш, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига оид тарғибот роликларини ўз ичига олган медиа компанияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2024 йил март — июнь |
||||
|
6. Ота-оналар ва васийлар учун мактаблар ташкил этиш, шу жумладан, боланинг фикрлаш, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича тренинглар ўтказиш. |
2024 йил март — июль |
||||
|
7. Болалар ва ота-оналар ўртасида диний бағрикенглик масалалари бўйича Республика конкурсини ташкил этиш. |
доимий |
||||
|
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи |
|||||
|
62. |
25. Қўмита иштирокчи-давлатнинг муқобил парваришлашдаги болалар ва одил судлов муассасаларидаги болаларнинг шахсий буюмлари ва ёзишмалари махфийлигига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги тавсиясини эслатади. Шунингдек, у ўзининг 25-сонли (2021) умумий шарҳини эслатиб, иштирокчи-давлатга болалар шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш учун оммавий ахборот воситалари ва рақамли муҳит учун қонунлар, қоидалар ва ҳимоя сиёсатини, шунингдек, болалар ҳақида ахлоқий ҳисобот бериш стандартларини ишлаб чиқишни ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортиш механизмларини яратишни тавсия қилади. |
1. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга болаларнинг оммавий ахборот воситаларида ва рақамли муҳитда шахсий дахлсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. |
1. Рақамли муҳитда болаларни ҳимоя қилиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. |
2024 йил октябрь |
АОКА, ММТВ, ССВ, ИҲММ, Адлия вазирлиги |
|
2. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга болаларнинг оммавий ахборот воситаларида ва рақамли муҳитда шахсий дахлсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил ноябрь |
||||
|
3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
2. Меҳрибонлик уйларида, оилавий болалар уйларида тарбияланувчи болаларнинг шахсий буюмлари ва ёзишмалари дахлсизлигига доир ҳуқуқларининг бажарилишини мониторинг қилиш. |
1. Мониторингни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳни тузиш. |
2024 йил март — май |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ИҲММ, Миллий гвардия |
||
|
2. Мониторинг дастурини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилинадиган болалар уйлари рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил сентябрь-октябрь |
||||
|
3. Белгиланган жойларда мониторинг ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ҳисобот тақдим этиш. |
2024 йил ноябрь |
||||
|
63. |
26. Қийноқларга қарши курашиш бўйича қонунчилик чораларини қайд этиб, ўзининг 13-сонли (2011) умумий шарҳини, БРМ 16.2 мақсади ва олдинги тавсиясини эсга олиб, Қўмита иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) Қийноқларга қарши конвенцияда кўрсатилган таъриф билан қийноқ таърифини қийноқларга қарши қўмита ўзининг якуний хулосаларида тавсия қилган таърифга мослаштириш (CAT/C/UZB/CO/5, 22-банд); |
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 235-моддасини халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
1. Қийноқлар таърифи БМТнинг Қийноқларга қарши Конвенциясининг 1-моддасига тўлиқ мос келишини таъминлаш учун ҳуқуқий таҳлил ўтказиш ва қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
ИИВ, ДХХ, ИҲММ, Адлия вазирлиги, ТИВ |
|
2. БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясининг 1-моддасига тўлиқ мувофиқлаштириш мақсадида Жиноят кодексининг 235-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритиш. |
2024 йил апрель-май |
||||
|
64. |
(b) болаларга нисбатан қийноққа солиш ва шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳақидаги даъволарни, шу жумладан полиция томонидан сўроққа тутилганда, текшириш, айбдорларни тегишли жазо чоралари билан самарали таъқиб қилиш ва жавобгарликка тортиш ва жабрланувчиларга одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш; |
1. Суриштирув, дастлабки тергов ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноқларни қўллашга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. |
1. Қийноқларга қарши курашиш бўйича ўқув курслари жадвалини ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
ИҲММ, Бош прокуратура, ИИВ |
|
2. Миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда онлайн ва офлайн форматда ўқув курсларини ташкил этиш. |
2024 йил 1 майдан бошлаб |
||||
|
65. |
c) болалар, хусусан, болалар ҳибсхоналари ва муқобил парваришлаш бўйича ишлар ҳақида хабар бериш учун махфий, болаларга мос келадиган шикоят механизмларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини ва бундай ҳолатлар ҳақида хабар берганлар репрессияларга дуч келмаслигини таъминлаш; |
1. Боланинг манфаатларига дахлдор бўлган барча соҳаларда (болалар учун жамоат жойларида қисқа рақамлар ўрнатилган телефонлар, телеграм каналлари, почта қутилари ва бошқалар) шикоятлар (хабарлар) беришнинг самарали ва қулай механизмини яратиш. |
1. Қабул қилинган шикоятларга (хабарларга) жавоб бериш самарадорлиги, олинган маълумотларни мунтазам йиғиш, таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилишда фойдаланиш. |
доимий |
Болалар омбудсмани, ИИВ |
|
2. Боланинг манфаатларига дахлдор бўлган соҳаларда шикоятлар (хабарлар) бериш механизмининг жорий этилиши ҳақида болаларни хабардор қилиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш. |
доимий |
||||
|
66. |
(d) қийноқларга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш ва болалар одил судлов тизимида болаларни ҳибсда сақлаш шароитларини баҳолаш ва мониторинг қилиш механизмлари, шу жумладан миллий профилактика механизми мониторинг мақсадларида бундай муассасаларга янада тўсиқсиз киришини таъминлаш; |
1. БМТнинг қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазога қарши Конвенцияси Факультатив протоколига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши масаласини ўрганиш. |
1. Факультатив протоколга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши масаласини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳини тузиш. |
2025 йил март |
ИҲММ, ИИВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, |
|
2. Факультатив протоколга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисидаги масала юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. |
2025 йил апрель |
||||
|
3. Факультатив протоколга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиш масаласи юзасидан умумий хулосани Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2025 йил май |
||||
|
2. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни такомиллаштириш. |
2. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил март |
ИҲММ, Адлия вазирлиги, Омбудсман, ИИВ, Бош прокуратура |
||
|
67. |
e) судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва адвокатларга болалар билан ишлаш, болаларга дўстона ва болаларга нисбатан сезгир тергов усуллари бўйича тренинглар ўтказиш. |
1. Судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва адвокатлар учун Истанбул протоколи қоидалари бўйича тренинглар ташкил этиш. |
1. Истанбул протоколи қоидалари бўйича ўқитиш юзасидан ўқув дастурини ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
Судьялар олий мактаби, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Адвокатлар палатаси, Адлия вазирлиги |
|
2. Тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
Зарарли амалиётлар |
|||||
|
68. |
29. Болалар никоҳининг тақиқланишини олқишлаб, Қўмита 18-сонли қўшма умумий тавсияни ва БРМнинг 5.3-мақсадини эсга олади ва иштирокчи-давлатга ушбу тақиқни самарали қўллашни, муносабатни ўзгартиришга кўмаклашиш бўйича, шу жумладан, унинг болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлиги ва фаровонлигига зарарли таъсири ва шикоят қилган жабрланувчиларни ҳимоя қилиш схемаларини ўрнатиш, бу борада хабардорликни ошириш кампаниялари ва дастурлари орқали саъй-ҳаракатларини кучайтиришни тавсия қилади. |
1. Болалар мажбурий никоҳига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. |
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: мажбурий никоҳнинг асосий сабабларини бартараф этиш; бундай ҳолатларни аниқлаш механизмларини яратиш; Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг зарарли амалиётлар бўйича 18-сонли (2014) қўшма умумий тавсиясига мувофиқ айбдор шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ва муносиб жазоланишини таъминлаш. |
2024 йил май |
ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Болалар омбудсмани, МТРК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
F. Оилавий муҳит ва муқобил парвариш (5, 9-11, 18 (1)-(2), 20-21, 25 ва 27 (4)-моддалар) |
|||||
|
Оилавий муҳит |
|||||
|
69. |
30. Қўмита оилани қўллаб-қувватлаш схемаларини ва улардан фойдаланиш имкониятини етарли даражада эмаслигини; ва миграция суръатларининг ошиши ота-она қарамоғисиз қолган болалар сонининг кўпайишига олиб келганини ва ота-оналарга нисбатан жазо чораларини кўрилишини ташвиш билан қайд этади. Қўмита иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) ижтимоий ёрдам нафақаларини ошириш, ота-оналар учун дастурларни ишлаб чиқиш ва кенгайтириш; |
1. Ижтимоий хизматларнинг интеграциялашган тизими (шу жумладан қисқа муддатли, узоқ муддатли, инқирозли, шошилинч ва вақтинча ҳомийлик остидаги парваришлаш) доирасида парвариш хизматларини ривожлантириш (вазиятни таҳлил қилиш, хизматларни моделлаштириш ва синовдан ўтказиш). |
1. Доимий манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш (тарбияси оғир болалар билан ишлаш, психологик ёрдам кўрсатиш, тўгаракларга жалб этиш ва ҳ.к.) мақсадида чет элга кетган шахсларнинг, шу жумладан ватанида қолган оила аъзоларининг турмуш тарзини ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш. |
2025 йил январь |
Бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, ММТВ, ИИВ, Болалар омбудсмани, ССВ |
|
2. Яшаш жойини узоқ муддатга ташлаб кетган шахслар оилаларининг ягона реестрини яратиш ва янгилаш. |
2025 йил март |
||||
|
70. |
б) болаларни ташлаб кетилиши ва оиладан ажралишининг олдини олиш ва оилаларни бирлаштиришга кўмаклашиш, шу жумладан ижтимоий хизматларни таъминлаш учун етарли ресурсларни ажратиш, кам таъминланган оилаларга, ногиронлиги бўлган фарзандлари бўлган оилаларга ва мигрант ота-оналар томонидан қолдирилган болаларга алоҳида эътибор бериш орқали, бундай хизматларни кўрсатиш учун ўқитилган ижтимоий ходимлар ва психологлар захирасини кенгайтириш ва болалар ва оилаларнинг улар ҳақида хабардорлигини ошириш орқали саъй-ҳаракатларини кучайтириш; |
1. Оилавий тангликни ва ижтимоий етимликни бартараф этиш, болаларга (уларнинг оилаларига) ва ногирон болалари бўлган оилаларга, мигрант ота-оналардан қолган болаларга реабилитация ёрдами бўйича ихтисослаштирилган профилактика хизматларини кўрсатиш стандартларини ишлаб чиқиш ва тартибга солиш. |
1. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларнинг асосий муаммолари ва эҳтиёжларини аниқлашга қаратилган комплекс ўрганишлар ўтказиш ва уларнинг натижалари асосида ихтисослаштирилган профилактика хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
Бандлик вазирлиги, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси |
|
2. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлардан келиб чиқиб, «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Қонунга болалар ва оилаларни уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларни мажбурий қўллаб-қувватлашга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Болали оилаларга ҳар бир гуруҳ болалар ва оилаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи ижтимоий хизматлар кўрсатиш стандартларини ва уларни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш. |
2024 йил август |
||||
|
4. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилалар учун белгиланган хизматлар сифати стандартлари ва уларни кўрсатиш тартибига мувофиқ ихтисослаштирилган профилактика ва реабилитация хизматларининг мавжудлиги ва кафолатланишини таъминлаш. |
2025 йил апрель |
||||
|
5. Аҳолининг бола ва оила ҳуқуқлари бўйича ҳамда оғир ҳаётий шароитларда уларга ёрдам ва қўллаб-қувватлаш зарурлиги юзасидан хабардорлигини ошириш бўйича кенг ахборот кампаниясини ташкил этиш. |
2025 йил май |
||||
|
6. Стандартларни ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлаш жараёнида бола ва оила ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлаш. |
2025 йил июнь |
||||
|
71. |
(c) Конвенциянинг 18-моддаси 1-бандига мувофиқ, эркакларнинг оталик ролини ва оналар ва оталар ўртасида ота-оналик масъулиятини тенг тақсимлашни, шу жумладан тушунтириш кампанияларини ўтказиш ва оталик таътилларидан фойдаланишни кенгайтириш ва иккаласи учун ҳам мослашувчан иш тартибини тарғиб қилиш. |
1. Оилада ота-оналик масъулиятини тенг тақсимлашга бағишланган қисқа метражли фильм тайёрлаш ва уни телеканалларда намойиш этиш. |
1. Қисқа метражли фильм сценарийсини ишлаб чиқиш ва суратга олиш. |
2024 йил январь-февраль |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Кинематография агентлиги, МТРК, Миллий медиа ассоциацияси, ИҲММ, фуқаролик жамияти институтлари |
|
2. Маҳаллий телеканалларда қисқа метражли фильмни намойиш этиш. |
2024 йил март |
||||
|
2. Реал ҳаётий мисоллар асосида, болага ғамхўрлик қилиш ва унга ғамхўрлик қилишда ота-она, шу жумладан оталик масъулиятини оширишга қаратилган туркум публицистик мақолалар, телекўрсатувлар, тайёрлаш ва ОАВда, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. |
1. Мақолалар контекстига оид мезон ва талабларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил октябрь |
АОКА, «Оила ва аёл» илмий-тадқиқот институти, ОТФИВ, Бандлик вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, фуқаролик жамияти институтлари |
||
|
2. Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кенг ёритиш. |
2024 йил ноябрь |
||||
|
3. Ота-оналарнинг масъулиятини оширишга қаратилган турли хил телекўрсатувлар ва радио эшиттиришларни кўрсатиш. |
2024 йил декабрь |
||||
|
3. Хотин-қизлар ва эркаклар учун имконият ва тенглик кафолатларини кенг тарғиб қилиш. |
1. «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва мазмунини тизимли равишда ҳудудларда гендер масалалари бўйича тренерлар иштирокида тарғибот тадбирларини ташкил этиш жадвалларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил март |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, ОТФИВ, Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, фуқаролик жамияти институтлари |
||
|
2. Гуруҳлар бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш (маърузалар, слайдлар, буклетлар, видеороликлар ва бошқалар). |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда, жумладан, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. |
доимий |
||||
|
Фарзандликка олиш |
|||||
|
72. |
33. Қўмита иштирокчи-давлатга фарзандликка олиш бўйича хизматларнинг фарзандликка олиш жараёнларида боланинг энг устувор манфаатларини баҳолаш ва таъминлаш, фарзандликка олишдан олдинги ва фарзандликка олишдан кейинги хизматлар ҳамда мониторингни таъминлаш бўйича салоҳиятини кучайтиришни ва 33-сонли Болаларни ҳимоя қилиш ва давлатлараро фарзанд асраб олиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги 1993 йилги Гаага конвенциясини ратификация қилиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилади. |
2. Болаларни ҳимоя қилиш ва давлатлараро фарзандликка олиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги конвенцияларни ратификация қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш. |
1. Мазкур халқаро шартномаларни ратификация қилиш масаласи бўйича хорижий мамлакатлар халқаро тажрибаси ва амалиётини ўрганиш. |
2024 йил март-апрель |
ИҲММ, ТИВ, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд |
|
2. Ушбу соҳадаги халқаро шартномаларга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини соҳа экспертлари иштирокида ўрганиш. |
2024 йил май-июнь |
||||
|
3. Вазирлар Маҳкамасига умумий хулоса киритиш. |
2024 йил август |
||||
|
Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг фарзандлари |
|||||
|
73. |
34. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озодликдан маҳрум этилган болалар бўйича глобал тадқиқотига асосланиб, Қўмита иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) қабул қилинган барча қарорларда, шу жумладан ғамхўрлик қилувчиларга ҳукм чиқаришда ва озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил вариантлари кўриб чиқилаётганда боланинг энг устувор манфаатлари биринчи навбатда эътиборга олинишини таъминлаш; (b) қамоққа олинган ғамхўрлик қилувчиларнинг болаларига тегишли ва болалар учун дўстона бўлган биноларга ташриф буюриш ҳуқуқларини кафолатлаш; (c) агар ғамхўрлик қилувчиларни қамоққа олишнинг олдини олиш мумкин бўлмаса, болалар тегишли эрта болалик таълими, овқатланиш ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишлари, ўйнаш ҳуқуқидан фойдаланишлари ва уларнинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий ривожланишини кафолатлаш учун ижтимоий ходимлар томонидан мунтазам равишда ташриф буюришларни таъминлаш. |
1. Боланинг (иккала ота-онаси ёки бири қамоқда бўлган), шу жумладан ота-оналари (болани парвариш қилувчи шахслари) билан қамоқда бўлган ёш болаларнинг энг устувор манфаатларини таъминлаш. |
1. Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташлари муносабати билан ота-оналар чет элга кетиши натижасида уларнинг қарамоғисиз қолган болалар/боланинг қонуний вакиллари билан биргаликда озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган болаларнинг аҳволини ўрганиш ва баҳолаш. |
2025 йил январь — апрель |
ИИВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бандлик вазирлиги, ССВ, Бош прокуратура, ММТВ |
|
2. Баҳолаш натижалари ва халқаро тажрибани ўрганиш асосида таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. |
2025 йил май-июнь |
||||
|
2. Озодликдан маҳрум этиш жойларида ота-оналари (болани парвариш қилувчи шахслар) билан бирга бўлган болаларнинг ривожланиши учун зарур бўлган тўлиқ хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш. |
1. Озодликдан маҳрум этиш жойларида ота-оналари (болани парвариш қилувчи шахслар) билан бирга бўлган болаларнинг аҳволини мунтазам мониторинг қилиш ва унинг натижалари бўйича Болалар Омбудсман+ форматида чора-тадбирлар кўриш. |
доимий |
|||
|
2. Озодликдан маҳрум этиш жойлари ходимларини озодликдан маҳрум этиш жойларида болаларни парвариш қилиш ва даволаш бўйича ўқитишни таъминлаш. |
2025 йил давомида |
||||
|
3. Озодликдан маҳрум қилиш жойларида ота-онаси (болани парвариш қилувчи шахслар) билан биргаликда озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган ёш болаларга хизмат кўрсатиш учун психо-ижтимоий хизматни ташкил этиш. |
2025 йил июнь — декабрь |
||||
|
Ўсмирларнинг саломатлиги |
|||||
|
74. |
39. Ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш хулқ-атвори ва ОИВ инфекцияси даражасининг ортиб бораётганини қайд этиб, Қўмита ўзининг 3-сонли (2003), 4-сонли (2003) ва 20-сонли (2016) умумий шарҳларини, БРМнинг 3,5, 3,7 ва 5,6, мақсадлари эслатган ҳолда иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) ўсмирлар учун кенг қамровли жинсий ва репродуктив саломатлик сиёсатини қабул қилиш ҳамда жинсий ва репродуктив саломатлик бўйича таълим мажбурий мактаб ўқув дастурига киритилишини ва барча ўсмирлар, қизлар ва ўғил болалар учун мўлжалланганлигини таъминлаш, жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларнинг олдини олишга алоҳида эътибор бериш; (b) ўсмирларнинг замонавий контрацепция воситаларидан, махфий тестлардан ва ОИВни даволашдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш; (c) болалар ва ўсмирларнинг ўз-ўзига шикаст етказиш ва ўз жонига қасд қилиш хулқ-атворини ўз ичига олган профилактика, амбулатория хизматларини ривожлантириш ва юзага келаётган руҳий саломатлик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган руҳий саломатлик сиёсати ва стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; болалар ва ўсмирлар учун руҳий саломатлик хизматлари ва дастурларини таъминлаш, барча соҳаларда ўқитилган болалар психиатрлари ва болалар психологларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш ва болаларни стигмасиз руҳий саломатлик хизматларидан фойдаланишга ундаш; (d) гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш ва гиёҳванд моддаларга қарамликни даволаш ва қўллаб-қувватлаш хизматларини ёшлар учун дўстона ва қулай тақдим этиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириш. |
1. Ўсмирларнинг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича комплекс стратегияни, шу жумладан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тадбирларни қабул қилиш; экологик барқарорликка ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эришиш; ўсмирларнинг ўз тенгдошлари, ота-оналари ва жамият аъзолари билан руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом муносабатларни ривожлантириш; истиқболли келажакни яратиш учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш; соғлиқни сақлаш тизимини янада мустаҳкамлаш орқали кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш. |
1. 2024-2026 йилларга мўлжалланган ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича комплекс стратегияни тасдиқлаш ва амалга ошириш. |
2024 йил март — 2026 йил декабрь |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлигини яхшилаш, шу жумладан ўз-ўзига зарар етказиш ва ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракатларини яхшилаш бўйича аниқ чоралар қабул қилиш. |
1. Мавжуд муаммоларни кўриб чиқиш ва болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлиги, шу жумладан ўз жонига қасд қилиш ва мазкур хатти-ҳаракатлардаги вазият ва эҳтиёжларни таҳлил қилиш. |
2024 йил август |
ССВ, Адлия вазирлиги |
||
|
2. Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлиги ва фаровонлигига оид мавжуд сиёсат: қонунчилик, стандартлар ва дастурларнинг инвентаризациясини ўтказиш. |
2024 йил сентябрь |
ССВ |
|||
|
3. ЖССТ тавсиялари ва воситалари асосида аҳолининг заиф қатламларининг руҳий саломатлик ҳолатини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш. |
2024 йил октябрь |
||||
|
4. Барча ўсмирларнинг ижобий руҳий саломатлигини яхшилаш, руҳий касалликларнинг олдини олиш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш ва хавфли хатти-ҳаракатларни камайтириш учун социал психологик аралашув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2024 йил ноябрь |
||||
|
5. Мактаб даражасида ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, ижтимоий ва ҳиссий таълимга сармоя киритиш ҳиссий муаммоларни камайтиришни ўз ичига олган руҳий саломатлик саводхонлиги бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш. |
2025 йил январь |
ССВ, фуқаролик жамияти институтлари |
|||
|
6. Руҳий саломатлик муаммолари ва стрессни, шу жумладан ўз-ўзига зарар етказиш ва ўз жонига қасд қилиш хавфини эрта аниқлаш учун далилларга асосланган усуллар ва воситалардан фойдаланган ҳолда мактабларда мунтазам скрининг тадбирларини ўтказиш. |
доимий |
ММТВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
|||
|
7. Руҳий касалликларни ташхислаш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга қаратилган руҳий саломатлик тадқиқотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш. |
2025 йил февраль |
ССВ, Инновацион ривожланиш агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
|||
|
8. Ҳамроҳлик ва кузатувсиз ўз-ўзига ёрдам усулларидан фойдаланиш ва хизматларни масофадан туриб кўрсатиш имконини берувчи (чекка ҳудудлардаги (маҳаллалардаги) беморларга маслаҳат ва даволаниш учун фойдаланиш имконини берувчи телетиббиёт каби) рақамли технологияларни жорий этиш. |
2025 йил март |
ССВ, Инновацион ривожланиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари |
|||
|
9. Болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлигига ғамхўрлик қилиш маданиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни, масалан, стигмага қарши кампаниялар, оммавий ахборот воситаларида кампаниялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш. |
2025 йил апрель |
ММТВ, ССВ, МТРК |
|||
|
3. Психоактив моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш. |
1. Болалар ва ёшлар ўртасида психоактив моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича таълим ва хизматларни давлат томонидан барқарор молиялаштиришни таъминлаш. |
2024 йил март |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ССВ, ММТВ |
||
|
2. Ота-оналар учун илмий тадқиқот ва хорижий тажрибалар асосида махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
ССВ, ММТВ |
|||
|
3. Психоактив моддалар тарқалиши олдини олишни таълим фаолиятининг барча таркибий қисмларига киритиш. |
2024 йил март |
||||
|
4. Психологик ва гиёҳвандлик бўйича маслаҳат бериш учун ишонч телефонини ташкил этиш. |
2024 йил апрель |
Рақамли технологиялар вазирлиги, ССВ |
|||
|
5. Оммавий ахборот воситаларида ахборот ва профилактика кампанияларини олиб бориш: турли ташкилотларда психологик ва наркологик ёрдам кўрсатувчи ташкилотларга ҳавола қилинган тарғибот материалларини тарқатиш. |
2024 йил май |
ССВ, ММТВ, МТРК |
|||
|
Атроф-муҳит ҳолати |
|||||
|
75. |
40. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иқлим ва атроф-муҳит кўрсатаётган салбий таъсирдан болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қайд этган ҳолда, Қўмита иштирокчи-давлатга ушбу ҳодисаларнинг оқибатларини мониторинг қилиш, таъсирини юмшатиш ва бартараф этишни, атроф-муҳитнинг бузилиши ва иқлим ўзгариши болалар саломатлиги ва ривожланишига, айниқса озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ва санитария, ва соғлиқни сақлаш ҳамда овқатланиш хизматларидан фойдаланиш ва юқорида қайд этилган соҳаларда дастурларга эътибор қаратишни давом эттиришни тавсия қилади. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида асосий эътиборни озиқ-овқат хавфсизлиги, сув таъминоти ва канализация, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хизматлари ва дастурларидан фойдаланиш масалаларига қаратиш орқали атроф-муҳитнинг бузилиши ва иқлим ўзгаришининг болалар саломатлиги ва ривожланишига таъсирини мониторинг қилиш, юмшатиш ва бартараф этишни давом эттириш. |
1. Озиқ-овқат хавфсизлиги дастурларини амалга оширишни кенгайтириш ва мониторинг қилиш. |
2024 йил май |
ССВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ММТВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Орол денгизи ҳудудида экологик жиҳатдан тиклаш ишларини кенгайтириш. |
1. Қабул қилинган қарорларни инвентаризация қилиш ва Оролбўйи ҳудудини экологик жиҳатдан тиклаш дастури ижросини таъминлаш ҳамда ушбу ҳудуддаги экологик вазиятни янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси ИССВ |
||
|
2. Сув ҳисобини такомиллаштириш ва сувни ҳисобга олиш пунктларини модернизация қилиш ва тиклаш. |
2024 йил июль |
||||
|
3. Delta бошқаруви самарадорлигини ошириш ва барқарор молиялаштириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш учун мутахассисларни жалб қилиш. |
2024 йил август |
||||
|
4. Сув қушларини назоратсиз овлашни чеклаш, буталарни кесиш ва қуруқ қамишларни йўқ қилишни ташкил этиш, яйловлар аквакультурасини ривожлантириш учун фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш. |
2024 йил сентябрь |
||||
|
5. Устюрт платосида ва Судочье соҳилида бу ҳудуднинг табиати ва тарихини сақлаб қолган ҳолда туризм фаолиятини ривожлантириш. |
2024 йил октябрь |
||||
|
Турмуш даражаси |
|||||
|
76. |
41. Қўмита 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурлари кенгайтирилишини маъқуллайди, бироқ болаларнинг 24 фоизи қашшоқликда яшаётгани, бу уларни эксплуатация ва зўравонликка нисбатан заиф қилиб қўйиши ҳамда уларнинг заифлиги COVID-19 пандемияси туфайли янада кучайиб бораётганини ташвиш билан қайд этади. Қўмита БРМнинг 1.1-1.3 мақсадларини эслатиб ўтади ва иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) ижтимоий ҳимоя тизими ислоҳоти бўйича болаларнинг камбағаллиги бўйича кўп қиррали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ушбу ижтимоий ҳимоя тизими заиф вазиятда бўлган болалар ва уларнинг оилаларини муносиб ҳимоя қилиш, шу жумладан институционал тарқоқликни бартараф этиш, идоралараро мувофиқлаштиришни кучайтириш, ижтимоий, соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқий соҳалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлаш, ҳимоя хизматлари, ижтимоий ҳимоя дастурлари сифатини мустаҳкамлаш ва профессионал ижтимоий ходимлар тармоғини ва ҳамжамиятга асосланган ижтимоий хизматларни ташкил этиш; |
1. Камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини такомиллаштириш. |
1. Ҳоким ёрдамчилари, фаол хотин-қизлар ва ёшлар етакчиларининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бевосита рўйхатга олинган оилалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш. |
2024 йил март |
Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
2. ИТ тизими орқали «Онлайн Маҳалла» платформасини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан интеграция қилиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
77. |
(b) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, барча болали оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурларига тегишли маблағлар ажратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг объектив таърифини белгилаш ва уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни таъминлаш; |
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти умумтаълим мактабларида соғлом овқатланиш тизимини жорий этиш. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларининг 1 — 4-синфлари ўқувчиларининг овқатланиши, сифати ва таъминланиши устидан доимий мониторинг олиб бориш. |
2024 йил март |
ММТВ, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
2. Мониторинг натижалари асосида муаммоларни ҳал қилиш тизимини яратиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
78. |
(c) ўз сиёсати бўйича ҳаракатларини хабардор қилиш мақсадида ишлайдиган болалар, уларнинг асосий сабаблари ва шартлари тўғрисида маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. |
1. Аҳолини қашшоқликдан чиқишга ундаш, молиявий ва номолиявий ёрдам ва хизматлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, томонларнинг мажбуриятларини белгилаш мақсадида «ижтимоий шартнома» механизмини амалга ошириш. |
1. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали алимент ва моддий ёрдам олувчи оилаларга жавобгарлик юклаш бўйича «ижтимоий шартнома» тизимини жорий этиш. |
2024 йил март |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
2. «Ижтимоий шартнома» шартларининг бажарилишини назорат қилиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
Махсус ҳимоя чоралари (22, 30, 32-33, 35-36, 37 (b) — ( d) ва 38 — 40-моддалар) |
|||||
|
Бошпанасиз ва қочқин болалар |
|||||
|
79. |
44. Президентнинг бошпана сўрашнинг ҳуқуқий йўлларини кўрсатувчи фармонини (2017 йил, май) ва Афғонистондан келган қочқинлар бўйича қилинган саъй-ҳаракатларни қайд этиб, 22-сонли ва 23-сонли (2017) қўшма умумий шарҳларини эслатиб, Қўмита иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) болаларни ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, депортация қилиш ва қайтариб юборишдан ҳимоялайдиган халқаро ҳимоянинг миллий тизимини яратиш; |
1. Фуқароларнинг Ўзбекистонга чет элга чиқиши ва кириши тартибини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш. |
1. Фуқароларнинг тегишли равишда Ўзбекистонга чет элга чиқиши ва кириши тартибини белгиловчи миллий қонунчиликни инвентаризациядан ўтказиш, аниқ тавсия ва таклифларни ишлаб чиқиш |
2024 йил октябрь — декабрь |
ИИВ, ТИВ, ДХХ, |
|
2. Фуқароларнинг Ўзбекистонга чет элга чиқиш ва кириши масалалари бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш. |
2025 йил январь — март |
||||
|
3. Фуқароларнинг Ўзбекистонга чет элга чиқиши ва кириши соҳасидаги халқаро стандартларни ўрганиш |
2024 йил октябрь — декабрь |
||||
|
4. Қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижасида келиб чиқадиган тавсия ва таклифларни амалга ошириш |
2025 йил давомида |
||||
|
80. |
(b) миграция билан боғлиқ сабабларга кўра болаларни, шу жумладан, кузатувсиз болаларни ҳар қандай ҳибсга олишни тақиқлаш; |
1. Халқаро стандартларни, шунингдек, муҳожир болалар, шу жумладан кузатувсиз болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, миллий қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
1. Муҳожир болалар, шу жумладан қаровсиз қолган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги миллий қонунчиликни таҳлил қилиш. |
2024 йил март |
ИИВ, ТИВ, ИҲММ, ДХХ |
|
2. Муҳожир ва қаровсиз қолган болаларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги халқаро стандартларни ўрганиш |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Мигрант болалар ва қаровсиз қолган болаларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил май |
||||
|
81. |
(c) қочқинлар ва бошпана излаётган оилалар, шу жумладан болаларнинг ҳуқуқий мақомини тан олиш ва таъминлаш; |
1. Мигрантлар, бошпана изловчилар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда фуқаролик, яшаш ҳуқуқи ва бошпана олиш имкониятлари тўғрисида ҳуқуқий хабардорлигини ошириш чораларини кўриш. |
1. Бошпана, фуқаролик ва яшаш учун рухсатномалар олиш бўйича ҳуқуқий маълумотларни тақдим этиш бўйича бир қатор ўқув семинарларини ўтказиш. |
2025 йил давомида |
ИИВ, ДХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги, «Мадад» ННТ, ЖИДУ юридик клиникаси, ТДЮУ юридик клиникаси |
|
2. Бошпана, фуқаролик, яшаш учун рухсатномалар бўйича ҳуқуқий маълумотлар билан таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари веб-сайтини такомиллаштириш. |
доимий |
||||
|
3. Ижтимоий тармоқларда, интернетда, ТДЮУ Юридик клиникасининг мессенжерларида бошпана, фуқаролик ва яшаш учун рухсатномалар олиш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш. |
доимий |
||||
|
4. Бошпана, фуқаролик, яшаш учун рухсатнома масалаларида бепул юридик ёрдам кўрсатиш |
доимий |
||||
|
82. |
(d) бошпана излаётган ва қочқин болаларнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланишини осонлаштириш; |
1. Бошпана излаётган ва қочқин болалар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланишни яхшилаш. |
1. Бошпана излаётган ва қочқин болаларнинг аҳволини баҳолаш ва уларнинг хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш бўйича тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқиш |
2024 йил август |
ИИВ, ОТФИВ, ССВ, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги, ММТВ, ИИВ, ИИВ академияси |
|
2. Болалар Омбудсмани + форматида бошпана излаётган ва қочқин болаларнинг аҳволини мунтазам мониторинг қилиб бориш |
доимий |
||||
|
3. Белгиланган эҳтиёжлар асосида бошпана излаётган ва қочқин болалар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланишни таъминлаш |
доимий |
||||
|
83. |
(e) Қочқинлар мақоми тўғрисидаги 1951 йилги Конвенцияни ва унинг 1967 йилги Протоколини ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш. |
1. БМТнинг Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенциясига ва унинг протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш. |
1. Қочқинларнинг мақоми тўғрисидаги конвенцияга ва унинг протоколига қўшилиш масаласи бўйича хорижий давлатларнинг халқаро тажрибаси ва амалиётини ўрганиш. |
2024 йил март — сентябрь |
ИҲММ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, «Истиқболли авлод» ННТ, «Барқарор ҳаёт» ННТ |
|
2. Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенцияга ва унинг ихтиёрий протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини эксперт ўрганиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Вазирлар Маҳкамасига Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенцияга ва унинг ихтиёрий протоколига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан умумий хулосани тақдим этиш. |
2024 йил май |
||||
|
84. |
45. Қўмита Болалар меҳнати бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш, ҳар йили ўтказиладиган миллий сўровлар тизими, «1006» ишонч телефони ва онлайн ёрдам хизмати ташкил этилганлигини, шунингдек, пахта терими мавсумида болалар меҳнати билан боғлиқ ҳолатларнинг камайишига олиб келган бошқа чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди. Бироқ, айниқса, қурилиш ва пахта саноатида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари тўғрисидаги доимий ҳисоботларни қайд этиб, Қўмита БРМнинг 8.7-мақсадини эслатиб ўтади ва иштирокчи-давлатга болалар меҳнатидан фойдаланишни бартараф этиш бўйича ўз саъй-ҳаракатларини, шу жумладан мунтазам меҳнат текширувлари ва иш берувчилар, фермерлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг салоҳиятини мунтазам равишда ошириш ҳамда 16 ёшдан ошган болаларни иш билан таъминлашнинг чинакам эркин танлов асосида ва халқаро стандартларга мувофиқ меҳнат муҳофазаси таъминланишини амалга оширишни тавсия қилади. |
1. Болаларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларнинг мажбурий меҳнатининг олдини олиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш. |
1. Болаларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларнинг мажбурий меҳнатининг олдини олиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини мунтазам равишда текширишни таъминлаш — мажбурий меҳнат фактлари аниқланган тақдирда, айбдорларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллашни таъминлаш. |
2024 йил май — июль |
Бандлик вазирлиги Бош прокуратура, Касаба уюшмалари федерацияси |
|
2. Болаларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларнинг мажбурий меҳнатининг олдини олиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат текширувлари самарадорлигини ўрганиш. |
2024 йил август — октябрь |
Бандлик вазирлиги, Бош прокуратура, Касаба уюшмалари федерацияси |
|||
|
2. Болалар меҳнатидан фойдаланишни бартараф этиш, шу жумладан меҳнат шароитларини мунтазам текшириш. |
1. Пахта етиштиришдан бошқа тармоқларда болалар меҳнатининг тарқалишини аниқлаш учун болалар меҳнати бўйича миллий тадқиқот ўтказиш. |
2024 йил январь — декабрь |
Бош прокуратура, Бандлик вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги |
||
|
2. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг энг ёмон шаклларига барҳам бериш учун ННТларга давлат буюртмаси бериш амалиётини жорий этиш |
2024-2025 йиллар давомида |
||||
|
Кўча шароитидаги болалар |
|||||
|
85. |
46. Кўча шароитидаги болалар тўғрисида маълумотлар йўқлигини ташвиш билан қайд этиб, Қўмита иштирокчи-давлатни ушбу ҳодисанинг кўлами ва асосий сабабларини баҳолаш учун тадқиқот ўтказишга чақиради ҳамда ўзининг 21-сонли (2017) умумий шарҳини ва ўзининг олдинги тавсияларини эсга олиб, иштирокчи-давлатга кўча шароитидаги болаларни ҳимоя қилиш, ёрдам бериш ва соғломлаштиришни таъминлашни, оилани қўллаб-қувватлашни ва одам савдоси, иқтисодий ва жинсий эксплуатация қурбони бўлишининг олдини олиш механизмларини яратишни тавсия қилади. |
1. Кўчада яшовчи ва ишлайдиган ҳамда тиланчилик билан шуғулланаётган ва лўли/рума болалар учун ижтимоий хизматлардан (таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, болаларни ҳимоя қилиш) фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. |
1. Кўчада яшовчи ва меҳнат қилаётган болалар, шу жумладан тиланчилик билан шуғулланаётган болалар ва лўли/рума болалар ҳолатини ҳудудлар бўйича баҳолашдан ўтказиш |
2024 йил март-апрель |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ССВ, ИИВ |
|
2. Болаларнинг аҳволини яхшилаш бўйича тавсиялар ва таклифлар билан таҳлилий ҳисобот тайёрлаш |
2024 йил май |
||||
|
3. Болаларнинг аҳволини яхшилаш учун чоралар кўриш |
доимий |
||||
|
86. |
47. Қўмита одам савдосининг олдини олиш бўйича қилинган саъй-ҳаракатларни қайд этади ва БРМнинг 8.7 мақсадини эслатиб, иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) одам савдоси тушунчаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ жиноятнинг муҳим элементларини ўз ичига олганлигини ва одам савдоси, шу жумладан жинсий савдо учун жазолар жиноятнинг оғирлигига мутаносиб бўлишини ва озодликдан маҳрум қилиш ўрнига, шу жумладан жинсий алоқа учун уй қамоғи ҳеч қачон қўлланилмаслигини таъминлаш учун ўз қонунчилигини қайта кўриб чиқиш; |
1. Одам савдосига, шу жумладан, болалар савдосига оид миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш |
1. Одам савдосидан жабрланган болаларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш; |
2024 йил март |
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, ИИВ, Бош прокуратура, ДХХ, ССВ |
|
2. Одам савдосига, шу жумладан, болалар савдосига оид миллий қонунчиликнинг халқаро стандартларга мувофиқ таҳлилини ўтказиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Одам савдосига ва болалар савдосига оид миллий қонунчиликни такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар киритиш. |
2024 йил май |
||||
|
87. |
(b) ҳуқуқни муҳофаза қилиш, чегара бошқаруви, суд ва олд қатор хизматларини ўз ичига олган тегишли органларнинг, қуролли тўқнашув ҳудудларидан репатриация қилинган хорижлик оилалар ва ўзбек оилаларига алоҳида эътибор бериб, одам савдоси қурбонларини аниқлаш ва уларни ёрдам ва ҳимояга йўналтириш бўйича салоҳиятини кучайтириш, ва болалар савдоси билан боғлиқ барча ҳолатларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш, шу билан бирга жиноий таъқиблар жабрланувчига қаратилган, болаларга дўстона ва гендерга нисбатан сезгир бўлишини таъминлаш; |
1. Қуролли можаро зоналаридан келган репатриантларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш бўйича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, божхона ва чегара органларининг тегишли ва масъул мансабдор шахслари ва давлат хизматчилари учун малака ошириш курслари ва ўқув семинарларини ташкил этиш. |
1. Қуролли тўқнашувлардан қайтганлар билан ишлаш бўйича ўқув курслари жадвалини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
ИИВ, Бош прокуратура, «Истиқболли авлод» ННТ, ваколатли вазирликлар ва идоралар |
|
2. Миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда онлайн ва офлайн форматда ўқув курсларини ташкил этиш. |
2024 йил май |
||||
|
2. Жиноий таъқиб қилиш жабрланувчи манфаатига қаратилган, болаларга дўстона муносабатда бўлишни ва гендерга нисбатан сезгир бўлишни таъминлаш орқали болалар савдоси билан боғлиқ барча ҳолатларни суд тартибида тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиш. |
1. Одам савдоси билан боғлиқ ишлар, қўзғатилган ва судга юборилган жиноят ишлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича судларда кўрилган ишлар сони, ушбу модда бўйича судланганлар сони, эксплуатациянинг барча шаклларини қамраб олган статистик маълумотларнинг таҳлили ва одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдоси учун жиноий жавобгарликни белгиловчи қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш. |
ҳар чоракда |
ИИВ, Бандлик вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, ССВ, Адлия вазирлиги |
||
|
2. Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва одам савдоси бўйича маълумотларни тўплашни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь |
||||
|
3. Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича комплекс ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2024 йил июль |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ академияси, Судьялар олий кенгаши |
|||
|
88. |
c) жабрланувчи болаларга зарур ёрдам ва хизматлардан, жумладан, психологик ёрдам ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш; |
1. Жабрланган болалар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш |
1. Ушбу тоифадаги болаларнинг эҳтиёжларини аниқлаш учун жабрланган болаларнинг аҳволини баҳолашни ўтказиш |
2024 йил апрель |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адвокатлар палатаси, Адлия вазирлиги, «Мадад» ННТ |
|
2. Белгиланган эҳтиёжлар асосида жабрланган болалар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланишни таъминлаш |
доимий |
||||
|
3. Жабрланган болаларга бепул юридик хизмат кўрсатиш тартибини жорий этиш |
2024 йил июнь |
||||
|
89. |
d) жиноят процессида жабрланувчилар ва гувоҳларни ҳимоя қилиш тартиб-таомилларини белгилаш, уларнинг товон ундириш ҳуқуқидан хабардорлигини таъминлаш, ҳамда прокурорлар ва судьяларни бу борада ўқитиш. |
1. Жиноят процессида жабрланганлар ва гувоҳларнинг болаларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш. |
1. Жиноят процессида жабрланувчи ва гувоҳ болаларни ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчиликнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш. |
2024 йил июнь — декабрь |
Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Адвокатлар палатаси, Адлия вазирлиги, ИҲММ, Болалар омбудсмани |
|
2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари ходимлари учун жабрланувчи ва гувоҳ болаларни ҳимоя қилиш механизмларини таъминлаш мақсадида ўқув семинарларини ўтказиш |
доимий |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Судьялар олий мактаби, Юристлар малакасини ошириш маркази, ТДЮУ |
|||
|
90. |
48. Тошкент шаҳрида ЮНИСЕФ билан жиноий таъқибдан четлаштириш ва тиклаш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилаётганини таъкидлаб, қонун билан зиддиятда бўлган болалар учун ёпиқ тўртта муассасадан иккитасини ёпилганлиги ва бундай муассасаларга қабул қилишнинг энг кичик ёшини 11 ёшдан 14 ёшга оширишни таъкидлаган ҳолда, Қўмита ўзининг 24-сонли (2019) умумий шарҳига, олдинги тавсияларига ишора қилади ва Озодликдан маҳрум этилган болалар бўйича глобал тадқиқотга таяниб, иштирокчи-давлатни: (a) етарли инсоний, техник ва молиявий ресурсларга эга бўлган болалар одил судловининг ихтисослаштирилган комплекс тизимини яратиш, болалар учун ихтисослашган судьялар ва прокурорларни тайинлаш, ва уларнинг махсус тайёргарликдан ўтишларини таъминлаш ва шу мақсадда ЮНИСЕФдан техник ёрдам сўраш; (b) гумон қилинувчи ёки айбланувчи болалар учун процессуал кафолатлар ҳурмат қилинишини ҳамда терговдан бошлаб болалар бепул ва сифатли ҳуқуқий ёрдам олишларини таъминлаш; (c) жиноий ҳуқуқбузарликда айбланаётган болаларга нисбатан жиноий таъқибдан четлаштириш, воситачилик ва маслаҳат бериш каби чораларни қўллаш ва иложи бўлса, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни, масалан, шартли жазо ёки жамоат ишларини қўллашни рағбатлантириш; (d) қамоққа олиш охирги чора сифатида ва имкон қадар қисқа муддатда қўлланилишини ва уни бекор қилиш мақсадида мунтазам равишда кўриб чиқилишини таъминлаш; (e) озодликдан маҳрум этиш охирги чора сифатида қўлланиладиган бир нечта ҳолатларда болалар катталар билан бирга ҳибсга олинмаслиги, шароит ва муомала Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озодликдан маҳрум (A/RES/45/113) вояга етмаганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция ва қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш; (f) жазо ва тартиб-интизом чораси сифатида ҳар қандай турдаги бир кишилик камералардан («карцерлар») фойдаланишни тўхтатиш ва бундай карцерга рухсат берувчи қонунни бекор қилиш; (g) қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш учун ҳамжамиятга асосланган реабилитация ва реинтеграция хизматларини, шу жумладан психологик ёрдамни ривожлантириш. |
1. Халқаро стандартларга мувофиқ болаларга нисбатан одил судловни амалга оширишнинг ихтисослаштирилган тизимини шакллантириш |
1. Халқаро стандартларни, шунингдек, болалар учун ихтисослаштирилган одил судлов тизимини яратиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. |
2024 йил сентябрь |
Олий суд, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, МВМТВ, ССВ |
|
2. Вояга этмаганлар билан боғлиқ ишлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларининг статистикасини чуқур таҳлил қилиш |
2024 йил октябрь |
||||
|
3. Адлия вазирлиги ва Болалар омбудсмани ҳомийлигида ишлаб чиқилган Болаларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар дастури лойиҳасига болалар учун ихтисослаштирилган адлия тизимини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш |
2024 йил ноябрь |
||||
|
4. Мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг узвий қисми сифатида болаларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳисобланган Миллий стратегия ва Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш |
2024 йил давомида |
||||
|
2. Миллий қонунчиликни болаларга нисбатан одил судловнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш, шу жумладан одил судловни таъминлаш чораларини жорий этиш ҳамда ҳуқуқбузар болалар, жиноят қурбонлари ва гувоҳларининг болалари, маъмурий иш юритишга жалб қилинган болалар учун ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш. |
1. Миллий қонунчиликни болалар одил судловининг халқаро стандартларига мувофиқлигини таҳлил қилиш ва болалар одил судловига оид миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
2024 йил март-август |
Олий суд, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, МВМТВ, ССВ |
||
|
3. Бутун мамлакат бўйлаб одил судловни амалга ошириш моделини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш учун тегишли манфаатдор томонларнинг салоҳиятини ошириш. |
3. Одил судловни таъминлаш чораларини амалга оширишда иштирок этувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд ва ижтимоий ҳимоя мутахассислари учун тренинглар ўтказиш |
2024 йил сентябрь |
Олий суд, ИИВ, Бош прокуратура, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ММТВ, ССВ |
||
|
4. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, суд ва адвокатлар учун бола ҳуқуқлари ва одил судлов бўйича мажбурий тренингни жорий этиш. |
1. Миллий қонунчиликка бўлажак ва амалдаги мутахассислар учун олий таълим муассасалари негизида бола ҳуқуқлари ва болаларнинг одил судловдан фойдаланиш имконияти бўйича мажбурий бошланғич таълим ва мунтазам малака оширишни жорий этиш талабини киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2025 — 2027 йиллар давомида |
Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Судьялар олий мактаби, ИИВ академияси, Юристлар малакасини ошириш маркази |
||
|
2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, адлия органлари ходимлари ва адвокатлар учун бола ҳуқуқлари хамда болалар учун одил судлов бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни юридик касб вакиллари учун таълим муассасаларида жорий қилиш |
2024 йил март |
||||
|
5. Жамиятлар негизида ёпиқ муассасалардан (республика таълим муассасалари) чиқаётган вояга етмаганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадида идоралараро ҳамкорлик механизмларини кучайтириш. |
1. Ёпиқ муассасаларни тарк этган вояга этмаганларнинг реабилитацияси ва реинтеграцияси масалаларини ўрганиш. |
2025 йил апрель-май |
Бош прокуратура, ИИВ, Бандлик вазирлиги, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги, МВМТВ, ССВ, |
||
|
2. Ёпиқ муассасаларни тарк этаётган болалар учун реабилитация ва реинтеграция хизматларини кўрсатиш стандартларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил июнь |
||||
|
3. Реабилитация ва реинтеграция хизматларини кўрсатиш бўйича стандартларнинг жорий этилиши устидан мунтазам мониторинг олиб бориш. |
2025 йил июль |
||||
|
91. |
49. Иштирокчи-давлатнинг Факультатив протоколнинг 12-моддасига мувофиқ тақдим этилган ҳисоботи бўйича ўзининг якуний мулоҳазалари бажарилиши тўғрисида маълумот йўқлигини қайд этиб, Қўмита ўзининг 2019-йилда болаларни сотиш, болалар фоҳишалиги ва болалар порнографиясига оид Факультатив протоколни амалга ошириш бўйича якуний мулоҳазаларини такрорлайди ва иштирокчи-давлатни Факультатив Протоколнинг 2 ва 3-моддаларида назарда тутилган барча жиноятларни аниқ белгилаш ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда болаларни сотиш ва болалар савдоси ўртасидаги фарқни ҳал қилишга чақиради. |
1. Миллий қонунчиликни болалар савдоси, болалар фоҳишалиги ва болалар порнографияси бўйича Факультатив Протоколга мувофиқлаштириш. |
1. Болаларни сотиш, болалар фоҳишалиги ва болалар порнографиясини тартибга солувчи миллий қонунчиликнинг болаларни сотиш, болалар фоҳишалиги ва болалар порнографиясига оид Факультатив протокол қоидаларига мувофиқлигини таҳлил қилиш. |
2024 йил март-апрель |
ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, ИҲММ |
|
2. Миллий қонунчиликни болаларни сотиш, болалар фоҳишалиги ва болалар порнографиясига оид факультатив протокол қоидаларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель — август |
||||
|
92. |
50. Қўмита Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги ўзбек болаларини ватанига қайтариш ва уларни қўллаб-қувватлаш, реинтеграция ва оилаларни бирлаштириш бўйича қилинган саъй-ҳаракатларни олқишлайди. У иштирокчи-давлатга бу борадаги саъй-ҳаракатларини фуқаролик жамияти билан яқин ҳамкорликда ва боланинг энг устувор манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, хусусан, ота-она қарамоғисиз қолган болаларни парвариш қилишнинг энг мақбул шаклини танлашда давом этишни тавсия қилади. Шунингдек, у Факультатив Протокол бўйича ўзининг олдинги тавсияларини эслаб, иштирокчи-давлатга қуйидагиларни тавсия қилади: (a) Факультатив Протокол ва болаларнинг болаларга, уларнинг оилаларига ва болалар билан ёки болалар учун ишлайдиган барча мутахассисларга бўлган ҳуқуқлари бўйича хабардорликни ошириш чора-тадбирларини кучайтириш; |
1. Болаларни, ота-оналарни, болалар билан ишлайдиган мутахассисларни қуролли можароларга болаларни жалб қилиш бўйича Факультатив протокол қоидалари ҳақида хабардорлигини ошириш. |
1. Ўрта умум таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида болаларни қуролли можароларга жалб қилиш бўйича Факультатив протокол қоидалари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. |
2026 йил давомида |
Республика таълимни ривожлантириш илмий-методик маркази, МВМТВ, МВОИТ Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура |
|
2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд органлари ва ижтимоий ҳимоя органлари ходимлари учун қуролли можароларга қуролланган шахсларни жалб қилиш бўйича Факультатив протокол қоидалари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш. |
2026 йил давомида |
||||
|
2. Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши натижасида сақланаётган кўп сонли эркаклар ва ўғил болаларни ташкил этиши мумкин бўлган Сурия Араб Республикасининг шимоли-шарқий қисмида қолиб кетган барча фуқароларни ватанига қайтариш чораларини кўриш. |
1. 18 ёшга тўлмаган барча шахслар терроризм қурбони деб ҳисобланишини таъминлаган ҳолда Сурия Араб Республикасининг шимолий-шарқий қисми ва бошқа қуролли можаролар зоналаридан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш. |
2024 йил март |
ИИВ, ДХХ, Бош прокуратура |
||
|
93. |
(b) Болаларнинг нодавлат қуролли гуруҳлар томонидан ҳарбий ҳаракатларга жалб қилиниши ёки улардан фойдаланишни тақиқлаш ва жиноий жавобгарликка тортиш; |
1. Миллий қонунчиликни болаларни қуролли тўқнашувларга жалб қилиш бўйича Факультатив протокол қоидаларига мувофиқлаштириш. |
1. Болаларни қуролли тўқнашувларга жалб қилиш тўғрисидаги Факультатив протоколга мувофиқ миллий қонунчиликни таҳлил қилиш. |
2026 йил май — июль |
ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ТИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура |
|
2. Миллий қонунчиликни болаларни қуролли можароларга жалб этиш тўғрисидаги Факультатив протокол қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига таклифлар тайёрлаш. |
2026 йил август |
||||
|
94. |
(c) Факультатив Протокол бўйича жиноятлар бўйича экстратерриториал юрисдикцияни ўрнатиш ва икки томонлама жиноятчилик талабини йўқ қилиш; |
1. Факультатив протокол бўйича жиноятлар бўйича экстратерриториал юрисдикциянинг ўрнатилишини ва икки томонлама жиноятчилик талабини бекор қилишни кўриб чиқиш |
1. Факультатив протокол бўйича жиноятлар бўйича экстратерриториал юрисдикцияни белгилаш ва икки томонлама жиноятчилик талабини бекор қилиш мақсадида миллий қонунчиликни таҳлил қилиш. |
2027 йил январь — март |
Адлия вазирлиги, ТИВ, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ |
|
2. Факультатив протокол бўйича жиноятларга нисбатан экстратерриториал юрисдикцияни қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. |
2027 йил апрель-май |
||||
|
3. Халқаро тажрибани таҳлил қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
2027 йил июнь |
||||
|
95. |
(d) Можароли ҳудудлардан келган бошпана изловчи ва қочқин болаларни эрта аниқлаш механизмларини ўрнатиш, бундай болалар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва уларга жисмоний ва психологик ёрдам кўрсатишни кучайтириш; |
1. Бошпана изловчилар ва қочқин болаларни эрта аниқлаш бўйича бир гуруҳ ижтимоий ишчиларни малакасини ошириш. |
1. Ижтимоий ишчилар гуруҳини бошпана излаётган ва қочқин болаларга психо-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятларига ўргатиш. |
2025 йил давомида |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ИИВ, ММТВ, ССВ, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази |
|
96. |
(e) Қуролли тўқнашувларда болалар иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатларга қурол экспорти ва/ёки транзити, ва/ёки ҳарбий ёрдам кўрсатишни жиноий жавобгарликка тортувчи қонун ҳужжатларини қабул қилиш. |
1. Болалар қуролли можароларда иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатларга қурол экспорти ва/ёки транзити ва/ёки ҳарбий ёрдам кўрсатишни жиноий жавобгарликка тортадиган қонунларни қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш. |
1. Қурол экспорти ва/ёки транзити ва/ёки ҳарбий ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш. |
2024 йил март |
Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ |
|
2. Қурол ва/ёки ҳарбий ёрдам экспортини ва/ёки транзитини жиноий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил апрель |
||||
|
Хабарларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги ихтиёрий протоколни ратификация қилиш |
|||||
|
97. |
51. Қўмита иштирокчи-давлатга болалар ҳуқуқларининг амалга оширилишини янада кучайтириш мақсадида Хабарларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги конвенцияга қўшимча протоколларини ратификация қилишни тавсия қилади. |
1. БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг мурожаат қилиш жараёнларига тааллуқли факультатив протоколига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши масаласини ўрганиш. |
1. БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг мурожаат қилиш жараёнларига тааллуқли факультатив протоколига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши масаласини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳини тузиш |
2024 йил март |
ИҲММ, Адлия вазирлиги, ТИВ |
|
2. БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг мурожаат қилиш жараёнларига тааллуқли Факультатив протоколга Ўзбекистон Республикасининг апелляция тартибида қўшилиши масаласи. |
2024 йил апрель |
||||
|
3. Факультатив протоколга қўшилиш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига хулоса киритиш. |
2024 йил май |
||||
|
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш |
|||||
|
98. |
52. Қўмита иштирокчи-давлатга болалар ҳуқуқларини амалга оширишни янада кучайтириш мақсадида барча шахсларни мажбуран йўқолиб кетишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияни ва барча меҳнат муҳожирлари, ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилади. |
1. Барча шахсларни мажбуран йўқолиб кетишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши масаласини ўрганиш. |
1. Барча шахсларни мажбуран йўқолиб кетишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши масаласини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил июль |
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, ТИВ, Бош прокуратура, Омбудсман |
|
2. Барча шахсларни мажбуран йўқолиб кетишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш масаласини эксперт ўрганиш. |
2024 йил август |
||||
|
3. Конвенцияга қўшилиш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига хулоса киритиш. |
2024 йил сентябрь |
||||
|
Тавсияларни бажариш бўйича кейинги ҳаракатлар ва ахборотни тарқатиш |
|||||
|
99. |
53. Қўмита иштирокчи-давлатга ушбу якуний мулоҳазаларда келтирилган тавсиялар тўлиқ амалга оширилишини ва болаларга дўстона версияни тарқатиш ва болалар учун, шу жумладан, энг ноқулай вазиятлардаги болалар учун кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун барча тегишли чораларни кўришни тавсия қилади. Қўмита, шунингдек, бешинчи даврий ҳисобот, масалалар рўйхатига ёзма жавоблар ва ҳозирги якуний мулоҳазалар мамлакат тилларида кенг оммага тақдим этилишини тавсия қилади. |
1. Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсиялари, Ўзбекистон Республикасининг бешинчи даврий маърузаси ва қўшимча саволномага берилган жавобларини ўзбек тилига таржима қилиш ва тарқатиш. |
1. Якуний мулоҳазалар ва тавсиялар, Ўзбекистон Республикасининг бешинчи даврий маърузаси ва анкета жавобларини ўзбек тилига таржима қилишни ташкил этиш. |
2024 йил март |
ИҲММ, Адлия вазирлиги |
|
2. Қўмитанинг якуний фикр-мулоҳазалар ва тавсияларни, Ўзбекистон Республикасининг бешинчи даврий ҳисоботи ва қўшимча саволномага жавобларини вазирлик ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда таълим муассасаларига юбориш. |
2024 йил май |
||||
|
3. Қўмитанинг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг расмий веб-сайтида, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасига (lex.uz)»га жойлаштириш. |
2024 йил июль |
||||
|
Навбатдаги маърузани тайёрлаш |
|||||
|
100. |
54. Қўмита иштирокчи-давлатга 2027 йил 28 июлга қадар ўзининг олтинчи ва еттинчи даврий ҳисоботларини тақдим этишни ва унга мазкур якуний мулоҳазалар бўйича маълумотларни киритишни таклиф қилади. Ҳисобот 2014 йил 31 январда қабул қилинган Қўмитанинг мувофиқлаштирилган шартнома бўйича махсус ҳисобот кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши ва 21200 сўздан ошмаслиги керак. Белгиланган сўз миқдори чегарасидан ошиб кетган ҳисобот тақдим этилган тақдирда, иштирокчи-давлатдан ҳисоботни қисқартириш сўралади. Агар иштирокчи-давлат ҳисоботни кўриб чиқиш ва қайта тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, унинг шартнома органи томонидан кўриб чиқилиши учун таржима қилиниши кафолатланмайди. |
1. Конвенцияни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи-Еттинчи даврий маърузаларини тайёрлаш. |
1. Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи-Еттинчи даврий ҳисоботларини тайёрлаш вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. |
2027 йил март |
ИҲММ |
|
2. МҲР бандлари бажарилиши бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, ННТларга сўровлар юбориш. |
2027 йил апрель |
||||
|
3. Олинган маълумотлар асосида Конвенциянинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи-Еттинчи даврий маърузаларини тайёрлаш. |
2027 йил май |
||||
|
4. Олий Мажлис палаталари қўмиталари ва комиссияларида Конвенциянинг бажарилиши тўғрисидаги Ўзбекистоннинг Олтинчи-Еттинчи даврий маърузалари лойиҳаларини муҳокама қилиш. |
2027 йил июнь |
||||
|
5. Қўмитага Конвенциянинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси томонидан тайёрланган Олтинчи-Еттинчи даврий маърузани юбориш. |
2027 йил июль |
ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ |
|||